Среда, 2016-12-07, 1:46 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2901]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [233]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1593]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2670]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4575]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [668]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 445
Статистика


waplog

Онлайн всего: 91
Гостей: 90
Пользователей: 1
TianstriyAmbip
Главная » 2016 » Сентябрь » 20 » ҚАЙНОНАМНИНГ ҚИСМАТИ БОШИМГА ТУШИШИНИ ИСТАМАЙМАН…

7:04 AM
ҚАЙНОНАМНИНГ ҚИСМАТИ БОШИМГА ТУШИШИНИ ИСТАМАЙМАН…
«Шу мактубни ёзиб нимага эришаман? Ҳамма ўқиб, қўли билан кўрсатиши учун ўз ҳаётимни арз-додга айлантиришим шартми?..» Шундай хаёллар билан иккилана-иккилана барибир сизларга ёзишга қарор қилдим. Ҳеч бўлмаса, биттагина одам ёзганларимни ўқиб хулоса қилар. Хулосасида келин ҳам одам эканлигини, у фақат ошхонанинг ёғини, полнинг лойини артувчи, набираларни кўпайтирувчи чўри эмаслигини, бир оғизгина ширин сўзга маҳтал туришини ҳис этар…

Мана, келин бўлиб тушганимга саккиз йилдан ошаётган бўлса-да, қайнонам на исмим билан атайди, на «қизим» деб чақиради. Номим — "ўв!”. Ҳар "ўв” дея мурожаат қилганида, "лаббай, ойижон” дейман. Уялмасдан очиғини айтаман, бу сўзларнинг тилимга кўчиши осон эмас. Аввалги йиллар қайнонам минг ёмонлик қилса ҳам, минг дилимни оғритса ҳам яхши томонларини излашга, тушунишга ҳаракат қилардим. Энди жуда чарчадим. Чунки мен ҳам темирдан ясалмаганман, ҳолбуки темир ҳам қуёш кўрмай, захда ётаверса занглайди...

Ўқишни тугатган йилим турмушга чиқдим. Биринчи учрашувдаёқ эримнинг ўзи бир кўришда мени ёқтириб қолиб, изимдан қолмади. Совчиликка катта оғиз бўлиб келган қайнонам негадир кейин айниб қолса ҳам, ўғли уйланаман деб туриб олди. Кўпинча келинлар ва қайноналар келишмовчилиги аввал-бошдан бузилган таассурот туфайли ривожланаверар экан. Чунки қайнонам уйига келин эмас, душман туширгандек тутарди ўзини. Бир умр чизган чизиғидан чиқмаган ўғли менга қолганда қатъият кўрсатгани учунми, ўзини ҳаммадан баланд тутишга уринар, ўзим ҳам майли, ота-онам, улар қилган сарпо-суруқлардан камчилик топиб, камситарди. Тўғри, ҳамма қайноналар ҳам бир сидра сарпо-суруқ машмашасини қилади, кейин ҳаммаси унут бўлади, бу табиий ҳол, дерсиз. Аммо уйимизга келган ҳар бир меҳмонга кўз олдимда онам сарпомга қилган пиёладан тортиб пардагача кўрсатиб, "Номи улуғ-супраси қуруқ бўлган одамларнинг биттаю битта қизига қилган сарпосига қаранглар”, деб мазах қилишларини, меҳмонни хижолатга, мени изтиробга солишларини эсласам, нима лаззат топаркин, дейман. Орадан шунча йил ўтса ҳам кун-кунора шу гап: "Ўғлимга кимларнинг қандоқ қизини олиб берардим, сочинг бўйнингга арқон бўлгурга ёпишиб олди, назари пастга қуда бўлдим…” Мен аҳмоқ эса ота уйимга ҳар борганимда, қўйни-қўнжимни тўлдириб келардим, қуруқ келсам, уйда жанжал бошланиб кетарди-да!
Қайнонамнинг ҳеч қаришни истамаслиги, ёшига, обрўсига ярашмаган ишларни қилиши эримни ҳам менинг олдимда хижолатга соларди. Қорним қаппайиб, ҳомиладорликнинг охирги ойларида зўрға юрганимда, қайнонам оёқ тирноқларига лак қўйишимни талаб қилди, мен эса ўзига яқин олиб, қизидек кўряпти, деб хурсанд бўлибман. Икки йилгача қайнонамнинг зуғумларини-ю, эримнинг калтакларини ота-онамга айтмай, сабр қилдим. Чунки ўз ҳаётий мақсадларим, оилавий режаларим бор эди. Нима бўлса ҳам чидайман, дердим. Бизнинг оилада қайтиб келган қиз деган ном номус билан баравар эди. Натижада эса асабий бўлиб қолдим. Ёш ҳолимга бош оғриқ орттирдим. Эрим ҳаммасини кўриб турса ҳам, на менимнинг тарафимда бўларди, на онасининг ёнини оларди. Онасига "Сиз доим ўзингизни ўйлагансиз, агар мени ўйлаганингизда туппа-тузук дадамдан ажрашмаган бўлардингиз, ҳатто биттагина ўғлингиз ёки ўликнинг ҳурмати учун дадамнинг жанозасига ҳам бормагансиз”, деб бақирарди. Эрим қайнонамнинг бақир-чақиридан кейин аламини мендан олар, нуқул бошимга урарди. Ҳар сафар жанжал, ур-тўполондан кейин зор-зор йиғлаганимда "Эрим аслида ёмон одам эмас, бетийиқ онасидан қаттиқ уялгани учун ҳам менга паст тушгиси келмайди, ҳаётдан аламини мен орқали олишга уринади”, деб ўзимни овутардим, ота-онаси тирик бўлса ҳам меҳр кўрмай улғайган эримга раҳмим келарди. Бутун умр мансаб устида ўтиргани учун катта давраларга ўрганган, ёши ярим асрдан ошиб қолган қайнонам вақти-бемаҳал спиртли ичимлик анқиб, қийшайиб уйга кириб келса, ўғли билмай қўя қолсин, деб яширишга уринардим. Баъзан эр-хотин иккимиз телефонини ўчириб қўйиб, тонггача, баъзан эса икки кунлаб йўқолиб қоладиган замонавий қайнонамни ахтариб ухламай чиқардик. Эртаси куни ҳеч нарса бўлмагандек кириб келган онасига ўғли: "Қаерда эдингиз?” деса, "Мени тергаш учун ҳали ёшлик қиласан, ҳалиям она сутинг оғзингда турган боласан, сен келин эса ўзингни ачинганга ўхшатма, барибир ичингда бошқа нарсани ўйлаяпсан”, деб хонасига қамалиб оларди.

