Пятница, 2024-03-29, 6:38 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10089]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1547]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3140]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8267]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [88]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9317]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [2012]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2026]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [303]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2763]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2353]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1153]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [98]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [14]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [60]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1045
Статистика



Онлайн всего: 24
Гостей: 24
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2019 » Август » 12 » ҚАМОҚХОНАДА КЎРГАН-КЕЧИРГАНЛАРИМ… (11-қисм)

8:45 AM
ҚАМОҚХОНАДА КЎРГАН-КЕЧИРГАНЛАРИМ… (11-қисм)
Камерага кириб ҳали нафас ростлашга улгурмасимдан Женя янги гап айтиб қолди.

— Арсен деган аристонни билармидинг? — сўради у.

— Арманими? Ҳа, уни жуда яхши танийман.

— Ўшани бугун бизнинг турмага олиб келшибди.

— Наҳотки?.. Бу янгилик-ку!.. — дедим кулиб. — Бизнинг камерага жойлаштиришса, яхши бўларди.

— Нима, ораларинг бузилганмиди?

— Шунга яқинроқ.

— У ҳолда ташкил қилса бўлади. — Женя камерадошларга бир-бир қараб олиб кафтларини бир-бирига ишқалаганча эшик ёнига борди. — Ҳозир назоратчига шипшитамиз, вассалом!..

— Шипшит! Бир башарасини кўрайлик арманининг!..

Женя эшик даричасини тақиллатди. Зум ўтмай назоратчининг хумдек боши кўринди.

— Нима дейсан? — ўдағайлади у. — Тезроқ гапир, товуқ гўшти совиб қоляпти!

— Ҳозиргина янги аристон келибди деб эшитдик. — мулойим оҳангда гап бошлади Женя.

— Нима бўпти?

— Ўшани бизнинг камерага тўғриласанг! Қуруқ қўймаймиз. Бутун товуқ ҳадя қиламиз.

— Оббо каллакесар, ўғрилар-ей! — кулиб юборди назоратчи. — Бўпти, мен катталарга айтиб кўраман. Фақат товуқни тайёр қилиб қўйларинг!..

Дарича ёпилгач, Женя менга юзланди.

— Ана, ишинг битди, биродар! — деди у лабларини ялаб. — Энди тезроқ товуқни тайёрлаб қўй! Менга эса бир шиша ароқ қўясан.

— Ҳозир-а?.. Ёнимда… Пул йўқ-ку!..

— Мендаям йўқ. Қарз бериб турардим-у, аммо жамғарманиям тугатиб бўлганмиз. Менга қара, шундай йигит, арзимаган товуқ билан ароқни ест қила олмайсанми? Суриштириб топасан-да!..

— Кел, энди, Мурод, — гапга аралашди каравотида ёнбошлаганча қотган нон кавшаётган қария. — Бир маза қилсак қилибмиз-да сен баҳона!.. Қара, пул қолмаганидан қотган нон еб ўтирибман!..

Бу гаплардан сўнг ўйланиб қолдим. Негаки, турмадагиларнинг феъл-атворини яхши биламан. Улар беҳуда гапиришмайди. Айниқса, зиёфат масаласида ҳазил аралаштирилмайди. Қолаверса, арманининг камерага жойлашиши мен учун айни муддао бўларди. Қолган-қутган аламларни олардим ва уни муддатим тугагунча таъзим қилиб яшашини кўриш бирдан-бир орзуим эди.

Нима қилсам экан? Наҳотки, камерадошларни хурсанд қила олмасам? Бир шиша ароқ топишга қурбим етмайдими? Бутун бошли турмадан илож топа олмайманми? Ҳа-я, нималар деяпман ўзим? Кимниям танирдим бу ерда? Куни кеча келган бўлсам. Аммо… Аристонларнинг, айниқса, Женянинг шаштини қайтаришга виждон ҳам йўл бермайди. Нимадир қилиш керак. Қандай бўлмасин, имкон қидиришим зарур. Эй Худо, шунча пайтдан бери ҳар қандай муаммога ечим топа олган одам арзимаган юмушни эплай олмасам!.. Йўқ, паст кетишни истамайман. Ортимдан калака қилишларини, ҳурматимни йўқотишни хоҳламайман. Ҳа, майорнинг шартига кўнаман. Бундан бошқа йўл йўқ. Фақат ваъдасида турса, менинг ҳам шартимни адо этса, манави мишиқилар қаршисида мулзам бўлишимга йўл қўймаса, рози бўламан.

