Пятница, 2024-03-29, 7:45 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10089]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1547]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3140]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8267]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [88]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9317]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [2012]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2026]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [303]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2763]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2353]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1153]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [98]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [14]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [60]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1045
Статистика



Онлайн всего: 22
Гостей: 22
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2021 » Август » 31 » «Аввалдан ўзбек йигитига турмушга чиқишни хоҳламаганман». Кореяга келин бўлган ўзбек қизи чет элга турмушга чиқиш сабаби, эри билан муносаба

8:29 AM
«Аввалдан ўзбек йигитига турмушга чиқишни хоҳламаганман». Кореяга келин бўлган ўзбек қизи чет элга турмушга чиқиш сабаби, эри билан муносаба
Сўнгги пайтларда ўзбек қизларининг чет эл фуқароларига турмушга чиқаётгани ҳақида кўп эшитяпмиз. Статистик маълумотларга қараганда 2021 йилнинг январь—июль ойларида 1272 нафар ўзбекистонлик қизнинг хорижликлар билан никоҳи қайд этилган. Куёвларнинг энг кўпи Россия, Туркия, Жанубий Корея, АҚШ давлатларидан бўлган.

Ўзбекистонлик қизлар нима учун бошқа миллат вакиллари билан ҳаётини боғламоқда? Муҳаббатми, мажбуриятми ёки яна бошқа сабаблар борми?

Бу ҳақда «Дарё»га корейс йигитига турмушга чиққан Нилуфар Абдуллаева ўз ҳаёти мисолида айтиб берди.

Нилуфар Абдуллаева 1992 йил Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида туғилган. Рус, инглиз, корейс тилларини билади.  Жаҳон тиллари университетида бакалавр, Кореянинг Сонгюнгван университетида магистр босқичларини тамомлаган.

2019 йилда корейс йигитига турмушга чиққан. Айни пайтда турмуш ўртоғи Рю Доёл билан Жанубий Кореянинг Геонггидо провинциясида истиқомат қилмоқда.
Барчаси корeйс сериаллари таъсирида бошланган

Кореяга бўлган муҳаббатим болалигимдаёқ сериаллар таъсирида уйғонган. Адашмасам 15 ёш эдим. Телевизорда турли корейс сериаллари қўйиларди. Ҳар куни янги сонини интизорлик билан кутардим. Чунки корейс ёзувларини жуда яхши кўриб қолгандим. Ҳарфлар худди менга расмдай кўринарди. Ҳар сериал бошида бир дона бўлса ҳам ҳарфини ёзиб олишга ҳаракат қилардим.

Ўша мамлакатга боришни шу даражада қаттиқ хоҳлардимки, орзумни ҳаммага айтиб юрардим. Лекин кўпчилик «сен қаерда-ю, Корея қаерда?!» деб устимдан куларди.

Бироқ ортиқча гап-сўзларга эътибор бермай мақсадимга етиш йўлларини қидирардим.

Бир куни танишларимдан Жаҳон тиллари университетида корейс тили ўқитилиши ҳақида эшитиб қолдим. Ўша кунданоқ кириш имтиҳонларига астойдил ҳаракатни бошладим. Икки йил қаттиқ тайёргарлик кўриб, 2011 йилда университет талабасига айландим.

Корейс тили талабаларга иккинчи тил сифатида 2-босқичдан бошлаб ўқитиларди. Ўша пайтлари тезроқ бир йил ўтишини, корейс тилини ўрганиб, сериалларни кўриб чизган расмларимни (ёзувларимни) ўқишни хоҳлардим.


Афсуски, бизнинг гуруҳимизга иккинчи тил сифатида араб тили берилди. Корейс тили гуруҳига ўтиш учун бир ой деканат эшигининг олдидан кетмадим. Аммо барибир рухсат беришмади. Лекин орадан бир ойча ўтганидан кейин бахтли тасодиф туфайли корейс тили гуруҳидаги қиз билан жойимизни алмаштиришди. Ўша куни қувонганимдан узоқ йиғлаганман.

Лекин гуруҳдошларим мени сотқин дейишди. Лекин мен умуман улардан хафа бўлмадим. Чунки орзумга бир қадам бўлса-да, яқинлашгандим.

