Вторник, 2017-12-12, 6:27 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3886]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [385]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [74]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1907]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3258]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4963]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [681]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1988]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [123]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [166]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1383]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [166]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [934]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [266]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 570
Статистика


waplog

Онлайн всего: 60
Гостей: 60
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Сентябрь » 24 » АЛИ ОТАЖОНОВ: «ЖИМ, БУ СИР!»

11:05 AM
АЛИ ОТАЖОНОВ: «ЖИМ, БУ СИР!»
Уни ҳар кун ойинайижаҳон орқали кўрмаймиз, янги қўшиқларини радиотўлқинлардан эшитмаймиз. Шунга қарамай, унинг чеҳраси кўпчиликка таниш, сара қўшиқларини топиб севиб тингловчилар ҳам кам эмас. Али машҳур сулоланинг кичик вакили. Али Отажонов, севимли ўғил, ака, ука, севикли ёр мухлисларга эса хонанда ва актёр сифатида танилиб улгурган ижодкор. Суҳбатдошим билан мулоқотга киришиш қийин бўлмади. Барча билан тез тил топишиб кетадиган Алининг фикрлари эътиборингиздан четда қолмайди деган умиддамиз.

— Таҳрирятимизга хуш келибсиз.

— Раҳмат.

— Машҳур сулоланинг вакилисиз. Бу масъулиятми ёки фахр ҳиси кучлироқми?

— Албатта, биринчи ўринда бу катта масъулият юклайди. Доим бу сулола номига доғ тушуришга ҳаққим йўқлигини билиб тураман. Шу кунгача уларнинг юзини ерга қаратадиган бирор хатога йўл қўймаганман ва бу иш бўлмайди, деган умиддаман. Шу ўринда фахрланаман ҳам! Отажоновлар сулоласидан бўлмаганимда санъат йўлини танламасдим эҳтимол...

— Бу фамилия сизга мажбурият юклаган, тўғри тушундимми сизни?

— Санъаткор бўл, деб ҳеч ким мажбурламаган. Бу ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Айтмоқчиманки, оиламиз қонида оқаётган санъатга, қўшиққа бўлган меҳр, менинг ҳам томирларимда жўш ураяпти. Бобомнинг тарбиясини олганим учун санъатга қизиқиш, меҳр уйғонди. Бу муҳаббатни сўз билан таърифлаб бериш қийин.

— Шунга қарамай бугун тенгқурларингизга нисбатан камнамосиз?

— Мен бошқа ҳамкасбларимдан мана шу жиҳатим билан фарқ қилсам керак (жилмайиб). Ҳар куни экранда кўриниб, янги қўшиқларимнинг рекламасини кучайтириш орқали санъатни қанчалар севишимни кўз-кўз қиладиган ижодкорлардан эмасман. Ижодни севаман, қўшиқ куйлаш жону дилим, аммо санъатни шоу-бизнес бозорида реклама қилиш унчалик ёқмайди. Хоҳишимга қараб янги клип суратга тушуришим ва уни шунчаки бугунги тил билан айтганда «прома»сиз эфирга қўйишим мумкин, холос. Мен ўзим учун куйлашни яхши кўраман.

    Ҳаётингизда янги саҳифа очилди...
    Юртимиз тинчлигига кўз тегмасин ёмон кўзлардан Яратганнинг ўзи асрасин!

— Ҳа, уйландим, кутганимдан ҳам кўра бахтлиман. Бир инсоннинг бахтли бўлиш учун нима керак бўлса, барчаси менда бор. Шу кунгача ҳаётимдан нолимаганман нолимайман ҳам. Фақат шукр қиламан.

— Турмуш ўртоғингиз ҳақида гапириб бера оласизми?

— Айнан шу мавзуда ҳам илтимосим, ҳам талабим бор. Тўғриси, шахсий ҳаётим ҳақида гапиришни ва уни омманинг олдида муҳокама қилишни ёқтирмайман. Аёлини кўз-кўз қиладиганларни тушунмайман ҳам. Бу табиятимга зид тушунча.