— Ростдан кайф қилгиларинг келяптими? — атайин қайта сўрадим камерадагилардан.

Улар бараварига қичқиришди.

— Бўлмаса-чи!?. Тезлат, йигит, тезлат!..

Мен гарчи ўзга юртларда кезиб улғайган бўлсам-да, барибир вужудимда ўзбек қони уфуриб турганини яна бир бор ҳис этдим. Ҳа, биз ўзбеклар меҳмон кутишни, гарчи у душманимиз саналса ҳам барибир сийлашни хуш кўрамиз. Меҳмоннинг мамнун қиёфасини кўрсак, теримизга сиғмай кетамиз. Яратганга шукр қилиб, уйимиздан меҳмон аримаслигини сўраймиз.

Мен ҳам шу лаҳзаларда тўлқинланиб, ёнимдагиларни нима биландир сийлай ола билишимдан қувониб кетдим ва эшикка яқин бориб даричани тақиллата бошладим.

— Сенга нима керак? — оғзини тўлдириб ниманидир кавшай-кавшай сўради назоратчи.

— Мени майор ҳузурига олиб бор! — шивирладим унга.

— Нима?.. Нега?.. — назоратчи уёқ-буёққа қараб олди.

— Гапим бор. У мени кутяпти.

— Кутмаётган бўлса-чи?

— Вей, товуқдан умидинг борми ўзи? — ўзимни худди жаҳли чиққан каби кўрсатиб афтимни бужмайтирдим.

— Ҳ-ҳа, — деди лабларини ялаб назоратчи. — Қани товуқ? Олдин кўрсат!

— Қайтгандан кейин оласан товуқни. Тезроқ олиб бор!

— Бўпти, — назоратчи бироз норозиланган кўйи камера эшигини очди. — Чиқ! Деворга орқа ўгир!

 

* * *

 

Майор Самойлов юмшоқ курсида телевизор томоша қилиш билан банд эди. Кириб келганимни кўриб шоша-пиша ўрнидан турди-да, телевизорни ўчирди.

— Хўш, Шарипов, ўйлаб кўрдингми дейман? — кулимсираб менга яқин келди майор.

— Ўйлаб кўрдим, — дедим қатъият билан. — Ва бир қарорга келдим.

— Қани, эшитайлик-чи!

— Мен розиман.

— Мана бу бошқа гап. — майор мени ўтиришга чорлади. — Қани, ўтирақол! Сигаретдан чек!

— Лекин бир шартим бор.

— Айтавер! Фақат тезроқ бўл! Шошиб турибман.

— Менга бир шиша ароқ ва бутун товуқ зарур бўлиб қолди.

— Ие, қизиқ бўлди-ку! — жиддий тортди майор. — Ҳали менга бирор нафинг тегмай туриб дарров ҳақ сўрайсанми? Бу яхшима-ас, Шарипов!

— Унда хайр, начальник! — аламим келиб кетишга чоғландим.

— Тўхта, тўхта, ҳали мен рухсат берганим йўқ! Жойингга ўтир! Майли, айтганингни топтириб бераман! Фақат менга шарт қўйма! Илтимос десанг, бошқа гап! Ҳар ҳолда сен аристонсан!

— Буни сизсиз ҳам яхши биламан.

— Хўп, майли, хафа бўлма!.. Фақат билиб қўй, эртага кечгача биринчи маълумотларни сендан олишим шарт.

— Тушундим.

— Унда сен камерангга боравер! Сўраганингни ярим соат ичида назоратчи етказади.

— Саломат бўлинг, начальник!

Мен кўнглим анча таскин топиб ташқарига йўл олдим.

Эндиги ишим Арсенни камерага келтиртириш ва эски ҳисоб-китобларни бошлашдан иборат эди.

 

* * *

 

Камерага бошимни баланд кўтарган ҳолда кириб келдим. Аммо… Мени кўрганлари ҳамоно камерадошлар юзларини терс буришди. Ҳатто, каравотда газета ўқиш билан банд қария ҳам девор томон ўгирилиб олди.

