Вторник, 2016-12-06, 12:19 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2901]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [233]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1593]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2670]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4575]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [668]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 444
Статистика


waplog

Онлайн всего: 166
Гостей: 166
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Октябрь » 3 » Адолат “курашчиси”нинг қисмати Ёхуд хорижда юрган “акромийлар”нинг антиқа қилмишлари

10:32 PM
Адолат “курашчиси”нинг қисмати Ёхуд хорижда юрган “акромийлар”нинг антиқа қилмишлари
Инсоннинг ўз оиласига, жуфти ҳалолига, фарзандларига муносабати унинг ички дунёси, маънавияти, одоб-ахлоқи юзасидан аниқ хулоса чиқаришга ёрдам беради. Шу маънода бир пайтлар баландпарвоз шиоралр. Ҳовлиқма ваъдалар билан ўртага чиқиб, ортидан кўпчиликни эргаштирмоқчи бўлган айрим диний экстремистик оқимлар раҳнамолари ва тарғиботчиларининг бугунги ҳаёти, турмуш тарзига боқиб, беихтиёр юқоридаги мулоҳаза  хаёлдан ўтади. 

Бир пайтлар, эсингизда бўлса,  "Акромийлар” деб аталмиш диний-экстремистик гуруҳ бўларди. Уларнинг бош ғояси "баркамол мусулмонни тарбиялаш” эди. Нақадар жозибали ва жимжимадор ғоя. Аслида эса, бу "ғоя”нинг тарғибочилари унга амал қилиш ўрнига наинки ўз Ватани ва халқига, балки  ўз яқинлари, қондошларига ҳам азият ва мусибат ёғдиришдан бошқасига ярамадилар.

Бахт ортидаги бахтсизлик
…Голландиянинг Амстердам шаҳридаги мавзелардан бирини сайр қилиш асносида ўзбек миллатига мансуб экани яққол кўриниб турган маъюс, ғамгин бир аёлга дуч келиш мумкин. Шаҳодат Рўзиева исмли бу аёлнинг маҳзун нигоҳлари ҳаётнинг жуда кўп ғам-андуҳларига рўбарў келганини айтиб турибди. 

Эндигина қирқни қоралаган бу аёлнинг ташқи кўринишига боқиб, эллик бешларга бориб қолган деб ўйлашингиз табиий. Ашаддий радикал экстремист Ҳусанбой Рўзиев билан тақдир ришталарини боғлагани аёлнинг  ҳаётдаги энг катта хатоси бўлди. 

Бир пайтлар у жуда бахтиёр яшарди. Ҳусанбой сингари у ҳам гўзал ва мафтункор Андижонда туғилиб вояга етган. Тақдир тақозоси билан учрашдилар, севишдилар, оила қурдилар...

Тинч-тотув, бахтли яшай бошлашди. 2000 йилларниyг бошида Ҳусанбой кўпгина давлатларда, хусусан Ўзбекистонда ҳам фаолияти тақиқланган "Акромийлар” диний экстремистик оқимига қўшилиб қолди-ю, ҳаммаси ўзгариб кетли. Аёлининг оҳу зорларига, кўз-ёшларига парво ҳам қилмаган эр "акромийлар”нинг ғоявий ботқоғига тобора ботиб бораверди ва алалоқибат шу оқимнинг фаол аъзоларидан бирига айланди. 

Хиёнат ботқоғи
У чуқур ўзлаштириб олган мутаассиблик назараясини 2005 йилда Андижонда юз берган нохуш ҳодисалар даврида ҳам қўллаб кўрди. Бироқ, Фарғона водийсининг бу гўзал шаҳрида вазиятни издан чиқариш мақсадида уюштирилган фитна амалга ошмади. Ёвуз мақсадларига ета олмаган жиноятчиларга "сичқоннинг ини минг танга бўлди”: улар  ўз қилмишларига ярага берилажак адолатли жазодан қутулиб қолиш мақсадида мамлакатдан қочиб кетишди. Ҳусанбой Рўзиев ҳам ўша пайтда оила аъзоларини ўзи билан қочишга мажбур қилди. 

