Вторник, 2017-10-24, 0:53 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3713]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [376]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [74]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1885]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3230]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4910]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [663]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1988]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [121]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [165]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1325]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [155]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [884]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [248]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 563
Статистика


waplog

Онлайн всего: 36
Гостей: 36
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Декабрь » 26 » Байрам дастурхонингизга — тортлар рецепти

7:46 PM
Байрам дастурхонингизга — тортлар рецепти
Янгича «Медовик»

Одатий ширинликнинг ноодатий таъми…

Зарур масаллиқлар (12 кишилик): хамирига: 450 гр. ун, 100 гр. сариёғ, 1 дона тухум, 5 ош қошиқ асал, 2 ош қошиқ сут, 1 чой қошиқ истеъмол содаси; кремига: 200 мл. сут, 200 гр. сариёғ, 100 гр. шакар, 1 дона тухум сариғи, 3 ош қошиқ ун; безак учун: 100 граммдан шакар ва майдаланган ёнғоқ, олча ёки қулупнай мураббоси.

Тайёрланиши: 1. Сариёғ, шакар, асал, тухум, сут ва истеъмол содасини аралаштириб, сув буғига тутиб туринг. Оловдан олиб, ун солинг-да, хамир қоринг. Хамирни 5 бўлакка бўлиб, юпқа қилиб ёйинг ва ёғланган қолипларга солинг. Ҳар бирини 180 даражада қиздирилган газ печига 5 дақиқага қўйиб олинг.

2. Крем тайёрлаш учун сутни ун билан аралаштириб, қайнатиб олинг. Кейин совутиб, сариёғ, тухум сариғи ва шакар солиб кўпиртиринг.

3. Майдаланган ёнғоқни шакар билан аралаштиринг. Қоғоз солинган қолипга териб чиқиб, қиздирилган газ печига 5 дақиқага қўйиб олинг. Кейин эзинг.

4. Коржлар ўртасига крем суртиб, ёпиштиринг. Юзига ҳам крем суртиб, майдаланган ёнғоқ сепинг. Кейин мевалар билан безанг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат.

 

«Қорли чўққидаги қулупнай»

Янги йилни ширинликлар билан кутиб олинг!

Зарур масаллиқлар: хамирига: 200 гр. сариёғ, 1 стакан ун, ярим стакан какао, 4 дона тухум, 2 ош қошиқ шакар, 2 чой қошиқ ванилин, туз; глазурь учун: 200 гр. шоколад, 1 стакан ёғли қаймоқ; безак учун: қулупнай мураббоси, кўпиртирилган қаймоқ.

Тайёрланиши: 1. Ун, какао ва тузни аралаштиринг.

2. Тухум сариғини шакарнинг ярми билан кўпиртиринг. Ванилин ва унли аралашмани қўшинг. Сариёғни ҳам эритиб солинг.

3. Тухум оқини туз солиб кўпиртиринг. Қолган шакарни қўшиб, хамирга солинг-да, яхшилаб аралаштиринг. Ёғланган қолипга хамирни солиб, 25-35 дақиқага 160 даражада қиздирилган газ печига қўйинг.

4. Қаймоқни 1-2 дақиқага оловга қўйинг. Кейин шоколадни майдалаб солиб, яна 3 дақиқа оловда қолдиринг. Яхшилаб аралаштиринг.

5. Торт юзига шоколадли глазурни суртиб, кўпиртирилган қаймоқ ва қулупнай мураббоси мевалари билан безатинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соату 20 дақиқа.

 

«Қиш эртаги»

Оила аъзоларингиз учун энг яхши совға!

Зарур масаллиқлар (6-8 кишилик): хамирига: 2,5 стакан ун, 1 стакан шакар, 50 гр. сариёғ, 2 дона тухум, 2 ош қошиқ асал, 1 чой қошиқ сиркада сўндирилган истеъмол содаси; кремига: 2 стакан сут, 250 гр. сариёғ, 1 стакандан шакар ва майдаланган ёнғоқ, 2 ош қошиқ ун; безак учун: кокос қириндиси, мармелад, олча ёки гилос мураббоси.

Тайёрланиши: 1. Шакар, юмшатилган сариёғ, асал ва истеъмол содасини чуқурроқ идишга солиб, аралаштиринг. 3 ош қошиқ ун қўшинг.

2. Аралашма солинган идишнинг қопқоғини ёпиб, сув қайнатилаётган идиш ичига солинг. Паст оловда, 20 дақиқа сув буғига қўйинг. Кейин озгина совутинг-да, қолган ун ва тухумни солиб, хамир қоринг. Хамирни 3 бўлакка бўлиб, ёйинг. Ёғланган қолипга териб, 200 даражада қиздирилган газ печига 10 дақиқага қўйиб олинг.

3. Сутнинг ярмига ун солинг. Қолган сутни қайнатиб, унли сутни Ҳам қўшиб, яна 5 дақиқа қайнатинг. Хона ҳароратида эритилган сариёғни кўпиртириб, шакар қўшинг. Кейин сутли аралашмани солинг.
4. Коржлар орасига крем суртинг. Иккита коржга майдаланган ёнғоқ ҳам сепинг. Кейин бир-бирига ёпиштириб, учинчи коржни қўйинг. Торт юзи ва атрофига ҳам крем суртиб, кокос қириндиси сепинг. Мармеладни майдалаб, арча шаклини ясанг ва олча мураббоси мевалари билан торт юзини безатинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат.

 

«Арча ўйинчоқлари»

Дастурхонингизни ажойиб пишириқлар билан безатинг!

Зарур масаллиқлар: 1 стакандан ун ва шакар, 4 дона тухум, 1 ош қошиқ какао, 2 чой қошиқ юмшатгич (разрыхлитель); ичига солишга: 0,5 л. йогурт, 200 гр. творог, ярим стакан шакар, 2-3 та банан, 30 гр. желатин; безак учун: қанд упаси, мармелад ёки цитрус мевалар.

Тайёрланиши: 1. Тухумни шакар билан кўпиртиринг. Ун, юмшатгич ва какаони аралаштириб, тухумли аралашмани солинг. Ёғланган айлана шаклдаги қолипга солиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 35 дақиқага қўйинг. Пишгач, совутиб, коржни ёнламасига икки бўлакка бўлинг.

2. Желатинни сувга солиб, 15 дақиқа ивитинг. Кейин сув буғида эритинг. Йогуртни шакар билан кўпиртиринг. Айлана шаклда тўғралган банан, творог ва желатинни солиб, кўпиртиришда давом этинг.

3. Коржлар орасига крем суртиб, ёпиштиринг. Бироз вақтга музлаткичга қўйиб олинг. Кейин юзига қанд упаси сепиб, мармелад ёки цитрус меваларни турли шаклларда тўғраб, тортни безатинг.

Тайёрланиш вақти: 2 соат.

 

Бетакрор учлик

Шоколадли, творогли ва малинали...

Зарур масаллиқлар: 400 гр. творог, 300 гр. малина мураббоси, 230 гр. сариёғ, 150 мл. сметана, 125 мл. ёғли қаймоқ, 2 стакан бодом, ярим стакан шакар, 30 гр. шоколад, 1 ош қошиқ крахмал, 1 чой қошиқ ванилин, туз.

Тайёрланиши: 1. Бодомларни блендер ёрдамида эзинг. Сўнг 2 ош қошиқ қиздирилган сариёғда тилла рангга киргунча қовуриб олинг.

2. Шоколадни Ҳам майдалаб, бодомга қўшиб, қошиқ ёрдамида яхшилаб эзинг. Туз, 2 чой қошиқ шакар солинг. Аралашмадан айланаси 20 см.лик корж ясаб, бирор идишга солинг-да, музлаткичга қўйинг.

3. Желатинни 2 ош қошиқ сувга солиб, 20 дақиқа ивитинг. Творогни сметана билан кўпиртиринг. Ванилин ва ярим стакан шакар қўшиб, кўпиртиришда давом этинг.

4. Ивитилган желатинни сув буғида эритиб, творогли аралашмага солинг. Қаймоқни алоҳида идишда яхшилаб кўпиртириб қўшинг. Кейин шоколадли корж устидан солиб, яна ярим соат музлаткичда қолдиринг.

5. Малина мураббосини қошиқ ёрдамида эзиб, элакдан ўтказинг. Крахмал қўшинг.

6. Тортни музлаткичдан олиб, юзига малина мураббоси суртинг. Кейин майдаланган бодом билан безатинг.

Тайёрланиш вақти: 2 соат.

 

«Янги йил»

Ҳақиқий қишки туҳфа!

Зарур масаллиқлар (10-12 бўлак учун): 2 стакан, 250 гр. маргарин, 150 гр. сариёғ, 1 қути қуюлтирилган сут (сгущёнка), 50 гр. холва, 2 донадан тухум ва мандарин, 2 ош қошиқ асал, 1 чой қошиқ истеъмол содаси, майдаланган ёнғоқ, ўрик туршаги.

Тайёрланиши: 1. Тухум билан шакарни аралаштиринг. Маргарин, асал ва туз солинг. Паст оловга қўйиб, то шакар эригунча аралаштириб турган ҳолда қайнатинг.

2. Кейин ун солиб, хамир қоринг. Хамирни 4 қисмга ажратиб, ёғланган айлана қолипларга солинг. 35 дақиқага 180 даражада қиздирилган газ печига қўйинг.

3. Сариёғни қуюлтирилган сут билан аралаштиринг. Холвани қирғичдан ўтказиб, қўшинг. Торт юзига кремдан суртиб, майдаланган ёнғоқ сепинг. Торт юзини мандарин бўлаклари ва ўрик туршаги билан безанг.

Тайёрланиш вақти: 1 соату 10 дақиқа.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Pazandachilik / Кулинария | Просмотров: 1302 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017