Вторник, 2017-01-17, 5:01 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2994]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [276]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [69]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1635]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2794]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4629]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [647]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1983]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [91]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [837]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [97]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [697]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [188]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 468
Статистика


waplog

Онлайн всего: 132
Гостей: 131
Пользователей: 1
Stanleygal
Главная » 2016 » Декабрь » 26 » Қайноналик қилган қайнсинглим

7:46 PM
Қайноналик қилган қайнсинглим
Зебо, сингилжоним, балким сизга ёзган хатимга кўз югуртирарсиз. Ногоҳон ўзингизни таниб, «Келинойим устимдан арз қилибди-да», деб жиғибийрон ҳам бўларсиз. Аммо мени тушунишингизни истардим. Тўрт йилдан бери сиздан буни бирор марта илтимос қилмадим. Чунки келинлик бошингизга тушмаган эди. Энди мени тушунсангиз, сизнинг ҳам ҳеч тинчимаётган ҳаётингиз изига тушиб кетар деган умиддаман...

Илк араз

Тўйимиздан олдин бирга бозорга борганимиз ҳеч эсимдан чиқмайди. Ўшанда келинойим "Куёвнинг синглиси пишиққина экан. Нима қилсангиз ҳам аввало шу қиз билан тил топишинг” деб тўғри айтганди. Бозорда фақат ўзингиз танлаган кийим-кечакларни харид қилганмиз ўшанда. Менга нимадир ёқса, дарров гапимни бўлиб, дидимга ўзингизча баҳо бергансиз. Мен эса қайнсингил деганлари шунақа бўларкан-да, деб индамай изингиздан эргашиб юрганман. Ваҳоланки, ўзим ҳам икки янгали эдим. Тўйимиз куни қовоғингиз очилмаган. Бир келиб фатамни тўғирладингиз, бир келиб дугоналаримга ақл ўргатдингиз. Ҳаммасини акаси учун ёниб-куйишга йўйдим ўзимча. Келинсаломда холаларингиз қайнонамга қараб, "Бир қизингиз иккита бўлди”, деганида аразлаб саломхонадан чиқиб кетганингизни кейин видеода кўриб ҳайрон қолдим. Қайсидир қариндошимиз чақириққа чақирса, нима кийиб боришимгача ҳал қилардингиз. Ўқиётган, мендан бир ёш катта бўлганингиз сабаб маслаҳатларингизга сўзсиз амал қилдим. Акангизнинг иши ва бизнинг ўқишимиз пойтахтдалиги сабаб учаламиз шаҳри азимга қайтдик. Шундан бошлаб, ўзингизга қандай туюлган билмадим-у, менга қайнсингиллик эмас, қайноналик қила бошладингиз...

Улоқтирилган совғалар

Янги келинман, тилингизни топай деб, сарпомга қилинган ортиқча пардоз буюмларини совға сифатида сизга бердим. Раҳмат дедингиз. Олганингиз учун бошим тоғдек кўтарилди. Аммо бир куни билмадим кимга, "Акам уйланаман деб туриб олди-да, бўлмаса, дугонам Нафосни келин қилмоқчи эдим”, деганингизни эшитдим-у, ичимда рашкми ёйинки қандайдир хўрликми уйғонди. Зебо, тўғри тушунинг. Ўша куни  акангиздан Нафоснинг кимлигини сўраш ниятим йўқ эди. Мен ҳам ёш эдим. Ҳали келин бўлганимга икки ой тўлмаганди. Сизнинг бу гапингиз юрагимни тешиб ўтганди. Оддийгина мисол, ишхонада ёки ўқишда сиздан кўра бошқа бировни ўрнингизга муносиб кўришларини эшитиб қолсангиз, хафа бўлмайсизми? Келинлик, рафиқалик эса бу фақат маълум бир вақт бажариладиган вазифа эмас-ку. Тақдир инъом этган мақом у! Яна биласиз, акангизнинг жаҳли тез. Устига-устак, ўзи суюб, муҳаббати учун курашиб менга уйланган. Бу гапимни эшитиб, чидаб туролмади. Сизга танбеҳ берди холос: "Бўлар-бўлмас гапларни гапирма”. Ўшанда миқ этмадингиз. Овқат сузилган эди. Дарров хонангизга отландингиз. Эшигингизни тақиқлатиб чақирсам, жавоб ҳам бермадингиз. Эртаси куни эса олисдаги ойижонимга ҳаммасини етказдингиз. Атайин менга эшиттириб.  Бу билангина тинчимадингиз лекин. Хонамда ўтирсам, эшикни очдингиз-да, кирмасдан қўлингиздагиларни отиб, яна эшикни тарақлатиб ёпдингиз. Қарасам, ўзим совға қилган пардоз буюмлари сочилиб ётибди. Юм-юм йиғладим. Тўғри, ягона қизсиз. Акангиз шу кунга қадар балким қаттиқроқ гапирмагандир сизга. Чақимчилик қилиб муносабатларингизга дарз етказгандирман. Бироқ бу тариқа жавоб қайтаришингиз шартмиди?

