Четверг, 2016-12-08, 8:00 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 152
Гостей: 150
Пользователей: 2
Asteroicfc, Kathrynnup
Главная » 2016 » Август » 16 » Азоблар қаъридаги жувон

6:46 PM
Азоблар қаъридаги жувон
Электрон манзилимизга келган ушбу мактубга аввалига эътибор қилмадик. Сабаби, номада на мавзу, на исм кўрсатилганди. "Кимдир шунчаки хат юборибди-да”, деб бошқаларини ўқир, у эса ҳар гал қолиб кетаверарди. "Шуни ҳам қарай, бир мухлис умид билан нимадир қоралаган”, деган ўй билан охири уни ҳам очдим...

«Бу воқеага ўн икки йилча бўлди. Шундан буён юрагимда сақлаб келаман. Бошқа иложим ҳам йўқ. Кечмишим шунчалар қораки, на бировга айтиб бўлади, на маслаҳат сўраб. Ҳаммаси бўлиб ўтди, бўёғи ҳам сингиб бўлди. Энди ҳеч нарсани ўзгартира олмайман. Бир оғир ва кечирилмас гуноҳни бўйнимга осиб бўлдим. 

Лекин шунчалар ундан қутилишни истайманки...

Баъзида вақтнинг ортига қайтиришини, ўша гуноҳкор кунни қайта менга рўбарў қилишини ва мен ўша ифлос ишни содир этмасдан ўтиб кетишни жуда-жуда хоҳлайман....

Гоҳида узоқ-узоқларга гуноҳим дахл қилмайдиган жойларга бош олиб кетиб қолгим келади.

Афсуски, ҳеч бирининг иложи йўқ. 

Ўшанда турмуш чиққанимга етти йил бўлганди. Икки ўғилнинг онаси эдим. Ҳаётим жуда гўзал: ўзим кўнгил қўйган инсонимга турмушга чиққанман, фарзандларим ҳам катта бўлиб, севимли ишимда ишлай бошладим, рўзғорим бут, турмуш ўртоғим ҳатто "матиз” русумли автомобил ҳам олиб берган... 

Энг сўнгги русумда кийинар, топганимни ўзим учун сарфлар, эрим эса рўзғорни каму-кўстсиз бутлаб қўярди. 

Ҳамманинг менга ҳаваси келарди. Айниқса ишхонадагилар "Эрмакка ишга келиб кетасиз-а? Маош учун жон куйдирмайсиз...” дейишар, чиндан ҳам мен ишга гўё пул топиш учун эмас, вақтимни ўтказиш учун келаётганга ўхшардим. 

Эримнинг топиш-тутиши зўр бўлгани боис, менинг маошим ўзимнинг пардоз анжомларим учун эди холос. 

Мана шундай тўкин-сочин, осойишта кунларимни биринчи бор эримнинг уйга келмагани бузди. 

У ҳеч қачон сафарларда бўлмаган, бирор жойларда сабабсиз қолиб кетмаган. Чунки у учун энг қулай ва эркин бўлиши мумкин бўлган жой бу — уй эди. 

—  Уйда дам олишга нима етсин. Бекорга "Ўз уйинг — ўлан тўшагинг” дейишмаган, — дерди у. — Бегона жойда уйқум ҳам келмайди, ётолмайман ҳам. Ёстиқлари ҳам ботиб кетадими-ей...

Ишонасизми, ҳатто фарзандлари ҳам ўзига тортган. Ўғилларим ҳам қаерга меҳмонга бормайлик, қолишни асло истамас, уйда ҳам ўзларининг ёстиқларидан бошқасига бош қўймасди. Шуларга мос равишда мен ҳам ҳатто онамникига борсам ҳам ётиб қола олмасдим. Истаганимизда кундузи ўтириб, кечга қайтиб келаверардик. Баъзида бизни яхши билган акам болаларимга ҳазиллашарди:

—  Энди келсаларинг, ёстиқларингни ҳам кўтариб келинглар. Шунда ётиб кетасизлар. 

—  Жойимиз-чи? — дерди болаларим жиддий.

Мана шунга ўрганган одам бир кун тўсатдан уйга келмаса хаёлингизга нима келади. Тағин қўнғироқларингизга жавоб бермаса...

Ўшанда ҳали саноқли одамдагина мобил телефон бор эди. Шулар қатори эримда ҳам. Уй телефонидан кечаси билан тинимсиз қўнғироқ қилганман. Хаёлимга минг хил фалокат, минг хил гумон келган. Охири мажбурликдан энг яқин ўртоғининг уйига телефон қилиб йиғлаб юборгандим:

—  Минг бор узр. Ярим тунда безовта қилдим. Ўртоғингиз йўқ. Тинчмикан, ишқилиб...

—  Телефон...

—  Телефонини кўтармаяпти...

—  Ҳозир мен териб кўрай-чи?

Беш дақиқа ўтар-ўтмас ҳалиги ўртоғи менга қайтиб телефон қилди: 

—  Хавотир олманг. Бир жойда иш билан қолган экан...

—  Гаплашдингизми?

—  Ҳа.

—  Нега менинг қўнғироғимга жавоб бермабди?

—  Ўзи келса, айтар. Хавотир олманг. Соғ-омон. Бемалол ухлайверинг...

Бемалол ухлаб бўладими? Қандай иш эканки, "ўлан тўшаги”дан кечишга мажбур этибди? Қандай жой эканки, айнан менинг телефонимга жавоб беролмайди?

Тонггача мижжа қоқмадим. Жинни бўлиб қолай дедим. Шунчалар тушкунликка тушиб, бадгумон бўлиб қолдимки, бошқа қўнғироқ қилмадим ҳам. Ишга ҳам бормабман. 

Кечки пайт у ҳеч нарса бўлмагандек кириб келди. Саволларимга жавобан совуққонлик билан деди:

—  Ҳеч нарса сўрама! Ўзингга яхши бўлади...

Сездим, шу пайтгача хиёнат, ёлғон нелигини билмаган эрим мени алдай олмаётганди. Мен эса бу жавобдан кўра ёлғонларга кўмиб ташлашини истардим.

"Майли, нозик меҳмонлар билан эдим, денг. Ё бўлмаса, бегона жойда ётишни синаб кўрдим, десангиз ҳам майли. Ишхонам мажбур юборганди, ҳамкорларимиз бор эди, денг ё. Алданг, мени алданг...”

Ичимдан отилган фиғон, кўзларимдан ёш бўлиб оқди...

Бу ҳол яна икки бор такрорланганида эса ақлдан озай дедим. 

Сўнг эса...

Эрим ёлғон сўзламади, ваъдалар бермади, нималарнидир рўкач ҳам килмади. Очиқ-ойдин айтди-қўйди:

—  Сен тўкис аёлсан. Камчилигинг йўқ. Рўзғорни ҳам, болаларини ҳам, мени ҳам... эплайсан. Шунинг учун хафа бўлишингни истамайман. Ҳеч нарса ўзгармайди. Ҳаётингда бирор нима кам бўлмайди. Аввалгидек таъминлаб қўяман. Фақат... мен севиб қолдим. У билан яшашни истайман....

Индамадим.

Ичимдан эса адоқсиз саволар отилиб чиқа бошлади: "Нега? Нима учун? Нима сабабдан? Нега ҳаётим кам бўлмас экан? Сизсизлик — тўкисликми?..”

Хуллас, бу саволларга жавоб топа олмай унсиз йиғладим. 

Ўзимни ҳеч нарса билан овута олмадим. Ҳаётимда сира бунақа адолатсизликка дуч келмаганим туфайли, дарров ҳаммага дардимни достон қилдим. Ишхонамга ҳам, уйдагиларга ҳам, эримнинг уйдагиларига ҳам, эримнинг ўртоғига ҳам...

—  Сиқилманг, шу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди-ку! — деди ўртоғи бепарво.

—  Сиз билардингиз-а? Бошидан билгансиз! Нега қайтармадингиз? — унга ҳам йиғлаб бердим.

—  Кўнгил ишига аралашиб бўлмайди. "Қайт” деганингизга қайтиб қолмайди. Шунинг учун ўзингизни еманг...

—  У қанақа? Шунчалик чиройлими? Гулдек оиласи, фарзандларидан кечар даражага ҳурлиқоми?

—  Йўғ-а! Сиз унинг олдида минг чандон гўзалсиз! Фақат у жуда айёр. Усталик билан эрингизнинг бошини айлантириб олди. Мен уни, ўша қизни инсофга чақирмоқчи бўлдим. Дарров эрингизга айтиб берибди. Эрингиз менга тўнғиллаб кетди. У ифлос дўстлигимизга ҳам раҳна солди. Ҳозир эрингиз билан жа-а-а, ош-қатиқ эмасман...

—  Ўша қизнинг расмини бирор кун кўрсатинг менга... — дедим худди сурат бир нимани ҳал қиладигандек унга умид билан боқиб. 

—  Майли... — деди эримнинг ўртоғи дарҳол рози бўлиб. — Қаерда учрашамиз?

—  Хоҳлаган жойингизда...

Шу билан сурат баҳона у билан ўзим қўнғироқ қилиб, икки марта учрашдим. Учинчи марта ўзи телефон қилди:

—  Жуда тушкунликка тушиб қолгансиз. Хавотир олдим. Бирор жойда учрашайлик, сизга айтадиган гапим бор.

У айтган жойга бордим. 

—  Хаёлимдан кетмай қолдингиз... "Йиғлаб ўтирибдимикан? Ухладимикан? Овқат едимикан?” деб ўйлайвераман. Эрингизни кўраман, димоғи чоғ. Хотини ундан ҳам хурсанддир?

—  У... у билан тўйи бўлганми? — дедим "хотини” деган гап қулоғимни ёндириб ўтгани учун.

—  Ҳа-а-а, энди беникоҳ яшамайди-ку! Эҳтимол, бошида ҳиссиётларга берилиб, никоҳ ҳақида ўйламагандир? Энди барибир бола кўрамиз деса, никоҳ бўлгани яхши-да!

—  Бола-а-а... — ўзимдан кетиб қолай дедим. 

—  Бирам соддасиз-ей! Ҳар доим бирга бўлганидан кейин туғилади-да, болалар ҳам. Сиз сиқилманг. Бевафолар жон койитишга арзимайди...

—  Ичим куйяпти-да! Чидолмаяпман...

—  Овунинг. Бошқа нарсалар билан овунинг. Зериксангиз қўнғироқ қилинг.  

Хуллас, у оғир дамларимда қалбимга айёрлик билан йўл топишга урина бошлади. Бу йўлда ҳеч нарсдан тап тортмади. Ўзини менга дўст кўрсатиш учун ҳатто улар билан кафеда бирга ўтириб суратини менга олиб келди ҳам. У қадар чиройли бўлмаган аёл. Жуда ёш ҳам эмас. Бўлса мендан икки ёш кичик...

—  Вой шунчалик оиладан кечар даражага келган экансиз, ўн ёш кичигидан топмайсизми? Хурлиқо бўлмайдими? — дедим кулиб эримнинг ўтоғига.

—  Ана энди ўзингизга келяпсиз! — деди у қўлимдан ушлаб.

Мен дарҳол тортиб олдим.

—  Нега чўчиб кетдингиз? Эрингиз мазза қилиб юрибди. Сизларни ўйлаётгани ҳам йўқ. Куйишингизга арзимайди. Аламингизни чиқаринг, ўчингизни олинг. Сизнинг ҳақингиз йўқми, юришга? Сизда кўнгил йўқми, севишга... Сиз шунчалар гўзал ва оқиласизки, ҳатто, ўртоғимнинг хотини эканлигингизга ҳам қарамай севиб қолдим. Бор-йўғи уч-тўрт марта гаплашиб ўтирдикми? Шу вақтнинг ичида девонларча севдим, сизни. Бу ҳақда бутун оламга жар солишга ҳам тайёрман! Эрингизга ҳам айтаман!

—  Вой, ундай қилманг! — қўрқиб кетдим.

—  Сизни ростдан севаман...

Шу кундан бошлаб у тинимсиз севги изҳор қила бошлади. Мен эса ўз-ўзидан уни ўйлашга тушдим. Дардимни унутдим. Охири... шунчалар тубанлашиб кетдимки, эримга хиёнат қилдим. Ўша ондаёқ тафаккурим бирдан тиниқлашгандек, уйғонгандек, қаердандир ақл келгандек бўлди. Ичимни надомат кемира бошлади. Нималар қилиб қўйганимни англаб виждоним қийноққа солди. Ўзимдан жиркана бошладим. 

Бахтимга шундан сўнг эримнинг ўртоғи ҳам бошқа атрофимда парвона бўлмади. У ҳам гуноҳини англади чоғи, гаплашмай ҳам қўйди мен билан. 

Жуда азобда қолдим. Эримнинг хиёнати, усизликда кечган вақтимдаги изтиробларим денгиздан томчи бўлиб қолди. Агар билсангиз, мана шу гуноҳим келтирган азобни эримнинг минг хиёнати берган қийноққа  алмаштиришга розиман. Афсуски, бунинг иложи йўқ...

Энг даҳшатлиси, орадан икки йил ўтиб, эрим оиламизга қайтди, мендан кечирим сўради. "Дунёдаги энг яхши, гўзал ва садоқатли аёл ўзингсан!” деди ғурурланиб.

Бу билан эса мени изтироблар чоҳининг энг чуқур қаърига итаргандек бўлди. Ўша-ўша азобдаман...

КАМИНА оққа кўчирди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 549 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016