Четверг, 2016-12-08, 6:09 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 218
Гостей: 216
Пользователей: 2
OnatasMown, HamidMub
Главная » 2016 » Октябрь » 6 » Асраб олган бўлсак ҳам, ҳақиқий фарзандимизсан!

7:31 PM
Асраб олган бўлсак ҳам, ҳақиқий фарзандимизсан!
Умиджон ўн олти ёшга кирган кунни катта бир ресторанда синфдошлари даврасида нишонлаб берди. Ўша куни Умиджон дадасидан уйдагиларни олиб кетинг, дўстларим билан бемалол ўтира олмаяпман, улар сизлардан уялишяпти, деб хархаша қилди. Комил, агар уйга ўз вақтида боришга сўз берса, айтганини бажаришини тайинлаб, ота-онаси ва хотинини олиб ресторандан уйга қайтишди. Аммо ўша куни "Кичкина бой” дадасига берган ваъдасида турмади. Ярим кечаси маст-аласт ҳолда уйига зўрға кириб келди...

Ҳаётни кемага ўхшатаман. Тақдир денгизи мавжлари қай йўналишга бурса, ўша томонга бурилади. Табиий, денгиз ҳар доим ҳам бир маромда туравермайди. Баъзан тўлқинлар шовуллайди, баъзан қулоқни қоматга келтиргудек жимжит... Тўлқинлар кемани ўз забтига олганда кема капитани тўғри қарор қабул қила олиши керак…  

Синфдошлари каби Муштарий ҳам эрта турмушга чиқди. Уни бир қарашда севиб қолган Комил ҳоли-жонига қўймади. Эндигина ўн саккизга қадам қўйган қизгина юзлари ойдек, қошлари камондек эди. Сочларини сара-сара ўрдириб олар, қишлоқда не-не йигитларни ишқида куйдириб юрарди. Комилнинг ота-онаси қишлоқнинг энг бой одамлари бўлиб, якка-ю ягона ўғлига ўзига муносиб жойдан келин қилишни хоҳлашди. Комил тўрт йил деганда пойтахтдан олий маълумотли, хушқомат йигит бўлиб қайтган эди. Йигитнинг ишқи  бундан тўрт йил илгари сумалак сайлида кўрган, кўриб ақлини ўғирлатган Муштарийга тушганди. Ота-онасининг танбеҳларига қарамай Комил Муштарийга уйланди. Бу тўйга қаршилик қилган онаси ҳам тўйда ўғлининг бахтини кўриб сармаст бўлиб қолганди. Орадан йиллар ўтди. Қўли олти, оёғи етти бўлиб юмуш бажарадиган чаққон келин минг хизмат қилмасин, қайнонасининг қўлига битта бола тутқазмагунча яхши келинга айлана олмасди. Қайнонасининг овози баландлашди:

— Менам қариб қолдим. Ҳеч нимадан камимиз йўқ, шукр. Аммо менгаям Худойим набира берса, уни бағримга босиб эркалаб ўтириш насиб этса, дейман.

— Ҳа, сабр қил. Унисиям бўлади, — бу қайнотасининг овози эди.

— Лекин қачон? Уч йилдан бери кутаман ўша кунни. Ана, одамлар ҳам ортимиздан турли гап-сўзлар қилишаяпти. Тунов куни Салиманикига чиққанийдим. Нима дейди денг. "Нега шу вақтгача даволанмаяпти? Ё… айб ўғлингизда эканми? Агар шунақа бўлса-чи, шаҳарда яхши клиникалар очилибди, эркаклар хасталигини даволайдиган” эмиш. Ўзим ҳам биламан шаҳарда нима бору, нима йўқлигини!

— Ҳай бақирма, келининг эшитиб қолади.

— Эшитса эшитсин. Балки шунда ўзининг ақли ишлаб, бирор чора кўришга ҳаракат қилармиди. Ё жиддий даволансин, ё тугунини олиб кетсин!

Муштарий югуриб ётоғига кириб, юм-юм йиғлади. Кўз олдидан шу кунгача ўтган ширин онлари бирма-бир ўта бошлади. Ўзига ўзи ваъда берди, яна охирги марта шаҳарга бориб жиддий текширувдан ўтамиз, агар бу сафар ҳам натижа бўлмаса, ажрашамиз

Улар ўша куниёқ пойтахтга жўнашди. Комилнинг аммасиникига жойлашишди. Эртасига шифокорлар ҳар иккаласини ҳам текширувдан ўтказишди. Комил ва Муштарий охири нима бўлишини билишмас, лекин бир-биридан кечмасликларини келишиб олишди.