Айтмоқчи бўлган гапим оғзимда қолиб юрагим ғаш тортди. Аристонларга бир-бир боқиб гап нимада эканини аниқлашга уриндим. Наф чиқмагач, чўзиб-чўзиб сигарет тортаётган Женяга яқинлашдим.

— Каллакесарман дейсан, — кинояли оҳангда сўз қотди Женя. — Ғирт ёлғон экан-ку ҳаммаси!..

— Н-нега? — сўрадим ҳамон ҳеч нарсага тушунмай. — Ваъда бериб устидан чиқа олмадимми? Нима бўлди ўзи?

— Мен боягина Арсен билан гаплашдим. — деди Женя.

— Хўш, нима бўпти гаплашган бўлсанг?

— Унинг айтишича, сен яхшигина дўмбирачи эмишсан. Ростми шу гап?

— Нима?.. Мен-а?.. Вой ифлос-ей!..

Кутилмаганда Женянинг ёқасидан олдим.

— Агар тартибли аристон бўлсанг, ҳозироқ у ярамас билан учраштирасан! Акс ҳолда ўлдираман сени!

Мени ҳайратда қолдириб, Женя миқ этмади. Секин қўлимни ёқасидан олиб ташлади.

— Сен кучанаверма! — деди у кўзларимга совуқ боқиб. — Мени ўлдира олмайсан! Чунки, мен сендан зўрроқман!

— Сендақа зўрларнинг кўпини кўрганман. — дедим мен ҳам бўш келмай. — Бир гапни айтдингми, жавоб беришниям бил!

— Сенга жавоб керакми? Хўп, бераман ўша жавобни. Лекин бир нарса эсингда бўлсин. Биз малолеткадаги Елена исмли аёлга илакишганларингниям эшитганмиз. Сен ўша аёлни деб аристонларнинг дилини оғритган экансан. Бу яхши эмас. Сен ҳам ўша айбларинг учун жавоб беришингга тўғри келади.

— Туҳмат қилма менга, Женя! — бақирдим унга. — Аёл туфайли дўстларни дўппосламайман.

— Бу ҳақиқат! — тиржайди Женя. — Каллакесарман деб керилгандан кўра, ҳезалакларнинг ишини қилмаслик керак.

— Нима?.. Сен ҳали…

Азбаройи аччиқланганимдан Женяга шу қадар қаттиқ калла солибманки, у учиб бориб ҳожатхона рўпарасига қулади. Ҳали ўзини ўнглашга улгурмай, устидан босиб олдим ва бўға бошладим.

— Ўлдираман!.. Кўрсатиб қўяман сенга! Хунаса!..

Қолган аристонлар орқамдан маҳкам қучоқлаб, мени нари тортишди.

Женя эса хириллай-хириллай ўрнидан базўр турди-да, гандираклаб бориб кранда юз-қўлини чайди. Сўнгра ҳеч нарса бўлмагандек, ёнимга бориб ўтирди.

— Барибир ёшлигингга борасан-да! — деди Женя калла тушган жойини силаб-силаб. — Сал бўлмаса ўлдириб қўяёздинг-а, занғар!

— Хўш, давом эттирамизми? — атайин сўрадим ундан. — Ё бироз нафас ростлаймизми?

— Қўй-э, — Женя зўрма-зўраки жилмайиб бош чайқади. — Сенга тенглашиб бўларканми?!. Ундан кўра, айт, зиёфат қачон бўлади?

— Зиёфатдан олдин ҳамманг билиб қўй, — ўрнимдан туриб аристонларга қарата қичқирдим. — Агар яна бугунги гап-сўзлар такрорланадиган бўлса, ҳеч бирингни аяб ўтирмайман! Шу пайтгача еттитасини тинчитдимми, саккизинчисига ўтсам ҳеч нарса қилмайди. Ким тушунмади?

— Тушундик, — ҳамма учун жавоб қилди Женя. — Бугундан бошлаб сен камерани назорат қиласан. Тан бердик. Бўлдими?..

Бу гаплар гарчи кинояга тўла бўлса-да, эътибор қилмай, секин бориб Женянинг кўрпаларини каравотдан олиб ташладим-у, биринчи қаватга — пардали каравотга ўзим жойлашдим.

