Англия Кубоги 3-босқичидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед” ва "Рединг” ўртасидаги ўйин ўз якунига етди. Унда "қизил иблислар” 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйиннинг 7-дақиқасида Уэйн Руни ҳисобни очган бўлса, 8 дақиқадан кейин Антони Марсьяль ҳисобни 2:0 кўринишига етказди.
Қолган икки голни Маркус Рэшфорд 75 ва 79 дақиқаларда киритди. Шундай қилиб, Жозе Моуриньо жамоаси мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.
Англия Кубоги, 3-босқич
"Манчестер Юнайтед" – "Рединг" 4:0
Голлар: 1:0 – 7 Руни, 2:0 – 15 Марсьяль, 3:0 – 75 Рэшфорд, 4:0 – 79 Рэшфорд.
"Манчестер Юнайтед" – Ромеро, Блинд, Рохо (Джонс, 19), Смоллинг, Янг, Мата (Швайнштайгер, 78), Феллайни, Кэррик (Фосу-Менса, 78), Рэшфорд, Руни, Марсьяль.
"Рединг" – Аль-Хабси, Мур, Блэккетт (Обита, 46), Гантер, Эванс (Свифт, 57), Беренс, Келли, ван ден Берг, Уильямс, Макклири, Керморган (Сэмюэл, 77).
Огоҳлантиришл: Янг (54).