Суббота, 2017-09-23, 11:35 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3635]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [367]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1874]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3210]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4876]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [663]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1986]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [121]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [165]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1295]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [155]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [836]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [247]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 557
Статистика


waplog

Онлайн всего: 90
Гостей: 89
Пользователей: 1
MarloTUM
Главная » 2017 » Сентябрь » 14 » Ҳасанбой ДЎСМАТОВ: "НОМДОР СПОРТЧИДАН БЕЗОРИ ЧИҚМАЙДИ”

10:28 AM
Ҳасанбой ДЎСМАТОВ: "НОМДОР СПОРТЧИДАН БЕЗОРИ ЧИҚМАЙДИ”
Муҳтарам Биринчи Президентимиз ёшларга қарата "Маррани доимо юқори олинг. Зеро, Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмас ва ҳеч қачон кам бўлмайди” деган сўзлари кун сайин ўз исботини топ­япти. Шу маънода, галдаги қаҳрамонимиз бокс бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби, икки карра Осиё чемпиони, "Олтин Мангуст” халқаро мукофоти совриндори, "Олимпиада-2016”нинг энг яхши боксчиси сифатида Вэл Баркер Кубоги соҳиби Ҳасанбой ДЎСМАТОВ. "Даракчи" газетаси ютуқларни янада кўпайтириш ниятида Германияда юрган боксчимиз билан интернет орқали боғланиб, эксклюзив суҳбат уюштирди...

— Билишимча, сиздаги спортга бўлган илк қизиқишни бувангиз Дўсматжон ота, бувингиз Буойшахон ая уйғотган. Беш ёшида қишлоқдаги каратэ ва кикбоксинг тўгарагига олиб боришган. Ўша вақтлардаёқ мушти тугилиб турадиган кичкинагина Ҳасанбой кейинчалик нега каратэни давом эттирмади?

— Тўғри, бувам ва бувим менда спортга бўлган меҳр, катта қизиқишни уйғотган. Худди кечагидек ёдимда, 2006 йил бувим Андижон олимпия захиралари коллежига олиб борганлар. У ерда кикбоксинг спорт тури йўқлиги боис танловим боксда тўхтаган.

— Ўша вақтдаги танловингиздан бугун мамнунлигингиз шубҳасиз. Ё каратэда ҳам юқори марраларга чиқа олармидингиз?

— Албатта, танловим­дан бугун мамнунман! Боиси кикбоксинг олимпиа спорт турига кирмаган. Ле­кин спорт­нинг бу тури билан шу­ғул­лан­ганимда ҳам чемпион бўлишим мумкин эди. Бироқ тан олиб айтаман, худди ҳозиргидек машҳур боксчи бўлолмасдим. Шу маънода боксни танлаганимдан сира афсус қилмайман.

— Қизиқишларингиз шун­­чаки болаларча ин­жиқ­лик эмаслигини анг­лаган бувижонингиздан бу­гун беҳад миннатдор бўлсангиз кераг-а?

— Ҳақсиз! Чемпион бўли­шим­нинг асосий сабабчиси бувим! Доим "менинг набирам Му­ҳам­мадқодир Абдуллаевга ўхшаб чемпион бўлади”, деб орзу қилган. Бувимни йиллар давомида қилган эзгу истагига сазовор қил­ганимдан бугун бе­ҳад шод­ман. Ва албатта, бувижонимнинг менга бўлган эътибори, келажагимни кўра билгани, дилига туккан юксак ишончи учун раҳмат айтаман!

— 2000 йили Австралиянинг Сидней шаҳрида ўт­казилган Олимпиада ўйин­ларида ҳамюртимиз Муҳаммадқодир Абдуллаев бокс бўйича мусобақада барча рақиблари устидан зафар қучиб, ғо­либ­лик шоҳсупасига кўтарилганини кўриб, худди бувингиз сингари "мен ҳам Олимпия чемпиони бўламан”, дея ният қилгансиз. 7 ёшли болакайнинг орзуси рўёбига бува-бувингиз, ота-онангиз меҳнатини юзага чиқариш истак кучлилиги сабабми ё машҳур боксчи бўлиш истаги?

