Воскресенье, 2022-05-22, 0:18 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10009]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1546]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3121]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8051]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [80]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9260]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1973]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2028]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [299]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2736]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2341]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1132]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [97]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [56]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1007
Статистика



Онлайн всего: 105
Гостей: 105
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2022 » Март » 21 » Asalhoney’нинг ўлимига нима сабаб бўлгани маълум қилинди — фото

7:28 PM
Asalhoney’нинг ўлимига нима сабаб бўлгани маълум қилинди — фото
У ўз уйида ўлик ҳолда топилган

Ижтимоий тармоқларда номи билан машур бўлган Асал Хўжаеванинг ўлимига нима сабаб бўлгани ошкор бўлди.

Интернетда унинг вафотига доир маълумотлар тарқатиб юборилган. Унга кўра, Асал Хўжаеванинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, А.Хўжаеванинг ўлими қорин олд соҳасида бир дона санчилиб кирувчи кесилган жароҳати, бўйин чап томони санчиб кесилган жароҳати, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия юмшоқ тўқималарига қон қуйилиши оқибатида юз бергани аниқланган.


Воқеа жойи криминалистика техника воситалари ёрдамида кўздан кечирилиб, қонга ўхшаш доғлардан намуналар, мурда кийимлари, қўл бармоқ излари, 1 дона «Apple» ноутбук, 1 дона «Integral 4G» хотира картаси, 1 дона «Huawei», 1 дона «Samsung» ва 2 дона «Мі» телефон аппаратлари, 4 дона банк пластик карталари далилий ашё сифатида олинди. Воқеа жойига Тошкент шаҳар прокурори биринчи ўринбосари И.Наримов, шаҳар ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари У.Турсунов, Яшнобод туман прокурори А.Донаев, шаҳар ИИББ ва туман Иио ФМБ раҳбарияти ҳамда тезкор тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Асал Хўжаеванинг ўликхонадаги суратлари тарқалган эди.

Унинг суратлару 19 март куни ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган. Унда тирноқларни кўриш мумкин. Тирноқлар уникилигини аниқлаш учун эса саҳифасидаги сўнгги расмларга қаралган. Уларда блогер айнан шу кўринишдаги тирноқларда бўлганини кўриш мумкин.


Интернетда Asalhoney номи билан танилган Асал Хўжаева ўлдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқала бошлаганидан сўнг Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати 18 март, жума куни унинг вафотини тасдиқлади. «Shoubiz.uz» у билан боғлиқ содир бўлган воқеалар хронологиясини тақдим этади.

Дастлаб, у ҳақдаги хабарлар 2020 йил тарқала бошлаган. Asalhoney 2020 йил 5 майда ўзи яшайдиган уйда бир эркак ҳужумига учраган. Шу куни соат тахминан 20:15 да Мирзо Улуғбек тумани 2-сонли ИИБнинг навбатчилик қисмига фуқаро Д.П. мурожаат қилиб, Мирзо Улуғбек тумани Марказ-1 мавзесида яшовчи, интернетда Asalhoney номи билан танилган аёлнинг хонадонидан шубҳали шовқин-суронли овозлар эшитилаётгани ҳақида хабар берган. Юқоридаги ҳолат юзасидан воқеа жойига етиб борган Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 1-батальон 1-отряди ходимлари жабрланган фуқаро яшовчи уйнинг кириш-чиқиш йўлагидан чиқиб, ходимларни кўриб воқеа жойидан яширинишга ҳаракат қилган эркакни ушлаган.

Туман 2-сонли ИИБ Жиноят қидирув бўлимида гумон қилинувчининг шахсига ойдинлик киритилганда, у Тошкент шаҳар Учтепа тумани Пешқадам кўчасида яшовчи Я.А. экани, муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноий жавобгарликка тортилгани аниқланган.

    «Ходимлар юқорида кўрсатилган манзил бўйича уйга киришганда, у ерда яшовчи Х.М. (интернетда Асалҳоней номи билан танилган аёлнинг ҳақиқий исм-шарифи бош ҳарфлари) оғзи, қўли ва оёқлари скотч билан боғланган ҳолда танаси ва юзидаги турли жароҳатлар билан топилган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дея хабар берган Ички ишлар вазирлиги.

