Четверг, 2016-12-08, 6:10 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 198
Гостей: 196
Пользователей: 2
OnatasMown, HamidMub
Главная » 2016 » Октябрь » 6 » Ҳайкал

7:31 PM
Ҳайкал
Бундан бир неча ўн йиллар илгари ҳар қандай одам кўра оладиган оддий, айни пайтда ғаройиб бир воқеа бўлиб ўтган шаҳарнинг боду ҳавоси, мева-чеваси ва бошқа майда-чуйдаси ҳақида меҳмон иримига бўлса-да, бир оғиз ҳам сўз айтмаганди. У, фақат, шаҳар ўртасидан ўтадиган, бир вақтлар суви зилолдай бўлган дарёнинг эндиликда чиқиндиларга тўлиб тошиб, бўтанага айланиб, тупроқ қалъадаги девдай тўлғаниб оқиб ётишини ўз ҳикоясига қистириб ўтганди.

Шаҳарда аҳоли ғиж-бижмиш.
Баъзилар, уларнинг жуда тотув яшашларини айтишармиш; баъзилар эса осмондан тушиб, ердан чиққандек кўпайишиб кетган одамларнинг бир-бирларини кўришга кўзлари, отишга ўқлари йўқ, дейишаркан. Ҳар ҳолда, бу юримсак гапларнинг қай бири тўғри-ю, қай бири нотўғрилигини ажрим қилиш бўтана сувни кўриб тургандай осон иш эмас экан.

Ўша шаҳарнинг ёшу қариси – етти яшардан етмиш яшаргача қурама оломон яқинда улкан бир анжуманга уюшқоқлик билан қатнашибдилар. Ҳа-а, газетларда айнан «уюшқоқлик билан», деб ёзилибди.

Шундан сўнг аҳолининг бир-бирлари билан ит-мушук эмас, балки оға-ини эканликлари, қадрдонликлари ойдек равшанланибди.

Хуллас, дарёнинг ўнг соҳилида эндигина битта-яримта осмонўпар уйлар, жамоат бинолари қурилаётганда, бир ажойиб калладан бир ажойиб фикр чиқиб қолибди...

Ана шундай дамларда одамнинг эртаккаям ишонгиси келиб кетади!

Бироқ ўша шаҳардан бир бозорчи Турдиқул яшайдиган шаҳарнинг бозорига бориб қолиб, бунинг эртак эмас, айнан ҳақиқат эканлигини айтди.

Ўз қулоғим билан эшитиб, ишондим.

Турдиқул яшайдиган шаҳарнинг бозорига борганмисиз? Вой-бў! Етти иқлим бозорчиси йиғилиб шу ерга келади-ку! Мол бозори, сомон бозори, дўппи бозори, қатиқ бозори, қовун бозори... – ҳаммаси алоҳида-алоҳида. Тери бозориям бор.Турдиқулнинг дўконида одамнинг терисидан бўлак барча жонзотнинг териси топилади.

Турдиқулнинг дўкони ҳамиша гавжум.

Биров бирор нарса харид қиладими-қилмайдими – фарқсиз, кириб келиб, беш-олти киши сиғадиган харракка ўтириб олади. Негаки, терифурушнинг узоқ-узоқ юртлардан йўқлаб келадиган ошнолари кўп. Улар шунчалик кўп нарсаларни билишадики, эшитиб ёқангни тутамлайсан.

Ҳалиги шаҳардан келган бозорчиям Турдиқулнинг дўконида чой ичиб ўтириб, не хаёлда, бирданига бир каллалик одамнинг фикри билан дарёнинг ўнг соҳилига, бутун шаҳарга кўринадиган тепаликка жуда ҳайбатли ҳайкал ўрнатилганини айтиб қолди.

– Неча йилда қуришди? – деб сўради Турдиқулнинг сомонфуруш ошнаси.

– Икки йилми-уч йилми, ишқилиб шунақа-да! –деди меҳмон.

– Бўйи ҳам анча бордир-а? – сўради яна кимдир.

– Икки-уч йилда қурилганидан кейин анча бўлади-да! – дея меҳмоннинг ўрнига жавоб қайтарди Турдиқул, шуниям билмайсанми, дегандек қилиб.

– Мунча баланд, катта ҳайкал нимага керак экан-а? – деди хаёлга чўмиб қолган чархчи.

– Хаспўшлаш учун, – дедим мен. 

Лекин, менинг жавобимга ҳеч ким эътибор бермади. Хижолат тортиб, ўша саволга иккинчи жавобни ҳам қойиллатдим:

– Баъзи қушлар осмонда қанот қоқиб чарчашганда ана шунақа баланд ҳайкалларнинг бошига қўниб дам олишади!..