«Ҳаммасига сарпом сабабми?»

Қайсидир байрам эди. Курсдошларим келинлик уйимга келадиган бўлишди. Мени ҳайратлантириб уларни ўзингиз кутиб олдингиз. Ошхонага чой дамлашга чиққанимда эса уйимизга "шарҳ” бердингиз: "Мебелларга, пардаларга эътибор берманглар, қизлар. Келинойимнинг сарпоси шунақа. Ҳали буларнинг ҳаммасини алмаштирамиз”. Бу гапни айтдингиз-қўйдингиз. Мени курсдошларимнинг сарпом ёки сизнинг феълингиз ҳақида қандай ўйлаши ташвишга солмайди. Алам қилгани отамнинг елиб-югуриб, шунча йўлдан пойтахтга келиб, уйимизга мебель олиб бергани. У кишининг завқ ва яхши ният билан бу ишларни амалга оширгани кўз олдимга келди. Қадрим наҳот шулар билан ўлчанса?! Бундай ўлчовлар ҳалигача давом этади. Ўзингизнинг сарпонгизга нима сотиб олсангиз, меникига билан солиштирардингиз. Ҳар икки гапнинг бирида "Келинойимга ўхшаб бировнинг уйига қуруқ боришни истамайман”, дейсиз. Мана, тўлиб-тошиб келин бўлдингиз. Аммо сарпо-сулувингиз учун сизнинг инжиқларингизга ҳеч ким кўз юмаётганини йўқ-ку! Бахтни бойлик билан сотиб ололмадингиз-ку!

«Мендан қайнонамни совитдингиз...»

Қизимга ҳомиладорлигим оғир кечди. Хабарингиз бор. Тўққиз ойнинг ярмини шифохонада ўтказдим. Бир томонда ўқиш, бир томонда келинлик хизматлари, бир томонда ҳомиладорликнинг дардлари. Сиз эса ҳаммасига бепарво эдингиз. Нуқул ойижонимга қўнғироқ қилиб, уйнинг неча кунда супурилиши, эрталаб нонуштага ҳар куни қайнатилган тухум ейишимиз, кўпинча акангизнинг кўчадан овқат сотиб олиб келишини айтардингиз. Ўзимни қулоғи карликка солсам ҳам, гапларингиз юрагимни эзарди. Олисдаги қайнонамнинг муносабатини ҳам секин-секин совита бошладингиз. На шифохонада ётганимда ҳолимдан хабар олдингиз, на уйда... чақалоғим туғилди ҳам. Ҳар тугул жиянингизга меҳрингиз тушди. Лекин уни сизга ишонолмасдим. Айлантириб келиш учун кўчага чиқсангиз, юрак ҳовучлаб ўтирардим. Бир гал болам бечора қаттиқ иситмалади. Ўшанда ҳали ёшга тўлмаганди. Музқаймоғингиздан ялатганингизни қўшним айтди. Жоним чиқиб кетди. Акангизнинг дўқларига ҳам чидадим. Миқ этмадим. Оғзим куйганди-да. Онамдан маслаҳат сўраганимни эшитиб, қайнонамга буни ҳам шипшидингиз. Ойижоним эса дарров менга қўнғироқ қилиб, "Болани касал қилишга қилиб, мендан яшириб ўтирибсизми?”, дея уришди. Зебожон, билсангиз, мен ҳам ҳамма ишни ойижоним билан бамаслаҳат қилишни истардим. У кишини ортиқча хавотирга қўймаслик учун ҳам онамга қўнғироқ қилгандим. Устига-устак онам шифокор.