— Тўғри, ўзимда ҳам қизиқиш бор эди. Энг муҳими, бу қизиқишимни оила аъзоларим вақтида пайқаб, тўғри йўналтира олишди. Ҳозиргидек ёдимда, телевизорда каратэ бўйича чемпионатни кўриб, отамга "Мен ҳам Ўзбекистон чемпионати бўламан”, дедим (мириқиб кулади). Отам эса "Ўзбекистон чемпионати эмас, чемпио­ни бўламан, дегин”, дея гапимни тўғирлаганди. Орзуим­ албатта ота-онамнинг меҳнат­ла­ри­ни юзага чиқариб, юртимиз байроғини юқори кўтариш эди.

— Ҳасанбой Дўсматов замонамизнинг чинакам қаҳрамонига айлангунига қадар ҳафсаласини пир қилган ҳолатлар ҳам бўлгандир, ҳаёт бир текис эмас, ахир?

— Албатта, бу даражага етиш осон бўлмади. Ёдимда, бундан аввал ўтган иккита Жаҳон чемпионатида ҳакамларнинг хатоси билан чемпионлик баҳсларидан чиқарилгандим. 2015 йил Қа­тар­нинг Доха шаҳрида озарбойжонлик ра­қибимни мағлуб қил­ганимда ҳам уни ғо­либ, дея эълон­ қилишган. Сира унутмайман, ўшанда рингдан йиғлаб чиқиб кетгандим. Очиғи, бу но­ҳақликлар сабаб спортдан бироз ҳафсалам пир бўлди, бездим. Ҳатто "қайтиб бокс билан шу­ғул­лан­ма­сам­ми­кан?” деган хаёлга ҳам бордим. Шунда мураббийим Зиётдин Тайганбоев "Сен ҳаммадан кучлисан, албатта чемпион бўласан! Бунга ишон ва сабр қил”, деб менга руҳий томонлама катта куч берди. Кўриб турганингиздек, бари ортда қолди ва болаликдаги орзуимга етдим (самимий кулади).

— Онангиз Дилноза Ҳайитбоева болалигингизда сиз билан машқ қила туриб, "Ҳасанбой, машҳур бўлганингда "биринчи устозинг ким?” дейишса, "онам дегин-а!” деганида "Эээ, ая”, дея жавоб қайтарганингиз ёдингиздами? Бугун онангизнинг ўша саволига қандай жавоб берасиз?

— Шубҳасиз, чемпион­ бў­ли­шимда онамнинг меҳнати жуда катта. Онамнинг ота­си — бувам боксчи бўлган ва фарзандларини бокс билан шуғуллантирган. Шу боис оз бўлса-да, онамнинг боксдан хабари бор. Буни билганим учун 5-6 ёшимда онамнинг қўлига "бокс-бокс”, деб урардим (кулади). Онамнинг саб­ри ва камолим йўлидаги меҳнати учун бениҳоя миннатдорман.

— Бола­ли­гингизда­ қарин­дош­лар билан ўт­ка­зи­ла­ди­ган маросим ва тўйлар ҳам машқ­лар билан тенг келиб қолса, шубҳасиз, машқ қилиш учун залга кетар экансиз. Бу натижага етиш учун ўйин-кулги ва эркалик­лардан воз кечгансиз. Ўшандаги қатъиятингиз дунёни қойил қолдиришингизга асос бўлди. Бугун янада юқори марраларни забт этишда нималардан воз кечяпсиз?

— Спорт билан шу­ғул­ланган киши кўп нарсалардан кечиши керак. Тўғри, болалигимда машғулотлар билан тўй ёки бошқа маросимлар бир вақтга тўғри келиб қолса, ҳеч иккиланмай спортни танлаганман. Ҳозир ҳам бу одатимга содиқ қолганман. Чунки бугунги кунда мен учун спорт биринчи ўринда! Қолган нарсаларга кейин ҳам улгурса бўлади. Ахир "бир нарсага эришиш учун бошқасидан воз кечиш керак”, деб бежиз айтишмаган.

— Болаликда олдингизга қўйган маррага етдингиз. Бугун-чи, қандай янги маррага эришишни ният қилдингиз?

— Албатта, кўзлаган маррамга етдим. Лекин бу билан тўхтаб қолиш ниятим йўқ. Олдимда Жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари ва Токио олимпиадаси турибди. Демак, маррани янада кенгроқ олиб, тинимсиз меҳнат қи­ли­шим керак. Бу йўлни ҳам босиб ўтиб, профессионал боксда Жаҳон чемпионати камарларини қўлга киритиб, Ўзбекистоннинг довруғини бутун дунёга таратишни ният қилганман.