Ўша кундан Кореяга бориш мақсадимдан бошқа ҳамма нарсани унутиб, тилни қаттиқ ўрганишга киришдим. Ҳафтада икки марта университетда, қолган кунлари эса қўшимча машғулотга қатнадим. Орзумдан бошқа ҳеч нарса кўзимга кўринмасди. Уйқу нималигини ҳам эсдан чиқаргандим.

Орадан бироз вақт ўтиб, ҳаракатларим ўз самарасини беришни бошлади.

Университетда ҳар йили 2-босқич талабалари ўртасида корейс тилидан ўтказилган танловда қатнашиб ғолиб бўлдим ҳамда Кореянинг Чунг Анг университетида бир йил бепул таҳсил олиш имкониятини қўлга киритдим.

Шундай қилиб, 2013 йилнинг куз фаслида Кореяга ўқишга келдим.


Аввалига Кореяга келганимдан қаттиқ афсусланганман

Чунки моддий томондан анча қийналиб қолганман. Ўша пайтлари ҳозиргидай Кореяда ўзбек талабалари кўп ўқимасди. Аниқроғи, бу ердаги нарх-навони сўрайдиган танишим бўлмаган.

Шу сабабли 600 доллар билангина мамлакатга келганман. Ҳатто ўзим билан керакли нарсаларнинг ҳаммасини олиб келмаганман. ⠀

Ўша вақтларда битта ручканинг нархи 1-2 доллар, дафтар эса 2-3 доллар турар эди. Талабалар ошхонасида бир марта овқатланиш 4-5 доллар, кўчада овқатланиш эса 6-7 доллар эди.

Пулим камлиги учун оддий дафтарни ҳам кўп сотиб ололмадим. Ширинлик қутиларини ташлаб юбормасдан, ўша картонларга корейсча сўзларни ёзиб ёдлардим.

Бир семестр овқатланиш пулини олдиндан тўлаганим ва бир нечта керакли нарсаларни харид қилганимдан кейин деярли пулим қолмаган.

Оилавий шароитимиз яхши бўлмагани учун ота-онамдан пул сўрашни ўзимга эп кўрмаганман. Хуллас, етишмовчиликдан тушкунликка тушиб қолиб, биринчи марта Кореяга келганимга афсусланганман.

Аксига олиб, ўша вақтлари корейс тилида яхши гапиролмасдим. Аммо таваккал қилиб кўчага иш қидиришга чиққанман.

Университетимиз яқинидаги ошхоналарга бирма-бир кириб иш сўраб юрганман. Омадим келиб, бир ошхонага мени ишга олишган.

Шундай қилиб, Кореяга келганимга бир ой бўлмасданоқ, ўзим мустақил пул ишлаб топа бошладим.


Бир йил ўқиб, Ўзбекистонга қайтганимдан сўнг, корейс тили бўйича қатор танловларда ғолиб бўлдим. Хусусан, 2015 йил Кореянинг Сонгюнгван университети томонидан ўтказилган 7-Ўрта Осиё иншолар танловида Ўзбекистонда биринчи, халқаро миқёсида эса 3-ўринни олдим ҳамда Кореяда магистратурада бепул таҳсил олиш имкониятини қўлга киритдим.

2016—2019 йиллари Кореяда магистратурада ўқидим. Ўқиш давомида корейс миллатига мансуб йигит билан танишиб қолдим. Университетни тамомлаганимдан сўнг у билан оила қурдик.

Турмуш ўртоғимнинг исми Рю Доёл. Исмига яқинлиги учун уни Дониёр деб чақираман. Қариндошларим эса Дониёржон дейишади. У 40 ёшда, мен эса 28 даман. Муносабатимизда ёшимиздаги фарқ деярли сезилмайди.

Ҳозирда пойтахтдан унча узоқда бўлмаган Геонггидо провинциясида истиқомат қиламиз.


Аввалдан ўзбек йигитига турмушга чиқишни хоҳламаганман

Очиғини айтсам, азалдан ўзбек йигитига турмушга чиқишни истамаганман. Чунки жуда кўп дугоналаримнинг турмуши ҳавас қиларли даражада эмасди, улар тушган оилада аёлнинг ўрни йўқ эди. Ҳатто яқин бир опамнинг касаллиги учун қайнонаси уйдан ҳайдаб юборган.

