Вторник, 2021-04-20, 2:36 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9047]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1469]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [141]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2923]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5712]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [59]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8549]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1580]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [245]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [274]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [120]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2281]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [251]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1998]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [168]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [460]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [811]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [33]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [43]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [169]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [63]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [57]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [240]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [50]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 904
Статистика



Онлайн всего: 60
Гостей: 60
Пользователей: 0

Главная / Bosh sahifa » 2021 » Апрель » 5 » ҲАСАДГЎЙ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

9:42 AM
ҲАСАДГЎЙ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
* * *

— Вой-бў-ў, мақтанишини қаранглар хунасанинг!.. — Мўмин қиморбоз (Баъзи-баъзида атрофига уч-тўрт норғул йигитларни йиғиб қарта ўйнаб тургани сабаб уни маҳалладагилар шундай деб аташарди) девормиён қўшниси Аҳмад дўкондорнинг яқиндагина тикланган уч қаватли уйига алам билан боқиб сўкинди. — Ҳамманинг олдида ўзини кўрсатмоқчи бўлди шекилли бу. Ярамас, ҳали шошмай тур, сен бой бўлсанг, менам кам эмасман. Мана шу ҳовлимни бузиб тўрт қаватли иморат қуриб олмасам, Мўмин отимни бошқа қўяман. Би-ир юрагингни чангаллаб дод солганингни кўрай ўшанда!..

У алам устида уёқ-буёғига ўғринча қараб олдида, кўчада ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, ердан кичикроқ тош олиб дўкондорнинг томига ирғитди.

— Худоё шу уйинг ўзингни босиб қолсин!.. Падар лаънати, шу бугуноқ бузаман уйни! Шу бугундан қолдирмай янги уй қура бошлайман. Мана кўрасан, сендақанги бойлардан қоладиган аҳмоқ йўқ!..

Мўмин жонҳолатда ҳовлисига кирдида, дарвозахонада турган ломга ёпишди.

Хотини Рисолат опа узоқдан қараб турган экан. Эрининг лом кўтариб томга чиқиб кетаётганини кўрдию, ҳайрон бўлди.

— Ҳа, дадаси, қаёққа? Тинчликми?..

Мўмин нарвоннинг ярмида тўхтаб, пастда турган хотинига аста шивирлади.

— Уйни бузаман!.. Уч қаватли янги уй қуриб анави хунасанинг ич-этини едирмасам, одаммасман!

— Вой, мен ўлиб қўя қолай! Кимни айтяпсиз?

— Кимни бўларди? Аҳмад бойваччани!.. Қара, куйиб ўлсин деганми, икки қават уй қурволибди. Нима, ўша қурумсоқдан кам ерим борми?..

— Йўқ, йўқ, бу шаштингиздан қайтинг! — ялина бошлади Рисолат опа. — Шундай уйни бузасизми? Арвоҳлар чирқиллаб қоладику, ахир!.. Қўйинг, қурса қуравермайдими? Сизга нима?..

— Бекорнинг бештасини айтибсан! — хотинини уришиб ташлади Мўмин. — Ҳе товуқмия!.. Фаросатинг бўлса, шу гапни гапирмасдинг!.. Вей, эртага чиқиб бутун маҳаллага жар солади. Мени кўрсатиб устимдан кулишданам тоймайди у!..

— Майли, мен йўл қўймайман!.. Бузмайсиз уйни! Ҳали замон ўғлингиз ишдан кеп қолади. Буёқда… Куёвлар, қудалар эшитса, нима деб ўйлайди?

— Бор, бор, аралашма!..

Мўмин барибир қулоқ солмади. Томга чиқдида, бир бошдан буза бошлади…

Рисолат опа эса, қайсар эрнинг қилиқларига чидолмай ув тортиб йиғлар, томдаги тахта-кесаклар ҳар ерга учиб тушганда юраги жиғиллаб-жиғиллаб кетарди…

 

* * *

 

Рисолат опа ҳақ эди. Мўминнинг бу қилиғи Худога ҳам хуш келмади чоғи, кутилмаганда оёғи тойиб кетиб ерга қулади.

— Вой-вой-эй-й!..

— Вой мен ўлиб қўя қолай!.. Ҳой дадаси, тирикмисиз?..

Рисолат опа ерда чўзилиб ётган Мўминни туртар, нима қилишни билмай нуқул атрофга алангларди.

— Ҳой, ким бор?.. Ёрдам беринглар!..

— Иҳ-ҳ!.. — Мўмин сал ўзига келди шекилли инқиллай-инқиллай, ўрнидан туриб ўтирди. — Нимага ваҳима қиласан, хотин? Менга жинам ургани йўқ. Орқам… Орқам сал ёмонроқ тушди, холос. Бақирма! Одамни шарманда қиласанку!..

— Ие, бирор ерингиз лат еган бўлса нима қиласиз? Тезда дўхтир чақириш керак.

