Суббота, 2022-01-29, 6:47 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9776]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1544]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3060]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7279]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [68]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9071]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1883]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2030]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [290]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [24]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [123]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2664]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [274]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2315]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [187]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [497]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1049]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [178]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [91]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [56]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 977
Статистика



Онлайн всего: 52
Гостей: 52
Пользователей: 0

Главная / Bosh sahifa » 2022 » Январь » 3 » Амир Олимхон саройида раққосалик қилган, 11 ёшида мажбуран турмушга узатилган актриса — Марям Ёқубова ҳақида

8:32 AM
Амир Олимхон саройида раққосалик қилган, 11 ёшида мажбуран турмушга узатилган актриса — Марям Ёқубова ҳақида
Ўзбекистон халқ артисти Марям Ёқубова «Бой ила хизматчи», «Ўткан кунлар», «Маҳаллада дув-дув гап», «Мафтунингман» каби ўлмас кино ва спектаклларда яратган юзлаб образлари билан томошабинлар қалбидан жой олган. Аммо ўзбек кино ва театрининг йирик намояндаси босиб ўтган ҳаёт ҳамда ижод йўлидаги машаққатлар, муваффақиятлар барчага бирдек маълум эмас. «Дарё» шу мақсадда Марям Ёқубованинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлашга қарор қилди.

Бухоролик Ойхон

Марям Ёқубова 1909 йилнинг 19 октябрь куни Бухоро шаҳрида ишчи оиласида дунёга келади. Уч ўғилдан кейин (икки нафар акаси гўдаклигида нобуд бўлади) туғилган қизалоққа Ойхон деб бувисининг исмини қўйишади.


Отаси Қўқонда пахта заводида юк ташувчи, пахта бўйича мутахассис бўлиб ишлайди. Оила боши Бухорога — яқинлари даврасига фақат байрамлардагина келар, ташкил этиладиган курашларда ҳамиша полвон сифатида иштирок этарди. Онаси эронлик бўлиб, зиёли оила фарзанди, ўқиш-ёзишни билар, ҳатто ўлканинг қонун-қоидаларидан ҳам яхши хабардор эди.

Қизалоқ доира чалиб, рақс тушишни жуда яхши кўрарди. Санъатга қизиқиши кучлилиги сабаб дадасидан доира ва кавуш олиб беришини кўп сўрарди.


Марямнинг отаси вақт ўтган сари Қўқонда узоқ қолиб кетадиган одат чиқаради, пул ҳам жўнатмайди. Шу боис волидаси одамларнинг турли арзларини ёзиб бериш билан шуғуллана бошлайди. Кейин тўқиш ва тўр рўмолларни ямашни ўрганиб олади. Лекин аёлнинг топганлари беш кишилик катта оила рўзғорига етмайди.

Оила шу тариқа Бухорода анча вақт яшаганидан сўнг ҳозирги Навоий вилоятидаги Кармана шаҳрига кўчиб ўтади.

Жажжи раққоса

Марямнинг Ҳалирхон исмли холаси Бухоро амири саройида таниқли раққоса ва қўшиқчи сифатида донг таратади. Холасиникига меҳмонга борган қизалоқ унга эргашиб, афсонавий Аркка боради. Марям ўшанда етти ёшда эди.


Холасининг сарой меҳмонхонасида Хоразм, Қўқон хонларининг хотинлари олдида қўшиқ айтиб, рақс тушишини кўрган жиян бу манзарадан ҳайратга тушади. Амир Олимхоннинг волидаси Эшон ойи «Бу қизча ўйинга тушишни биладими?», дея Марямга ишора қилади. Ҳалирхон саволга «Йўқ», деб жавоб берар-бермас, қизалоқ «Ҳа, биламан», деб юборади.

Хола жиянининг рақсга тушишни билиши ҳақида хабари йўқлигини айтиб, ўзини оқлашга киришади. Аммо Эшон ойи унинг сўзларига парво ҳам қилмайди. Сарой бекаси қизчанинг қорнини тўйдириб, кийимларини алмаштиришни, у бироздан сўнг ўйнаб беришини айтади.


Тушликдан кейин Марям меҳмонлар қаршисида рақс тушади ва амир онасининг меҳрини қозонади. Эшон ойи «Энди менинг қизим бўласан!», деб қизалоқни саройда олиб қолади. Ҳалирхон эса уйига жиянисиз бир ўзи қайтади.

Марям сарой бекаси билан бирга яшай бошлайди. Қизалоқ саройда раққосаликдан ташқари, Эшон ойининг елкалари-ю бўйнини уқаловчига ҳам айланади.

У холаси Ҳалирхонни фақат катта байрамларда узоқдан кўрарди, холос. Унга яқинлашишига қўйишмасди.
Саройдан қочиш...

Марям саройда Амир Олимхоннинг хотинларидан бири Ойимшо билан иноқлашиб қолади, ундан бошқа ҳеч кимга ишонмасди. Ойимшо қизалоқнинг саройдан қочишига ёрдам қилишни ваъда бергани учун Марям унинг айрим махфий вазифаларини ҳам бажариб турарди. Сирли топшириқларни амалга ошириш давомида таниқли давлат арбоби, ЎзССР Халқ Комиссарлари Кенгашининг биринчи раиси Файзулла Хўжаев билан танишиб қолади ва унинг уйига тез-тез мактуб олиб боради.


Кунлардан бир куни саройда Ойимшо ҳарам оғаси билан ўпишиб тургани ҳақида гап-сўзлар тарқалади. Сарой хонимларининг бир неча нафари ўйлаб топган бу бўҳтонга Эшон ойи ва Амир Олимхон ишониб, қаттиқ ғазабланишади ҳамда Ойимшони сарбозлар қўлига топширишни буюришади.

Марям Ёқубова ҳамкасблари — Икрома Болтаева, Сора Эшонтўраева, Зайнаб Садриева, Тошхон Султонова ва бошқалар даврасида. 1954 йил

Шундан сўнг амир канизакларидан бири орқали яқин орада Марямни хотинликка олиш режаси борлигини онасига етказади. Эшон ойи бу гапни эшитгач, «Амирга айтинглар, бунинг ҳеч ҳам иложи йўқ. Биринчидан, у ҳали жуда ёш. Иккинчидан, уни қиз қилиб олганман, менинг ягона юпанчим», дея қаршилик кўрсатади. Бу жавобдан Амирнинг жаҳли чиқади. Бир неча кун мобайнида она-бола бу масалада музокара олиб боради. Буни эшитган Марям кучли саросимага тушади.

«Ўткан кунлар» фильмидаги Ўзбекойим образидаги Марям Ёқубова

Ўша кунларда Ойимшо билан дўстона муносабатда бўлган амирнинг Феруза исмли хотинларидан бири Марямга Аркдан чиқиб кетишига ёрдам беришини айтади. Қизалоқ бир неча кундан кейин тунда, ҳамма ухлаган пайтда Бегижон ҳарамоғаси ҳамроҳлигида саройдан холасининг уйига қочади.

Ярим кечаси эшигининг олдида жиянини кўрган Ҳалирхон ваҳимага тушиб, қўрқиб кетади. У ўша заҳотиёқ Марямни Самарқанддаги опасиникига юборишга қарор қилади. Қизалоқ, тахминан, тунги соат учларда поездда Самарқандга кетади.


Саккиз нафар фарзанди билан бева қолган холаси Марямни илиқ қарши олмайди. Унинг уйида ўн кун яшаган жиян яқинлар соғинчи сабаб поезд орқали оиласи бағрига қайтади.
Ўн бир ёшли келинчак

Орадан уч йил ўтиб, ота ҳовлисига қайтган Марям уй ичкарисида онасининг оғир аҳволда ётганини кўриб, йиғлаб юборади. Улар қучоқлашиб, кўришгач волидаси «Энди сенинг исминг Марям, Ойхонни эсингдан чиқар», дейди.

«Маҳаллада дув-дув гап» фильмидан кадр

Қизалоқ саройда юрган вақтида отаси Қўқондаги ишидан бўшаб, Карманага қайтиб келган бўлади. Хонадон бекаси тузалиб, оёққа турганидан кейин бутун оила меҳнат қила бошлайди. Лекин уларнинг тинч ҳаёти узоқ давом этмайди. Амирлик ҳудудидаги нотинчлик сабаб ҳарбийлар аҳолига ўзлари билан ҳеч нарса олмасдан уйларидан чиқиб кетишларини буюради. Кўплаб оилалар сингари Марямнинг яқинлари ҳам вагонларга ўтказилиб, Самарқандга жўнатилади.