 

* * *

 

Шу кеча сўзимда туриб камерадошларни ароқ ва товуқ гўшти билан сийладим. Асосийси, кайфи ошиб қолган Женядан майор Маратовнинг ўлими тўғрисидаги баъзи маълумотларни билиб олдим. Менда хусумати борлиги кўз қарашларидан сезилиб турса-да, ҳар гапида киноя яширинлиги ошкор бўлиб қолаётган бўлса-да, барибир кайф устун келиб кўнглини очиб қўйди. Айтишича, унга прокуратурадагилар ёрдам бериб юборишган экан. Майорнинг ўлимида айнан кимнинг қўли борлигиниям биларкан. Бироқ айтмади. Шунисигаям шукр қилиб, эрта тонгда майорнинг қабулига шошилдим.

Унга эшитганларимни оқизмай-томизмай сўзлаб бердим. Шундан сўнг у мени қора фильтрли сигарет билан сийлади. Кечқурун «сюрприз» қилишини айтиб кўнглимни кўтарди. Қандай сюрпризлигини билмасам-да, хурсанд бўлиб ортга қайтдим.

Камера эшигига етай деганимизда назоратчи тўхташимни буюрди. Ўзи бизнинг камераларга ўтиш жойидаги эшик ёнига ўрнатилган телефон орқали ким биландир гаплашган бўлди.

— Орқага қайтамиз. — деди совуққонлик билан. — Сени эллигинчи камерага чақиришибди.

— Қанақа камера у? — сўрадим назоратчига умидвор термулиб.

— Уми?.. — назоратчи масхараомуз тиржайди. — Эллигинчи камерада сенларнинг братванг туради. Исми Толя. Қолганини борганингда биласан. Тезроқ юр!

 

* * *

 

Эллигинчи камера турманинг буткул бошқа тарафида экан. Тор йўлаклар бўйлаб юз эллик метрча йўл босдик. Манзилга етгунча тўртта эшикдан ўтдик. Назоратчи ниҳоят йўлак охиридаги камера эшигини тақиллатди. Дарича очилиб кимнингдир боши кўринди.

«Ҳа-а, бу турма пахани шекилли. — ўйладим ўзимча. — Уёқдаям кўргандим. Озодликдаги ўғрибоши бу. Нима иши бор экан менда? Ё имтиҳон қилмоқчими ўзича?..»

Хаёлим бўлинди. Назоратчи мени турткилаб ичкарига киришга ундади.

Кирдим. Камера полига гилам тўшалган. Бир ёнда диван, иккинчи томонда катта рангли телевизор. Ёнига телефон қўйилган. Ўртада пластик матодан ясалган стол ва курсилар.

Узун бўйли, икки билагига турли татуировкалар чизиб ташланган, қайтарма лаб, қалин қош, чамаси мендан сал каттароқ йигит диван биқинидаги оромкурсида ўтириб қаҳва ичарди.

— Хўш, нега қотиб қолдинг, Мурод? — менга менсимаган кўйи тикилиб сўради у. — Қани, ўтир!

Кўрсатилган жойга чўкиб, йигитга савол назари билан боқдим.

— Танишиб қўяйлик, — деди у менга қўл чўзиб. — Исмим Александр… Сен ўзингни таништирмасанг ҳам бўлади. Танийман… Айтиб беришган сени ҳақингда.

— Нега чақиртирдингиз? — сўрадим тоқатсизланиб.

— Сеними?.. Биласанми, турмадаги қилиб юрган ишларингдан хабар топгач, менда бир фикр туғилди.

— Қандай фикр? Одам ўлдиришми?

— Башарти одам ўлдириш бўлса-чи?..

— Қўлимдан келади. Аммо энди текинга қилмайман бу ишни.

— Ў, зўрсан-ку!.. — кулди Александр. — Менга ҳали ҳеч бир аристон бундай шарт қўймаганди… Майли, барибир ғуруринг баландлигига қойил қолдим. ҳақиқий эркаклар шундай бўлиши керак. Хўш, қанча сўрайсан?

— Мени синаб кўрмоқчимисан? Ўғрибошилигингни, турмада, озодликда обрўйинг катталигини яхши биламан. Мен ҳам сени бошқалардан кам ҳурмат қилмайман. Шундай экан, сен билан савдолашиб ўтиришга ҳақим йўқ.

