Воскресенье, 2018-01-21, 9:04 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4091]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [416]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1926]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3303]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5086]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [693]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1989]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [124]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [166]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [102]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1414]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [171]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [976]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [266]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [18]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 584
Статистика




Онлайн всего: 112
Гостей: 112
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Январь » 10 » БАХТЛИ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ҚОНУНЛАРИ

11:01 AM
БАХТЛИ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ҚОНУНЛАРИ
Саҳифамиз психологи азиз аёлларимиз учун яна бир совға тайёрлади. Бир неча хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил этди. Ушбу суҳбатни мавзуларга ажратган ҳолда сизлар билан баҳам кўришни лозим топдик.
Кундалик турмушимизда "хўп бўлади”, "розиман” каби ижобий ҳал қилинувчи сўзларни ишлатамиз ва шу билан бирга "йўқ”, "асло” каби рад жавобини англатувчи сўзларни ҳам қўллаймиз. Ўз навбатида ота-онамиз, турмуш ўртоғимиз, фарзандларимиз билан муносабатларимизда уларни хафа қилиб қўйишдан қўрқиб” йўқ” дея олмаймиз. Бундай вазиятда баъзан уларнинг истакларига тишимизни тишимизга қўйиб бўлса-да чидашимизга тўғри келади. Аслида "йўқ” сўзида ҳам самимийлик ва ишонч бор...

Самимий "йўқ” дея олинг!

Болалигимиздан маълум бир тушунчаларга таяниб тарбия топамиз. Масалан, ота-онамизга, ўзимиздан катталарга "йўқ” демаслик, агар "йўқ” десак, улар биздан хафа бўлиши, танбеҳ бериши, уришиши мумкинлиги ва ҳакозо. Ўшанда бола бўлиб туриб қатъий хулосага келганмиз-ки, "йўқ”дейиш бу—ёмон. Шундай дейишимиз билан биз ёмон бола ёки ёмон қизга айланганмиз. Улғайганимизда биз шу тушунчага содиқ қолиб, хатти-ҳаракатларимизни ҳам шунга қараб бажарамиз.

"Йўқ”дейишимиз билан ҳақиқий истагимизни билдира оламизми? Хоҳишимизга қарши бормаймизми? Муносабатлардаги инсонларимизга "йўқ” дея олмай, кейин улардан қочиб юришимиз яхшими? Балки оғриниб юргандан кўра рад жавобини беришни ҳам билиш керакдир... Азизаларим, бу борадаги фикр-мулоҳазаларингиз қандай?

Бегойим: — Тўғри, керак вақтда инсон "йўқ” дейишни ҳам билиши керак, деб ўйлайман. Ҳар доим ҳам ҳамма таклифларга "ҳўп” деганимиз билан таклифларнинг адоғи бўлмайди ва натижада умримизнинг асосий вақтини бошқаларнинг ҳожатини чиқариш учун сарфлаймиз. Ўзимизни эса маълум даражада унутамиз. Инсон аввало ўзи учун вақт ажратиши ва ички эҳтиёжларини қондириши керак. Ана ўшанда ҳаётдан қониқиш ҳисси бўлади. Акс ҳолда ҳамманинг ҳожатини чиқариб "хўп” деяверсак, ўз ички талабимизни бажармасак, ўз ўрнимизни ҳаётда йўқотиб қўймаймизми? Бу руҳиятимизда дискомфортҳосил қилади.

Латофат: — Ҳаёт ўзи аслида қарама-қаршиликлардан иборат. Кун ва тун, оқ ва қора, яхши ва ёмон, ҳа вайўқ. Тўғри, салбий сўзлардан кўра ижобий сўзлар чиройли эшитилади, лекин бировнинг кўнглини оламан деб ўз кўнглимизни ранжитишимиз ярамайди. Йўқ дейишнинг ҳам вариантлари бор. "Йўқ”ни тушунтириш орқали, самимий айта олсак, бошқаларнинг кўнглини ранжитмаслигимиз мумкин.