Шундан сўнг Asalhoney’нинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида юз берган воқеа юзасидан видеохабар қолдирган. У гумон қилинувчи ижтимоий тармоқда жабрланувчининг катта миқдордаги пул билан тушганини тасвирларини кўриб, шу пулларга эга бўлиш мақсадида унинг уйига келгани ва унга ҳужум қилганини таъкидлаган.

Кейинчалик ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилган. Унга кўра, талончилар жабрланувчининг уйига кириб олиш учун гул етказиб бериш хизматидан келганликлари, «доставка» қоғозига имзо қўйиш зарурлигини айтган. Асалҳоней эшикни очиши билан уни уриб, ичкарига кирган ва унга таҳдид қилиб, скотч билан боғлаган, унинг 220 АҚШ доллари ҳамда бир миллион сўм миқдоридаги пулларини олган. Тезкор ҳаракатлар натижасида талончилар воқеа жойида қўлга олинган. Жиноятни 1993 йилда туғилган, муқаддам судланган, Тошкент шаҳрида яшовчи А. ҳамда унинг шериги 1993 йилда туғилган, Тошкентда яшовчи Б. билан тил бириктириб амалга оширишга уринган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.



Шунингдек, бу воқеалардан сўнг 2020 йил ноябрь ойида Asalhoney яна интернетни «портлатди». 2020 йилнинг 31 октябрь куни фуқаро Мурод Абдуллаев Асалҳонейга қўнғироқ қилган. Йигит суҳбат давомида Асал Хўжаевага қилаётган ишлари яхши эмаслиги, ёшларнинг онгига салбий таъсир кўрсатаётганини айтган. Аммо Асал Хўжаева эркакнинг сўзларига ҳақорат билан жавоб қайтарган. Шунингдек, қўнғироқ жараёнини видеотасвирга олиб, Инстаграмʼдаги ўз саҳифасига жойлаштирган. Ўз навбатида, ушбу видеотасвирлар интернет орқали тарқалгач Мурод Абдуллаевга турли одамлар қўнғироқ қилиб, уни ҳақоратлаган. Жабрланувчи мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани маъмурий судига шикоят қилган.

Суд воқеани батафсил ўрганиб чиққан. Суд қарорига кўра, Хўжаева Асал Матёқубовна Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) ҳамда 183-моддаси (Майда безорилик) билан айбдор деб топилган. Асал Хўжаевага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида, яъни 4 460 000 минг сўм жарима жазоси, шунингдек, 183-моддага асосан узил-кесил 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Кейинчалик шу йили 4 ноябрь куни 5 суткалик маъмурий қамоқ билан жазоланган Асалҳоней қамоқхонадан бошқа жойда ўтириб онлайн чиқиш қилгани ҳақида хабарлар тарқалган, соат 23:00 дан ўтгач эса унинг қамоқдан озод қилинаётганига акс этган видео эълон қилинган. Тошкент шаҳар Маъмурий суди Кассация инстанцияси қарори билан унга нисбатан тайинланган жазо ўзгартирилгани маълум бўлган.


Бунга асос сифатида судланувчининг 2010 йилда туғилган фарзанди борлиги ва айни вақтда у боланинг ягона боқувчиси эканлиги кўрсатилган. Шу муносабат билан, Кассация инстанцияси Асал Хўжаевага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан тайинланган қамоқ жазосини модда санкциясида белгиланган жарима (БҲМнинг уч баробари — 669 минг сўм миқдорида) жазоси билан ўзгартиришни, шунингдек, кодекснинг 41-моддаси билан тайинланган жарима (4 460 000 сўм) жазосини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган ва у 5 суткалик маъмурий қамоқ жазосидан дарҳол озод қилинган.


Кейинчалик 2020 йил 17 ноябрь куни Асал Хўжаева Тошкент шаҳар ИИБ Хотин-қизлар билан ишлаш бўлимида профилактик суҳбатдан ўтган. Асалҳоней ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига турли беҳаё видеоларни жойлаштиришни давом этган. Профилактик суҳбат давомида у бу каби видеоларни нима сабабдан тарқатганига изоҳ берган:

    «Ноябрь ойида Маъмурий суд томонидан қамоқ жазоси берилди ва у жаримага ўзгартирилиб, муддатидан олдин озодликка чиқарилдим. Кейин иккинчи масала, мен ҳеч қанақа видео тарқатмаганман, шахсан ўзим ҳеч қаерга қўймаганман ва бу видео 2018 йилда Сочида туширилган видео. Видеони мени ‘сочингни 10 кундан бери ювмайсан’, чўмилиш кийимида тушганимиз учун ‘кўкрагинг осилиб кетибди’, деб ғуруримга тегадиган гаплар билан ҳақорат қилгани учун ҳаммомда сочимни ювиб кўрсатиб, жўнатган видеомни менга қарши чиқариб юборишган. Ким ва нима мақсадда чиқариб юборганини билмайман.