— Ана энди ўзингга келдинг, Мурод! — Александр даст ўрнидан туриб елкамга қоқди. — Сенга ўхшаган «понятка»ли аристонларни мен ҳам қадрлайман. Ишон, агар менинг илтимосимни бажарсанг, ваъда бераман, шаҳарда шахсий квартиранг бўлади. Биламан, сенинг уйинг йўқ. Шундайми?

Шу икки оғиз гап юрагимни тимдалаб ўтди. Бир неча сония ичида яқин ўтмиш кўз ўнгимда гавдаланиб, вужудим музлаб кетди.

— Беватанлигимни сен ҳам юзимга солмоқчимисан? — дедим Александрга совуқ тикилиб.

— Нега унақа дейсан? — Александр жаҳлини яшира олмай, кутилмаганда ёқамдан олди. Бироқ шу заҳоти қўйиб юборди. — Менинг ўзим ҳам фаришта эмасман. Ғирт етим ўсганман. Кўп қаватли уйларнинг ертўлаларида ухлаб умр кечирганман.

— Кечир, — хижолатдан бош эгиб тескари қарадим. — Бу ҳақда ўйлаб кўрмабман.

— Хўп, энди буёғини эшит, — Александр бироз паст тушиб давом этди. — Энг яқин дўстимни суюқоёқлардан бири ментларга сотиб, қаматиб қўйибди. Мен суюқоёқнинг кимлигини биламан. Ундан қасд олишимиз керак.

— Қасд олсак олаверамиз. Лекин қандай қилиб?.. Турмада бўлсак…

— Э, Мурод, — Александр кафтларини бир-бирига ишқалаганча стол устидаги коньякдан иккита қадаҳга қуйиб бирини менга узатди.

— Сен билмайсан. Турмада ўтириб ҳам керак бўлганда дунёни остин-устун қилиб юборса бўлади. Фақат бунинг учун калла керак. Каллангни ишлатсанг, ҳамма ишни қойиллатаверасан. Энди эслаб қол. Мен сени ўша суюқоёқ билан учраштираман. Турмадаги ментларга тайинлаб қўйганман. Олдинига яхшилаб «хурсанд» қиласан. Фақат билиб қўй, аёл менга алоқадорлигингни зинҳор сезмаслиги керак… Ундан кейин эса…

Александр менга ярим соатга яқин суюқоёқни тинчитиш йўлларини ўргатди. Очиғи, уни ҳурмат юзасидан тинглаб ўтирдим холос. Чунки, бу «сценарий»ни Александрдан олдинроқ хаёлан тузиб чиқишга улгургандим…

«Иш» пишгач, иккаламиз яна бир қадаҳдан коньяк ичдик ва мен ўрнимдан туриб кетишга чоғландим.

— Айтганча, — мени тўхтатди Александр. — Бугун ишга чиқмайсан. Анави (у турма катталарини назарда тутганди) лардан илтимос қилганман. Бугун дамингни ол!

 

* * *

 

Паханнинг турмада қандай қудратга эга эканига бугунги манзарани кўргач, яна бир карра амин бўлдим.

Назоратчилар ҳам, офицерлар ҳам мени безовта қилишмади.

Камерада ёлғиз қолдим. Сокинлик. Аҳён-аҳёнда ташқаридан балландада қолган аристонларнинг қувноқ кулгиси, бақир-чақирлари қулоққа чалинарди.

"Озодликда бўлсам нима қиларканман? — ўзимча мулоҳаза қилардим. — Қаерда ишлардим? Қандай пул топардим? Қаерда яшардим? Ким билади. Балки ўғрига айланиб кетармидим. Ҳа, тайинли касбим бўлмаса, атрофимни фақат ичувчи, баттоллар қуршаб олса, албатта ўғирлик қиламан-да!.. Лекин… Кимнидир севиб қолармидим? Кимни?.. Қайсидир рус қизиними? Нега ўзбек қизини эмас? Қишлоқ!.. Она қишлоғим! Ота юртим! Бошига рўмол ўраб, кўйлак-лозим кийган, тортинчоқ, ҳуркак қизлар! Нега ўшалардан бирини севиш, меҳр кўрсатиш менга насиб этмади? Нима учун ўша қишлоқда униб-ўсмадим, ота уйимнинг чироғини ёқиб ўтирмадим? Энди бир умр дайдининг ҳаётини кечираманми? Йўқ, афсусланишдан, ўпкаланишдан наф чиқармиди. Пешонамга битилгани шу бўлса қаерга ҳам борардим…”

