Қиш фаслида Ўзбекистонда ва умуман бошқа совуқ ўлкаларда автомобилни юргизишдан олдин қиздириш одати бор. Олимлар бундан наф йўқ, қолаверса, атроф-муҳитга зарар етказилади ҳамда ёнилғи ва вақт бекор сарфланади,деган фикрга келди. Бу ҳақда "Carzone” нашри хабар бермоқда.
Карбюраторли эски машиналарни олдиндан қиздириш мақбул амалдир, чунки агрегат зарурий ҳароратгача исимаса, машина ўчиб қолиши мумкин. Аммо 1980-90-йиллардан бошлаб карбюратор инжекторга алмашди, унда эса ёнилғи ва ҳаво аралашувини махсус датчиклар назорат қилади. Инжекторли двигателни қиздириш шарт эмас, чунки ёнилғи-ҳаво аралашмасини датчик назорат қилади ва керакли ҳароратга мослаб беради.
Шундай қилиб, замонавий двигателни узоқ қиздириш шарт эмаслигини таъкидланмоқда. Автомобилсозлик мутахассиси фикрига мувофиқ янги машинани 30 сониядан узоқ қиздириб туришнинг кераги йўқ, чунки у йўл юрганида яхшироқ қизийди.
Беш дақиқа қиздирилган машинанинг ёнилғи сарфи 7-14 фоизга, ўн дақиқа қиздирилганиники эса 12-19 фоизга ошди. Бундан ташқари, двигатель қанчалик катта ҳажмда бўлса, мотор салт ишлаганида ёнилғини шунча кўп сарфлайди. Яъни замонавий автомобиллар йўл юрган сари бензинни тежаш хусусиятига эга бўлади, салт ишлаганида эса ёнилғини "еб қўйиб” двигатель самарадорлиги пастлайди.