– Сафсата! – деди Турдиқул шартта, юзи кўзинг борми, демай.

– Сафсата! – қўшилишди харракда ўтирганлар ҳам.

Шундан сўнг суҳбатда қўшилиб кетавермай, жим ўтиришга мажбур бўлдим.

Турдиқулнинг танишини сўзига қараганда, ҳайкалнинг остидаги анча-мунча ер кўкаламзорлаштирилибди. У аниқроқ қилиб, беш-олтита оёқялангга ҳовли-жой бўладиган ер эди, деди. Ахир ҳайкал ўз номи билан ҳайкал-да! Беш-олтита ялангоёқ бундан кейин ҳам уй-жойсиз кунини ўтказар, шунча вақтлардан бери бошида бошпанаси бормиди – бирор ери камайиб қолгани йўқ!

Шундан сўнг кўкаламзорлаштирилган ерда фавворалар қурилибди, турфа гуллар экишибди. Ахийри, ҳайкалнинг очилиш куни етиб келибди. Бу нақ байрамга айланиб кетаёзибди. Кўкси ордену медалларга тўла таниқли-таниқли одамлар сўзга чиқишибди.

– Бу тунж ҳайкал асрлар оша ҳам тураверади! – дебди таниқли одамлардан бири.

– Лекин орадан икки-уч кун ўтгач ҳайкалнинг устига мато ташлаб ёпиб қўйшди, – деди меҳмон.

– Ие, нега? – чойнакнинг қопқоғини ушлаганча қотиб қолди Турдиқул.

– Ие, нега? – бошқаларнинг ҳам ҳайратларининг чеки йўқ эди.

Меҳмон пиёладаги чойдан бир ҳўплаб, айтайми-айтмайми, дегандек кўзларини қисиброқ бир зум ўйланқираб турди.Кейин нима бўлса бўлди, дегандек шарт қўл силтаб, сўзида давом этди:

– Ҳайкалнинг чап қўли кўксига қовуштирилган, у ўнг қўлини чўзиб кунботар тарафга ишора қилиб турарди...

– Нима бўпти? – сўради Турдиқул.

Бошқалар ҳам шовқин солишди:

– Нима бўпти?

– Ҳайкал ўнг қўли билан ишора қилиб турган тарафда ўттиз йилдан буён аёллар қамоқхонаси бор экан. Бу қамоқхонани илгари ҳеч ким билмаскан, ҳайкал баҳонасида каттаю кичикка аён бўлиб қолди. Битта-яримтаси, бай-бай, бу маҳобатли, зўр ҳайкал экан-да, хўш, қаёққа ишора қиляпти, деб сўрагудек бўлса, бошқаси, аёллар қамоқхонасига-да, дея кесатарди.

– Э-ҳа!.. – хитоб қилди Турдиқул.

– Э-ҳа!... – хитоб қилди бошқалар.

– Кунлар ўтаверди, – давом этди меҳмон. – Ҳайкалтарошлар ҳайкални чодирга ўраб олиб нимаики қилишса қилиб ётишибди. Баъзи одамлар, энди қамоқхонани ёпишармиш, аёлларни уй-уйларига қўйиб юборишармишу ҳайкални сўнгра очишармиш, дейишса, баъзилар, аксинча фикр юритиб, ҳайкални таг-туги билан қўпориб, мунда-ай муносиброқ жойга олиб кетишармиш, дейишгача боришди.

Бироқ қамоқхонани тарқатишни ҳам, мунда-ай муносиброқ жой топишнинг ҳам иложи бўлмаган шекилли, орадан анча вақт ўтгач, ҳайкалнинг ўнг қўлини кўксига қовуштириб, чап қўлини кунчиқар тарафга узатиб қўйишди...

– Ҳа-а, тузук, – енгил нафас олди Турдиқул.

– Ҳақиқат бор экан-ку! – тотли хўрсинишди бошқалар.

Уларнинг бу кайфияти узоққа бормади.

– Икки-уч кундан сўнг ҳайкалнинг устига яна мато ташлаб ёпиб қўйишди, – деди меҳмон.

– Ие, нега? – Турдиқулнинг оғзи очилиб қолди.

– Ие, нега? – бошқаларники ҳам шундай бўлди.

– Ҳайкал чап қўли билан ишора қилиб турган жойда ўттиз йилдан буён эркаклар қамоқхонаси бор экан. Бу қамоқхонадан ҳам шаҳар аҳли бехабар экан, эшитиб барчанинг танига титроқ кирди. Эмишки, бу ерда ашаддий каллакесарлар ётармиш, битта-яримтаси қочиб чиққудек бўлса, ҳамманинг шўрига шўрва тўкилармиш...Ваҳима!..

