Воскресенье, 2018-11-18, 9:43 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5464]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [561]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [94]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2174]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3590]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5721]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [790]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1997]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [131]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [218]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1538]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [225]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1130]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [338]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [26]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [26]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [60]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [244]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [13]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 647
Статистика



Онлайн всего: 176
Гостей: 176
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Октябрь » 22 » Ҳаётий воқеа: Муҳаббатнинг йўли


6:31 PM
Ҳаётий воқеа: Муҳаббатнинг йўли
Фарҳоднинг кетиши ҳақидаги хабар ўзидан олдин хонага кириб келди. Ҳовлиқма Жамол костюмининг чўнтагига солиб кўтариб юрадиган, камида уч фандан битта қилиб тутилган дафтарини стол устига ташлади-ю, янгиликни эълон қилди:
— Эшитдингларми, Фарҳодлар кўчиб кетяпти экан...

Биз — қизлар у томонга ялт этиб қарадик.

— Қаерга кўчиб кетяптикан?

— Тинчликми?

Иккита-иккита бўлиб пичирлашаётган синфдошларим бири олиб-бири қўйиб савол бера бошлашди. Жамол эса жавоб беришга шошмасдан стулни тескари ўгириб ўтирди.

— Онасининг юртига, — деди ва ниҳоят.

— Қозонгами? — Мардона сўради.

— Ҳа, акаси дадаси билан қоларкан, Фарҳод онаси билан кетаркан.

Қизлар Жамол билан муҳокамани давом эттиришар, фақат менгина ўзимни китоб ўқиганга солиб жим ўтирардим.

Фарҳодларнинг оиласи тинч эмаслиги ҳақида кўп эшитганман. Албатта, ўзи бу ҳақда сўз очмайди. Уяладими ё бирзум бўлса-да, ташвишларини унутгиси келадими, кўп гаплашсак-да, бу мавзуда лом-лим демайди.

Отаси ичкиликка берилган. Онаси заводда ишлайди. Акаси шартнома асосида ўқишга кирганди. Онаси қанча қистамасин ўқимади. Онам қийналиб қолади, деб ўйлади, шекилли. Мана, уям заводда оддий ишчи. Фарҳоднинг эса ўқишдан кўнгли совиган. Гоҳида мактабдан қайтишимизда унинг бир пайтлари аълочи бўлганини эслатиб қўяман.

— Сен бошқаларга ўхшаб репетиторга қатнамасанг ҳам, ўқишга кириб кетасан. Чунки фикрлашинг яхши. Ҳамма масалаларга мантиқан ўйлаб ечим топасан, — дейман.

У эса индамайди. Менинг тайёргарлигим ҳақида сўрайди. Кейин «Пойтахтда ўқигинг келяпти-а?» дейди. Орзум ҳақида билса-да, қайта-қайта сўрайверади.

— Албатта, сенинг пойтахтда ўқигинг келмайдими? — дея сўрайман мен ҳам.

У эса ёлғон гапиради.

— Йўқ.

Аслида, онасини ташлаб кета олмайди. Онасининг шу болаларидан бошқа яқини йўқ бу ерларда.

Фарҳоднинг кетиши нега менга бунча қаттиқ таъсир қилди — ўзим ҳам тушуна олмадим. Ҳа, мен бошқа синфдош йигитларга қараганда у билан кўп гаплашаман, мактабдан бирга қайтамиз. Навбатчилик кунларимда у пақирда сув олиб чиқиб беради. Бирор фандан қийналсам, ёрдамини аямайди. Гоҳида маҳалласидаги атиргулдан бир дона узиб, совға қилади. Баъзида конфет тутқазади. У ўзи шунақа меҳрибон-да.

Фарҳод синфхонага ўқитувчи билан бирга кириб келди. Дарс бўлаяпти-ю, ҳамма яширинча Фарҳодга қарайди. Бир пайт орқамдан кимдир туртди, қарасам, Сабоҳат, қўлида ўн икки варақлик дафтар. Ол дегандек имо қиляпти.

Дафтарни очишим билан нималигини тушундим. Фарҳод билан хайрлашув сўзлари ёзилганди унга.

«Фарҳод, сенинг ўрнинг доим билинади!» — Дилрабо бошлаб берганди ёзишни.

«Ҳеч қачон бизни унутма!» — Интизор давом эттирган.