Марямнинг ёшлик даври, дугоналари билан

Марямнинг катта холаси уларни уйига олиб кетади. У аёл жуда бой бўлса-да, оила унинг хонадонида бир ойча яшаб, бошқа уйда ижарада яшай бошлайди. Она ҳомиладор бўлишига қарамай, рўзғор тебратиш учун турмуш ўртоғи билан тенг ҳаракат қилади. Аммо у ой куни яқинлашгач, ўлик бола туғади, ўзи эса қийналиб, ўттиз икки ёшида ҳаётдан кўз юмади. Ота саккиз ёшли ўғлини олиб, шаҳардан бош олиб чиқиб кетади.

Миллий бош кийим — дўппи кийган Марям Ёқубова

Марям ва синглиси холасининг қўлида қолади, оиладаги қолган ўғил фарзандлар болалар уйига жойланади. Бир неча ойдан кейин хола Марямни Андижондаги амакисиникига яшашга жўнатади. Қизалоқни амакисининг хотини қовоқ уйиб кутиб оларкан, «Саккиз жонга бир тийин йўқ, сен тўққизинчисисан, амакинг олти ойдан бери қамоқда», дейди. Бу гапдан кейин Марям Самарқандга — холасининг уйига қайтишга мажбур бўлади.

«Ўткан кунлар» фильмидан кадр

Хола ўн бир ёшли жиянини қашқадарёлик Ҳаёт исмли йигитга мажбуран турмушга узатади. Шаҳрисабзда уч йил яшаган Марям эри сафарга кетганидан фойдаланиб, қўшни ўқитувчи аёл кўмаги билан келинлик уйини тарк этади.
Москвага йўл...

Яна Самарқандга қайтган Марям у ерда акаси Рафиқжон билан кўришади ва иккиси Бухородаги холаси Ҳалирхоннинг уйига бориб, бошидан кечирган барча воқеаларни ҳикоя қилади. Синглисининг Москвада ўқиш орзуси борлигини эшитган Рафиқжон уни Файзулла Хўжаевнинг ҳузурига олиб боради. Паранжини ечган Марямни кўрган Файзулла Хўжаев хурсанд бўлиб кетади. Қизалоқ унга ҳам кўрган-кечирганларини айтиб беради. Файзулла Хўжаев Марямнинг танловини қўллаб-қувватлаб, бир гуруҳ ёшлар қаторида Москвага ўқишга юборади.

Москвага ўқишга юборилган бир гуруҳ ўзбек ёшлари. Марям Ёқубова иккинчи қаторда чапдан иккинчида

Салкам бир йил давомида рус алифбосини, ёзиш ва мулоқот қилишни, газета ва китоб ўқишни ўрганади. Шундан кейингина уни Москвадаги Шарқ меҳнаткашлари университетининг биринчи курсига қабул қилишади. Бир йилдан кейин у ўқишини ўзбек ишчилар факультетига кўчиради.

Кейинчалик Ўзбек маориф институти номини олган ишчилар факультетида театр-студия фаолият юритади. Марям у ерда Маннон Уйғур, Етим Бобожонов, Аброр Ҳидоятов, Сора Эшонтўраева, Тошхон Султонова каби иқтидорли ёшлар билан танишади. Студиянинг бу ўқувчилари бир неча йил ўтиб, ўзбек маданиятининг ғурурига айланади.

Москвадаги курсдошлар даврасида. Марям Ёқубова иккинчи қаторда чапдан учинчида

У санъатга қизиқиши туфайли кинотехникумга ҳам ҳужжат топширади ва имтиҳондан юқори баҳо олади. Кундузи ишчилар факультетида, кечқурунлари кинотехникумда ўқий бошлайди.

Марям Ёқубова Москвада ўқиб юрганида Максим Горкий, Ромен Роллан, Владимир Майаковскийлар билан суҳбатлашади. Эрининг қариндошлари томонидан пичоқланган Турсуной Саидазимованинг яқин дугонаси, сирдоши бўлади, босмачилар-миллий озодлик ҳаракати курашчилари тириклайин қумга кўмган, дарралаган, тилини кесиб ташлаган Майна Ҳасановага айрим юмушларини бажаришга ёрдамлашади.

Москвада таҳсил олаётган бўлажак актриса. Марям биринчи қатор ўртада

1928 йили киноактриса дипломини олгач, Файзулла Хўжаев Марямни барча ўзбек иқтидорли ёшлари қатори Германияга ўқишга ҳам юбормоқчи бўлади. Лекин у рад этиб, Тошкентга қайтиш ниятини борлигини айтади.
Учта театрда чархланган актриса

Олий ўқув юртини тамомлаб, 1929 йили Тошкентга қайтган Марямни Тожикистондаги Душанбе театрига ишга таклиф қилишади. Аммо у Душанбега боришдан воз кечади. Сўнгра танишларининг таклифи билан Ҳамза театрида ишлашга қарор қилади. Уни театрда Маннон Уйғур, Обид Жалилов, Етим Бобожонов, Аброр Ҳидоятов каби актёрлар қучоқ очиб кутиб олади.

Марям Ёқубова ҳамкасби, Арманистон халқ артисти Фрунзик Мкртчян билан

Марям Ёқубова театрдаги илк ролини Уйғун саҳналаштирган «Ҳалима» мусиқали драмасида ижро этади. Бир йилдан кейин кўчма Ўзбек давлат ишчи театри ташкил этилади ва Марям ҳам ўша театр труппасида ижодини давом эттиради. «Пахта кушандалари», «Икки коммунист» каби саҳна асарларида иштирок этади.

Буюк санъат дарғалари даврасида. Марям Ёқубова чапдан иккинчида

Кўча театр тарқатилиб юборилгач, Ҳамза театрининг асосий таркибига ўтади. Театр раҳбарлари уни Москвага, Меерхолд номидаги театрга малака оширишга юборади. Россиядан қайтиб, 1933–1939 йилларда Свердлов номли мусиқа театри (ҳозирги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри)да Комил Яшиннинг «Гулсара»сида Рўзвон, Хуршиднинг «Фарҳод ва Ширин»да Меҳинбону, «Аршин мол-олон»да Зебо образларини яратади.


1939–1941 йилларда Муқимий номидаги мусиқали драма ва комедия театрида қизғин фаолият олиб боради. Театрдаги ижоди давомида яратган эпчил, хушчақчақ ва доно Майсара образи уни элга танитади. Актриса «Майсаранинг иши»даги Майсара ролининг биринчи ижрочисига айланади.


1941 йилда Ҳамза театрига ишга таклиф этилади. Машҳур ижодий жамоадаги кўп йиллик фаолияти жараёнида «Гамлет», «Бой ила хизматчи», «Холисхон», «Ревизор» сингари юзлаб спектаклларда турли характердаги ролларни муваффақиятли ижро этади. У ижодда эркинлик, соддалик, оддийлик ва самимиятни жуда қадрларди.
Кино оламидаги бетакрор роллар

Кино санъатида ҳам самарали ижод қилган Марям Ёқубова талабалик пайтиданоқ фильмларда суратга тушади. Унинг экрандаги дебюти 1925 йилда суратга олинган «Муз уйи» киносида эпизодик рол бўлади. «Мосфильм» маҳсулотлари ҳисобланган «Туғишганлар», «Треф хоним» бадиий фильмларида ҳам ўз маҳоратини синовдан ўтказади.

«Маҳаллада дув-дув гап» фильмидан кадр

1953 йилда «Ўзбекфильм» киностудиясида яратилган «Бой ила хизматчи» фильмидаги Хонзода образи биринчи катта роли бўлиб, шу ижроси орқали халққа танилади. Шундан кейин «Опа-сингил Раҳмоновалар», «Мафтунингман», «Ганг дарёсининг қизи», «Қалбингда қуёш», «Севги афсонаси», «Али Бобо ва қирқ қароқчи» сингари фильмларида ҳам роллар ўйнайди.


Шуҳрат Аббосовнинг «Маҳаллада дув-дув гап» фильмидаги Ойпошша роли актрисани элга янада машҳур қилади. Йўлдош Аъзамов томонидан 1969 йилда суратга олинган «Ўткан кунлар»даги Ўзбекойим роли актрисанинг шоҳ образи сифатида тарихга киради.


