Суббота, 2016-12-10, 10:51 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2915]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2682]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 447
Статистика


waplog

Онлайн всего: 123
Гостей: 123
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Сентябрь » 20 » ҲАСАНБОЙ ДЎСТМАТОВ: «ҒАЛАБА ҚОЗОНИШИМГА ИШОНГАНДИМ!»

6:48 AM
ҲАСАНБОЙ ДЎСТМАТОВ: «ҒАЛАБА ҚОЗОНИШИМГА ИШОНГАНДИМ!»
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида 14 август куни боксичимиз Ҳасанбой Дўстматов олтин медални қўлга киритди. Вазни 49 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувларда иштирок этган ҳамюртимиз мексикалик Хоселито Веласкесни, қозоғистонлик Биржан Жакиповни, АҚШ вакили Нико Мигель Хернандесни енгиб, финалга чиққанди. Олтин медаль учун кечган ҳал қилувчи баҳсда Ҳасанбой Дўстматов колумбиялик Юберхен Херней Мартинесни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Давлатимиз байроғи юқорига кўтарилиб, мадҳиямиз янграганда юртдошларимизнинг боши кўкка етгани шубҳасиз. Боксчимиз хонадонини карнай-сурнай садолари эгаллади, жонли эфир орқали бу шарафли воқеани кузатиб ўтирганлар «Баракалла, Ҳасанбой!» «Отангга раҳмат!» дея ифтихор туйғусини ҳис этди, қаҳрамонимиз эса қўли кўксида давлатимиз мадҳиясига жўр бўлди.

Факт

Ҳасанбой Дўстматов 1993 йилнинг 24 июнида Андижон вилояти, Булоқбоши туманида дунёга келган.

«Раҳмат сенга, ўғлим!»

Маъруфжон Ҳайитбоев, отаси:

—Ҳасанбой — илк муродим! Эгизакларим дунё юзини кўрганида,1471242474 has
«Ўғилли бўлдим!» дея кўксим тоғдек кўтарилган эди. Яратганнинг иродаси экан, Ҳусанбойимиз туғруқхонада бу оламдан кўз юмди. Тўнғичим болалигидан чаққон, интилувчан бўлиб ўсди. 5 яшарлигида каратэ мактаби ҳақида эшитиб, «Мени ҳам олиб боринглар», деб қолди. Шу билан спортга қизиқа бошлади. Бу мактаб ёпилгач, кикбоксинг машғулотларига қатнашди. Бир неча мусобақаларда иштирок этиб, ғалаба қозонди.

Мураббийи йўл кўрсатган. Тўғриси, Ҳасанбойнинг ҳаракатларини ўғил болаларда бўладиган қизиқиш-да, деб ўйлардим. Мураббийи «Ўғлингизда қобилият бор, уни Олимпиа захиралар коллежига олиб боринг», деб айтгач, муносабатим жиддийлашди. Мана, спорт коллежни тугатиб, Андижон давлат университетига ўқишга кирди. Олимпиададаги ғалабасидан сўнг магистратурага қабул қилинди.

Финални базўр томоша қилдим. Биласизми, биз доим ўйин ўтгач, ўғлимизнинг ғолиб бўлгач, мусобақаларни кўрардик. Экран қаршисида «Ҳасанбой ютди», дея хотиржам ўтирардик. Бу гал жонли эфир орқали томоша қилганимиз ва энг нуфузли мусобақа бўлгани боис жуда ҳаяжонландим. Ота-онам, рафиқам, тўғриси, ўйинларни кузата олишмади. Маҳалламиз аҳли эса Ҳасанбойнинг ўзига мукофот сифатида совға қилинган катта телевизорни кўчага ўрнатиб, биргаликда кўришди.

Қувонч ёшлари... Финалда ҳисоб 3:0 бўлгач, судья паҳлавонимнинг қўлларини юқорига кўтариши билан барча мени табриклашга тушиб кетди. Кўз ёшларимни мен ҳам тўхтата олмадим. Ахир фарзандимнинг меҳнатлари туфайли раҳматлар эшитаяпман. Ҳар бир ота учун бу катта шараф бўлса керак?! Биласизми, кеча уйимизга водийнинг узоқ туманидан меҳмонлар келишди. Мени қутлашар экан, «Ҳасанбойнинг кўксига олтин медални тақишганида оиламиз билан барчамиз қувонганимиздан йиғладик», деб айтишди. Халқимизнинг самимийлиги, одамларимизнинг бир-бирига меҳр-оқибати сабаб ҳам болаларимиз жаҳон шоҳсупаларини забт этаяпти!

