Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов яқинда ўтказилган йиғин пайтида республикада қизғин тусга кирган уй бузишлар масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.
— Дунёда иқтисодий тараққий этган бирор давлат йўқки, — деди вазир. — Шахсий мулк даҳлсизлигини таъминлаб қўймаган бўлса. Шахсий мулк даҳлсизлиги республикамиз қонунчилигида юксак меъёрлардан бири ҳисобланади. Афсуски, амалда маҳаллий раҳбарлар бу тартиб-қоидаларни унутиб қўйишмоқда. Оқибатда фуқароларга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар етмоқда…
Давлетовнинг айтишича, эски уйларни бузиш, янгисини қуриш табиий жараён. Лекин XXI асрда яшаётганлар учун, бу ишни амалга ошираётганлар учун давлат қонунлари биринчи ўринда бўлиши лозим. Ободонлаштириш, қурилиш амалларини инсон ҳуқуқлари ва давлат қонунларига қарши борган ҳолда адо этишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
— Бу нимаси? — давом этди вазир. — Яшаб турган уйини бузиб, одамларни кўчада қолдириш ва компенсацияни тўлаб бермаслик ғирт ваҳшийлик-ку! Бу халқаро қонунларга умуман тўғри келмайди. Қолаверса, уй бузилиши билан шу ерда яшаганларнинг хотиралари ўчирилади. Туғилиб ўсган жойи, болаликда ўйнаган ерлари, болалик хотиралари, уйнинг ўзига хос ифори йўқ қилинади. Ваҳоланки, буларнинг барчаси ўша уйда яшаганлар учун жуда қимматли. Шундай экан, биз маҳаллий раҳбарлардан инсон ҳуқуқлари, давлат қонунлари қўпол равишда бузилишига барҳам беришни талаб қиламиз.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|