Зарур масаллиқлар: ярим стакан гуруч, 5 та кичик бодринг, 4 дона картошка, 1 бош пиёз, битта петрушка банди, шивит, 20 гр. сариёғ, туз, мурч; шўрва учун: 2 тадан товуқ қовурғаси ва оёғи, 1 донадан сабзи ва петрушка банди, 1 бош кичик пиёз, қора мурч доналари, туз.
Тайёрланиши: 1. Товуқ гўштларини 2 л. совуқ сувга солиб, қайнатишга қўйинг. Қайнаб чиққач, кўпигини олиб, оловни пасайтиринг. Ярим соатдан сўнг сабзи, петрушка банди ва пиёз, қора мурч доналарини солиб, туз сепинг-да, яна 10 дақиқа қайнатинг.
2. Товуқ гўшти бўлакларини шўрвадан олиб, суягини гўштидан ажратинг. Суякларини яна қозонга солиб, паст оловда ярим соатга қолдиринг.
2. Бодрингни пўстидан тозаланг. Уруғи бўлса, олиб ташланг-да, тўртбурчак шаклда тўғранг. Шўрвадан икки чўмич олиб, алоҳида қозонда бодрингни 15 дақиқа қайнатинг.
3. Картошкани кичикроқ бўлакларга бўлинг. Гуручни ювинг.
4. Пиёзни тўртбурчак, петрушка бандини эса юпқалаб сомонча шаклида тўғранг. Қиздирилган сариёғда иккаласини яхшилаб қовуринг.
5. Товуқ гўштли шўрвани қовурилаётган пиёзга қуйинг. Картошка ва гуручни ҳам солинг-да, 7 дақиқа қайнатинг. Сўнгра бодрингли «рассольник»ни қуйиб, то пишгунча қайнатинг. Охирида товуқ гўштини майдалаб қўшасиз. Туз, мурч сепишни унутманг.
8 кишилик.
1 соту 40 дақиқа.