Аммам!.. Кексайибгина, мункайибгина қолган муштипар аёл! Ҳа, у менинг аммам! Болалигимда жуда тетик ва ҳаракатчан эди. Мени доимо пиёниста поччамнинг ғазабларидан ҳимоя қиларди. Шундай қондошимга бирор совға ҳам бера олмадим. Ожизлик қилдим. ҳеч бўлмаса, бир қалин пайпоқ тортиқ эта билмадим. На илож? Аристоннинг қисмати шундай. Ўзи ўзгаларнинг қўлига қарашга маҳкум. Қачон «передача» келишини, яқинлари билан учрашув куни белгилашларини кутиб яшайди. Йўқ, аммамнинг бу ерларга келишини хоҳламасдим. Менга ҳеч нарса керак эмас. Агар Александр сўзининг устидан чиқиб, шаҳардан квартира олиб берса, ўшанда ёруғ юз билан ўзим кириб бораман қишлоққа. Ўшанда ёдимда қолган яқинларимга совға-саломлар олиб боришга ҳаққим бўлади. Лекин… Қачон? Қачон келади ўша бахтли кунлар? Неча йиллар турмада ўтиришим, турли азобларни бошимдан кечиришим лозим ҳали. Балки касалим зўрайиб, ўлиб кетарман. Йўқ, ўладиган аҳмоқ йўқ. Ота-онамнинг қабрини зиёрат қилиб қайтишим шарт. Ана ундан кейин нима бўлса бўлар…

Елена!.. Нималар қилиб қўйдинг, Елена?.. Кўриб қўй, хиёнатингга, юзсизлигингга қарамай, барибир ёлғиз қолдим дегунча сени эслашга мажбурман. Бусиз иложим йўқ. Юрагимдан шу қадар қаттиқ урган экансанки, қалбан сени кечиришга, қайтадан сени кўришга, мовий, жоду тўла кўзларингга тикилиб ўтиришга рози бўляпман. Айт, майор Самойловдан илтимос қилсам, келармидинг мени кўришга? Ё ўша сассиқ подполковникнинг қучоғида қолармидинг? Билиб қўй, хоҳласам, ўшани ҳам ҳар қандай йўл билан ўлдириб юборишим мумкин. Бироқ ўлдирсам, умрим тугайди. Ментлар мени йўқ қилиб юборишади. Турманинг қонунлари шундай. Начальникларга қўл кўтардингми, тамом! Ўлиб кетаверасан. Сени ҳеч ким қидирмайди, сўроқламайди. Бахтсиз ҳодиса деб қўя қолишади… Ҳа, гап орасида майордан сўраб кўраман. Майли, сени кўриб қалбим нафратга тўлсин, сендай хиёнаткорни кўришга кўзим қолмасин. Ишон, буларнинг ҳаммаси ўтиб кетади. Бирпасдан кейин унутаман. Яна сенга боқиб завқлана бошлайман…

Ўйлар уммонига шу қадар ғарқ бўлибманки, камера эшиги очилганини пайқамай қолибман.

Тақирлаган овоздан сесканиб ўрнимдан турдим. Не кўз билан кўрайки, қаршимда Арсен маъюс жилмайганча қараб турарди.

— Салом, братва! — деди у назоратчи эшикни ташқаридан ёпгач. — Кутмаганмидинг?

Мен у билан кўришишга шошилмадим. Бир неча сония ичида яқин ўтмишдаги воқеалар хаёлимдан ўтди.

— Сеними? — сўрадим кўрпасини бўш каравотлардан бирига ташлаб, мен томон қайтган Арсендан кўз узмай.

— Кел, дўстим, унутайлик ўтмишда бўлган ишларни! — деди Арсен елкамга қўлини қўйиб. — Ҳаммамиз ҳам хом сут эмган бандамиз. Билиб-билмай хато ишларни қилиб қўямиз. Қара, биз тағин учрашиб турибмиз. Хўш, хурсандмисан?