Қўлимдаги оғриқ туфайли болалигимда касалхоналарда кўп ётганман. 6 ёшимдан 15 ёшимгача уч маротаба операция бўлганман. Атрофимдагиларнинг ҳаётини кўриб, агар ўзбек оиласига келин бўлиб тушсам касаллигим туфайли кўп қийналишимни тушунганман.

Шунингдек, 2013 йилдан бери фақат корейслар билан ўқиб, ишлаб юрганим учун негадир уларда ўзимга нисбатан яқинлик ҳис қилганман.

Қолаверса, корейс эркакларининг оилапарварлиги, аёлига ғамхўрлиги, ҳурмат қилиши, оилада аёл ва эркакнинг тенглик жиҳатлари менга ёққан. Шунинг учун ҳам турмуш ўртоғим корейс бўлишини жуда ҳам хоҳлаганман.


Орзудаги корейс йигит

Турмуш ўртоғим билан танишувимиз оддий бўлган. 2018 йил магистратурада ўқиб юрган пайтим дугонам бир йигит билан таништириб қўймоқчилигини айтган. Унинг корейслигини эшитиб, рози бўлганман.

Телефон рақамларимизни бир-биримизга бериб қўйишганидан кейин бир ҳафтача смслашиб юрганмиз. Ўша вақтлар мен YouTube‘да шахсий каналимни юритиш учун видеомонтажни ўрганмоқчи эдим. Дониёр билан илк марта компьютеримга Premiere Pro дастурини ўрнатиб олиш мақсадида кофешопда кўришганмиз.

Лекин ўша куни кофешопдаги интернет яхши ишламай Дониёр дастурни компьютеримга ўрната олмаган. Кейинги урашувимизда, албатта, ўрнатиб беришини айтган.


Шундай қилиб, яна кўришганмиз. Иккинчи учрашувимиздаёқ бир-биримизнинг бешта яхши ва ёмон томонларимизни санаб берганмиз. Ўхшаш томонларимиз кўплигидан иккаламиз ҳам ҳайрон қолганмиз. Кейин биргаликда дўстларимиз билан кемпингга борганмиз.

Ўшанда менга нисбатан ғамхўрлиги, турли овқатлар пишириб бериши ёққан. Айниқса фикрлаш доираси кенглиги ҳурматимни қозонган. Ўшанда у орзу қилганимдек менга чин дилдан ғамхўрлик қила оладиган, ҳар қандай вазиятда ҳам қўллаб-қувватлайдиган инсон эканини ҳис қилганман.

Танишувимиздан 1,5 ойча ўтгандан кейин Дониёр менга турмушга чиқишни таклиф қилган. Мен эса ҳеч иккиланмасдан бу ажойиб инсоннинг таклифини қабул қилганман.

Шундай қилиб, YouTube канал очиш ва видеомонтажни ўрганишга улгурмай тўйни бошлаб юборганмиз.


Оила қуришимизга деярли қаршилик бўлмаган

2019 йил 1 январда Дониёр мени ота-онаси билан таништирган. Ҳамма қизлар сингари бўлажак қайнона-қайнотам билан учрашишдан олдин жуда ҳаяжонланганман.

«Нилу, ўғлимни яхши кўрганинг учун раҳмат», – бу қайнонамнинг мен билан учрашгандаги биринчи гаплари бўлган.

Қайнонам узоқ вақт давомида МДҲ давлатлари тарихи ва маданиятини ўрганиб, мақола ва шеърлар ёзган. Ўша куни менга шундай китобларидан бирини совға қилган.


Ўзимнинг оиламга келадиган бўлсак, аввалдан онамга яхши инсон учраса, корейсга турмушга чиқаман ва Кореяда қоламан деб огоҳлантириб келардим. Табиийки уйдагиларим «узоқда касал бўлишинг, туғишинг бор», деб қаршилик қиларди.

Дониёр билан муносабатларимиз жиддийлашганидан сўнг, бу ҳақида ота-онамга айтганман. У билан боғлиқ воқеаларни эшитиб, уларнинг фикри ўзгарган.

