Суббота, 2016-12-10, 3:06 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2915]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2682]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 447
Статистика


waplog

Онлайн всего: 48
Гостей: 43
Пользователей: 5
GivessBut, Doctorexpaw, JamesSyclE, Edwardwab, SivertMr
Главная » 2016 » Ноябрь » 5 » Ғаройибот: Машина ичидаги шарпа

3:36 PM
Ғаройибот: Машина ичидаги шарпа
"Ғаройибот” рукнига келган мактублар чиндан ҳам бир-биридан ғаройиб ва қизиқарли бўлади. Ушбу хатни ўқиб ҳам шундай хулосага келдик. Ростдан ҳам бу дунёнинг биз билмаган синоатлари бисёр...

—  Бу воқеани ўз бошимдан ўтказдим, — деб ёзади навоийлик мухлисимиз Анвар Қосимов. — Анчадан буён автомобиль олишга ишқибоз бўлиб юрардим. Биласиз, бу эркакларнинг болаликдаги орзуси бўлади. Менам шу мақсадим кетида уч йилча топганимни жамғардим. Аёлим жаврашига қарамай, кийим-кечакдан бироз тийилиб, машинага атадим. 

—  Сизнинг машина минишингизни деб, мен эски-тускида юраманми? — дея роса жиғибийрон бўлди хотиним. 

—  Шунча модадан қолмай кийганинг етади. Менам энди бир машина минай, кейин яна сен кийинасан, — деб қўярдим ҳазил-чин аралаш қилиб. 

Очиғи, чойхона-ю, ўтиришлардан ҳам тийилдим баъзан. Ўртоқларимнинг маломатлари, хотинимнинг нолишларига қилган сабрим меваси ўлароқ ярим йилча аввал машина бозорига тушдим. Юрагим ҳапиқади. Қани кўнглимдаги машина чиқса. Менга ёққанининг нархи баланд. Нархи бўладиганининг ўзи дилга ўтирмайдиган...

Қидира-қидира бир ойни ўтказибман. Ҳар бозор чиқамиз, қуруқ қайтамиз. 

—  Ҳеч ким сиздай инжиқ эмас. Илтимос сиздан яна бир йил йиғининг, — дейди машина бозордан орттирган танишим ҳазилашиб. — Ана шунда уйда ўтирасиз, мен турли машиналарни олдингизга олиб бораман. 

Асабийлашиб турган бўлсам-да, унинг ҳазилига кулиб жавоб бераман. Лекин менга аталган яхши машина борлигига ҳам ишонаман. 

—  Қўлингиздаги пулга сиз айтган машинани бермайди, тушунинг, — куйинади ҳалиги йигит.

—  Бўлиши керак. Чиқади, — дейман умид билан. 

—  Бўлмаса, Тошкентга боринг. У ернинг бозори катта. Ҳар хили бўлади. Бу бозордан пича қиммат лекин, — дейди у яна.

—   Қиммат бўлса нега тавсия қиляпсан? — дейман бўш келмай. — Баттар куйиб ўлсин деяпсанми?

—  Арзони ҳам бўлади-да. Битта бўёқ текканлари айниқса, жуда паст юради. Бирор нимага уриб олишади. Дарахтгами, симёғочгами, қарабсизки, машинанинг нархи икки баробар тушади. Сизга нима фарқи бор. 

Ўйлаб-ўйлаб охири пойтахт машина бозорини ҳам кўрадиган бўлдим. Бордик. Умумий нарх айтганидек, биздан анча баланд. Лекин юрсангиз, зўр машиналарни жуда паст нархда ҳам кўрасиз. Буни кўриб хурсанд бўлиб кетдим. 

Юриб-юриб бир машина олдида тўхтадим. Худди ўзим орзу қилган. Нархи ҳам тўғри келади. Тағин хужжатлиштиришга ҳам етади. Бунақасини сира кутмаганим учун "оламан” деб туриб олдим. 

—  Бунинг бир балоси бор. "Нормальний” машина бунақа нархда бўлмайди, — дейди ҳалиги танишим.

—  Қандай балоси бўлиши мумкин. Уста кўрди, мақтади. Ҳамма жойи бус-бутун. Яна нима керак, сенга? Ана сотаётган одам "Пулга муҳтож бўлиб қолдим”, деяпти-ку! — дейман унинг савдога тўсиқ бўлаётганидан жаҳлим чиқиб.

Хуллас, ўша машинани олдим. Олиб келдик. Қувончим ичимга сиғмайди. Ҳамма мақтади. Нархи ҳам, ўзи ҳам ҳаммани ҳайратга солди. Мени "Омади кулган” дейишди.

Мен эса ўзим орзу қилгандек машинамни ишхонага ҳайдаб бора бошладим. 

Биринчи куни аҳамият қилмадим. Лекин иккинчи-учинчи кунлари худди машина ичида кимдир бордек туюлаверди.

"Менга шунақа туюляпти”, дейман ортимга ялт этиб қараб оларканман. 

Баъзида ҳатто нафас олишини ҳам эшитгандек бўлардим. Юрагимни ваҳима ва қўрқув чулғаб олади. Ҳалиги сотувчи йигитнинг "Бу машинанинг бир балоси бор”, деган гапи ёдимга тушади-да, баттар титроқ ичида қоламан. Эътибор қилиб билдимки, машинам ичида чинданда кимнингдир шарпаси сезилади, фақат ёш бола. Пишиллаши, нафас олиши тўрт-беш ёш болани эслатади. Лекин аниқ бор!

"Балки жинни бўлаётгандирман?” дейман баъзида шубҳага бориб. 

Охири бир кўпни кўрган одам билан маслаҳатлашдим. У кииши қон чиқариб, садақа беришимни, Қуръон тиловат қилдириб юборишимни айтди. Дарҳол айтганини қилдим. Бир қўчқор сўйиб, садақа қилдим. Тиловат ҳам бўлди. 

Ишонасизми, тинчидим-қолдим. Орадан вақт ўтиб, ўша машинани сотган одам билан қўнғироқлашдим. Очиғи, у қўрқиб кетди.

—  Машинани қайтармоқчимисиз? — деди у бирдан.

—  Йўқ, — дедим кулиб. — Бир оғиз айтиб қўйсангиз бўларкан. "Садақа радди бало”, дейдилар. Садақа билан кетди, болакай... — дедим.

—  Болакай? — донг қотди ҳалиги киши. — Тўғриси, оққон касалига учраган неварам шифохонадан келишда шу машинада жон берган. Бу машинани ҳайдаш менга азоб. Менга ҳеч нарса сезилмасди. Шунчаки ёмон хотиралардан қутулиш учун сотдим. Икки марта қайтди. "Кимдир бор”, дейишди олганлар. Фақатгина сиз уни узоқ миндингиз ва "Болакай” дедингиз...

—  Ахир бу машинага етиш учун қанча сабр қилдим. Бу ҳам сабримнинг меваси... — дедим кўнглим хотиржам тортиб.

Лекин дунёнинг синоатига тан бердим.

КАМИНА оққа кўчирди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 477 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016