«Америка овози» мухбири Навбаҳор Имомова 27 июнь — Матбуот ва ОАВ ходимлари кунида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан аккредитация гувоҳномасини қабул қилиб олди. Бу ҳақда у Facebook'даги саҳифасидахабар қилди.
"Аккредитациями — аккредитация! Гувоҳномам қўлимда! Янги давр", — деб ёзади Навбаҳор Имомова.
Жорий йилнинг май ойида Навбаҳор Имомова АҚШ ОАВ тарихида илк бор Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган журналист бўлганди. Шу давргача муайян тадбирларни ёритиш учун маълум бир белгиланган муддатли рухсатномалар берилган, бироқ малакатда эмин эркин фаолият юритиш учун ҳали америкалик бирор бир журналист бундай мақомга бугунги кунгача эга бўлмаган.
Маълумот учун: Навбаҳор Имомова «Америка Овози»да 2002 йилдан бери ишлайди. ТВ, радио ва онлайн диктор, продюсер, мухбир ва муҳаррир. «Америка манзаралари» туркумидаги теледастурлар муаллифи.
Журналистик фаолиятини 1996 йилда Ўзбекистон радиосининг «Халқаро ҳаёт» таҳририятида бошлаган. Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллар университети Халқаро журналистика факультетида дарс берган. Оммавий ахборот воситалари бўйича бакалаврликни Ҳиндистоннинг Майсур университетидан, магистрликни эса АҚШнинг Бол Давлат университетидан олган. Шунингдек, Гарвард университетидан Давлат бошқаруви ва лидерлик бўйича магистрлик дипломига эга.
Навбаҳор Имамова Вашингтонда Марказий Осиё бўйича eтакчи мутахассис. 16 йилдан бери Американинг минтақага нисбатан сиёсати, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ орасидаги муносабатларни ва улар ортидаги омилларни яқиндан ёритиб, таҳлил қилиб келади. Шунингдек, Америкада яшовчи ўзбеклар ва бошқа марказий осиёликлар ҳаёти ҳақида чуқур билимга эга. Диаспора мавзусида Ғарб сиёсий ва илмий доираларида маърузалар ўқийди ва бу борада қатор мақола ва материаллар муаллифи. Навбаҳор Имамова нуфузли олийгоҳларда Ўзбекистон ва Марказий Осиё билан боғлиқ бошқа мавзуларда сўзлаб танилган. Гарвард Университетида Марказий Осиё клубини бошқарган.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darkachi.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|