— Одатда жангда ра­қи­бингизнинг қандай кам­чиликлари ғалаба қо­зо­ни­шингизда сизга қўл келади?

— Ра­қи­бим­ни биринчи ўринда руҳан енгсам, у кўп хато қила бошлайди. Ва мен бундан фойдаланаман.

— Ўз­бе­кис­тон халқ шоири Иқбол Мирзо, таниқли ижодкорлар Нодир Жонузоқ ва Ориф Толиб муаллифлигидаги сизнинг ҳаёт ва фаолиятингизга бағиш­ланган китоб чоп этилиши 24 ёшли боксчининг тарихдан мус­таҳкам ўрин эгаллашига бир замин. Сиз учун кутилмаган совға бўл­ган­дир?

— Шуб­ҳасиз! Бу катта воқеа бўлди ва та­рихга муҳр­ланди. Мендан кейин фарзандларимиз аждодлари қандай инсон бўлганини ҳис қилиб, улар ҳам янги чўққилар сари интилишади. Фурсатдан фойдаланиб, китоб муаллифларига ўз миннатдорлигимни билдираман, эътиборларини қадр­лай­ман!

— Кўп­лаб учрашувларда иштирок этдингиз, хусусан Андижон шаҳридаги "Болалар шаҳарчаси”да ҳам сизни интизор кутган жажжи спортчилар билан ҳам кў­риш­дин­гиз. Уларнинг умидли кўзларига қараб, ўз болалик хотираларингиз кўз олдингизда гавдаланган бўлса, ажабмас...

— Албатта, бо­ла­жонларни кўрсам, ўз бола­ли­гим худди кинотасмадек кўз ўнгимдан бирма-бир ўта бошлайди. Муҳаммадқодир Абдуллаевнинг ортидан югурганларим сира ёдимдан чиқ­май­ди. Ўй­лай­манки, болажонларимиз ҳам ўз устида ишлаб, ўқиб-ўр­ганиб, биз эгаллаган мар­­ра­лар­дан-да юқори чўқ­қиларни эгаллашади. Бунинг учун юртимизда барча шарт-шароитлар бор, унумли фойдаланилса, бас.

— Спорт билан шу­ғул­­ланаётган ­ба­ъзи­ ўс­мир­лар зў­равонга айланиш­япти, натижа эса аянчли якун топяпти. Бу вазиятда спорт вакили сифатида қандай маслаҳат берасиз?

— Ҳақиқий спортчи кўчада кучини кўрсатмайди. Номдор спортчиларимиз ҳам шу вақтгача бирор марта кўчада уришмаган, зўравонлик қил­маган. Зўравон "спорт­чи”­ларнинг эса олдига қўйган аниқ мақсади йўқ. Ундайлар ўзини кўрсатиш учунгина спорт залларига боришади. Ишончим комил, бизнинг ютуқларимизни кўриб, зўравонлик қилаётган ёш­ларимиз тўғри хулоса чи­қа­ра­ди ва бизнинг издошларимизга айланишади.

— Келажакда фарзандларингизни ҳам спортчи қиласизми ё бошқа соҳа вакили бўлишлари тарафдоримисиз? Сиз ота-онангизга тортиқ қилган бахтни келажакда фарзандларингиз ҳам сизга тортиқ қилишини истарсиз балки?

— Фарзандларим спортга қизиқса, истеъдоди бўл­са, албатта спорт билан шу­ғул­лан­тираман.

— Қатор-қатор ютуқлар, мукофотлар эгасисиз. Буларнинг бари сизга билдирилган ишонч ва масъулият. Ишонч ва масъулият юки оғирлик қилмаяптими?

— Ютуқларим меҳ­нат­ла­рим эвазига берилган рағбат. Ва бу олға қадам босишда менга янада куч бағиш­лайди. Қайси со­ҳа­да фао­лият юритишимиздан қатъи назар бари меҳ­нат­ларимизга яраша бў­ла­ди.

Хорижда­ бўл­­сангиз-да, Мус­та­қил­­лик байрамини ни­шон­лаганингиз шубҳасиз. Ўтган йилги ютуғингиз байрамга муносиб туҳфа бўлганди. Истагимиз, шундай зафарларингиз давомий бўлсин!

— Раҳмат, бунга бор кучим билан ҳаракат қиламан! Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини энг азиз байрамимиз билан муборакбод этаман. Тинч­лигимиз, иноқлигимизга кўз тегмасин!

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА суҳбатлашди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 18 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017