«Ўртоқ, бошинг омон бўлсин!» — Камол машинанинг суратини ҳам чизиб қўйибди. Машина жиннилари дердик биз Фарҳод иккисини.

Нима ёзиш ҳақида узоқ ўйлаб қолдим. Бу орада Сабоҳат ручкасини билан икки марта елкамдан туртди. Ёнимда Камола ҳам илҳақ ўтирибди — у ҳам ҳамма қатори нимадир ёзиши керак.

Фарҳод бу дафтарни ўқиса, қай аҳволга тушаркан, деб ўйладим. Ахир у ҳам туғилиб ўсган жойини, синфдошларини, мактабини, ўз уйини, отаси билан акасини ташлаб кетгиси келмаётгандир. Унга қанчалик оғир бўлаётганини ҳис қилиб, ёмон бўлиб кетдим. Негадир, уни олиб қолгим келди. Ўзимда журъат топиб, ўнг томонга, орқароққа қарадим, Фарҳод бирдан кўзларини олиб қочди. Мени кузатиб ўтирган экан... Буни сездим-у, кўзим ёшланди. Дафтарни Камола томон сурдим, у мен томон яқинлашди-да аста пичирлаб «Ёзмайсанми?» деди. Елка қисдим. Гўёки ёзадиган гапим йўқдек.

Дарслар тугагач, синф раҳбаримиз бошчилигида Фарҳод билан хайрлашдик. Асли бир ойлар олдин унинг кетиши аниқ бўлган экан. Йигитлар эртага тонг-саҳардан туриб уни вокзалгача кузатиб қўйишадиган бўлишди. Биз эса бир йиғлаб ҳам олдик. Биринчи марта айрилиқ нималигини туяётгандик.

Икки кун олдин Фарҳод билан мактабдан қайтарканмиз, у «Бир гап айтсам, хафа бўлмайсанми?» дея сўз бошлаганди.

— Қачондан бери айтаман дейман-у, иккиланаман. Кўнглингни оғритгим келмади. Фарангиз, сен дадангни жуда яхши кўрасанми? — деди у қадамларини секинлатиб.

Кутилмаган саволдан ҳайрон қолсам-да, дарров жавоб қайтардим:

— Ҳа.

— Мен ҳам — деди у. Кейин бирпас жим бўлиб қолди-да, қўшиб қўйди. — Нима бўлган тақдирда ҳам!

Шу билан мен гапга тушиб кетдим. Ҳозир уларни сўзма-сўз эслайман. Нуқул тухум қовурсам, туз сепиш эсимдан чиқиши, кеча акамнинг кўйлагининг ёқасини дазмолда куйдириб олганим, бугун тарихдан репетиторга боришим кераклиги, аммо ҳалиям тест ёдламаган — хуллас, роса бидирлабман. Балким у ўшанда отаси билан акасини ташлаб кетаётганидан қийналаётгани ҳақида гапирмоқчи бўлгандир.

Шулар ҳақида ўйлаб тургандим, Дилрабо ҳамма уй манзилини Фарҳоднинг кундалигига ёзиб беришини айтди. Қизлар ҳаяжонлана бошлашди. Кейин қайта-қайта Фарҳоднинг ваъдасини олишди. Шу билан ҳаммамиз уй-уйимизга тарқалдик. Фарҳод йигитлар қуршовида қолди, мен эса бир ўзим, сўппайиб уйга қайтдим.

Биз хайрлашмадик...

Синфдошлар Фарҳоддан хат кутиб чарчашди. Ҳатто, мактабни тугатаётганимизда ҳам унинг бизни йўқламаганини хафа бўлиб тилга олишарди. Йигитлар акасидан уни суриштиришар, аҳволлари яхши эканлигини, аллақачон мактабга қабул қилиниб, ўқиётганини бизга ҳам етказишарди. Лекин уй манзилини олишга муваффақ бўлишмади. Мен эса... Ҳар ҳафта шанбани интизор кутардим. Мактабдан чиқаман-у, уйга югураман. Ҳеч қачон қопқоғи очилмаган почта қутимизга қўл солишим билан юрагим бошқача ура бошлайди. У хатларида ўқишларимни, синфдошларнинг аҳволини, ўзи яхши кўрган ўқитувчиларини, яна отаси тўғрисида сўрайди. Ўқишга кирганимдан кейин ҳам мактублари тинмади. Мен Фарҳоддан доим қачондир қайтасанми деб сўрагим келар, лекин кўнгилига тегмаслик учун индамай қўя қолардим. Бора-бора хатларимиз электронлашди. Замоннинг тараққиёти билан биз ҳар куни гаплашиб турадиган бўлдик.