«Раҳмат, ўғлим!» Ҳар бир жанг олдидан Ҳасанбой билан гаплашиб, унга зафарлар тилаб турдик. Невараси мутлақ ғолиб бўлганида саксонга кириб қолган дадам мени бағрига босиб, «Яша, болам! Раҳмат сенга!» деб айтди. Мен ҳам қувончли онларда ўғлим билан илк гаплашганимда айтган сўзим шу бўлди! Фарзандларим Исломбек ва Фарёзбеклар ҳам акасидек юртнинг корига ярайдиган, ватанимиз номини дунёга танитадиган йигитлар бўлиб вояга этишини истайман.

«Жангларини кузатишга юрагим дов бермаганди...»

Дилноза ҲАЙИТБОЕВА, онаси:

— Бўлар бола бошидан, деган гап бор халқимизда. Ҳасанбойни бошқа ота-оналар каби биз этаклаб спорт тўгаракларига олиб бормаганмиз. У доим «Ойи каратэга борай», «Дада, кикбокс мактаби очилибди», деб ташаббус кўрсатарди. Кикбокс бўйича мусобақаларда бирор марта ютқизмаган, медаллари қатор-қатор бўлиб кетганди. Аммо аввалига уни Андижон шаҳар Олимпиа заҳиралари коллежига қабул қилишмади. Муаммо — вазни камлиги. Қайнонам ўшанда ўғлимнинг бари медалларини қўлига олди-да, Ҳасанбой билан коллежга борди. «Шунча медали бўлса ҳам олмайсизларми?» дея неварасининг истаги учун курашди. Зиятдин Тўйганбоев Ҳасанбойни бир йигит билан рингга чиқариб, унинг келажагини кўра олган ва ўзи коллеж раҳбариятги кафолат бериб, ўғлимни ўқишга қабул қилган.

«Ойи, мен олтин медаль билан қайтаман!» Ўғлим доим мусобақаларга1471242449 has4
отланишидан олдин мени руҳлантириб кетади ва ҳамиша ғалаба билан қайтади. Саккиз бор Ўзбекистон чемпиони бўлди, Осиё чемпионлигини қўлга киритди, халқаро турнирларда муваффақият қозонди. Олимпиада ўйинларига отланаётганда ҳам, кейин интернет орқали гаплашганимизда ҳам «Хавотирланманглар, мен, албатта, ғалаба қозонаман», деб ишонч билан сўз берди. Шукр, ваъдасининг устидан чиқди!

Жангларини кузата олмадим. Ҳовлининг у бошидан-бу бошига бориб келиб юрдим. Маҳалламизда тўпланган одамларнинг қий-чувлари тўхтаб, бирзум жимлик чўкса, «Вой, болам калтак еяпти шекилли», деб куйиниб кетдим. Яна «Олға, Ҳасанбой» деган овозлар эшитила бошлагач, хавотирим тарқади. Маҳалладошларимиз худди арена атрофида тургандек, ўғлимга қўллаб-қувватлашлари эшитаётгандек ҳаяжон ва меҳр билан ўйинни кузатишди.

«Менинг болам энг чиройли!» Ҳасанбойнинг истараси иссиқ бўлгани учунми, Бразилия майдонига тўпланган чет элликлар ҳам уни олқишлаб турганидан жуда тўлқинланиб кетдим. Шоҳсупага кўтарилганини кўрдизми, қанақа юзи-кўзидан нур ёғилиб турибди боламнинг. Кўзимнинг қораси менга чексиз бахт туҳфа этди. Юртимиз олдидаги бурчини адо этиб, элнинг дуосини олди, бутун халқимизнинг муҳаббатига сазовор бўлди. Дунёнинг бир бурчида, бошқа бир қитъада фарзандим бутун жаҳонга ўзбек йигитларининг қандай кучли ва забардаст эканлигини яна бир исботлади! Мен жуда бахтли онаман!

«Шогирдим билан фахрланаман!»

Зиятдин Тўйгонбоев, мураббийи:

trener— Илк учрашув. Ҳасанбой Дўстматовни бувиси олиб келганди коллежимизга. Кичкинагина бу болакайнинг чақнаб турган кўзлари эътиборимни тортган. Гарчи бокс билан ҳеч шуғулланмаган, унинг техникасидан бехабар бўлса-да, синов жангида ўзини кўрсата олди. Ўшанда «Мен бу боланинг келажагига ишонаман», дея раҳбариятга кафолат хати ёзиб, у билан шуғулланишни бошладим. Мана, шунга ҳам 10 йил бўлибди.

Оқланган ишонч! Орадан олти ой ўтар-ўтмас уни Республика миқёсида ўтказилган мусобақага жўнатдим. Кўпчилик иккиланганди ўшанда. Қаранг, чемпион бўлиб қайтди пойтахтдан. Шу билан коллежимизга расман қабул қилинди. Кейин ёшлар ўртасидаги ўйинларда қатнаша бошлади, сал ўтиб эса катталар билан ҳам рингга чиқди. «Болам, уларнинг ёши сендан катта, кучи ҳам шунга яраша! Лекин мен сенга ишонаман, менга ишонсанг, ўзингни синаб кўр. Иккилансанг, яхшиси, беллашмай қўя қол», дегандим илк бор ўзидан ёши катталар билан бўладиган мусобақага тайёрланаётганимизда. Ҳасанбой эса «Сизга ишонаман» дея олға қадам ташлаган.

