Аёл борки, гўзал кўринишни истайди. Аммо оила, иш, уй ишлари шундай кўп вақтимиз оладики, ўзимизга оро беришга фурсат тополмаймиз. Қуйида ҳар қандай вазиятда ҳам бетакрор бўлиб кўринишингизни таъминловчи маслаҳатлар билан бўлишдик. 1. Долчинли эфир мойидан лабларга суртсангиз, улар катта ва ёрқин кўринади. Агар аллергиянгиз бўлмаса, ялпиз мойидан ҳам фойдалансангиз бўлади. Ёғдан, шунчаки, суюқ лаб бўёғи ичига бир неча томчи томизиб қўйсангиз кифоя.
2. Агар қўл остингизда пардозни тозаловчи восита бўлмаса, зайтун ёки кокос мойи билан юзни тозаланг.
3. Агар тушингиз қурушни бошласа, унга бир неча томчи натрий хлор эритмасидан томизиб, 5 дақиқа иссиқ сув тагида ушлаб туринг, шунда тушингиз камида яна 1 ой сизга xизмат қилади.
4. Кўпинча упа ва ёғупалар идишида синишни бошлайди, бунинг ҳам йўли бор: синган упа устига бир неча томчи спирт томизинг-да, аралаштиринг ва тонггача қолдиринг. Эртагача спирт учиб кетиб, упа xудди янгидек қотиб қолади.
5. Агар сартарошга боришга умуман вақтингиз бўлмаса, сочларингизни кам-камдан олиб, ўранг-да, четларида чиқиб қолган соч учларини кесиб ташланг, шу йўл билан осонликча гуллаган сочлардан қутуласиз.
6. Янги туфли оёқни сиқмаслиги учун оёқни одатий зарар кўрадиган жойларига упа ёки антипесперантдан суртиб қўйинг.
7. Киприкни қайиришдан олдин мосламани бир неча сония фен тагида ушлаб туринг, шунда киприклар то кечга қадар қайрилиб тураверади.
8. Ҳар кеч сочлар учига оддий юмшатувчи юз ёки қўл кремидан суртиб ётинг, энг қиммат бальзамлар ҳам сочларга бундай фойда келтирмайди, кўрасиз.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|