— Сизларда ҳаммаси яхши, фақат генетик жиҳатдан бир-бирингизга келмас экансизлар. Иккингиз ҳам бошқа турмуш қурсангиз фарзанд кўришингиз мумкин.

Кутилмаган хабар иккаласини ҳам гангитиб қўйди. Бир кам дунё дегани шуми, бир-бирини жонидан ортиқ кўрган икки ёшнинг устидан тақдир куляптими?

— Наҳотки бир иложи бўлмаса?...

— Афсус, синглим. Баъзи нарсаларга фан ожизлик қилади. Аммо бир йўли бор, бунга рози бўласизми йўқми, билмадим…

— Қанақа йўл экан? – Комил тезроқ ўша ягона имкон хақида билгиси келиб шошиларди.

— Юзлаб оилалар шу усул орқали фарзанд кўришга муваффақ бўлишган. Шундай қилсангиз аниқ болали бўласиз, деб айта олмайман. Аммо бир ҳаракат қилиб кўришингиз керак. Аёлингиз ўз қорнида бировнинг зурриётини кўтариб юради... — шундай деб шифокор бу фандаги янги усулни эр-хотинга тушунтира кетди, салбий ва ижобий томонларини яхшилаб ўйлаб кўришни тайинлади.

Иккиси оиласини сақлаб қолишни жуда хоҳларди, шунинг учун ҳам бу хақда узоқ ўйлаб ўтирмадилар. Яна қайта текширувлар, муолажалар билан орадан икки ой ўтди. Минг афсуски, янги усул ҳам ижобий натижа бермади. Қайнонаси бу хабарни эшитиб чидолмади.

— Бўлди, гап тамом! Сенларнинг севги-муҳаббатларингни деб бир умр тирноқсиз ўтишларингга индамай қараб тура олмайман…

— Ахир, ўйлаб гапиряпсизми ойи, мен бошқа инсонга уйланмайман. Майли, Худо берса шукур, бермаса, пешонамдан кўраман… Лекин бу гапингизни бошқа эшитишни истамайман.

Қайнонасининг кесатиқли гаплари, турткилашлари, қовоқ-тумшуқ  қилишлари Муштарийнинг жонидан ўтиб кетди.

— Комил ака, менимча, ойижоним тўғри гапираяпти, биз ажрашсак, ҳамма муаммолар ҳал бўлиши мумкин…

— Йўқ, бошқа аёл билан яшай олмайман. Мен бир нимани аниқладим. Биласанми, биз янги туғилган чақалоқни боқиб оламиз, қарабсанки, у ўзимизнинг боламиздек катта бўлади. Сени ойи, мени дада деб чақиради. Уни яхши инсон қилиб тарбия қиламиз, ўқитамиз…

Комил эртасигаёқ керакли ҳужжатларни тайёрлай бошлади. Бир неча ойдан кейин оилада янги туғилган, қош-кўзлари Комилникидай қоп-қора, миттигина гўдакнинг йиғиси эшитила бошлади. Комилнинг онаси олдинига бегонанинг боласига қарагандек қаради. Аммо вақт ўтиши билан бегонасирмай қолди. Онаси яккаю ягона набирасига Умид деб исм қўйди. Гўдак катта бўла бошлади, аввал боғчага, кейин мактаб остонасига қадам қўйди. Комил ўғлининг тарбияси билан  ўзи шуғулланарди. Агар айб иш қилса, аямасдан жазолар, мактабда ёмон баҳо олгудек бўлса шахсан ўзи дарс тайёрлатарди. Баъзи вақтлар Муштарий эрининг ўғлига жуда қаттиқ муносабатда бўлаётганидан юраги сиқилса ҳам Комилнинг бу ишини қораламасди.

Умиджон ўн олти ёшга кирган кунни катта бир ресторанда синфдошлари даврасида нишонлаб берди. Ўша куни Умиджон дадасидан уйдагиларни олиб кетинг, дўстларим билан бемалол ўтира олмаяпман, улар сизлардан уялишяпти, деб хархаша қилди. Комил, агар уйга ўз вақтида боришга сўз берса, айтганини бажаришини тайинлаб, ота-онаси ва хотинини олиб ресторандан уйга қайтишди. Аммо ўша куни "Кичкина бой” дадасига берган ваъдасида турмади. Ярим кечаси маст-аласт ҳолда уйига зўрға кириб келди.