— Дўхтир-пўхтирингни билмайман. Гапни кўпайтирмай, туришимга ёрдамлашвор!..

Рисолат опа эрини қўлтиғидан олиб ўрнидан турғаздида, сўри томон бошлади…

 

* * *

 

— Падарингга лаънат, Аҳмад! — хаёлан сўкинарди Мўмин сўрида ёнбошлаб ётган ерида ярми бузилган томга алам билан термулиб. — Касофат одам ҳар ерда касофатлигини қиларканда!.. Э, йўқ, шу қилганингга бир шўрингни қуритмасамми!.. Бошингни чангаллаб, мана шу икки қават уйингни гаровга қўйиб қолмасанг, у дунёи бу дунё тинчимайман…

Мўмин бир соатлар чамаси ётиб, оғриқ бироз пасанда бўлганини сезгач, осмонга қаради.

— Ҳа, кун ҳам ботаяпти. Ана энди шу кеча шўрингга шўрва тўкилади сенинг. Сен Мўминни билмас экансан. Ўт қўяман уйингга!..

Шу куни Мўминнинг ичига чироқ ёқса ёришмасди. То соат тунги ўн иккиларга занг ургунча у ҳовлида уёқдан-буёққа бориб келиб вақт ўтказди. Ўғли Маҳмуднинг саволомуз боқишлари ҳам, Рисолат опанинг ора-сирада ҳовлига чиқиб ўзича шивирлаб қўйишлари ҳам кўзига кўринмади.

— Ифлос! — хириллади Аҳмад дўкондор. — Ичинг қоралигини, маразлигингни билардиму, аммо бунчаликка боришингни ўйламабман… Ҳозир…

— Ўзингизни босинг, Аҳмад ака! — уни қайтарди нозир. — Хўш, Мўмин ака, боя қўлингизда челак кўтариб нима қилаётгандингиз кўчада?..

— М-менми?.. Сув… Сув олишга чиққандим…

— Шунақами?.. Бўпти, ўша челагингиз қани?..

— А-ана, уйда…

— Ёлғон гапирманг!.. Агар ҳозир гаражингизга кириб бензин топсам, ўзингиздан кўринг!..

Нозир Аҳмад ака ҳамроҳлигида гаражга кирдида, кўз очиб юмгунча канистр кўтариб чиқди.

— Нега бу канистр яримлаб қопти? — тағин Мўминга юзланди у. — Қолгани қани?..

— Билмадим… Ўғлимникийди бу…

Яхши…

Нозир Аҳмад дўкондорга ишора қилганди, у бир зумда кўчадан Мўминнинг ўғли Маҳмудни етаклаб келди.

— Бу бензин сеникими? — сўради нозир.

— Ҳа, меники.

— Нега яримлаб қопти?

— Нима?.. Қанақасига?..

Маҳмуд канистрни бир кўтариб кўргач, отасига савол назари билан боқди.

Шунинг ўзи Мўминнинг айбини исботлашга етиб ортарди. Суриштирувлар ўз натижасини бериб, Мўмин уйининг ўзидаёқ айбини тан олди…

Орадан маълум муддат ўтиб ҳасадгўй қилмишига яраша жазосини олди. Уни турма деб аталгувчи даргоҳга кузатиб қўйишди…

Аҳмад дўкондор бўлса…

Бу одамни бутун маҳалла ҳурматларди. Қийналган хонадон борки, ёрдамини аямасди дўкондор…

Рисолат опага раҳми келдими, ўртадаги совуқчиликларни унутиб, бир-икки ой ичида бузилган томни қайтадан тиклаб берди.

— Кечаси уйига ўт қўяману, ҳеч нарса кўрмагандай, эртага томошасини кўраман. Ҳа, том бузишга чиқсам, қандай зириллаб чопаётганию, шу ҳаромдан келган уйининг гуриллаб ёнаётганигача мириқиб томоша қиламан. Кўрибсизки, икки қаватли уйдан асар қолмайди. Мен бўлсам, атайин тез кунда уч қават болохонадор уйни қарсиллатиб қуриб оламану, маҳалла гузарига чиқиб бемалол мақтанавераман…

Ниҳоят кўчадаги онда-сонда ўтиб турган машиналарнинг ҳам товушлари тинди. Фақат қаэрлардадир итлар қур-қур ҳуриб қўйишарди…

Мўмин эҳтиёткорлик билан уй деразаси ёнига бориб ичкарига қулоқ тутди. Она-болалар аллақачон чироқларни ўчириб уйқуга кетишибди.

У бирпас уларнинг ухлаган-ухламаганини текширган бўлиб дераза рўпарасида туриб қолди. Жимжитлик эканига ишонч ҳосил қилгач, секин ортга қайтиб гараж томон йўл олди…

Биларди. Ўғли яқинда бир канистр бензин олиб келган. Ўшандан битта челакда олволса бас, Аҳмадни таг-туги билан супуриб ташлашга етади…

Қоронғида тимирскилана-тимирскилана канистрни топгач, уни ташқарига олиб чиқди. Сўнгра оёқ учида юриб бориб сўридан битта челакни «ўмарди»…

— Оҳ, нега шу ишни олдинроқ ўйламадим-а? — кўнглидан ўтказди Мўмин канистрдаги бензиндан челакни тўлатиб қуяркан. — Доим шуда!.. Камбағалнинг ақли тушдан кейин киради. Ҳа майли, ҳалиям кеч эмас. Насиб бўлса, яна ўн дақиқалардан сўнг маҳалла қора тутунга тўлиб, Аҳмадбойнинг уйи куя бошлайди. Оҳ, яширган пуллариям шу уйида. Ҳавога учаётганини кўрсайдим!..

Юраги ҳасад исканжасида қолган Мўмин оҳиста кўчага чиқдида, эҳтиёткорлик билан кўчанинг икки томонига назар солди. Аксига олгандек, шу кеча симёғочлардаги чироқларни ёқиб қўйишибди. Ҳаммаёқ кафтдек кўриниб турибди. Лекин… Кўчада ҳеч зоғ кўринмайди.

— Худо, ўзинг ҳаммасини кўриб турибсан! — осмонга боқиб шивирлай бошлади Мўмин. — Ким ҳаромхўру, ким ночорлигиниям ўзинг яхши биласан. Мен тўғри йўл тутаяпман. Ахир, нима ҳаққи бор бунақанги шоҳона уй қуриб кўз-кўз қилишга?.. Сал мундайроқ қуравермайдими?..

Мўмин аланглай-аланглай, қўлига бензин тўла челакни олдида, Аҳмад дўкондорнинг дарвозаси томон юрди.

Шу пайт… Узоқдан келаётган машинага кўзи тушиб қолди.

— Жин урсин! Ким бўлдийкин?

Мўмин шошиб йўл четидаги чинор панасига ўзини олди…

Машина унга яқинлашиб келдида… Хайрият, сал наридаги тор кўчага бурилди…

— Ярамаслар! Ис олиб юрадими бу машиналар?..

Афсуски, Мўмин машинани ҳаяжон ичидами, танимай қолди. Бу участка нозирига қарашли машина эди…

Фақат… У ҳам Мўминнинг қора ниятидан бехабар қолганди…

 

* * *

 

— Ҳой, ким бор?.. Чиқ ким бўлсанг ҳам!.. Ўт кетди!..

Бу Мўминнинг ҳайқириғи эди. У Аҳмад дўкондорнинг уйига ўт қўйгач, ҳеч нарса бўлмагандай маҳалла аҳлини ёрдамга чақирар, аммо ўзи шундоққина йўл четидан оқиб ўтган анҳорга яқин бориб сув олишгада интилмасди. Фақат… Ўз дарвозаси ёнида турганча бетиним қичқирарди…

То одамлар йиғилиб, ўт ўчирувчилар етиб келишгунча, уйнинг кўча томондаги деворлари ёниб, сувоқлари деярли кўчиб тушди. Битта дераза ҳам ёниб битди…

Бу лаҳзаларда Мўмин уйида бемалол чой шопириб ўтирар, кўчадаги бақир-чақирларни эшитиб ҳузур қиларди…

— Ҳов Мўмин ака!..

Кутилмаганда дарвозасини кимдир тепиб бақираётганини эшитган Мўминнинг юрагига ғулғула тушди.

— Оббо, сезиб қолишган бўлса-я?..

У остонада ҳеч нарсага тушунмай дийдираб турган хотинига бир қараб қўйдида, дарвоза томон йўналди…

Эндигина дарвоза зулфинини суғурган ҳам эдики, ичкарига аввал участка нозири Зулфиқор, кетидан қўлида болта тутган Аҳмад дўкондорлар бостириб киришди.

— Сиз нима қилиб уйда биқиниб ўтирибсиз? — ўзини босиб сўради ундан нозир. — Қўшнининг уйи куйиб ётибдию, сиз бўлсангиз…

— Ў-ўғлимни чиқардим… — зўрға жавоб қилди Мўмин Аҳмад қўшнисининг қўлидаги болтага қўрқув аралаш қараб. — Ана, кўчада у!..

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 39 | Добавил: #news, #newsuz, #ahborot, #uznews, #новости, #Yangiliklar, #habarlar, #xabarlar, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:


Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

MOST-BET
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
ISPAN - Jonim

Oybek Ahmedov - Man ko'changdan o'taman

Shahzodxon - Daydi qizlar

Ziyoda - Zara

Yulduz Usmonova - G'animat

Tohir Mahkamov - Meni yo'qlab qabristonga bormanglar

Sardor Mamadaliyev - Kelmadi

Zohirshoh Jo'rayev - Hay-hay sanam

Farrux Hamrayev - To'yimni ko'rmagan onam

Ozoda Nursaidova - Qaniydi (Monolog bilan)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2021 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя