Олимларнинг таъкидлашича, қуйида санаб ўтиладиган маҳсулотлар нафақат қорнингизни тўйдиради, балки сизга бахт ҳиссини туюшда ёрдам беради. Демак, уларни тез-тез истеъмол қилишни канда қилманг!
Шоколад
Кўпчилик овқатга организмни бир меъёрда тутиб турувчи манба сифатида қарашади. Баъзи бир одамлар хушбичим қоматга эга бўлиш учун ўзларини еб-ичишдан қисади, овқат семиртириб юборади, деб ўйлайди. Баъзида лаззатли таом инсонга хуш кайфият, қувонч ва ҳатто бахт ато этиши мумкин экан. Мазали тушликдан 15-20 дақиқа кейин ейилган шоколад сизга қувонч ва бахт туйғусини ҳадя этади.
Картошка
Қанчалик кучли парҳез тутманг, таомномангиздан картошкали овқатларни ўчирманг. Оддий картошка бўтқаси ҳам сизга бир олам шодлик келтириши мумкин. Бу сабзавот инсон организми учун бахт ҳиссини берувчи серотонин моддасини ишлаб чиқаради. (Гап табиий ҳолда етиштирилган картошка ҳақида кетмоқда). Кимёвий қўшимчалар бу ерда ҳеч қандай роль ўйнамайди.
Кўкатлар
Ўзингизни янада бахтли ҳис қилиш учун кундалик овқат рационингизга албатта кўкатларни қўшинг. Айнан улар организм учун зарур бўлган фолий кислотасининг керакли миқдорини етказиб беради. Агарда инсон организмида бу модда етишмаса, кучли хавотирга, депрессияга тушиши мумкин. Брокколи, сарсабил, салат барглари, карам — хушчақчақ яшашни истовчи одамларнинг ҳақиқий дўстидир. Ҳар қандай ейишга яроқли бўлган кўкатларни истеъмол қилиш, фойдадан холи бўлмайди.
Аминокислоталар
Бўм-бўш музлаткичларни севувчи одамлар шу жойда кўзларини юмганлари маъқул. Ҳа, гап ёғли аминокислоталар мавжуд бўлган маҳсулотлар ҳақида кетмоқда. Кайфиятни кўтариш учун уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, рационингизда албатта, ёнғоқ, бодом, балиқ ва турли ўсимлик ёғлари бўлиши лозим. Ёнғоқли десерт, лосось балиғи ва ўсимлик ёғи, лимон шарбати қўшилган салатлар энг ғам-ғуссага ботган пессиместни ҳам оптимистга айлантириб юборади.
Цитрус мевалар
Цитрус меваларни фақат янги йилда эмас, ҳар куни ейдиган бўлсангиз, у сизга ҳақиқий қувонч бахш этади. Мандарин, грейпфрут ва апельсинлар инсон миясида қувонч гармонлари ишлаб чиқилишида катта ёрдам беради, у яна инсонни В, С гуруҳига кирувчи витаминлар ва асаб тизимини мустаҳкамловчи гормонлар билан таъминлайди. Бу ерда энг асосийси ҳаммаси меъёрида бўлиши лозим. Бўлмаса, юзимизга табассум ўрнига аллергиядан қизил тошмалар тошиб кетиши мумкин.
Қулупнай
Қулупнайда С, Е, В витаминлари, магний, кальций ва бошқа минераллар мавжуд. Уларнинг барчаси асаб импульсларига эндорфин моддасини ишлаб чиқишда ёрдам кўрсатади. Бундан ташқари унинг ёрқин рангининг ўзи ҳам инсон кайфиятини кўтариб, бир олам қувонч бахш этади.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|