Бугун, 11 апрель куни АОКА қошидаги махсус штабда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов карантинга жойлаштирилган шахсларнинг телефонлари олиб қўйилиши билан боғлиқ чеклов нега жорий этилгани тўғрисида маълумот берди, деб ёзмоқда kun.
Ғайбулло Примовнинг қайд этишича, асосан пластикдан тайёрланган телефонлар ва маълумот тарқатувчи бошқа воситалар ўзида инфекцияни сақлаш ва тарқатиш хусусиятига эга бўлгани боис, уларни карантин ҳудудига олиб кириш санитар қоидаларга зид келади.
«Шунингдек, вақтинча олиб қўйилган нарсалар фақат мазкур шахснинг касалланган ёки касалланиши эҳтимоли бўлган муддатда мулоқотда бўлган бошқа инсонларни ва ташриф буюрган жойларни аниқлаш мақсадидагина ўрганилади.
Бунинг сабаби касаллик аниқланган фуқаролар касаллик юқтиргандан сўнг қаерларга борганини, кимлар билан мулоқотда бўлганини яширишлари ёки унутиб қолдиришлари мумкин. Телефонлар қаерга боришганини ва кимлар билан мулоқотда бўлганини аниқлашга ёрдам беради», – дея қайд этди Ғайбулло Примов.
Унинг қўшимча қилишича, хорижий давлатларда ҳам бу каби амалиёт мавжуд. Ва ахборот ташувчи воситаларнинг олиб қўйилиши карантинга жойлаштирилган жисмоний шахсларнинг шахси тўғрисидаги маълумотларни ҳимоя қилиш имконини ҳам беради. Чунки карантинга жойлаштирилганларнинг шахсий маълумотларини муҳофаза қилиш бўйича қонуний чекловларга риоя қилинмаётган ҳолатлар ҳам мавжуд.
Бундан ташқари, Адлия вазирлиги вакили карантинга жойлаштирилган коронавирус инфекцияси билан касалланган ёки ушбу инфекция бор деб гумон қилинаётган шахсларнинг мобиль телефонлари, аудио ва видео ёзув ускуналари, кредит карталари ва маълумот тарқатувчи бошқа воситаларини вақтинча олиб қўйиш Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган низомда ҳам акс этганини, қонуний асосга эга эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|