Айниқса, бўлажак қайнонамнинг қанчалар меҳрибон, яхши инсонлигини билганларидан кейин уйимдагилар тўйга розилик билдирган.

Дадам «қаерда бўлсанг ҳам, қайси миллатга тегсанг ҳам бахтли бўлсанг, бўлди» деб оқ фотиҳа берганлар.


Турмуш ўртоғим ислом динини қабул қилган

Икки тарафнинг ҳам розилигидан сўнг, Дониёр ота-онам билан танишиш учун Ўзбекистонга келган. Парвоздан олдин қариндошларимизга уйга қайтаётганимни, ёнимда меҳмоним ҳам борлигини айтганман. Лекин афсуски шеригимнинг корейслиги ҳаммага ҳам ёқмаган. Баъзи қариндошларим бу хабарни аввалроқ айтмаганлигим учун хафа бўлиб қолган.

Шунга қарамасдан мендан аразлаб қолган қариндошларимнинг ўзи кутиб олиш учун аэропортга келган. Уйга етиб борганимизда эса бизни кутганимдан кўра илиқроқ қарши олган. Чунки ота-онам мен томон бўлгани учун ҳеч ким бирон нима демаган. Қарши чиққанлар эса ўша куни келмаган.


Беш кундан кейин Дониёр Кореяга қайтиб кетган. Биз эса қариндош уруғлар билан тўйга тайёрланишни бошлаб юборганмиз.

Яна бир нарсани айтишим керак. Турмуш ўртоғим билан орамиздаги фарқ 12 ёш эканини тўйдан олдин онамдан бошқа ҳаммадан яширганман. Лекин Ўзбекистонда никоҳ ўқитганимизда қариндошларим унинг паспортини кўриб, алдаганимни билиб қолган. Лекин «Эринг жуда ёш кўринар экан», деб ҳазиллашишган.

Дониёр тўйимиздан олдин уйимдагиларнинг истаги билан Ислом динини қабул қилган. Шундан сўнг никоҳимиз ўқилган. 2019 йил 27 апрелда Ўзбекистонда, 10 май куни эса Кореяда тўйимиз бўлиб ўтган.


Корейс оилаларида келинга худди биздай катта талаб қўйилмайди

2013 йилдан бошлаб корейслар билан юрганим, корейс маданияти, овқатларига ўрганганим учун оила қурганимдан кейин ҳеч қандай қийинчилик бўлмаган.

Корейсларда келин қайнона-қайнотасининг хизматини қилиши керак деган тушунча йўқлиги, қолаверса, алоҳида яшаганимиз сабаб келинликни деярли ҳис қилмаганман.

Бу ернинг одатларига кўра кўпинча фарзанд ота-онасиникига меҳмонга боради. Қайнона-қайнотам ҳам «Борсак, ташвишга қўямиз», деб бизникига деярли келишмайди.

Ўзимиз ҳар ойда бир марта уларникига меҳмонга борамиз. Қайнонамнинг ёши 71 да бўлишига қарамасдан ўзи овқат қилиб кутиб олади, мен эса идишларни юваман, холос. Бошқа иш қилмайман. Ҳатто овқатдан кейин чой, кофе дамлаш ёки мевани арчишга ҳам қўймайди. «Меҳмон бўлиб келдинг, дам олиб кет. Уйингда қилганинг етмагандек, энди бу ердаям иш қиласанми?» деб уришиб беради.


Қайнонам билан тақдиримиз ўхшаш. Улар ҳам учта университетни тугатган, ҳаётда жудаям кўп ютуққа эришган. Менинг тиришқоқлигимни ҳам ўзига ўхшатиб, яхши кўради.

Операция қилинган қўлим туфайли тўйдан кейин ҳам кўп касал бўлдим. Бундан хижолат бўлиб кечирим сўраганимда қайнонам: «Бекорга тақдир сени менга учратмаган, мен ҳам ҳаётда жуда кўп одамлардан ёрдам олганман. Сенга ғамхўрлик қилиб, шу қарзларимни узаман» деган.

Биринчи ишимда жуда кўп стрессларга дуч келдим. Ишдан бўшаганимдан кейин уйда бироз сиқилиб қолдим. Шунинг учун қайнонам менга психолог ҳам топиб берди. Психолог билан биринчи учрашувдан сўнг пул тўламоқчи бўлдим. У менга қайнонам аввалдан бир ойлик консультация пулини тўлаб қўйганини айтди. Буни эшитиб, қаттиқ таъсирландим.

Қайнонамга ташаккур айтиш учун қўнғироқ қилганимда, у мени тезроқ чет эл ҳаётига мослашишим ва бахтли яшашимни хоҳлашини, бу консультация эса улардан менга совға эканини айтди. Унинг бу гапларидан йиғлаб юбордим.


Қайнонам корейс тили ўқитувчиси бўлгани учун бу борада менга кўп ёрдам беради. Масалан, таржима учун матн олганимда, тушунмаган, қийналган жойларимни қайнанамдан сўрайман. Доим эринмасдан тушунтириб беради.

Тўғри, Кореяда барча қайнона-келин муносабатлари ҳам бизники каби эмас. Атрофимда қайнанаси билан келишмайдиган келинлар ҳақида эшитиб тураман. Қайнанам билан муносабатларимиз жуда яхшилигига корейслар ҳам ҳайрон қолади. 2020 йил август ойида Кореянинг EBC телеканалида бизнинг оиламиз, аниқроғи қайнанам билан муносабатларимиз ҳақида 45 дақиқалик кўрсатув тайёрланган.
Кореяда эр-хотин муносабатларига ҳеч ким аралашмайди

Қайнонамнинг уч нафар келини бор. Лекин у бизнинг киядиган кийимимиз, борадиган жойимиз, ишимизга умуман аралашмайди. Кореяда ёшлар ўзи билганича яшаши керак, ҳаёт уларники деган тушунча кенг ёйилган. Шунинг учун ота-оналарнинг кўпчилиги ўғли ва келинининг қарорини ҳурмат қилади. Яна фарзанд ота-онани қариганда боқиши керак деган фикр йўқ. Аксарият корейслар 70—75 ёшда ҳам ишлайди. Шу қаторида менинг қайнонам ҳам фарзандининг қўлига қараб қолмаган.


Кореяда фарзандли бўлиш борасида ҳам катталар ёшларга ўз фикрини ўтказмайди. Масалан, бизнинг ҳам турмуш қурганимизга икк йилдан ошди. Қайнонам «Қачон фарзандли бўлиш сизнинг хоҳишингиз», деб айтади ва бу мавзуда ортиқча гапирмайди.
Юртдошларимизга корейс тилидан дарс беряпман

2019 йил магистратурани битирганимдан сўнг бир йил Пучон университетининг халқаро бўлимида Ўзбекистондаги Пучон университетига маъсул сифатида ишладим. Лекин иш жуда қийинлиги, атмосфера яхши эмаслиги учун 2020 йилнинг ёзида ишдан бўшадим. Бир неча ойдан сўнг ўзимнинг севимли машғулотим — корейс тилини ўқитишни бошладим. ЎзДЖТУда ўқиб юрган вақтларим корейс тилидан дарс ўтганман ва шу касбни жудаям яхши кўриб қолганман.

Ҳозирда Кореяда 60 минг атрофида ўзбекистонлик истиқомат қилади. Уларнинг ҳаммаси ҳам корейс тилини билмайди. Ўзбек тилида ўзбек ўқитувчидан корейс тилини ўрганишни хоҳлайдиганлар кўп. Шу сабабли корейс тилини ZOOM орқали ўргатяпман. Бундан ташқари Корея ва Ўзбекистон ўртасида амалга оширилаётган турли лойиҳаларда оғзаки ва ёзма таржимон сифатида қатнашяпман.


Instagram’да ўзимнинг ютуқларим, Кореядаги ҳаётим ва Корея ҳақида маълумотлар бериб борадиган шахсий саҳифам бор. Шунингдек, корейс тилини ўрганувчилар учун блог юритяпман. Ҳозирда мақсадим Кореядаги ўзбеклар орасида энг яхши корейс тили ўқитувчиси ва таржимони бўлиш.
Ота-онам мен билан жуда фахрланади

Яқинда қўлимдан яна операция бўлдим. Бундан бир кун олдин менга шифокорлар чап қўлимдаги томирларим юрак билан боғлангани учун жарроҳлик амалиёти хавфлилигини айтишди. Ўша куни қўрқанимдан онамга хат ёздим (кейин афсус қилмаслик учун). Хуллас, мактуб ёзаётиб, шу пайтгача ўтган ҳар бир кунимни эслаб кўрдим. Ўша куни жудаям бахтли қизлигимни қайта тушундим.

Биласизми, ўғил фарзанд кутилаётган хонадонда дунёга келганман. Ота-онам биринчи фарзандлари қизлиги учун иккинчиси ўғил бўлишини жуда ҳам хоҳлаган.

Шунга қарамасдан 30 октябрда — дадамнинг туғилган кунларида уларга совға бўлиб туғилганман.

Ҳозир эса улар мен билан жуда фахрланади. Дадам 10 та ўғилдан афзал қизим деб мақтаб ҳам қўяди.


Энг муҳими, севган инсоним билан турмуш қурдим. Ҳаётимда шундай инсонни учратганимга шукр дейман. Қолаверса, орзумдаги мамлакатда яшаб, суйган ишим билан шуғулланяпман. Яхши кўрган таомларимни еяпман. Чунки корейс овқатларисиз ҳаётимни тасаввур ҳам қилолмайман.

Барча оила аъзоларим соғ-саломат. Шунинг ўзи мен учун энг катта бахт.
Мақсадим — корейс тилини ўргатадиган китоб ёзиш

Ўзбек мактабига қатнаганим учун рус тилини унчалик яхши билмасдим. Ўтган йилдан бошлаб рус тилини ўрганишни бошладим. Худо хоҳласа тилни мукаммал ўрганиб, TORFL имтиҳонидан юқори балл олишни ният қилганман.

Сабаби таржимонлик ишимга рус тили керак бўляпти. Қолаверса, кейинчалик Кореядаги русийзабон чет элликларга корейс тилидан дарс бермоқчиман. Келажакда ўзбек ўқувчилари учун корейс тилини ўргатадиган китоб ёзиш ниятим бор.


Ҳар ким истаган инсони билан оила қуришга ҳақли

Афсуски, бизнинг жамиятимизда аёл кишига кўп тақиқ қўйилади. Аёл-қизларни чет элга ўқишга, ишга боришларига қаршилик қилинади. Шунингдек, кўплаб юртдошларимиз ўзбеклар дунёдаги энг яхши халқ деб ҳисоблаб, бошқа миллатга паст назар билан қарайди. Хорижга турмушга чиққан қизларга ҳам ёмон муносабатда бўлишади.

Масалан, энг кўп эшитадиган саволим: Ўзимизда эр қолмабдими?

Мен аёлларнинг чет элда ўқиши, ишлаши, турмушга чиқишига умуман эътироз билдирмайман. Сабаби қайси миллат бўлишидан қатъи назар ҳаммамиз Аллоҳнинг бандасимиз.

Ҳар бир инсон ўзи тўғри деб билган йўлдан бориши, истаган жойида яшаши, хоҳлаган инсони билан оила қуришга ҳаққи бор. Бошқаларни эса буни муҳокама қилишига умуман ҳаққи йўқ. Ҳар ким ўз ҳаёти билангина яшаши керак. Афсуски, бизнинг жамиятда бундай тушунган инсонлар жуда ҳам кам.

Суҳбатдош: Хонзодабегим Аъзамова 
Муҳаррир: Дилшод Шарипов

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 519 | Добавил: #ahborot, #Yangilik, #habarlar, #новости, #news, #Yangiliklar, #newsuz, #xabarlar, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Материалов за текущий период нет.



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Nilufar Usmonova - Beparvo

Maroqand - Kulib yasha

Manzura - Onamdan ayrildim

Janob Rasul - Yumshoq

Rayhon - O'n besh kun (cover)

Bojalar - Yaxshi ko'rinaman deb

Sevara Nazarxon va Shoxrux - Asta-sekin

Sevinch Mo'minova - Bevafo yor

Munisa Rizayeva - Xayolingdaman

Yulduz Usmonova - Tojiki medonet (feat Malik)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
Bu oyda yangilik qo'shilmadi.

>>> DAVOMI...
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2024 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя