Среда, 2016-12-07, 10:17 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 214
Гостей: 214
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Август » 27 » Ғаройибот: Ижара уйдаги товуш

9:45 AM
Ғаройибот: Ижара уйдаги товуш
"Уйдагиларимиздан арзон ижара уй топганимиз ҳақида суюнчи ҳам олдик”

Бу воқеани ёзиб юборган мухлисимиз ўзининг ҳали талаба эканлигини, ҳайратомуз ҳодисани эса яқиндагина бошидан кечирганини билдирган. Мансур Ҳайитметов исмли муштарийнинг номасини эътиборингизга ҳавола қиламиз...

Аслида талаба бўлишни орзу қилиб юрган чоғларимда талабалар ётоқхонасида курсдошларим билан яшашни, олтин даврни унутилмас тарзда ўтказишни режа қилардим. Аммо ҳар доим ҳам сизнинг айтганингиз бўлавермас экан. Мен ўқишга кирган йилим, амакимнинг ўғли ҳам талаба бўлди. Айнан шу амакимнинг шаҳарда уйи борлиги сабаб, мени уйларига чақирди. Аввало, ўқишга кирганим билан табриклади ва ўз режаларини айтиб ўтди:

—  Мансур, яна ётоқхонадан жой оламан деб юрма. Мана, амакиваччанг билан бирга бизнинг уйда яшайверасизлар. Ўқишларингга ҳам яқин. Яна қўшнига тайинлаб қўяман, сизларга кўз-қулоқ бўлиб туради. Менам хотиржам бўламан, сизлар ҳам сайёҳ юрмайсизлар.

—  Худди кўнглимдаги гап бўлди-да, — деди отам ҳам бу гапдан қувониб. 

Шу билан амакимнинг ўғли иккимиз шаҳардаги уйда яшайдиган бўлдик. Ярим йилча биз ҳам, уйдагилар ҳам хотиржам яшадик. Аммо ярим йилдан сўнг амакимнинг ишлари юришмай, уйни сотадиган бўлиб қолди. Табиийки, биз энди ижара уй топишимиз зарур эди. Чунки талабалар ётоқхонасидаги барча хоналар ҳам йил бошида банд бўлиб бўлган. 

—  Менинг иккита курсдош ўртоғим битта ижара уйда туради. Шуларнинг ёнидан жой олсак-чи? — деб қолди амакиваччам.

—  Пули қанақа бўлади, унда?

—  Тўрталамизнинг ўртамизда бўлинади. 

—  Яхши. Арзон ҳам тушаркан, — дедим кайфиятим кўтарилиб. 

Аммо бу режамиз амалга ошмади. Чунки ижара эгаси "Агар тўрт киши турсаларинг ижара ҳақи ошади”, дебди. Бундан ҳафсаламиз пир бўлди. Алоҳида ижара уй қидиришга тушдик. Талаба учун нарх биринчи ўринда туради. Биз ҳам арзон уй қидирарик. Охири топдик ҳам. Ҳовли экан. 

—  Уй тоза, кенг, ҳамма нарсаси бор. Фақат озода сақласаларинг бўлди, — деди миллати бошқа бўлган, кекса кампир ўзбек тилида зўрға сўзлаб. — Қизларни олиб келишни хаёлларингга ҳам келтирмаларинг. Мен мана бу рўпарадаги "дом”да тураман.

—  Хўп, хўп, — дедик икки қўлимиз кўксимизда бўлиб. 

Ич-ичимиздан иккимиз ҳам хурсандмиз. Арзонга бутун жиҳозлари бўлган ижара уйга эга бўлдик ахир.

—  Кампир нарх-навони билмайди, шекилли, — деб қўяди амакиваччам ҳам оғзи қулоғидан бери келмай. 

Теримизга сиғмай кечгача нарсаларимизни жойладик. Уйдагиларимиздан арзон ижара уй топганимиз ҳақида суюнчи ҳам олдик. Кечки овқатни еб бўлганимизда ҳам димоғимиз чоғ эди. Энди ухлаш учун тайёргарлик кўраётганимизда кутилмаганда фильмлардаги каби минанинг чийиллашига ўхшаш овоз эшитилди. Фақат товуш паст эди. 

—  Ташқарида нимадир бўляпти-ёв, — деди амакиваччам. 

—  Уй ичидамасми?

Бу саволимдан у ҳам иккиланиб қолди. Бироз вақт ўтганидан кейин эса бемор одамнинг инқиллашини эслатувчи овоз яна бизни сергаклантирди. Хуллас, ўша тун бу воқеа икки-уч марта такрорланди. Мен ўзимдан ўтганини ўзим билдим. Лекин сездимки, амакиваччам ҳам қўрқув ичида қолди. 

Амаллаб тонгни орттириб, дарсга жўнадик. Назаримда тунги воқеа иккаламизнинг ҳам ёдимиздан кўтарилди. Фақат кечки пайт яна такрорланганда сергакландик. Зўрға бир ҳафтани ўтказдик ва охири ижарачи кампирдан сўрашга мажбур бўлдик. 

—  Шунинг учун ҳам арзонда бу уй. Агар чидасаларинг яшайверинглар. Безиён овоз у. Қаердан келишини билмайман, — деди момо бизнинг кетиб қолишимиздан хавотирланиб. 

Аммо нима қилайлик? Биз бу уйни тарк этдик. "Арзоннинг оши татимас”, деб шунга айтишса керак-да!

КАМИНА оққа кўчирди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 436 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016