Бразилиялик қаҳва ишлаб чиқарувчилар олимлардан унинг инсонларга таъсири қандайлиги ҳақида аниқлашни сўрашган. Тадқиқотда иштирок этган кўнгиллиларнинг кўзини боғлашиб, миядан чиқувчи импульсини кузатишган. Бир чашка қаҳва эркакларда таъсирчанликни ошириб, асабийликни келтириб чиқаради. Аёлларда эса севги туйғуси жўш уриши аниқланган. Олимларнинг таъкидлашича, қаҳва ҳақиқатан ҳам муҳаббат қаҳваси ҳисобланар экан. Айниқса, ишга берилган аёлларга қаттиқ таъсир қилади. Агарда сизга мақсад сари интилувчан аёллар ёқса, уни дарҳол қаҳвага таклиф қилинг.
Қаҳва кўпчиликнинг севимли ичимлиги ҳисобланади. Унинг тетиклаштирувчи хусусияти ҳеч кимга сир эмас. Кимдир қаҳвани аччиқ ҳолида, баъзилар эса ширин ичишни хуш кўради. Руҳшунослар инсонларнинг қаҳва ичишига қараб ҳам унинг феъл-атворини аниқлайдилар. Энди сиз ҳам бу ҳақда билишингиз мумкин. Марҳамат!
Шакарсиз майда қаҳва — сиз кучли феъл-атвор соҳиби ҳисобланасиз. Қилган ноўрин ҳаракатларингиздан умуман қўрқмайсиз. Ишдаги масъулиятни ҳис этишингиз бироз қийин.
Шакарли майда қаҳва — сиз масъулиятли инсон ҳисобланасиз. Бир ишни бошлашдан аввал «Етти ўлчаб, бир кесишни» хуш кўрасиз. Дўстларингиз учун жонингизни ҳам беришга тайёрсиз.
Кўпикли қаҳва — керак бўлган вақтда ақл билан иш юритишдан кўра, қалбингизга қулоқ тутасиз. Тўғрисўзлик, қўли очиқлик ва яхшилик улашиш сизнинг асосий фазилатларингиз ҳисобланади.
Эрувчан қаҳва — мақсад сари интилишдан умуман чарчамайсиз. Бошлаган ҳар бир ишингизни муваффақиятли якунлаб, обрў-эътиборга лойиқ бўласиз. Агарда ҳозирча кўнглингиздаги натижаларга эришмаган бўлсангиз, унда ҳали ҳаммаси олдинда.
Шакар ва сутли қаҳва — бундай тарзда ичишни хуш кўрувчилар оғир-вазмин феъл-атвор соҳиби ҳисобланади. Ўамманинг кўнглига йўл топа олишлари сабаб, бекордан-бекор тушунмовчиликлар юзага келмайди. Сиз севиш ва севилиш учун яралгансиз.
Йирик қаҳва (каппуччино, глясе) — сизнинг феъл-атворингизни тушуниш жудаям қийин. Турли хил саргузаштларни хуш кўрасиз. Олам-олам орзу қилишдан чарчамайсиз.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|