Среда, 2017-01-18, 2:11 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2994]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [276]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [69]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1635]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2794]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4629]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [647]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1983]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [91]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [837]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [97]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [697]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [188]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 468
Статистика


waplog

Онлайн всего: 144
Гостей: 142
Пользователей: 2
Tuwaslib, BryanWeast
Главная » 2016 » Декабрь » 27 » Байрам дастурхонингизга салатлар рецепти

7:41 PM
Байрам дастурхонингизга салатлар рецепти
Севимли оливье

Янги йилга янгича усулда тайёрланг!

Зарур масаллиқлар: 7 бўлак қайнатилган мол гўшти ёки тили, 6 та тузланган бодринг, 5 та қайнатилган тухум, 1 та кичкина бош пиёз ва қайнатилган картошка, 2 ош қошиқ консерваланган кўк нўхат, ун, ўсимлик ёғи, майонез, шивит, туз.

Тайёрланиши: 1. Қайнатилган мол тили бўлакларини ликопчага айлана шаклида териб чиқинг.

2. Пиёзни юпқалаб ҳалқа шаклида тўғранг. Ун сепиб, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуриб олинг.

3. Қайнатилган картошка, тузланган бодринг ва 2 дона қайнатилган тухумни тўртбурчак шаклда майдалаб тўғранг. Шивитни майдаланг. Масаллиқларни аралаштириб, консерваланган кўк нўхат қўшинг. Туз сепиб, майонез солиб аралаштиринг.

4. Мол тили устидан салатни чиройли қилиб солиб, атрофини қолган тухумлари билан безаб чиқинг.

Тайёрланиш вақти: 45 дақиқа.

 

«Атиргул» салати

Қишда ҳам баҳорий кайфият

Зарур масаллиқлар: 400 гр. қайнатилган ёғсиз гўшт, 250 гр. консерваланган қўзиқорин, 1 та қизил булғор қалампири, кўк пиёз, зайтун меваси (донаксиз). Қайла учун: 1 стакандан камроқ сметана, 2 ош қошиқ лимон шарбати, майдаланган қалампир, туз.

Тайёрланиши: 1. Гўшт ва қўзиқоринни сомонча шаклида юпқалаб, булғор қалампири ҳамда кўк пиёзни майдалаб тўғранг. Кейин масаллиқларни аралаштиринг.

2. Сметанага туз, майдаланган қалампир ва лимон шарбати солинг.  Қайлани салатга қўшиб, яхшилаб аралаштиринг. Салатни зайтун меваси ва тузланган қўзиқорин билан безатинг.

Тайёрланиш вақти: 50 дақиқа.

 

«1 январь» яхна таоми

Сельд балиғи гўштидан…

Зарур масаллиқлар: 100 гр. сельд балиғи, 2 донадан картошка ва тухум, 1 тадан сабзи ва лавлаги, кўк пиёз.

Тайёрланиши: 1. Сабзавотларни қайнатиб олинг. Пўстларидан тозалаб, эзинг. Майонез қўшинг. Тухумни ҳам қайнатиб, қирғичдан ўтказинг-да, майонез қўшинг.

2. Целлофан ёйиб, устига майдалланган кўк пиёз сепинг. Кейин сельд балиғи бўлакларини қўйинг. Устидан сабзавотли бўтқа ва тухумни солинг. Туз сепинг. Кейин эҳтиёткорлик билан ўраб, музталкичга қўйинг. Қотгач, ўртача катталикда кесиб, дастурхонга тортинг.

Тайёрланиш вақти: 2 соат.

 

Ажойиб егулик

Бақлажон ва гўштли «дуэт»

Зарур масаллиқлар (4 кишилик): 800 гр. гўшт, 100 гр. пишлоқ, 2 та бақлажон, 1 бош пиёз, 6 ош қошиқ ўсимлик ёғи, туз, қора мурч.

Тайёрланиши: 1. Бақлажонни 1 см.лик қалинликда айлана шаклда кесинг. Туз солинган сувга 20 дақиқага солиб қўйинг. Кейин сувини яхшилаб силқитиб, 3 ош қошиқ қиздирилган ўсимлик ёғида қовуриб олинг.

2. Пиёзни ҳалқа, гўштни каттароқ қилиб тўғранг.

3. Қолган ўсимлик ёғини қиздириб, гўштнинг қовуринг. Кейин қопқоғини пасайтириб, 10 дақиқа паст оловда қолдиринг.

4. Пишлоқни қирғичдан ўтказинг. Бақлажоннинг устига гўшт бўлакларнини қўйиб, туз, мурч сепинг-да, пишлоқ қириндисини ҳам солинг. 170 даражада қиздирилган газ печига 15 дақиқага қўйиб олинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат.

 

«Ананас» салати

Фантазияни ишга солинг, келинчаклар!

Зарур масаллиқлари (4-6 кишилик): 200 гр. қайнатилган товуқ гўшти, 4 та картошка, 2 та қайнатилган тухум сариғи, 1 бош пиёз, 1 ош қошиқ сметана, ўсимлик ёғи. Безак учун: 150 сариёғ, 6 та кўк пиёз, 2 та қайнатилган тухум оқи, 1 та қайнатилган сабзи.

Тайёрланиши: 1. Картошкани қайнатиб, тозалаб, эзинг. Пиёзни тўрт бўлакка бўлинг. Тухум сариғи, қайнатилган товуқ гўшти ва пиёзни гўштқиймалагичдан ўтказинг. Картошкали бўтқага қўшинг-да, сметана солиб, аралаштиринг. Қўлингизга ўсимлик ёғи суртиб, ликопчага аралашмани солинг-да, ананас шаклини ясанг.

2. Сариёғни кондитер қопчасига солиб, ананас атрофини кичкина гулчалар билан безаб чиқинг. Сабзини майдалаб тўғраб, сариёғли гулларга ёпиштиринг. Ўртасига эса кўк пиёз баргини солиб қўйинг. Атрофини тухум оқи бўлаклари, сабзи ва шивит билан безатинг.

Тайёрланиш вақти: 50 дақиқа.

 

«Денгиз юлдузи»

Арчагамас, дастурхонингизга безак!

Зарур масаллиқлар (4-6 кишилик): 250 гр. дудланган гўшт (колбаса), 200 гр. тузланган қўзиқорин, 100 гр. пишлоқ, 3 та қайнатилган тухум, 1 тадан помидор ва тузланган бодринг. Қайла учун: майонез, ярим чой қошиқ қалампир. Безак учун: салат барги, ярим банка тузланган зайтун меваси, 4-5 та қисқичбақа тайёқча.

Тайёрланиши: 1. Дудланган гўштни тўртбурчак шаклда тўғранг. Қайнатилган тухумнинг сариғи ва оқини ажратинг. Пишлоқ ва тухум оқини қирғичдан ўтказинг.

2. Тузланган қўзиқоринлардан безак учун олиб қўйиб, қолганини майдалаб тўғранг.

3. Помидор ва бодрингни тўртбурчак шаклда майдалаб тўғранг. Қалампирни майонез билан аралаштиринг. Барча масаллиқларни аралаштириб, майонезли қайлани солинг.

4. Салатни салат барги устидан юлдузча шаклида солиб чиқинг. Юзига майдаланган тухум сариғи сепинг. Кейин қисқичбақа тайёқчаларини бўлаклаб, улар билан юлдузли салатни безатинг. Атрофига тузланган қўзиқоринларни қўйиб чиқинг.

Тайёрланиш вақти: 45 дақиқа.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Pazandachilik / Кулинария | Просмотров: 286 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017