    Бундан олдинги расмлар, бировни жалб қилиш учун эмас, дўконни реклама қилиш учун эди. Бизнинг шартномамиз бор эди. Ўша ич кийимини реклама қилиб берганим учун менга пул берган. Пул учун майли деб расмга тушиб берганман. Ҳозир у қиз ишламаяпти, товар олиб келолмаяпти, фарзандли бўлгани учун у ишини қила олмаяпти.

    Моддий етишмовчилик оқибатида шу йўлга кириб кетганимдан жуда ҳам пушаймонман. Ўзбек аёлларига хос бўлмаган юриш-туришимдан афсусдаман. Анчадан буён бунақа иш билан шуғулланмаяпман, бу ҳақда олдин ҳам айтганман. Ўзи жанжал ҳам шунинг оқибатида келиб чиқди, одамлар мени безовта қиляпти. Бу иш билан шуғулланмаётганимни айтсам ҳам, одамлар мени безовта қилаётгани учун бу ҳолатлар келиб чиқяпти.

    Мен тўғри яшаш тарзига ўтганман, бошқа бунақа ҳаракатлар такрорланмайди, халқдан узр сўрайман. Бу ишлардан пушаймонман, тўғри йўлга қайтдим, чунки қизим ўн ёшга кирди, ҳамма нарсани тушунади. Қизимнинг келажаги учун бу ишларни йиғиштирганман, бундан кейин вақтимни қизимнинг тарбияси билан шуғулланишга сарфлайман».


Профилактик суҳбатдан чиққан Асалҳоней Ўзбекистон халқига видеомурожаат йўллаб, барчадан узр сўраган.

    «Ассалому алайкум, Ўзбекистон халқи, акаларим-сингилларим чиқиб кетган беҳаё расмларим, видеоларим учун сизлардан узр сўрайман. Бундан буён энди мен ҳаётимни онамга, фарзандимнинг тарбиясига бағишладим. Қилган ишларимдан афсусдаман. Бошга менга ёзманглар, илтимос, мени безовта қилманглар. Мен тўғри йўлга кирганман. Айниқса, бугун ИИБда Хотин-қизлар билан ишлаш билан бўлими ходими Мақсуда опа мен билан профилактик суҳбат ўтказди. Мен қилган ишларим нотўғри эканлигини тушуниб етдим, илтимос, мени тинч қўйинглар, безовата қилаверманглар. Мени кечиринглар», — дейди Асал Хўжаева.


Аввалроқ 2022 йил январь ойида Asalhoney уйида пичоқлаб кетилгани ҳақида турли хабарлар тарқалган эди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати бу ёлғон эканини айтган эди. Шунингдек блогер ҳам буни инкор этиб, тириклигини таъкидлаган. У Instagram саҳифасида бу туҳмат эканини айтган. Asalhoney’нинг сўзларига кўра, бу миш-мишдан кейин Telegram ва Instagram’и хабарларга тўлиб кетади.


Шундан сўнг 2022 йил 18 март куни унинг ўлдириб кетилгани маълум қилинди. Аниқланишича, 18 март куни Яшнобод тумани Махтумқули кўчасидаги уйда А.Х.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #ahborot, #Yangiliklar, #news, #habarlar, #uznews, #новости, #xabarlar dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 1276 | Добавил: #newsuz, #Yangilik, #uznews, #новости, #Yangiliklar, #xabarlar, #news, #habarlar, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Dilnoza Kubayeva - Elda bo'lsin

Yulduz Usmonova - Gapir, jonim

Vohid Abdulhakim - Do'stlarim

Farrux Raimov - До утра

Oybek va Nigora - Sog'inganman

Bojalar - Katta ko'cha

Yulduz Turdiyeva - Jigarjon

Milena Madmusayeva - Uyimning yonida

Yodgor Mirzajonov - Yigit nolasi

Sardor Rasulov - Bag'ringga berkit meni


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Март 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя