Пятница, 2017-02-24, 3:09 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3079]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [296]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [72]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1682]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2897]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4684]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [650]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1983]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [901]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [106]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [711]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [11]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 486
Статистика


waplog

Онлайн всего: 26
Гостей: 25
Пользователей: 1
Alentorstut
Главная » 2017 » Январь » 6 » Азиза Ниёзметова: «44 ёшимда яна оналик бахти насиб этди!»

7:32 PM
Азиза Ниёзметова: «44 ёшимда яна оналик бахти насиб этди!»
"Кишмиш қўшиб бол бераман – есангиз, Юрагимдан жой бераман – келсангиз...” Ушбу сўзлар билан эстрадада ўз дасхатини қолдирган Хоразм воҳаси хонандаси Азиза Ниёзметова "SUG”DIYONA” меҳмони бўлди. У билан суҳбат давомида сўнгги пайтларда камнамо бўлиб қолгани, ички дунёсига ва шахсий ҳаётидаги ўзгаришларга тўхталиб ўтдик.
 
— Суҳбат аввалида, нега сўнгги пайтларда кўринмай қолганингизни сўрамасдан иложи йўқ...

— Алия, сизда бундай савол туғилишига нима сабаб бўлаётганини тахмин қилаяпман. Менимча, пойтахтдаги концертларнинг тўхтаб қолгани, яъни ўн йил кетма-кет, танаффуссиз "Истиқлол” санъат саройида концерт тақдим этиб келиб, орада узилиш бўлиб қолгани гап-сўзнинг кўпайишига сабаб бўлди чоғи. Аммо бу Азиза Ниёзметова йўқ бўлиб қолди, деган ҳаёлга боришга сабаб бўлолмайди. Мен кўпроқ вилоят ва чет элларда ўтказилган концертлар билан банд бўлиб қолдим. Янги қўшиқларни нисбатан камроқ айтганим учун бошқаларга шундай туюлган бўлиши мумкин. Лекин ишонаманки, ашаддий мухлисларим ижодимни кузатиб боришяпти.

— Нега танаффусга йўл қўйдингиз? Талаб бўлмадими ёки хоҳиш?

— Ҳамкорлар таклифи билан фақат ташкилаштирилган гастролларда юрдим. Чет элларда ҳам концерт бердим, мухлислар билан учрашиш бахтига муяссар бщлдим. 

—  Танаффусдан сўнг яна пойтахтда концерт беряпсиз, эҳтимол қўрқувингиз бордир? Нима бўлганда ҳам ўтган йиллар давомида бошқа санъаткорлар ҳам "майдонга” чиқиб, ҳатто, ўзиб кетаётганлари ҳам бор. 

— Ишонч билан айтаманки, бу нарса мени умуман ўйлантиргани йўқ. Чунки, мен талаб бўлгани учун бу ишни бошлаганман. Авваламбор мухлисларим ва концертимни ташкиллаштираётган марказнинг таклиф ва талаби мени шунга ундади. Бунга яна бир исбот эса, концертга ҳали анча бор бўлишига қарамай, чипталар сотиб оллинаётганини эшитдим. Шунинг ўзи мени халқ соғинганидан далолат эмасми? Эътибор беришингизни сўрардим, мен ҳеч кимга мажбурлаб сотганим йўқ, ҳамма келиб, кассадан олиб кетяпти. Баъзи санъаткорлар сингари ташкилотларга мажбуран чипта сотиб олиш таклифи билан чиққаним йўқ.

— Гастроллар билан банд бўлиб вақтимдан ютказиб қўйдим, деб ўйламайсизми?

— Асло! Ҳақиқий санъаткор ҳеч қачон ютказмаган. Мисол учун устоз санъаткор Бобомурод Ҳамдамов 20 йилда бир "Ким экан” қўшиғини тақдим этиб, 7 ёшдан 70 ёшганча ҳамманинг диққатини тортди. Мен ўз ижодимга, қобилиятимга ва омадли хонанда эканимга ишонаман. 

— Шундай бўлса ҳам "Кишмиш”дек машҳур бўлган бошқа қўшиғингиз бўлмаяти, бунисига нима дейсиз?..

— Мен бу қўшиқни куйлаганимда Хоразмнинг ўзига ҳос ширин шевасини, қулоққа ўзгача ёқимли эштиладиган сўзларини куйга солганман. Бугун эса бундай қўшиқларни куйловчилар кўп. Шунинг учун бошқа қўшиқларим "Кишмиш”дек оммалашмади. Яна бир гап, балки ўзим мухлисларнинг эътиборидан чарчагандирман. Одамларнинг қўлини бигиз қилиб кўрсатишлари руҳан толиқтиради. Шу боис ҳам баъзида ижодкор учун бироз танаффус шарт бўлиб қолади.

— Мухлис бугун сизга чалган қарсагини, эртага бошқасига ҳам чалади. Уларни бевафо дейишади...

— Гапингиз тўғри. Бироқ мен мухлисларимнинг ҳақиқий меҳрини қозонганман. Ва бу эътиборини сақлаб қололаман. 

— Ўзингизчи, мухлисларингизни соғиндингизми?

— Бу саволингизга, саҳнага чиққанимдан сўнг аниқ жавоб беришим мумкин. Аслида, тўй хизматларида юрганимда, ижодий сафарларда мухлисларим билан юзлашиб, суҳбатда бўламиз. Бироқ айнан "Истиқлол”га келадиган мухлисларим билан дийдорлашганда туядиган хисларимни ўша пайтнинг ўзида сезсам керак. 

— Санъаткорларда рақобат бор, деб ўйлайсизми?

— Менимча, бугун рақобат эмас, ҳудудлар бўлиб олган хонандалар кўпайган. Пойтахт тўйлари ва вилоят тўйларини ажратиб олганлар бор. Айтмоқчиманки, бугун пойтаҳтда клиплари "айлантирилиб” кетма кет янги қўшиқ куйлаётганлар вилоятга борса унча мунча одамлар уларни тан олмайди. Чунки ҳудуддаги тингловчининг талаби умуман бошқа. Уларнинг дидини топиш учун ҳамма ҳам дош беролмайди.  

— Азиза опа, эшитишимизча журналистика йўналиши бўйича ўқишни бошлабсиз?

— Бошлаган эдим... Ўзбекистон Миллий Университетнинг журналистика йўналиши бўйича ўқишга киргандим. Аммо икки йил олдин академик таътилга чиқишга мажбур бўлдим. Оила, фарзандларим, ижод, хизматлар – ҳаммасига умуман вақт тополмадим. Ҳар куни ўқишга бориб, тайёрланиш жуда қийнаб қўйди. Бироқ қизиқишим сўнмаган. Албатта, ўқишни давом эттираман. 

— Қизингизни узатганингиз ҳақида биламиз. Бугун сиз турмуш ўртоқ, она мақомидан ташқари қайнонасиз ҳам...

— Қизимни узатганимга беш йил бўлди. Доим, "Мен, қудамни лотореяга ютиб олганман” деб ҳазиллашаман. Қудам қизимнинг иккинчи онаси. Куёвим ҳам ўғлимдек. Ёшлар бир-бирларини тушуниб яшаб келишяпти. 

— Набирангиз ҳақида ҳам гапириб беринг.

— Биринчи марта буви бўлганимни эшитганимда Наманган гастролида эдим. Қудам буви бўлганимизни айтганида, қандай севинганимни кўрсангиз эди. Чақалоқ энди дунёга келган-у, мен  «Буви бўлдимми» деб энтикиб кетаяпман. Ҳозир эса ҳар бувижон деганида ўша илк кунлардаги туйғулар қайта жонлангандек бўлади.  Уйимизга келганида иложи борича бирга вақт ўтказишга ҳаракат қиламиз.

— Азиза опа, суҳбатимиз сўнгида сизни яна бир карра оналик бахтини туйганингиз билан табриклайман. Бир неча ой олдин оилангизга келган янги меҳмон ҳақида гапириб берсангиз...

— Ҳисоб бўйича кенжатойим олтинчи фарзандим. Улардан тўрттаси ўзимники. Иккитасини эса ўз қарамоғимга олганман. 44 ёшимда кенжа қизимни туққанимдан кейин соғлиғимдаги баъзи муаммолардан фориғ бўлдим. Мен учун фарзандлардан азиз неъматнинг ўзи йўқ. Шунинг учун баъзи одамларнинг гап-сўзи, ҳайратидан чўчиб улардан воз кечмайман. Худо менга оналик бахтини тақдим этаётган экан уларни, албатта, дунёга келтираман. Катта қизим Нилуфар 23 ёшда, Достон 20 ёшда, Миразиз 17 ёшда, Диёра 11 ёшда, Амира 2 ёшда ва энг кичкина қизалоғим Мадина 5 ойлик. Уларнинг барчаси менинг қувончларим. Борига шукр айтаман. 

— Фарзандларингизда ўзаро рашкни ҳам сезганмисиз?

— Ҳа, баъзида бўлиб туради. Айниқса, ўғилларим мени кўп қизғонишади. Қизларим билан кўпроқ гаплашиб қолсам, дарров қовоқ-тумшуқ қилиб олишади. Биз билан гаплашмайсиз, деган эътирозларни ҳам эшитаман. Авваллари уларнинг гапини унчалик тушунмасдим. Бироқ кейинчалик она ҳар бир болага индивидуал ёндашиб, алоҳида вақт ажратиши шарт экан деб ўйлаб қолдим.  

— Ортга назар ташлаганингизда қандай хатоларингизни кўрасиз?

— Агар ҳаммаси ўзимни қўлимда бўлганида ижод қилишни эртароқ бошлаган бўлардим. Институтни тамомлаганимда онам, "Бизнинг оиладан санъаткор чиқмаган. Турмушга чиқ, фарзандли бўл, умр йўлдошинг руҳсат берса, истаганингни қилавер!” деб айтганлар. Ўшанда онамга қулоқ тутиб, оилани танладим. Шу боис санъатда вақтдан бой бердим, деб ўйлаб қоламан. Агар ижод қилишни бироз эртароқ бошлаганимда балки, бугун ҳаммаси бошқачароқ бўлармиди...  

— Ниятимиз, ортингизга назар ташлаганингизда фақат қувончли кунларни кўриш насиб этсин. 

Алия СУЛАЙМАНОВА суҳбатлашди.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 302 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017