Суббота, 2016-12-10, 6:56 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2915]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2682]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 447
Статистика


waplog

Онлайн всего: 91
Гостей: 90
Пользователей: 1
MoPjuck
Главная » 2016 » Ноябрь » 23 » Баҳром Назаров: “‘Айрилдим’ни бошқа санъаткорларга тавсия қилиб кўрганман”

4:59 PM
Баҳром Назаров: “‘Айрилдим’ни бошқа санъаткорларга тавсия қилиб кўрганман”
Бугунги суҳбатдошимиз омади келишини бир неча йиллар кутган, келишидан умид узганида эса деярли ҳар бир таронаси хитга айланаётган хонанда Баҳром Назаров. Хонанда билан учрашувимиз жуда самимий руҳда кечди. Суҳбат сиз учун ҳам мароқли бўлади деган умиддамиз.

– Ижодингиз бошидан кузатиб келаман, "Айрилдим” таронангиз чиққанидаёқ келажаги порлоқ санъаткор эканлигингизга кўзим етганди. Ўзингиз-чи, айнан шу тарона сизга омад келтиришини билганмисиз?

–  Бу жуда кўп санъаткорларнинг тажрибасида кузатилган ҳолатлардан бири. Одатда меҳр бериб, кўп вақт ажратиб яратган таронангиз ижодингизда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди-ю, лекин бир четда ётган қўшиқ омад олиб келади. Мен ҳали бастакорлик қилиб юрган кезларимда шу қўшиқни бошқа санъаткорларга тавсия қилиб кўрганман...Очиғи, айнан "Айрилдим” менга омад олиб келишини кутмаганман.

–   Танилаётган тароналарингизнинг эгаси чиқяпти...

–    Гап "Пари-пари” таронам ҳақида кетаётган бўлса, ҳали ҳеч ким мана бу қўшиқни ўғрилабсан деб, уни эшитмай қўйгани йўқ. Бу нарсаларга эътибор бермайман.  

–  Узоқ вақт мухлис қалбида сақланиб қолиш учун нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?

–   Тинимсиз меҳнат қилиш керак, ижод, изланиш, янгилик яратиш керак. 

–  Бизга маълумки, асли касбингиз темирйўлчи, кўпчилик орзу қиладиган бу соҳадан кетганингиздан афсус чекмайсизми?

–  10 йил ишладим, кейин санъат билан бўлиб, вақт ажратолмай қолдим. Лекин бир кун яхши кўрган касбимга қайтаман.

–  Озодбек Назарбековнинг концерт дастурига ташриф буюрганимда бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Залдаги жойингизга биров келиб ўтирганини кўрсангизда, уни турғизмадингиз, аксинча чиптангизни ташлаб саҳна ортига ўтиб кетдингиз...

–  Табиатан кўнгилчан инсонман. Жаҳлимни чиқариш жуда мушкул, чиқса ҳам беш дақиқадан кейин ёдимдан кўтарилади. 

–  Оилада ҳам шундайми?

–  Оиламга қаттиққўл бўлишга вақтим ҳам бўлмайди (кулади). Оилада ҳам худди шундай кўнгилчан инсонман.

–  Оилангизга кам вақт ажратасизми?

–  Вақтим бўлиши билан оилам билан бўлишга ҳаракат қиламан. Фарзандларим тарбиясини асосан аёлимга ишонаман. Асосий вақти онаси билан бўлгани сабабли фарзандларимни рафиқам орқали назорат қиламан.

–  Куйлаётган тароналарингизнинг деярли ҳар бири ўз мухлисини топяпти, бунга ҳамкасбларингиз қандай муносабат билдиришади?

–  Мени аввал ҳам таниган санъаткорлар тўй-ҳашамларда кўриб қолишса,  "бир амаллаб чиқдинг-а” деб ҳазиллашиб қўйишади. Йигит кишининг ишида самара бўлсин экан...

– Концертингизга оз қолди, жонли ижрода куйлаш истаги бўлмадими? 

–  Албатта, бу йилги концертимда жонли ижро ҳам бўлади. Лекин концерт тўлиқ жонли ижрода бўлиши учун санъаткордан жуда катта тажриба талаб этилади. Келаси концертларимда тўлиқ жонли ижрода куйлашни ният қилганман.

–  Вақт ҳақида ўйлаганингизда кўнглингиздан қандай кечинмалар ўтади?

–   Кўп нарсаларга улгурмаётгандекман... Омад менга 30 ёшимда келган. Унгача амал-тақал қилиб рўзғор тебратиб юрган йигит эдим. Айнан ана шу ҳаёт барча учун ўткинчилигини доим англаганим сабабли мухлисларнинг олқиш ва эътиборидан ўзимни йўқотиб қўймайман, шунчаки хурсанд бўламан. Эртага ўрнига кимдир келишини англаб етган инсон вақт қадрига етади, ҳаволаниб кетмайди. Мен учун барчаси ўз вақтида берилган, ҳатто омад ҳам. Барчасига қўл силтаб кетмоқчи бўлганимда, мени тўхтатишган. Шу сабаб ҳамма нарсанинг ўз вақт-соати бор, фақат сабр билан кутиш керак деб ҳисоблайман.

–  Орзуларингиз... 

–  Фарзандларни комил инсон қилиб, чиройли ҳаёт кечириш. Отам доим  менга қилганларинг фарзандингдан қайтсин, дер эдилар. Шу сабаб яхши фарзанд бўлишга ҳаракат қиламан. Санъатда эса ўзимдан из қолдиришни орзу қиламан.

–  Барча орзуларингизга етишишингизга тилакдошмиз. 

—  Раҳмат.

Маълумот учун: 
Баҳром Назаровнинг икки фарзанди: Озодбек исмли ўғли ҳамда Зеҳина исмли қизи бор.
Лайло РУСТАМОВА суҳбатлашди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 65 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016