Турдиқул таассуф-ла бош чайқади.

Таассуф-ла бош чайқашди қолганлар ҳам.

– Куз ўтди, қиш ўтди, айни авжи баҳорда ҳайкалнинг устидаги матони тантанасиз, мусиқасиз, баайни тобутпўшни олгандай олишди, – деди меҳмон ҳам маъюс тортиб қолган ҳолда. – Энди унинг ўнг қўли тўғрига, баайни оддий йўлларни кўрсатаётгандек узатиб қўйилган, чап қўли эса кўксига қовуштирилганди...

Ерга кириб кетай деб ўтирган Турдиқул қаддини тиклади.

Харракдагилар ҳам елкаларини кўтаришди.

– Хайрият-э! – чуқур нафас олди Турдиқул.

– Хайрият-э! – чуқур нафас олишди бошқалар.

– Аммо роппа-роса бир ҳафтадан сўнг ҳайкалнинг устига яна мато ташлаб ёпиб қўйишди.

– Ие, нега? – Турдиқул ғазабланганидан ўрнидан туриб кетаёзди.

– Ие, нега? – бошқаларнинг ҳам кўзларининг пахтаси чиқиб кетаёзди.

– Дарёнинг чап соҳилида ўн қаватли меҳмонхона бор эди, – меҳмон совиб қолган чойдан ҳўплаб, қуруқшаган томоғини ҳўллаб олди. – Ўша меҳмонхонада ўша кунлари фоҳишабозлик, ўғрилик авжига чиқиб, кимлар бедаво дардга йўлиққан, кимлар шир яланғоч қолган, ҳаммаёқни шов-шув, миш-миш тутганди. Меҳмонхона ходимларининг кўпчилигини ҳайкал чап ва ўнг қўллари билан кўрсатган жойларга жўнатишганди. Маҳобатли, зўр ҳайкалнинг  олдинга чўзилган тунж қўли ўша меҳмонхонани кўрсатиб турарди!..

Турдиқул адойи тамом бўлди. 

Ранги бўзариб:

– Уҳ-ҳ!.. – деди-ю, дам бошига, дам тиззасига муштлайверди.

Бошқалар ҳам адойи тамом бўлишди.

Ранглари бўзариб:

– Уҳ-ҳ!.. – дейишди-ю, дам бошларига, дам тиззаларига муштлайверишди.

– Шундан сўнг ҳайкалнинг қўлини қаёққа қаратиб қўйилишини аҳолининиг ўзи ҳал қиладиган бўлди, – деди меҳмон. – Одамлар гуррос-гуррос бўлиб келаверишди. Кейин таклифлар, муҳокама-мунозаралар бошланиб кетди. Биров ундай деди, биров бундай деди.

– Бир қўлини кўксига қовуштириб, иккинчисини осмонга узатиб қўйиш керак! – дея бақирди оломон орасидан кимдир.

– Маъқул, маъқул! – деган хитоблар янгради.

– Осмон тоза, қаранглар, ҳозир булут ҳам йўқ!

– У ёққа меҳмонхона ҳам қуриб бўлмайди!..

– Қамоқхона ҳам қуриб бўлмайди!..

– Осмонга тасаннолар!..

Худди шу маҳал яна бир бақироқ аллақайси гўрдан чиқиб келиб:

– Халойиқ, тавба денглар, осмонда худо бор-ку! – деб бақирди.

Оломон бир чайқалиб тушгач, жимлик чўқди. Ахир даҳрийнинг ҳайкали худони кўрсатиб турса... Йўқ!

– Ишонманглар, худо йўқ у ерда! – сукунатни бузишга журъат этди кимдир.

Оломон гувлади.

– Худо бўлмаса ҳайкалнинг қўли нимани кўрсатади, ахир? – бақирди ҳалиги бақироқ.

Оломон орасидан:

– Ҳа-а, нимани кўрсатади? Нимани?! – деган товушлар чиқа бошлади.

- Иккала қўлиниям елкасидан узиб ташлаш керак! – деди яна кимдир ва шу заҳотиёқ қаршиликка учради:

– Ҳайкалда гуноҳ йўқ!..

Меҳмон узоқ тин олди. Негадир ҳикоясининг давомини айтгиси келмади, бу ҳақда сўрашга бошқа биров журъат ҳам этмади.

Турдиқулнинг дўконида ана шунақа қизиқ ҳангомалар бўлиб тураркан ўша пайтлар... 

Шойим БЎТАЕВ

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 95 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016