Иккимизнинг ўртамиздаги мактублар зумда масофаларни босиб ўтгани каби йиллар ҳам зувиллаб ўтарди. Ўқишни тугатган йилим ҳаётимда туб бурилиш бўлди. Отам бизни, ўз оиласини тарк этди. Онам йиллар давомида яшириб келаётган сир ошкор бўлди — отамнинг бошқа оиласи бор экан. Негадир, бу мудҳиш сир юзага чиққан кун хонамга қамалиб олганча ичимни куйдираётган дард-аламларни Фарҳодга тўкиб солдим.

«Отам шунча йилдан бери бизни алдаб келган экан. Уни кечира олмайман...»

Фарҳоднинг жавоб ёзаётганини билдирувчи қаламчага кўзим тушиб ёзишдан тўхтадим.

«Эслайсанми, кетишим олдидан сен дадангни яхши кўришингни айтгандинг...»

Унинг жавобини ўқиб, ўзининг гапларини эсладим.

«Сен ҳам нима бўлган тақдирда ҳам отангни яхши кўришинг ҳақида гапиргандинг».

«Ҳа, шунақа... Нима бўлган тақдирда ҳам яхши кўраверамиз. Ҳаётимизда шундай инсонлар бўладики, уларни қандай бўлса, шундайлигича яхши кўраверамиз. Ҳатто, узоқларда бўлса ҳам... Уларни ҳар кун кўриб турмасак ҳам...»

Нима дейишни билмай қолдим. Унинг ҳам юрагидаги ярага туз сепгандим. Лекин бир томондан енгил тортганим рост.

«Онам бизга отамга олдингидек муомалада бўлишимиз кераклигини айтяпти» — бир куни Фарҳод ҳол-аҳвол сўраганида унга уйимиздаги вазиятдан сўз очдим.

«Тўғри, гапирибдилар. Аммо бунинг учун ҳам вақт керак. Ҳали кун келиб, ҳаммаси изига тушади. Муҳими, шундай бўлишини истаётганлар бор ёнингда».

«Сен ҳам уйингга қайтишни истайсанми?» — ниҳоят сўрадим.

«Албатта, мен ҳеч қачон, отамни, уйимизни ташлаб кетгим келмаган. Сени ҳам...»

Бу гапга қандай жавоб қайтаришни билмай, интернетдан чиқиб кетдим.

Бир кун ўтиб кирсам, ундан узундан-узоқ хат келибди. Фарҳод кетишидан олдин отамни тасодифан иккинчи оиласи билан кўриб қолган экан. Бироқ мени аяб айтолмаган.

«Биласанми, нега акам дадам билан қолган. Биз шундай келишганмиз. Чунки кун келиб ота-онамиз бирини кечиришидан, оиламиз тикланишидан умид қилганмиз», дея тугатганди у хатини. Фарҳоднинг шу сўзлари менга бошқача таъсир қилди.

— Айтганча, бугун Фозил аканинг оиласи қайтиб келди, — нонушта маҳалида акам тиззасида ўтирган ўғлини ўйнатганча гапирди.

— Эй, Соня опа қайтибдими? Бир ўғлини ҳам ола кетганди-а? — деди онам ҳайратланиб.

— Ҳа, кеча катта ўғли «Шаҳарга кира қиларкансиз, аэропортга чиқайлик», деганди. Тонгда туриб, кутиб олдик. Кичиги, Фарҳоди сенинг синфдошингмиди? У ҳам қайтибди. Онасининг айтишича, яхши кўрган қизи бор экан, энди икки ўғлига ҳам тўй қилишаркан.

Ишга шошаётганимни айтиб, ўрнимдан турдим. Уйдан чиққач, қайси йўлдан юришга иккиланиб қолдим. Фарҳодларнинг уйи томондан ўтишга чўчиётгандим. Муюлишда мени кутиб турган йигитни танигачгина, ўз йўлимни топгандек бўлдим. 

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI | Просмотров: 89 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.info
  • www.Sherlar.org

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018