«Мана, сизни ҳам узатдик»

Чиройли келин бўлдингиз. Сизда бир эмас, уч қайнсингил. Бир куни овқатингиз ёқмаганидан нолишгани, яна бир сафар уч қиз бўй бўлиб уйда ўтирганию сизнинг ҳамма нарсага балогардонлигингиздан ойижонимизга ҳасрат қиласиз. Жим эшитаман. Чунки сизга маслаҳат беришга-да ҳаққим йўқ. Бир ярим йиллик турмушингизда уч марта аразлаб уйга келдингиз. Биз ҳам ўқишни тугатиб, қайнота-қайнонамизнинг хизматидамиз. Акангиз бир-икки бор, ўзи ботинолмай дардингизни сўрашимни айтди. Сиз ҳамон отдан тушмайсиз. Тўғри, мен ҳам бир марта уйдан аразлаб кетганман. Унда пойтахтда эдик. Акангиз қаттиқ уришди. Ҳаққимни талаб қилиб гап қайтаргандим юзимга тарсаки ҳам туширди. Юзимнинг ўнг тарафи лов-лов ёнганидан ичимдаги алам ҳам ёнди. Шартта керакли нарсаларимни йиғиштирдим. Акангиз мендан олдин жаҳл билан уйдан чиқиб кетди. Ҳаммасини эшитиб ўтиргандингиз. Бир қўлимда сумка, бир қўлимда бола билан эшик олдига борганимда хонангизда чиқиб таскин бериб, йўлимни тўсмадингиз. Қайтанга чиқиб кетишим билан эшикни ёпиб, ичидан қулфладингиз. Узоқроқ қариндошимнинг уйига бордим-да, телефон орқали онамга йиғладим. Эшитганим "Қизим, чида. Бизнинг ҳам ўттиз йиллик турмушимиз фақат ўйин-кулгу билан ўтмаган” бўлди. Акангиз ҳам бир пасда изимни топиб келиб олиб кетди. Сизнинг эса аразларингиз узоқ чўзилаяпти. Йўқ, фақат ўзимнинг тинчимни ўйлаб, сизни тезроқ кетказиш учун айтаётганим йўқ буларни. Оилангиз тинчини ўйлаяпман, қўлингиздаги норасидага ичим куяяпти. Чунки куёв бола бу сафар олиб келишга бормайман дебди. Ойижоним ҳам жаҳлда. Ҳамма жаҳл қилса, оила бўладими? Зебо, сиз мени келинойи ўрнида кўрасизми, йўқми, билмадим. Чунки нуқул ёшим кичиклигини пеш қиласиз. Мен сизни синглим деганман. Энди эркаликларингиз, аразларингизни ота уйда қолдиринг. Нафақат келин, рафиқа ё келинойисиз. Энди ОНАсиз! Унутманг шуни. Мен тунов куни икки ёш ўғлим ногоҳон укачаси — чақалоғингизни эркалатаман деб қўлини тирнаганда қилган жанжалингиз учун буларни айтмаяпман. Сиз билан яшаган давримда кўп хато қилдим. Тан оламан. Узр ҳам сўраганман булар учун. Энди ҳам сўрайман. Фақат ўтган кунларни эслатишимдан мақсад, булардан хулоса чиқаринг. Оилангизни асранг!

Келинойингиз МАНЗУРА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 318 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017