Актриса бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилган
Голливуднинг миллионлаб мухлисларга эга актрисаси Анжелина Жоли Украина–Россия урушига муносабат билдирди.
Актриса ўзининг Instagram саҳифасида Украина учун ибодат қилишини, БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармасидаги ҳамкасблари билан ҳолатни муҳокама қилишини, халқаро ҳуқуқий тартибни ортиқча баҳолаб бўлмаслигини айтган.
«Кўпчилигингиз каби менинг ибодатларим Украинадаги одамлар учундир. Мен ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармасидаги ҳамкасбларим барча эътиборимизни кўчирилган одамлар ва қочқинларнинг ҳимояси, асосийси инсон ҳуқуқларини таъминлаш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Биз қурбонлар ва хавфсизлик истаб уйларини тарк эта бошлаганлар ҳақида хабарни аллақачон кўрганмиз. Нима бўлиши мумкинлигини айтишга ҳали эрта, аммо бу лаҳзанинг аҳамияти шундаки, Украина халқини ва халқаро ҳуқуқий тартибни ортиқча баҳолаб бўлмайди», — дейди Анжелина Жоли.
Аввалроқ Анжелина Жолининг яна хиёнатга учрагани айтилган эди.
$IMAGE3$
Анжелина Жоли Бред Питт билан ажрашгандан кейин шахсий ҳаётини сир сақлашга ҳаракат қилди. Аммо унинг навбатдаги муносабатлари сир сақланмади. Актрисанинг машҳур рэпер Тhe Weekend билан муносабатлари маълум бўлгач кўплаб мухлислар уларнинг турмуш қуриши ҳақида гапирди.
Анжелина Жоли яна хиёнатга учрагани, Тhe Weekend актриса билан муносабатларини тугатиб, бошқаси билан учрашаётгани маълум бўлди. Рэпер Анжелина Жолидан кейин 29 ёшли Сими Хадра билан учрашаётгани айтилган. Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #новости, #Yangilik, #uznews, #xabarlar, #news, #newsuz, #ahborot, #habarlar, #Yangiliklar dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|