Рўзиевлар оиласи Нидерландиянинг Амстердам шаҳридан бошпана топишди. Эрининг радикал оқимларга қўшилиб, катта хатога йўл қўйгани, ўз халқининг осойишта ҳаётига раҳна солишга  уринганини  англаган Шаҳодат уни бу жаҳолат йўлидан қайтаришга кўп уринди.  Бироқ, Ҳусанбой ўз хатоларини англаш ўрнига Нидерландияда биқиниб олган "акромий”лар билан эски алоқаларини давом эттирди. Улар биргалашиб, хорижий медиа саҳифалари орқали ҳукуматимизга нисбатан фитнангиз чиқишлар қилишни, ўз Ватанларига туҳмат ва иғво тошларини отишни касб қилиб олишди.

Ёмоннинг бир қилиғи ортиқ
Ҳусанбойнинг кирдикорлари фақатгина Ватанга қарши жиноятлари билан чекланиб қолгани йўқ. Унинг ўзга хос "хислатлари” қаторига  ахлоқсизлик ва беҳаёлик ҳам қўшилди. Руҳий номутаносиблик ва шаҳватпарастлик 45 ёшни қоралаган Рўзиевни шу даражага олиб келдики, у ҳатто катта ўғли Ҳусниддиннинг бўлажак завжасини йўлдан уришгача бориб етди. 

Бу сир фош бўлгач, оилада катта можаро келиб чиқди. Ҳусанбой ўз айбини тан олиб, тавба қилиш ўрнига ўғли ва хотинини аямасдан дўппослади. Кейинчалик маълум бўлишича, Ҳусанбой "акромий” сафдошларидан бир қанчасининг қизлари билан ҳам "айланишиб” юрар, бу эса "биродар”ларининг кескин норозилигига сабаб бўлган  экан. 

Хато йўлга қадам қўйиб, бутун оиласини дарбадарликка мубтало қилгани етмаганидек, эрининг бу хурмача қилиқларидан жони ҳиқилдоғига келган Шаҳодат ажрашишга қарор қилди. 2016 йилнинг апрелида Нидерландия фуқаролик суди аёлнинг даъвосини қаноталантирди. 

Хазон бўлган умидлар
Ҳозир аёлнинг ҳаёти бирманча изга тушгандек кўринади. Аммо уни шу аҳволда кўриб, ҳаётидан мамнун деган хулосага боришнинг иложи йўқ. Ахир уч фарзанди билан ғурбат ўлкада, она Ватан ҳасрати билан яшаётган, умрининг 20 йилдан кўпроғини экстремистик ғоялар ва ахлоқсизлик гирдобидаги  жиноятчи, хиёнаткор эрига бахшида этган, бунинг эвазига хўрлигу азоблардан бошқа ҳеч нарсага эришолмаган бу ожиза ҳаётдан мамнун бўлиши мумкинми?

Ахир унинг ҳам бахтли яшашга, ўз Ватанида, ўз фарзандларининг масъуд дамларига гувоҳ бўлишга ҳақли эди-ку? Тўғри, унинг энг бахтсиз,  қора кунлари худди қўрқинчли тушдек ортда қолгандир. Лекин энди, бундан буёғига  нима бўлади?  Бу қоронғи, истиқболсиз муҳитдан чиқишнинг имкони борми? Наҳотки, бир қулоч арқон ҳаммасига нуқта қўйса? 

Аёл бир неча бор ўз жонига қасд қилмоқчи ҳам бўлди. Аммо, онаизор фарзандлари Ҳусниддин, Шоҳсанам ва Оятуллони ўйлабгина бу мудҳиш режасидан воз кечди. Зотан у агар ўзига бир кор-ҳол бўлса, собиқ, қабоҳатга бурканган "акромий” эри  уч жигарбандини тақдир ҳукмига ташлаб қўйишини яхши билади...

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 163 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016