1. Бананлар тушкунликка қарши курашишга ёрдам беради. Унда кўп миқдорда триптофан моддаси бўлиб, серотонин – бахтиёрлик гормони ишлаб чиқилади. Шунинг учун банан еб, кайфиятни осонгина кўтариши мумкин.
2. Бананлар, ҳаттоки, чақалоқларда ҳам аллергия бермайдиган ягона мева ҳисобланади.
3. Суякларни мустаҳкамлайди. Бананлар организмдаги кальцийни ушлаб қолади, у сийдик билан бирга чиқиб кетмай, организмда ушланиб қолади ва суякларни мустаҳкамлашда ёрдам беради. Бу, айниқса, қаҳва ичишни ёқтирадиганлар учун муҳимдир, чунки қаҳва организмдан кальцийни ювиб чиқаради.
4. Ичак микрофлорасини яхшилайди. Банан еганда асосий овқат билан организмга тушувчи унинг таркибидаги ферментлар туфайли овқат тезроқ ҳазм бўлади.
5. Ич қотиши. Бананлар ич қотишидан азият чекувчилар учун жуда фойдали. Уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш сизни бу муаммодан халос этади.
6. Бананлар сизни жиғилдон қайнаши муаммосидан халос этади.
7. Ошқозон яраси. Бананларни истеъмол қилганда у ошқозон деворларини ўраб олади ва шу тариқа уни агрессив моддалар ва озиқадаги кислоталардан сақлайди. Бу эса ошқозондаги яраларнинг битишига ва тикланишига ёрдам беради.
8. Диарея. Диарея билан азият чекувчиларга ҳам банан истеъмол қилиш тавсия этилади. У жуда яхши қайта тикловчи мева ҳисобланади.
9. Банан таркибидаги катта миқдордаги калий моддаси кўп машғулот қилувчиларга оёқ мушаклари тортишиб қолиши ҳолатларининг олдини олишда ёрдам беради.
10. Оёқдаги шишлар. Бананларни истеъмол қилиш оёқ шишиши билан азият чекувчиларнинг саломатлиги учун фойдалидир.
11. Қувват манбаи. Машғулот олдидан банан истеъмол қилиб,самаралироқ шуғулланиш мумкин: организмдаги шакар миқдори жуда тез кўтарилмайди ва танадаги қувват миқдори машғулот охиригача етади.
12. Овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди. Банан таркибига кирувчи пектин ва хелат моддалари танадан токсин ва зарарли моддаларни яхши чиқаради ҳамда шу тариқа овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди.
13. Аёллар учун фойдали. Банан таркибидаги серотонин ва бошқа фойдали моддалар аёлларда ҳайз кўриш даврида уларнинг ёмон кайфият ва ёқимсиз ҳолатлардан ҳоли бўлишларига ёрдам беради.
14. Хафақонлик (анемия). Банан таркибида сақланувчи катта миқдордаги темир моддаси туфайли у хафақонликнинг олдини олишда муҳим озуқа ҳисобланади.
15. Юрак касалликларида. Банандаги катта миқдорда сақланувчи калий моддаси юрак-томирлари фаолиятини яхшилайди, инфаркт ва инсульт касалликлари хавфини камайтиради, қон босими (ипертония) касаллигини давлошга ёрдам беради.
16. Банан таркибига кирувчи антиоксидантлар и аминокислоталар организмни ҳимоялайди ва иммунитетни яхши кўтаради.
17. Банан буйраклар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, ундаги фойдали моддалар, мироэлементлар ва витаминлар ҳолатини яхшилайди, улардаги тош ва қумни чиқаришга ёрдам беради.
18. Кўнгил айниши. Бананлар йўлда кўнгил айниши ва ҳомиладорларда токсикоздан ҳоли бўлишнинг ажойиб воситаси ҳисобланади.
19. Ҳашаротлар чақишидан пайдо бўлган тери қичишишига қарши ажойиб восита ҳисобланади. Бананнинг пўстини ҳашаротлар чақишига қарши фойдаланса бўлади. Қичишишдан ҳоли бўлиш учун ҳашарот чаққан жойга пўстни ички томони билан бир неча дақиқага қўйиб туриш кифоя қилади.
20. Иссиқликдан ҳимояловчи восита сифатида фойдаланса бўлади. Бананларнинг тана ҳароратини пасайтирувчи хусусияти бор. Унинг истеъмоли сизга иситма кўтарилишида ва об-ҳаво қаттиқ иссиганда ёрдам беради.
21. Чекишни ташлашда ёрдам беради. Никотин моддасига боғлиқликдан ҳоли бўлиш пайтида бананларни истеъмол қилиш тавсия этилади – унинг таркибидаги кўп миқдордаги витаминлар, магний, никотин қолдиқларининг организмдан чиқишига ва сигарет хумори қийнамасликка ёрдам беради.
22. Ақлий қобилиятларни оширади. Бананда сақланувчи катта миқдордаги калий инсонни янги ахборотларни қабул қилишга таъсирчанлигини оширади, мисол учун, имтиҳонга тайёргарлик кўришда самарали восита ҳисобланади.