Суббота, 2016-12-03, 6:27 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2896]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [232]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1590]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2657]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4572]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [640]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [661]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 441
Статистика


waplog

Онлайн всего: 93
Гостей: 93
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Август » 7 » Ажин тушишига сабаб бўлувчи 10 та зарарли одат

11:48 AM
Ажин тушишига сабаб бўлувчи 10 та зарарли одат
Ҳар бир аёл юзига ажин тушмаслигини, бир умр ёш, гўзал бўлиб қолишни орзу қилади, деб хабар беради "Сosmo.ru” нашри.

Аёллар идеал даражадаги юз терисига эга бўлиш учун пулни аямай сарфлашади, қимматбаҳо кремлар, турли пардоз воситаларини сотиб олишади. Аммо чиройли юз терисига эга бўлиш учун бундай қимматбаҳо пардоз ашёларининг ўзи етарли эмас, бунинг учун қуйидаги зарарли одатлардан воз кечишингизга тўғри келади.

SPF ҳимоя кремларидан фойдаланмаслик

Бу айниқса ёз ойларида долзарб муаммога айланади, сиз қуёш нурларини қанчалик ёқтирманг, уни терингиз хоҳламайди. Фаол қуёш нурлари терининг тез қаришига олиб келади. Шунга қарамай, аксарият аёллар SPF ҳимоя кремларидан фойдаланмайдилар. Бу крем нафақат чўмилиб, қуёшда тобланганда, балки кундалик ҳаётингизда ҳам зарурдир. Йил давомида бир хил кремдан фойдаланиш одатидан воз кечиб, SPF ҳимоя кремларидан фойдаланинг.

Сақич чайнаш

Реклама қилинаётган ёқимли ифор таратувчи сақичларни чайнаш, мулоқот жараёнида бир қанча қулайликларни юзага келтирса-да, тинимсиз сақич чайнайдиган бўлсангиз, бурун ва оғиз атрофига ажин тушиш хавфи кучаяди. Оғзингиздан ёқимли ҳид келишини истасангиз, сақич чайнаманг, балки ялпизли конфетларни шимиганингиз маъқул. 

Ҳаддан ортиқ тозаликка эътибор бериш

Агар юз терингиз ёғли бўлса, уни мунтазам тозалашнинг зарари йўқ. Аммо баъзи бир аёллар ўзи кутган натижага эришиш учун ҳаддан ортиқ скраб, пилинглардан фойдаланишади. Агар ҳафтасига 2 мартадан ортиқ скрабдан фойдалансангиз, юзингизни мунтазам равишда лосьон ва тоникда артадиган бўлсангиз, бу ишларни тўхтатганингиз маъқул. Косметик воситалар таъсирида юз терисининг табиий ҳолати бузилади. Оқибатда унинг иммунитети ва қаршилик кучи камаяди, тери қуруқшаб, эрта ажин тушишига сабаб бўлади.

Тонгда ажинга қарши воситалар ёрдамида юзни ювиш

Бу юқоридаги банднинг давомидир. Уйқу олдидан юзни пардоз воситаларидан тозалаш, ювиш табиий ҳолдир. Аммо тонг отгандан дарров яна шу иш билан шуғулланишнинг ҳожати йўқ, ахир кечаси билан юзингиз кир бўлиб қолмайди-ку?! Эрталаб юзни оддий хона ҳароратидаги сув билан чайсангиз бас.

Ёстиқ жилдларини тез-тез алмаштирмаслик

Чойшабларни ҳафтасига бир марта алмаштириш одатий ҳолдир. Аммо ёстиқ жилдлари тез-тез алмаштирмайдиган бўлсангиз, унда бактериялар тўпланиб қолади, сочингизга сепилган лак, соч турмаклаш учун ишлатиладиган бошқа воситалар унга ўрнашиб қолади. Бундай ёстиққа ухлаш учун бош қўйгандан кейин кимёвий унсурлар юз терингизга таъсир қилиб, қариш жараёнини тезлаштиради. Иложи борича, ёстиқ жилдларини ҳар 2-3 кунда алмаштиришга ҳаракат қилинг.

Тўйиб ухламаслик

Уйқуга тўймаслик хаёлингизга келмаган бир қанча муаммоларни юзага келтиради. Улардан бири эрта кексайишдир. Агар уйқуга тўймайдиган бўлсангиз, организм ўзини қайта тиклашга улгурмайди, бу ўз навбатида тери ҳужайраларига салбий таъсир кўрсатади. 50 ёшдан кейин ҳам гўзал бўлиб қолишни истасангиз, ярим тунгача бўладиган уйқусизликдан воз кечиб, тиниқиб дам олинг. Уйқудаги гўзалга айланинг!

Нотўғри ҳолатда ухлаш

Эрта қаришга сабаб бўладиган уйқусизлик  билан боғлиқ бўлган яна бир ҳолат мавжуддир. Бу нотўғри ҳолатда ухлашдир. Аксарият аёллар ухлаганда қорин билан ёноқларини ёстиққа босиб ётишни хуш кўришади (эрталаб эса юз терисида ёстиқ жилднинг изи қолади). Бундай ҳолатда ухлаш қон айланиши бузилишига, терининг босим остида қолишига сабаб бўлади. Шундан кейин ажин тушмайдими деб ўйлайсизми? Ухлаганда чалқанча ва ёнбош ётиш нафақат тери учун, балки юрак қон-томир тизими учун ҳам фойдалидир.

Ҳуснбузарларни қўлда сиқиш

Ёшлигингизда юзингизда пайдо бўлган ҳуснбузарни сиқаётганингизни кўрган онангизнинг берган танбеҳи ёдингиздадир? Бу ҳаракатингиз билан нафақат ярага инфекция туширасиз, балки юз терисига жиддий зарар етказишингиз мумкин. Сиқилган ҳуснбузар ўрнида эса чандиқ ёки майда ажин қолади.

Ҳавони намлантирувчи воситадан фойдаланмаслик

Агар уйингиз ҳаддан ташқари иссиқ ва ҳавоси қуруқ бўлса, бу юз терисига таъсир этмай қолмайди. Шунинг учун хонани намлантирувчи воситадан фойдаланинг.

Тамаки чекиш

Бу ерда изоҳнинг ҳожати йўқ деб ўйлаймиз. Тамаки чекиш ва ёшлик бир-бирига зид бўлган сўзлардир. Агар эътибор берган бўлсангиз, бу ҳақда сигарета қутиси устида ҳам ёзиб қўйилган.


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 432 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016