Муваффақият сири. Биз Ҳасанбой билан ҳар бир ўйинни телефонимизга ёзиб олиб, кейин бирга томоша қиламиз-да, таҳлил этамиз. Шу йўсинда барча рақибларининг имкониятларини ўрганиб чиқамиз. Қайси сопртчидан қандай ҳимояланиш керак, зарбани қай томондан бериш лозим — хуллас, келажакдаги ўйинлардаги ҳолатларни олдиндан кўришга ҳаракат қиламиз. 2015 йил 5 ой давомида WSB (Бутунжаҳон бокс серияси) таснифидаги турнирда «Украина атаманлари» жамоаси таркибида жангларга тушдик. Ўшанда дунёнинг энг кучли боксчилари билан куч синашдик. Бирортасида мағлуб бўлмадик. Мана шу тажриба бугунги ғалабага асос бўлиб хизмат қилди.

Устоз-шогирд муносабатлари. Шогирдингиз рингга чиқдими, унга ишонч бағишлаб туришингиз лозим. Иккилансангиз, ҳаяжонлансангиз, бу кайфиятни асло унга билдирмаслик керак. Чунки устознинг кайфияти шогирдига дарров кўчади. Ва унда ҳаяжон пайдо бўлиб, ҳаракатларини назорат қилолмай қолади.

Ҳам жисмонан, ҳам руҳан кучли бўлиш шарт. 15 кун давомида мен ҳам шогирдим билан Рио-де-Жанейрода бўлдим. Бирга шуғулландик. Қарасам, жисмонан исталган рақиб билан беллашишга тайёр. Ўзбекистонга қайтиш фурсати етганида «Ҳасанбой, сен ҳақиқатда кучлисан! Ҳимоянг кучли, зарбаларинг аниқ, техниканг зўр, фавқулодда жуда чаққонсан. Сени нокаут қилиш мумкинмас! Ўзингга ишон!» дея тайинладим. Унинг кўзларидаги ғалабага бўлган ишончни кўриб, олтин медални қўлга киритишини ҳис қилдим. Худога шукр, ҳаммамизнинг юзимизни ёруғ қилди!

Ва ниҳоят, чемпионимиз!

Рио-де-Жанейрода сафдошларининг беллашувларини кузатаётган Ҳасанбой Дўстматов билан интерент орқали боғланиб, саволларимизга қисқа бўлса-да, жавоб олишга муваффақ бўлдик.

—Ҳасанбой, ғалаба муборак! Жамоамизга илк олтин медални олибdd809a26f6d41b02e201ef0c4b177568 l
берганингиз учун аввало сизга миннатдорчилик билдирамиз!

—Раҳмат! Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига муносиб совға билан юртимизга қайтаётганимиздан биз ҳам жуда хурсандмиз!

— Ҳал қилувчи жангда сизга нима куч бағишлаб турди?

—Ота-онам, бобо, бувим ва мураббийларимнинг ишончи, мени дуо қилиб ўтирган юртдошларимнинг умидидан куч олдим.

— Олтин медални қўлга киритишингизга неча фоиз ишонгандингиз?

—Албатта, 100 фоиз! Спортчини ўзига бўлган ишонч ғалаба сари етаклайди!

—Рақибларингиздан қайси жиҳатларингиз билан устунлик қилдингиз?

—Тез ва ишонч билан ҳаракатланганим билан, назаримда.

— Шоҳсупага кўтарилганингизда хаёлингиздан нималар ўтди?

—Маҳалламда катта байрам бўлаётганини, минглаб юртдошларимнинг экран қаршисида «Урра!» дея хурсандчиликдан осмонга сакрашаётганини ва юртбошимизнинг мени бағрига босиб қутлаётганини тасаввур қилдим.

— Илк ғалабангизни эслай оласизми?

— Ҳа, кикбокс бўйича 10 ёшимда 18 кг. вазнда жангга тушгандим ўшанда.

—Чет элларда юрганда, юртимизни соғинганингизда кўз олдингизда нималар гавдаланади?

—Онам ёпган иссиқ нонлар! Тандирдан янги узилган ноннинг ҳиди ва таъмини жуда қўмсайман...

—Айни пайтдаги мақсадингиз...

—Кейинги олимпиада ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритишни ният қилдим!

— Сизга ҳамиша зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!

— Раҳмат!

Шоира ШАГИАҲМЕДОВА тайёрлади

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 213 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016