Эзгин кайфиятда юрадиган эрим учун ҳам ҳаммасига чидашга мажбурман, деб йилларни ўтказдим. Бир эмас, уч болали бўлдик. Яқинларим "Қайнонанг набирали бўлса қуйилиб қолади, меҳри уйғонади”, деб далда беришганди, аммо йилдан йил баттар бўлиб, янада худбинлашди. Ёш боланинг шовқини ҳам, кулгиси ҳам ёқмай, болаларимнинг каттасидан тортиб кичигигача турткилашни бошлади. Ҳаммадан айириб, ўзидан бошқа ҳеч кимни атрофига яқинлаштирмай вояга етказган ўғлини умуман ҳурмат қилмайди, менинг ва невараларининг олдида эркакчасига сўкиб ташлайверади. "Мени ва болаларимни ёмон кўрсангиз ҳам ўз фарзандингизни, кап-катта эркакни намунча хақоратлайверасиз? Болалариям отасини ҳурмат қилмай қўяди-ку!” дедим бир куни. Қайнонамнинг жавоби эсимни оғдирай деди: "Бола бало бўларкан, шу бола туфайли ҳеч қайси эрим мен билан охиригача яшамади, ҳали сенгаям болаларинг шаҳар олиб берармикин, кўраман!”

Бундай носоғлом муҳитда катта бўлаётган болаларимнинг тарбиясини ўйласам, қони шу аёлнинг қонига бориб тақалишини эсласам, кўз олдим қоронғилашиб кетади.

Тўнғичим мактабга чиқди, кичикларини боғчага жойладим. Уларни катта қилиш, бирор муаммо чиқса, эрим ёки қайнонамга эмас, ота-онамга суяниб ҳал қилиш менга осон бўлмади, ҳозир ҳам шундай. Ота-онам неча марта мени уйга қайтаришга, соғлигимни, тинчимни ўйлаб, ажрашишга ундашди. Бир марта уйимга қайтиб ҳам кетдим, кейин тақдирим қайнонамникига ўхшаб қолишидан қўрқдим, эримнинг ички кечинмалари, болаларим келажаги хаёлимдан ўтди. Заррача айбим бўлмаса-да, ўзим бориб, қайнонамдан кечирим сўраб, уйга қайтдим.