— Албатта хурсандман! — жавоб қилдим жаҳлимни ошкор этмасликка тиришиб. — Бир камерада яшарканмиз. Бу яхши-ку!

— Лекин… Мени бопладинг. — деди Арсен бош чайқаб. — Ўн кунгача комада ётибман. Зўрға қайтариб қолишди.

— Буни ҳозирча гапирмай турсанг ҳам бўлади. — Арсенни тинчлантирган бўлдим. — Ҳали братвалар келсин, танишгин, ундан кейин яккама-якка гаплашиб оламиз.

— Демак… Кечирмабсан-да!? — кўзларимга умидвор боқиб сўради Арсен. — Шунчалик ичинг қорами?

— Ўшанда биласан, Арсен! — гапни калта қилиб ўрнимдан қўзғалдим. — Ҳозир дамингни ол! Чарчаган кўринасан!

У норози бош силкитганча каравотига чиқиб ёнбошлади-да, девор томон ўгирилиб олди.

 

* * *

 

Энди вақтинчалик Александр айтган гапларни унутиб, арманидан қандай ўч олиш ҳақида бош қотирардим. У тарафга ўғринча назар солганим сайин аъзойи баданим қасос ўтида ёниб, вужудим титрарди.

"Қанийди бир баҳона топилса-ю, — ўйлардим. — Шу ярамасни ер билан яксон қилсам! Ахир, яқиндагина у мени ўлдирмоқчи бўлди. Бу ишини ошкора амалга оширишга уринди. Қандай кечирай бу нусхани? Ҳақиқий аристон бундай хатони қон билан ювади. Фақат қон билан…”

Бир маҳал камера эшиги шарақлаб очилди-ю, ичкарига назоратчи ва майор Самойлов қандайдир соқчи аскар ҳамроҳлигида кириб келишди.

— Қани, каллакесар, ўғри! — майор тўппа-тўғри Арсеннинг тепасига бориб қичқирди. — Тез деворга орқанг билан ўгирил! Тез бўл дедим! Сен нега қараб турибсан! Ё махсус таклиф керакми?

Мен ҳам Арсеннинг ёнидан жой олдим.

— Соат қани? Қани соат? — ўшқирди майор Арсенга. — Нега индамайсан? Нега топширилган нарсани қайтадан ўғирлаб олдинг? Нима ҳақинг бор эди, ифлос? Қани деяпман?

— Кўрпа остида. — норози оҳангда жавоб берди Арсен боши билан каравот томон ишора қилиб. — Лекин… Камандир… У менга эсдалик эди.

— Мен кўрсатиб қўяман эсдаликни!..

Майор кўрпа остидан ярқираган қўл соатини олиб чўнтагига солди. Арсен эса бир муддат сукут сақлаган бўлди-да, кутилмаганда ортга ўгирилиб, майорнинг ёқасига ёпишди.

Соқчи ва назоратчи бараварига уни чарм таёқ билан савалай кетишди. Арсенга бу калтаклар ҳам таъсир этмагандек, Самойловни маҳкам бўғиб турарди.

Йўқ, барибир таёқлар устун келди. Кетма-кет келиб тушган зарбалар Арсенни йиқилишга мажбур этди. Соқчи шу заҳоти унинг қўлларини кишанлаб, қўлтиғидан олди-да, ташқарига олиб чиқиб кетди.

— Карцерга! — хириллаб қичқирарди майор. — Уни карцерга қама!..

(давоми бор)

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 659 | Добавил: | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Материалов за текущий период нет.



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Nilufar Usmonova - Beparvo

Maroqand - Kulib yasha

Manzura - Onamdan ayrildim

Janob Rasul - Yumshoq

Rayhon - O'n besh kun (cover)

Bojalar - Yaxshi ko'rinaman deb

Sevara Nazarxon va Shoxrux - Asta-sekin

Sevinch Mo'minova - Bevafo yor

Munisa Rizayeva - Xayolingdaman

Yulduz Usmonova - Tojiki medonet (feat Malik)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
Bu oyda yangilik qo'shilmadi.

>>> DAVOMI...
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2024 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя