Понедельник, 2018-12-17, 5:48 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5591]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [566]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [94]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2208]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3602]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5779]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [810]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1997]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [138]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1554]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [221]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1135]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [376]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [26]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [28]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [64]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [263]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [28]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [22]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [36]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [16]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [5]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 659
Статистика



Онлайн всего: 41
Гостей: 41
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Апрель » 12 » Асабийлашманг, “ўлим уйқу”си хавфи бор!


3:16 PM
Асабийлашманг, “ўлим уйқу”си хавфи бор!
Айтишларича, рус адиби Николай Гоголь умр бўйи тириклайин кўмилишдан қўрқиб яшаган. Ўлимидан бир неча йил ўтгач, қабрини бошқа ерга кўчириш учун устухони очилганда майит кўмилганидек эмас, ёнбош ҳолда ётганига гувоҳ бўлишган. Шундан сўнг Гоголь ҳаётлигида қўрққани ҳақиқатан амалга ошгани, у, аслида, ўлимга жуда ўхшаш ҳолат – летаргик уйқуга кетгани ҳақида турли миш-мишлар тарқалган. Бу ҳодисани бир уйдирма дейдиган бўлсак, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган қуйидаги воқеани қандай рад этиш мумкин?

Надежда Лебедина исмли аёл турмуш ўртоғи билан шу қадар қаттиқ уришиб қоладики, руҳий зарба таъсирида летаргик уйқу юз беради. 34 ёши (1954 йили)да қаттиқ «ухлаб қолган» аёл 20 йилдан сўнг (1974 йили) кўзини очган. Бу орада унинг ҳам эри, ҳам онаси оламдан ўтишган эди. Академик И. Павлов эса 22 йил тирик мурда бўлиб ётган бир бемори тўғрисида ёзиб қолдирган. Манбаларда келтирилишича, у 1896 йилдан 1918 йилга қадар летаргик уйқуда бўлган. Сўнгги йилларда унда ҳаракат аломатлари сезила бошланган ва ниҳоят бемор кўзини очган.

Ҳақиқатми ё чўпчак?

Бу ғайриоддий ҳолат одамларни азалдан қизиқтириб, ўйлантириб келган. XVIII асрда Европа, хусусан, ҳозирги Германияда майитни ўлимидан сўнг уч кунгача кўмиш ман қилинган. Ҳатто тобут қутисидан бир тешик очиб, унга найча уланган. Бундан мақсад «адашиб» кўмилганлар жонини сақлаб қолиш эди. Баъзан «сигнал» бериши учуннайчага қўнғироқча ҳам тақилган.Турли манбаларда бу борадаги ажабтовур, ҳатто кулгили ихтиролару конструкциялар ҳақида ўқиш мумкин.

Дарвоқе, 1910-1930 йилларда Европада летаргия эпидемияси юзага келган. Одамлар ўлмай туриб кўмилишдан ваҳимага тушишган. Қариндош-уруғларига «Ўлсам, фалон кун дафн қилмай туринглар, жоним узилганига аниқ ишонч ҳосил қилинглар», деган маънода васиятлар қолдиришган.

Александр Дюма, Габриэл Гарсиа Маркес каби таниқли ёзувчилар ҳам бу мавзуга мурожаат қилиб, қаҳрамонларининг "тубсиз уйқу”га кетганини тасвирлашган. Бора-бора летаргик уйқуни илмий жиҳатдан чуқур ўрганишга киришилди. Хўш, летаргик уйқу ўзи нима? Организм жўшқин ҳаётдан кўра беҳуштлик уйқусини танлашига нима сабаб бўлади? Аслида, бу ҳақиқатми ёхуд бир чўпчак?

Мутахассис: Зулайҳо БОЛТАЕВА, Хоразм вилояти, Урганч тумани Вилоят саломатликни тиклаш шифохонаси неврологи, тиббий психологи.

Летаргия – ўзни йўқотиш

Летаргик уйқу — бу тўсатдан юз берадиган, инсоннинг тириклик аломатлари бутунлай йўқолмаса-да, сезилмас даражага тушиб қоладиган ҳолат. Грек тилидан таржима қилинганда, "летаргия” сўзи "ўзни йўқотиш”, "ҳаракатсизлик” деган маъноларни англатади.

У касаллик саналса ҳам замонавий тиббиёткелиб чиқиши сабабларини тўлиқ аниқлаганича йўқ. Кузатувларга кўра, наслий омиллар, жисмоний, ақлий ва руҳий зўриқишлар, асаб тизимида мувозанатнинг кескин бузилиши, кучли ҳаяжон «ўлим уйқу»сини чақириши мумкин. Ҳатто узоқ давом этган уйқусизлик ва тўйиб овқатланмаслик ҳам "ўлим” уйқусини чақиради.

Яна бир фаразга кўра, оғир уйқуни фанга номаълум вирус келтириб чиқаради. Бошқа бир тахминларда эса мия тўқималарини зарарловчи бактериялар, охир-оқибат, «ўлим уйқуси»га сабаб бўлиши айтилади. Афсуски, буларнинг бирортаси бўлмаган тақдирда, яъни сабаби номаълум тарзда ҳам жонсиздек ухлаб қолиш тарихда кўп бор рўй берган.

Худди ўликка ўхшайди

Летаргик уйқудаги инсоннинг барча ҳаётий кўрсаткичлари пасаяди: териси совийди, оқаради. Кўз қорачиқлари ёруғликка реакция бермайди. Нафас олиши ва юрак уриши камаяди, ҳатто билинмай қолади. У оғриқни ҳис қилмайди. Тана ҳарорати кескин тушиб кетади.

Уни ташхислашда шифокорлар инсонни бу ҳолатга тушиб қолишига сабаб бўлган омилларни ўрганишади ва имкон бўлса, уларни бартараф этишга ҳаракат қилишади.

Летаргиянинг енгил ва оғир шакли бор. Енгил тури чуқур уйқуга қиёсланади, бунда беморнинг нафас олишидаги равонлик ўзгармайди. Оғир даражаси эса ўлимга ўхшайди: юрак бир дақиқада атиги 2-3 марта уриб, уни илғаш ниҳоятда қийин кечади. Шу боис оғир тусдаги летаргик уйқуга кетган одамни атрофдагилар, ҳатто тиббиёт ходимлари ҳам ўлган, деб хулоса чиқариши мумкин.

Қанча давом этади?

Бу уйқу бир неча соатдан бир неча кун, ҳафта, ойгача чўзилиши мумкин. Унинг қачон бошланиб, қачон тугашини олдиндан айтиш қийин. Беморга шунчаки тинчлик ва ором керак. Биласизки, инсон организми узоқ вақт сувсиз ва озиқ моддаларисиз қола олмайди. Шу сабаб шифокорлар тавсиясига кўра, беморни зонд воситасида овқатлантириш ва терисини мунтазам парваришлаб туриш лозим. Баъзи хулосаларга кўра, летаргик уйқудаги одам ташқи дунёдан бутунлай узилиб қолмайди. У ён-атрофдаги овозларни эшитиб турган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Фақат бунга муносабат билдира олмайди. Шу боис у билан суҳбатлашиш, уни уйғонишга чорлаш тавсия қилинади. Аксар пайтларда уларнинг шифохонада ётишига зарурат бўлмайди. Уй шароитида, қариндошлар кузатуви остида бўлишса кифоя. Муҳими, бемор ётган хонани мунтазам шамоллатиб, тозалаб туриш лозим.

Комадан фарқи нима?

Кома, одатда, касаллик асорати сифатида, шунингдек, оғир жисмоний таъсир, жароҳат ва ҳалокатлар, жарроҳлик операцияларидан сўнг юзага келади. Шу сабаб унга алоҳида касаллик сифатида қаралмайди. Летаргик уйқу эса тўсатдан, мутлақо кутилмаганда рўй беради. Комада ҳам бемор гўё қаттиқ уйқуда, беҳушт ҳолатда бўлади. Шифокорлар Глазко шкаласи ёрдамида унинг даражаси (бирдан тўртгача)ни аниқлай олишади. Комадан бемор мустақил равишда ёхуд шифокорлар қўллаган даво чоралари ёрдамида чиқиб кетиши мумкин. Комадан фарқли ўлароқ, летаргия даволанишни талаб қилмайди, аниқроғи, муолажалар фойдасиз. Шундай бўлса-да, унда ўлимга олиб келиш хавфи юқори бўлмайди.

Давоси топилганича йўқ

Атрофга бир назар ташласак, ярим летаргия ҳолатидаги кишиларни кўришимиз мумкин. Уларнинг яшагиси йўқ, барча нарсага бефарқ, ҳаётдан маъни излаб тополмайди. Тиббиёт бу ўринда ожиз. Ягона нажот — инсоннинг ўзидан, иродасидан, унинг маънавияти ва руҳияти озиқланадиган манбалардан. Одам ҳаётдан завқ олиб яшай билиши, ҳеч қурса, шунга интилиши керак. Ўтмиш ва келажак билан эмас, бугунидан баҳра олиб умр кечириши лозим. Ички қўрқувлар, аслида, уни тирик мурдага айлантириб қўйиши ҳеч гап эмас. Летаргик уйқуга тушиш ҳолатлари айни кунларда жуда кам кузатилмоқда. Албатта, малакали шифокорлар уни ўлимдан фарқлай олиш кўникмасига эгалар. Бундай ҳолларда заруратга кўра, электрокардиография ёки электроэнцефалограмма қилинади. Бироқ касалликнингдавоси ҳозирча топилгани йўқ. Боиси у тиббиёт учун тўла ўрганилмаган феномен бўлиб қолмоқда. 

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot qalampir.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 293 | | Теги: #ahborot, #newsuz, #habarlar, #новости, #xabarlar, #Yangiliklar, #uznews, #Yangilik, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.info
  • www.Sherlar.org

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018