1. Кичик шиша идишида атир ишлаб чиқариш учун жуда кўп маҳсулотлар ишлатилади. Масалан, 5 мг ясмин гули мойини олиш учун 150 кг (2,5 миллион) ясмин гули керак бўлади.
2. Атирнинг асосий маҳсулоти 20% ни ташкил қилса, қолган 80% спирт билан тўлдирилади.
3. Ўрта даражадаги атир ифори 2–7 соатгача етади. Қимматроқ парфюмлар эса бир суткагача сақланиши мумкин.
4. Атирларнинг қадоғидаги ёзувга аҳамият беринг. «Parfum» – энг сифатлиси, «Eau de Parfum» – сифат даражаси ўртамиёна, «Eau de Toilette» – ҳиди узоқ сақланмайдиган атир тури, кейинги ўринларда эса спрей ва одеколон туради.
5. Пардоз воситалари савдосида экзотик ифорли атирлар биринчи ўринда турса, кейинги навбатда цитрус мевали, тропик ўрмон ўсимликлари, денгиз ифори, сўнг ширин таъмли парфюмерия воситалари туради.
6. Ҳар бир атирда уч ҳил ифор кўриниши мавжуд. Дастлабкиси, атир идишини очишингиз билан димоққа урилади. Кейингиси – узоқ сақланувчи ҳид тури, энг сўнгиси эса атир идишида сақланадигани ҳисобланади.
7. Атир танлаётганда бир-икки томчисини қўл кафтига томизиб, енгил ишқаланг.
8. Агар бу спрей кўринишидаги ифор бўлса, қўл ёки баданга сепиб тажриба қилманг. Яхшиси, ҳавога сепинг-да, ифор тарқалган тарафга юринг. Ҳавога тарқалишига кўра ҳидини аниқлашингиз мумкин.
9. Атир ҳарид қилаётганингизда ҳамёнингизга озроқ қаҳва солиб олинг. Ҳид билиш сезгиси панд берса, қаҳвадан ҳидлаб, яна танловни давом эттиришингиз мумкин.
10. Ҳарид қилинган атирни ёруғлик нуридан панада, салқин ҳароратда сақлаган маъқул.
11. Ювинганингиздан сўнг, нам баданга атир сепиб, сўнг кийинсангиз ёқимли ҳиди тўғри тақсимланади.