Понедельник, 2018-04-23, 2:17 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4574]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [468]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [80]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2006]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3455]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5277]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [718]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1995]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [127]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1469]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [189]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1042]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [297]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [104]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [21]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [17]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [14]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 598
Статистика




Онлайн всего: 19
Гостей: 19
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Октябрь » 13 » Аёл бепуштлиги сабаблари

4:35 PM
Аёл бепуштлиги сабаблари
Статистик маълумотларга кўра, ҳар 6 оиладан бирида бепуштлик муаммоси кузатилмоқда, – дейди тиббиёт фанлари номзоди, уролог жарроҳ Алижон Фақиров.
– Албаттта, бунинг объектив ва субъектив сабаблари бор. Бепуштлик 50-55 фоиз аёлга, 35-40 фоиз эркакка ва 5-10 фоиз иккала жинс вакилига боғлиқ. Шу билан бирга, 1-5 фоиз ҳолатда унинг сабабини аниқлаб бўлмайди.

Шунга кўра, тиббиётда аёл бепуштлиги, эркак бепуштлиги, аралаш бепуштлик, жуфтликнинг бир-бирига мос келмаслиги ёки қарама-қарши ва ноаниқ бепуштлик турлари фарқланади. Фарзандсизлик хусусидаги туркум мақолаларимизда ҳар бир турга алоҳида тўхталиб ўтишни мақсад қилдик. Сўзни бепуштлик ҳолатларининг катта қисмини ташкил қилувчи аёл бепуштлигидан бошласак.

Тиббиёт фани назарияси ва амалиётига маълум бўлган 10 мингдан ортиқ касалликларнинг 800га яқини у ёки бу жиҳатдан бепуштликка олиб келиши мумкин. Демак, битта мақолада барча сабабларни тўлиқ қамраб олиш қийин. Шу боис энг кўп учрайдиганлари билан таништириб ўтамиз.

Фаол жинсий ҳаётда яшаётган аёл умуман ҳомиладор бўлмаган бўлса, бирламчи бепуштлик саналади. Агар ҳомиладор бўлиб, жараён қандай тугашидан қатъий назар (туғуруқ, аборт, бола тушиши), кейинчалик такроран ҳомиладор бўлмаса, иккиламчи бепуштлик юзага келади. Мутлақ (иложсиз) бепуштлик эса аёлда жинсий аъзолар (бачадон, тухумдон)нинг туғма йўқлигидан келиб чиқади.

Аёл бепуштлигига кўп ҳолларда ҳайз циклининг бузилиши, жинсий аъзоларнинг яллиғланиш касалликлари, ички секреция безлари (тухумдон, қалқонсимон без, буйрак усти бези) фаолиятининг бузилиши, балоғатга етиш даврида инфекцион касалликлар билан оғриш натижасида марказий асаб тизимида ўзгаришлар бўлиши, жинсий аъзоларнинг етилмай қолиши, абортлар сабаб бўлади.

Аёллар бепуштлигининг энг катта фоизини ҳар 28 кунда тухумдонда битта тухум ҳужайра етилиши билан кечувчи овуляция жараёнинг бузилиши ташкил қилади. Кўпинча организмдаги гипофиз ва гипоталамус безлари ишлаб чиқарадиган гормонларнинг етишмовчилиги оқибатида ановуляция (тухум ҳужайра етилмаслиги) кузатилади.

Бунда ҳайз келиш муддати издан чиқади, баъзан аменорея (ҳайзнинг узоқ муддат келмай қолиши) рўй беради, гоҳида эса ҳайз маромида келиб турганда ҳам ановуляция кузатилади. Кучли шамоллаш, руҳий изтироблар, буйрак усти безининг андроген гормонларни ҳаддан зиёд кўп ишлаб чиқариши, сурункали тухумдон яллиғланиши, бўқоқ хасталиги сингарилар ҳам ановуляция жараёнини келтириб чиқариши мумкин.

Жинсий аъзолардаги яллиғланиш касалликлар аёл бепуштлигининг 15-20 фоизини ташкил қилади. Бундай касалликларга кольпит (дилоқ шиллиқ пардасининг яллиғланиши), метроэндометрит (бачадоннинг мушак ва шиллиқ қаватининг бир вақтда яллиғланиши), аднексит (бачадон қўшимчалари – фаллопий найи ва тухумдон ортиқларининг яллиғланиши), вульвовагинит (ташқи жинсий аъзо ва қиннинг бир вақтда яллиғланиши), эндоцервицит (бачадон бўйни шиллиқ қаватининг яллиғланиши), сальпингит (бачадон найларининг яллиғланиши), оофорит (тухумдон яллиғланиши) каби хасталиклар киради.

Бу касалликлар сурункали тус олганда, ҳайз цикли, жинсий аъзолар фаолияти бузилади, турли чандиқ касалликлар, бачадон найи йўлларининг қалинлашиб, бекилиб қолиши ёки ўтказувчанлик хусусиятининг бузилишига олиб келади. Бу эса бачадондан ташқарида ҳомиладорлик, ҳомила тушиши, бепуштлик, жинсий қобилиятнинг бузилиши ва бошқа аъзоларнинг шамоллаши каби салбий асоратларни келтириб чиқаради.

Шунингдек, асаб ва эндокрин тизимдаги ўзгаришлар, қон-томир ва юрак касалликлари, жинсий гормонлар ишлаб чиқарилишининг издан чиқиши ҳам жинсий аъзолар ишини ёмонлаштириб, ҳомиладор бўлиш фоизини камайтиради.

Жинсий аъзоларнинг яхши ривожланмай қолиши сабаб ҳам уруғланиш жараёни содир бўлмайди. Бундан ташқари, қорин бўшлиғи соҳасида амалга оширилган жарроҳлик амалиётларидан кейин ҳам бачадон найларида нуқсонлар юзага келиши ва бепуштлик пайдо бўлиши мумкин.

Биринчи ёки иккинчи боланинг сунъий олиниши ёки ҳомилани туширишга ҳаракат қилиб, турли дори воситаларини ичиш иккиламчи бепуштликни пайдо қилиши мумкин. Чунки сунъий абортда бачадон тўқималари ҳомиладан тозаланади ва бу бачадон тўқималарининг қирилишига, кейинчалик эса бепуштликка сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, аборт аёлларда кейинчалик бола чала туғилиши, йўлдошнинг нотўғри жойлашиши, кейинги туғуруқ сувининг олдиндан кетиши, бачадондан ташқарида ҳомила пайдо бўлишига ёки фарзанднинг ногирон туғилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Аксарият беморлар фарзанд бўлмаслиги жинсий аъзолардаги ўзгаришлар оқибати, деб ўйлайди. Бепуштликнинг аксарият ҳолларда кеч аниқланадиган яна бир сабаби гипофиз безида аденома бўлишидир. Барча безлар ишини бошқариб турадиган гипофиз бези миянинг мағиз қисмида жойлашган. Нўхатдеккина келадиган бу без эркакларда эркаклик, аёлларда эса аёллик хусусиятини берувчи гормонлар ишига жавоб беради. Шу безда пайдо бўлувчи яхши сифатли ўсма (аденома)лар кўплаб асоратлар билан бирга, бепуштликни ҳам юзага келтириши мумкин. Жарроҳлик йўли билан мияда пайдо бўлган ўсма олиб ташланса, аёлда ҳомиладор бўлиш имконияти пайдо бўлади.

Кейинги мақолаларда эркак бепуштлиги сабаблари ёритилади.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1706 | | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018