1. Атиргул номи эрамиздан аввалги 371-286 йиллар оралиғида яшаб ўтган ботаника фани отаси Теофраст билан чамбарчас боғлиқ. Айнан у атиргулга илк бор «Юз япроқ» дея ном берган.
2. Дунёдаги энг кекса атиргуллар 1000 ёшдан ўтган. Улар Германиядаги Хильдесхайм ибодатхонаси деворида қад ростлаган. Айтишларича, бу атиргуллар шаҳарнинг баркамоллигини асраш тимсоли сифатида қадрланаркан. Қизиғи, 1945 йили собиқ совет қўшинлари ибодатхонани бомбардимон қилгандан кейин ҳам атиргуллар зиён кўрмаган. Улар ўсишда, яшашда давом этган.
3. Рим императорларидан бири Нерон ўз даврида меҳмонларнинг устидан атиргул япроқларини сочишга одатланган экан.
4. Ўрта асрларда бадавлат уй бекалари ваннани атиргул япроғига тўлдириб чўмилишни хуш кўрган.
5. 17- асрда франциялик олим Сэмюэль де Шамплейн илк бор Шимолий Америкага атиргул олиб келган.
6. Энг йирик танага эга атиргул Американинг Аризона штатида қад ростлаган. Унинг диаметри 2 метрга тенг. 8 квадрат метрли шийпончани тўлиқ ёпиб туради.
7. Наъматак атиргулнинг ёввойилашган тури ҳисобланади.
8. Ҳозир ҳам атиргул япроғидан хушбўй атирлар тайёрлашда кенг фойдаланилади. Айтишларича, атиргул мойи саломатликни мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этаркан.
9. Ҳозирги кунда ҳар йили дунё бўйича 150 миллионтадан ортиқ атиргул сотиб олинади.
10. Атиргулнинг хушбўй ҳиди одамга ҳаво етмаётган пайтда катта ёрдам бера олади.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|