— Шундай бўлса-да, турмуш ўртоғингиз билан тушган суратларингизни ижтимоий тармоқларга жойлаштирасиз-ку?

— Аҳамият берган бўлсангиз, расмларда аёлимнинг юзи фотомонтаж ёрдамида хиралаштирилган. Шу ишимдан ҳам бу борада талабчан эканимни билиб олишингиз мумкин, деб ўйлайман.

— Болаларга меҳрингиз ўзгача. Буни ҳам ижтимойи тармоқлардаги суратларингиздан билиб олиш қийин эмас...

— Ҳа тўғри, болалар жону дилим. Уларнинг беғубор, самимий кулгисини жуда яхши кўраман. Ниятим биз ҳам суратлардаги ширинтойларга ўхшаган фарзандларнинг ота-онаси бўлиб юрайлик.

— Назаримда, санъаткорлар ичида дўстларингиз кам...

— Дўстлик манфаатлар тугагунча эмас, умрлар тугагунча давом этадиган муқаддас ришта, менимча. Ана шу садоқатни чинакамига сақлай оладиганларни ҳурмат қиламан. Дўстларим бор, албатта. Улардан бири хонанда Шоҳруххон. Унга ўзимга ишонгандек ишонаман. Яхши кунимда ҳам, ёмон кунимда ҳам доим елкадошим, сирдошим, ҳақиқий дўстим! У билан болалигимиздан биргамиз. Санъатдан ташқарида ҳам дўстларим бор. Уларнинг барчасини яхши кўраман ва борликлари учун рахмат, дейман.

— Интернет тармоғида жуда фаолсиз. Суратлар жойлаштириш марафонида биринчилардансиз десак адашмаймиз.

— Бугун интернет ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб улурди. Ижтимойи тармоқларда сурат жойлаштиришдан ташқари узоқдаги яқинларим ҳолидан ҳабар олиб тураман, фильмлар томоша қилиб, янги мусиқаларни тинглашини хуш кўраман. Мухлисларим билан алоқада бўламан. Нима ишлар билан банд эканлигим хабарини айтаман. Тўғриси, баъзида ижтимоий сайтларга сарфлаган вақтимни ўйласам, умрим бекорчи нарсалар билан ўтиб кетаётгандек туюлади. Вирутал оламда узоқ вақт ўтиришимни балки «касаллик» ҳам дейиш мумкиндир. Бу жараёнда одам ўзини назорат қилиши керак, нафақат керак, балки шарт экан!

— Сўнгги йилларда кино оламида жуда фаолсиз. Актёрлик қобилятингизни яшириб юрган экансиз, шекилли...

— Журналистлардан бири «Сизни кинода режиссёр Дурдона Тўлаганова кашф этди» деган эди. ҳақиқатдан ҳам шундай. «Айрилиқ» фильмига таклиф этиб, мени бу оламга бошлади. Ролларимда ўзимни топишингиз мумкин, феъл-атворимдан келиб чиққан ҳолда ижро этаман-да. Балки шунинг учун ҳам табиий чиқар. Буни олдинги интерьвюларда ҳам айтиб ўтгандим. Мен учун кино бу — хобби. Биламан, бу иш қўлимдан келади, шунинг учун шуғуланяпман, холос. Аммо актёрликка даъвогарлик қилмайман. Кино йиллар ўтгандан кейин ролларимни кўриб, яхши кунларни эслаб ўтиришим учун бир манбаа деб ўйлайман. Балки фильмларим ёшлигимдан эсдалик бўлиб қолар. Асосийси талаб бор! Шу кунгача бировдан бу ролни ёмон ўйнабсан деган гапни эшитганим йўқ. Шу муносабат ҳам суратга тушишимга туртки бўлаётгандир...

— Суҳбат сўнгида тилакларингиз...

Алия СУЛАЙМАНОВА суҳбатлашди.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 187 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017