Ўқишни битириб бир кун ҳам ишламагандим. Минг рози-ризочилик, жанжаллар билан ишлашга рухсат олдим. Ҳаётим сал бўлса ҳам изга тушгандек эди, асабийлашишлар ўрнига ҳаёт завқи, ҳамкасблар билан қувноқ суҳбатлар, қилаётган ишимдан қониқиш, кимларгадир кераклилик ҳисси қамраб ола бошлади. Бироқ бу орада эримнинг давлат ишидан кетиши, қайнонамнинг нафақага чиқиши яна муаммоларга сабаб бўлди. Аслида эрим қайнонамнинг кўрсатмалари, топаётган пулидан доимий қониқмаслиги сабаб ҳар ярим йилда иш жойини ўзгартиради. Бирор жойда қўним билан ишламаган одам қандай қилиб яхши маошга эришади? Шуни эримга тушунтиролмай қийналаман. Кўчадаги ишларини тугатгач, уйга қайтган эрим қайнонамга дуч келса, бир оғизгина суҳбатлашиб қолса, шунинг ўзи етарли — эртасига ҳеч бўлмаса кўзим қизариб ишга бораман. Кундалик ишлардан эрим ёки қайнонам бирор камчилик топмаслиги учун ярим тунда уйқуга ётиб, тонг ёришмасдан уйғонаман. Салат ва овқат тайёрлаб музлатгичга қўйиб кетаман, орасида бирор ширинлик пишираман. Уйдаги ҳамманинг кийимларини тайёрлайман, дазмоллайман, кўчани-ю ҳовлини тозалайман. Ҳеч нарсани кўздан қочирмасликка ҳаракат қиламан, чунки қайнонам катта жанжал бошлаш учун пайт пойлаб юрибди. Ишдан ярим соатга кечиксам, ўзининг саёқ юришларини кўз олдига келтириб, мендан шубҳаланишини ҳам биламан. Шуларни баҳона қилиб, эрим билан орамни бузмасин, деб тиришаман. «Майли, — дейман ўзимга ўзим, — ҳамма келинлар мана шундай ҳаёт имтиҳонидан ўтиб боришади, қачондир ҳаммаси яхши бўлиб кетар, жуда бўлмаганда болаларим келажаги орқали меҳнатларим ва сабрим роҳати кўринар», деб орзу қиламан.

Наҳотки шунча пайт исён кўтармадинг, ҳаётингни ўзгартиришга ҳаракат қилмадинг, деётгандирсиз? Қайнонамни таниганлар "Тағинам чидамли, иродали экансан, ўрнингда ўша уйда бирор кун ҳам яшамасдим”, дейишади. Баъзилар эса қайнонам мени шунчалик ёмонлайверганидан, барибир уйига кетиб қолади, деб мени аллақачон ажрашганга чиқаришган. «Нега алоҳида яшашга ҳаракат қилиб кўрмайсизлар?» дейдиганлар ҳам кўп. «Эрим ёлғиз ўғил, ҳайҳотдек ҳовлига онасининг якка ўзини ташлаб қаёққа кетамиз», деб жавоб бераман. Яқин-яқингача «Болаларинг жонимга тегди, шартта уйни сотаман-да, алоҳида яшайман», деб турган қайнонам охирги пайтлар индамай қолди. Чунки энди кучдан қолиши бор, ош-овқати тайин, ҳар ҳолда ўғли, оиласи атрофида ўралашиб турибди, шуларни ўйлаб, фикридан қайтган бўлса керак. «Шунчалик қийин экан, нега ажрашиб кетмадинг?» дейдиганлар ҳам чиқар. Ҳа, бу ҳақда юз марта эмас, миллион марта ўйлаганман. Лекин ҳар доим эримнинг онасига айтган биттагина гапи сўнгги қарор чиқаришдан тўхтатиб қолади: "Ўзингизни ўйлаганингиз учун отасиз ўсдим!..” Эртага болаларим ҳам худди шу гапни қайтаришини, уч боламнинг отаси эса яна ёлғизланиб қолишини, ёруғлик кам тушадиган бу оила мутлақо зулматга бурканишини истамайман.

Азиза ҚУРБОНОВА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 62 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016