Ҳаётимда менга "йўқ” сўзи жуда катта фойда келтирган. Ҳаётимни ижобий томонга ўзгартирган. Коллежни тамомлаб, ишга кирмоқчи бўлганман. Бир ташкилотга иш сўраб борсам, қатъий "йўқ” деган жавобни олганман. Ўшанда жуда хафа бўлганман ва бу менга қаттиқ таъсир қилган.Шундан сўнг, университетга ўқишга кириш учун кучли тайёргарлик кўрдим. Олий ўқув юртига ўқишга кирдим ҳам. Демоқчиманки, ўшанда мени ишга олмаган инсоннинг "йўқ” деб айтган сўзидан таъсирланиб ўқишга кириб кетдим. Уша пайтда ўша инсонни ёмон кўрганман. Лекин ҳозирда унга ташаккур дейман.

Нилуфар: — Йўқ сўзини эшитиш оғир,айтиш ҳам оғир,лекин айтиб бўлганингиздан кейин ўзингизни енгил ҳис қиласиз. Баъзан "хўп” деб ноқулай аҳволга тушиб қоламиз, "нега йўқ демадим” деб афсус қиламиз.

Латофат: — Бизнинг менталитетимизда тарбия биринчи ўринда туради. Катталар"ҳўп дегин, йўқ дегинг келса ҳам ҳўп дегин, шунда борадиган оилангга ёқасан”, деб қизларга тарбия беришади.Буни уддасидан чиқаман деган қиз бир хонадонга келин бўлгач, ўзига ёқса-ёқмаса "ҳўп”, "ҳа” деб ўзининг фикрига қарши борса ҳам оила бахти учун ўзининг кўнглини охирги ўринга қўяди. Лекин ҳаёт бир чизиқдан иборат эмас. Бир йил, икки йил "ҳўп”, деб чарчаган келин кейинчалик ўз фикрини ҳимоя қилишга киришади. Қарабсизки, унинг сўзларида "йўқ” сўзи кўпайиб боради. Шунда қайнона ҳам, турмуш ўртоқ хам келинни салбий томонга ўзгарганда айблашади. Натижада, оиладаги илиқ муносабатларга путур етади.Шундай экан, биз янги оилага келин бўлиб бораётган қизларимиз самимий "йўқ” дейишни бошиданоқ айтишларини ўргатишимиз керак. Шундагинаўшаоилакелиннинг"ҳўп”ларигаэмас, унингсамимийхарактеригамослашади.

Насиба: — Йўқ дейишга жуда қийналаман. Менинг ёрдамим керак экан-ки, мендан ёрдам кутяпти деб ўйлаб, рад жавобини беролмайман...

Зилолахон: —Ҳақиқатдан "йўқ” дейиш жуда қийин. "Йўқ” дея олмаганимиз сабабли ўзимизни қийин вазиятга тушириб қўямиз. Бу билан режалаштириб қўйган ишларимизни ортга суришга тўғри келиб қолади. Бундай вазиятга ўзим кўп маротаба тушганман. Ҳаёт кўп нарсани ўргатди. Ҳозирда вақти келганда "йўқ” дея оляпман. Бу сўзни уларни хафа қилмаган ҳолда айтмоқдаман.

Психолог: — Ҳаётда турли инсонлар билан муносабатга киришар эканмиз, ўз саволларимизга, илтимосларимизга нисбатан ижобий "ҳа”, салбий "йўқ” деган жавобларни оламиз. "Йўқ” дейиш қанчалик қалбимизга оғир ботмасин, айрим вазиятларда рад жавоб беришимиз нафақат ўзимизга, балки суҳбатдошимизга фойдадан холи бўлмайди. Фақат буни самимий оҳангда айта олишимиз ва нима учун "йўқ” деб жавоб берганимизни тушунтириб беришимиз лозим. Бу муносабатларимизда низоли вазиятларнинг олдини олади. Ҳаммаси "йўқ” сўзини қандай усулда ишлатимизга боғлиқ.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 19 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018