Марям Ёқубова ижодида радионинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. У Ўзбекистон радиоси ташкил бўлган биринчи кунлардан то умрининг сўнггигача турли радиопостановкалар ва радиожурналларда фаол қатнашади. «Оқшом эртаклари»даги эшиттиришлари орқали минглаб болажонларнинг севимли эртакчи бувисига айланади.
Шахсий ҳаёт

Ўн бир ёшида холаси томонидан мажбуран турмушга узатилиб, уч йилдан сўнг келинлик уйидан қочиб кетган Марям Ёқубованинг ҳаётига 1930 йил ҳақиқий соф, чин муҳаббат кириб келади. Ҳамза театрининг миллий чолғу асбоблари оркестрининг мусиқий раҳбари Мирвоҳид Миркаримов билан турмуш қуради. 1931 йилнинг 4 июнида ўғли Сулаймон дунёга келади. Актрисанинг онаси ва қайнонаси йўқлиги боис 11 кунлик чақалоғини вилоятма-вилоят ижодий сафарларда ўзи билан бирга олиб юришга мажбур бўлади.

Марям Ёқубова ўғли Сулаймон ва қизи Тамара билан. 1946 йил

Бир неча йилдан кейин уруш бошлангач, Мирвоҳид Миркаримов фронтга жўнайди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, унинг Украинадаги Фёдоровка қишлоғида ҳалок бўлгани ҳақида шумхабар келади.

Марям Ёқубова 1941 йили яқин дугонаси Назмининг акаси Жўра Жалоловга турмушга чиқади. Соғлиғи туфайли урушга бормаган ҳарбий йигит санъатни тушунмасди. 1942 йилда жуфтлик фарзанд кўради ва актриса қизи қадрдон дугонаси Тамарахонимга ўхшаб юришини ният қилиб, унга Тамара деб исм қўяди.

Марям Ёқубова қизи Тамара билан. 1960 йиллар

Вақт ўтган сари Жўра Жалолов актрисага тақиқлар қўя бошлайди, яъни театрдаги ишини йиғиштириб, фарзандларини тарбиялаб, уйда ўтиришини талаб қилади. У жуда рашкчи бўлиб, Марям Ёқубовага бўлса-бўлмаса, тўппончасини ўқталарди.

Уйдаги нотинчлик, рашк устидаги жанжаллар сабаб актриса умр йўлдоши билан ажрашишга қарор қилади. Шу тариқа саккиз йиллик никоҳга нуқта қўйилади. Оила дарз кетганидан кейин ҳам Жўра Жалолов актрисани узоқ вақтгача тинч қўймайди. Шундан кейин Марям Ёқубова дугонаси Назми билан маслаҳатлашиб, собиқ эрини уйлаб қўйишади. Аста-секин кўп фарзандли отага айланган Жўра Жалолов актрисани буткул ёдидан чиқаради.

Марям Ёқубова ҳамкасблари даврасида, кексалик даври

Марям Ёқубованинг ўзбек кино ва театр санъати равнақи йўлидаги хизматлари муносиб эътироф этилиб, 1955 йил Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланади.

Афсонавий санъаткор 1987 йилнинг 2 февралида Тошкент шаҳрида вафот этади.

Материални тайёрлашда Марям Ёқубованинг «Даврим ва даврам» китобидан фойдаланилди

Муаллиф: Миролим Исажонов

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #новости, #Yangiliklar, #newsuz, #habarlar, #uznews, #news, #ahborot, #xabarlar dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 230 | Добавил: #habarlar, #newsuz, #новости, #xabarlar, #Yangiliklar, #uznews, #ahborot, #news, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Botir Qodirov - Asal

Sharof Muqimov - Durdona

Yorqinxo'ja Umarov va Doston Ergashev - Uylanamiz

Murod Manzur - Umrim Rossiyada o'tmoqda (Musofir-3)

Yulduz Usmonova - Tun

Mirjon Ashrapov - Meni kechir

Janob Rasul - Gejalar

Murod Manzur va Ma'rifat Ortiqova - Nozing boshqacha

G'ulomjon Yoqubov va Toirjon Latipov - Buncha go'zal

Shohjahon Jo'rayev - Ayt, nima qoldi


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя