5 июнь куни турмуш қурган юлдузли жуфтлик Шоҳруҳхон ва Асал айни дамда Сингапурда ҳордиқ чиқармоқда.
Шоҳруҳхон ўзининг Instagram`даги саҳифаси орқали романтик саёҳатдан фото ва видеоларни жойлаб келмоқда.
Шуниси эътиборга сазоворки, Шоҳруҳхон чет эл сафарига миллий бош кийими-дўппи кийган ҳолда борди ва уни бир дақиқа бўлса ҳам бошидан ечмаяпти. Хонанданинг бу хатти-ҳаракати интернет фойдаланувчилари томонидан илиқ қарши олинмоқда. Қуйида келин-куёвларнинг саёҳати акс этган фото ва видеоларни томоша қилишингиз мумкин.