— Менга қара, нокас, сенга ишонгандим. Нега ишончимни оқламадинг? Ўғил бола битта гапиради… — Комил ўғлининг юзига тарсаки туширди.

— Жон дадаси, уни кечиринг, ҳозир у ҳушида эмас… эртага гаплаша қолинг… — Муштарий жон ҳолатда эрига ёпишди.

Тонг отди. Комил хотинидан ўғлини уйғотишини сўради. Умиджон кўзларини ишқалаб дадасини рўпарасида келиб ўтирди.

— Кеча нималар қилдинг?

— Дада… дўстларим  билан бир қадаҳдан ичиб, ўзимни йўқотиб қўйибман… Кечиринг, бошқа қайтарилмайди.

— Бугундан бошлаб ўша дўстларингни йиғиштирасан, ўқишдан чиқиб тўғри уйга келасан. Тушундингми?

Комил ўтмишни эслади. Меҳрибонлик уйи директори Фарида Юсуповнанинг айтган гапларига унчалик эътибор бермаганди. "Сиз олаётган боланинг онаси жуда яхши аёл эди, туғруқ пайтида жони узилди. Отаси эса хотинини ташлаб, маишатга берилиб кетган. Бола туғилганида ўғлини кўргани ҳам келмади. Давлат бундайларни оталик хуқуқидан маҳрум қилади. Болани сизларга беришни маъқул топдик, энди унинг тарбияси қўлингизда…” Комил "зотига тортибди”, "суяги сурибди” деган гапларга ишонмасди. Бора-бора отасига тортиб кетса-я, деб хавотирлана бошлади. Наҳотки, унинг тарбиясини олган одам бошқа бировга ўхшаса?

Ўша кундан кейин у ўғлининг ҳар бир қадамини назорат қила бошлади. Мактабига бориб ўқитувчилардан одоби ҳақида суриштириб турди. Орадан кўп ўтмай Умиджоннинг мактабидан синф раҳбари келиб, Комилни сўради. Муштарий хавотир аралаш нима бўлганини сўраганида, ўғли икки кундан бери дарсга бормаганини кўча безорилари билан мактаб олдида давра қуриб, ўтган-кетган ўқувчилардан чўтал йиғиб юришга одатланганини айтди. Комилбой ўғлини уйга қамаб қўйди. Умид "Дада, бу иш ёмонлигини биламан, лекин баъзан ҳаммани мот қилиб қўйгим келади-да”, деди. Комил ўйлай-ўйлай, бор гапни айтишга қарор қилди. Уни асраб олишганини, ўзлари фарзанд кўролмасликларини, онасининг вафоти ва отасининг етти йил аввал пиёнисталикдан вафот этганини — ҳаммасини айтди. Қаршингда икки йўл бор, менинг айтганимни қилиб, ўғлим деган номга муносиб бўласан, ёки ўша одамнинг тақдирини танлаб, ҳаётингни барбод қиласан, сенинг қонининг меники эмас, лекин жонинг, келажагинг юрагим парчасидан бунёд бўлади, деди. Умид йиғлаб юборди.

— Мени кечиринглар… Сиз истагандек инсон бўламан. Мен бошқа отани билмайман, агар ўша аёл онамлиги рост бўлса, мени дунёга келтирган онам учун ҳам дунёда яхши инсон бўлиб етишаман… сўз бераман.

Ўн йил ўтди. Етим бола асрасанг, оғзи-бурнинг қон бўлади, деганлари нотўғрилигини Умиджон исботлади. Ҳозир у йигирма олти ёшда. Ота-онаси орзу қилгандек яхши инсон бўлиб етишди. Тиббиёт институтини тамомлаб, болалар шифокори бўлиб ишламоқда. Бу айтганларим чин воқеа, инсонни муҳит ва тарбия ўзгартира олишига яққол исбот бу!

Энг катта гапни айтмабман. Умиджонга қизимни беряпман. Ахир, маҳалламиздан бундан-да тинч, бахтли оилани тополмайман-да!

Зебинисо ҒИЁСОВА ёзиб олди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 103 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016