Столда, ўтириб овқатланинг, юриб эмас!
Дастурхон устида овқат истеъмол қилсангиз, овқатланиш одатингизни бузмайсиз, кўп овқат емайсиз, фақат овқатланишга эътибор қаратасиз.
Овқатланаётганда гаджетларга чалғиманг!
Диққатимизни фақат таомланишга қаратганимизда тўйиш ҳиссини телевизор кўргандаги ёки телефон ўйнагандагидан кўра тезроқ ва онгли равишда сезамиз.
Таомланиш вақти камида 20 дақиқа бўлиши керак!
Инсонда тўқлик ҳисси дарҳол пайдо бўлмайди. Бу овқатланишдан кейин тахминан 15–20 дақиқа давом этади.
Кўпроқ сабзавот истеъмол қилинг!
Ҳаммаси сабзавот таркибидаги тола (узоқ ҳазм қилинадиган овқат толаси) билан боғлиқ бўлиб, бу бизни тўйинганимизга сезиларли таъсир қилади.
Кўпроқ сув ичинг!
Агар сиз очликни ҳис қилсангиз, шунчаки сув ичинг, чунки чанқоқлик бизнинг танамиз томонидан овқат ейиш истаги сифатида қабул қилиниши мумкин. Бир стакан тоза ичимлик сувидан кейин очлик ҳисси камаяди.