Cwmhir номли қадимий валлийларга тегишли монастирдан кичкина тош ўғирлаган австралиялик сайёҳ тарихий артифакт унга омадсизлик келтиргани учун тошни жойига қайтарди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Сайёҳнинг айтишича, мазкур тошни қўлга киритгандан кейин уни боши танасидан жудо қилинган шаҳзоданинг арвоҳи таъқиб қилган. Сайёҳ ўзининг исми-шарифини сир тутишни сўраб, ёнғоқдай тошни монастирга қайтарган. Унинг ёзишича, тарихни севганлиги учун XII асрга тегишли қўрғондан кичкина тошчани ўзи билан бирга олган. Сайёҳ тош унга қандай омадсизлик келтирганига батафсил изоҳ бермаган.
Cwmhir монастири валлиялик шаҳзода Кадваллон ап Мадогом томонидан 1176 йилда қурилган. Орадан уч йил ўтгач, шаҳзода сэр Роджер Мортимер томонидан қатл этилган.
Кейинчалик XIII асрда аббатлик инглиз аскарлари томонидан икки маротаба ёқиб юборилган, 1231 йилда эса монастир раҳбарияти британия қиролини тахтдан ағдаришда айбланиб, 200 фунт миқдорида жаримага тортилган.
1282 йилда эса монастир ҳудудига боши танасидан жудо этилган шаҳзода Уэльский дафн этилган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига қараганда, шундан бери аббатлик ҳудудида бошсиз шаҳзоданинг арвоҳи кезади.
Монастир раҳбарияти бошқаларни ўғирликдан қайтариш мақсадида австралиялик сайёҳнинг хатини кириш эшиги ёнига илиб қўйди.