Суббота, 2020-10-31, 9:22 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8554]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1422]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [139]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2855]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5289]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [56]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7951]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1493]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [242]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [274]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [120]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2088]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [251]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1866]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [147]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [408]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [688]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [32]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [43]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [154]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [52]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [46]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [12]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [211]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [33]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 847
Статистика



Онлайн всего: 277
Гостей: 277
Пользователей: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Сентябрь » 21 » Бастилияда сақланган темир ниқобли сирли маҳбус. У тарихий шахсми ёки афсона?

10:02 AM
Бастилияда сақланган темир ниқобли сирли маҳбус. У тарихий шахсми ёки афсона?
Кўпчилик телевизорда бир неча бор намойиш этилган «Темир ниқобли одам» Америка фильмини кўрган бўлса керак. Фильмдаги бош ролларни машҳур актёрлар Леонардо ди Каприо, Жереми Айронс, Жон Малкович, Жерар Депардье ва Габриэль Бирнлар ижро этган. Фильмда қирол Людовик XIV нинг эгизаги тахтни эгаллаб, қиролга эса темир ниқоб тақиб зиндонга ташлашади. Хўш, ҳақиқатда қирол темир ниқобда зиндонга ташланганми? Темир ниқобли асир ҳақиқатда бўлганми? Унинг исми нима? «Дарё» бугунги мақолада шу ҳақида ҳикоя қилади.

Темир ниқобли одам ҳақиқати ҳақида
Темир ниқобли одам Франция тарихидаги энг сирли маҳбуслардан биридир. У ҳақидаги романлар ва фильмлар унинг мавжудлиги ва шахсияти ҳақида турли хил миш-мишларни яратган десак муболаға бўлмайди. XVII асрнинг 80 йилларида Францияда ғалати маҳбус ҳақида гап-сўзлар тарқала бошлади. У шахсан Людовик XIV нинг буйруғига кўра ҳибсга олинган ва қамалган эди. Унинг шахсининг номаълумлигидан ташқари, темир ниқоб тақиб юришга мажбур эди.

1687 йилда бир газетада маҳбуснинг Ўрта Ер денгизидаги Авлиё Маргарита оролчасидаги қамоқхонага темир қафасда, юзига пўлатдан ниқоб тақилган ҳолда олиб келингани ёзилган. Уни кузатиб келиш эса собиқ мушкетёрлардан Бенинг де Сен Марс исмли офицерга топширилган. Уларнинг иккаласи, маҳбус ва Де Сен Марс Алп тоғларида жойлашган Пигнерол ва Экзил қалъаларида ҳам бирга бўлишгани манбаларда қайд этилган.

1698 йил 18 сентябрь куни маҳбус Франциянинг машҳур Бастилия қалъа-қамоқхонасига ўтказилди. Чунки Сен Марс бу сафар Бастилия губернатори этиб тайинланган эди. Маҳбусни бу сафар ҳам худди ўша ҳолатда олиб келишган эди. Бастилия мулозимларидан бири ўз хотираларида шундай ҳикоя қилган: «у доим ниқобда эди ва исми ҳеч қачон айтилмас эди». Унинг исмини айтиш тақиқланган эди ва ўзи бу ишни қиладиган бўлса, дарҳол отиб ташланиши керак эди.

1703 йил 19 ноябрь куни сирли маҳбус вафот этди ва уни Авлиё Пётр қабристонида дафн қилишди. Унинг исми ҳам, ёши ҳам сохталаштирилди. Кийимлари ва шахсий буюмлари ёқиб юборилди, у яшаган қамоқхона хонаси эса оҳак билан оқланиб ташланди. Шундай қилиб, унинг кимлиги номаълумлигича қолган бўлса-да, унинг ўша даврда яшагани аниқ.

Унинг шахсига доир фитна назариялари
Темир ниқобли киши Людовик XIV нинг ҳукмронлиги йиллари (1643–1715) да яшади. Людовик XIV нинг тарафдорлари уни «Қуёш қирол» дейишарди ва унинг даврида Франция қудратли давлатга айланганини иддао қилишади. Унга қаршилар эса унинг бир мустабиддан фарқи йўқлигини, мутлақ монархия Францияни полиция давлатига айлантирганини айтишади. Қирол вафот этгач, сирли маҳбус ҳақидаги гап-сўзлар порохли бочкага олов ёққандек бўлди.


Гўё унинг қамалиши қиролнинг шахсий буйруғи сифатида миш-мишлар урчиб кетди. Бошиданоқ, у ҳақидаги гаплар оддий қўрқинчли эртаклардан кўра аҳамиятлироқ эди: улар Людовик XIV га қарши пропаганда учун хизмат қилди. Масалан, 1688–1697 йилларда бўлган урушда ўз мустақиллигини француз экспансиясидан ҳимоя қилишни истаган голландлар ушбу ҳикоялардан Людовикка қарши фойдаланди. Голланд жосуслари қамоқдаги темир ниқобли кишини она қироличанинг жазмани ва қиролнинг ҳақиқий отаси экани ҳақидаги миш-мишни тарқатди. Шу тариқа улар Людовикнинг тахтга ноқонуний ўтирганига диққатни қаратмоқчи бўлди.

Бундай миш-мишлардан қирол оиласи вакиллари ҳам узоқ қолмади. Баъзи бир конспирологлар ниқобдаги кишини Людовикнинг жазмани Луизадан бўлган ўғли Луи Бурбон эканини айтди. Луи Бурбон ўзининг гомосексуаллиги ошкор бўлгач, отаси томонидан саройдан бадарға қилинади. У отаси меҳрини қайта қозониш мақсадида, Фландриядаги юришда қатнашди ва жароҳатланиб ўша ерда вафот этди. Конспирологлар фикрича, у тирик қолган ва отаси томонидан темир ниқобда қамоққа ташланган дейилади.

Кейинчалик ҳам унинг кимлиги борасидаги тахминлар ва шахслар рўйхати ўсишдан тўхтамади. Бир қатор машҳур шахсларнинг, қиролнинг эгизак укаси ва ҳатто қиролнинг ўзи экани ҳақидаги миш-миш ва қарашлар кўпайиб кетди.

Масалан, шундай версиялардан бирида ниқобдаги киши Людовик XIV давридаги энг кучли шахсиятлардан бири бўлган Кардинал Мазарини экани айтилади. Бу назарияни 1963 йилда француз тарихчиси Шарл Бенекрут илгари сурди. Унинг айтиши бўйича, 1614 йилда Полинезиядан 12 ёшли Мазаринига икки томчи сувдек ўхшайдиган албинос бола олиб келинади. Унинг Мазаринига ўхшаш эканини 1655 йилда герсог Де Гол пайқаб қолади. Кейин эса у Мазаринини ўша бола билан алмаштириб қўяди ва у Мазаринининг ўрнини эгаллайди. Мазаринига эса темир ниқоб кийдирилиб қамоққа ташланади.

1847 йилда Барон Глейхен ўзининг «Хотиралар»ида темир ниқобли кишини қирол Людовик XIV нинг ўзи дейди ва бу воқеа биз юқорида эсга олган «Темир ниқобли киши» фильми учун сценарий вазифасини ўтаб берди.


1717 йилда Бастилия қамоқхонасида ўтирган буюк француз мутафаккири Волтер ўз эсдаликларида қамоқхонадаги ёши катта маҳбуслардан темир ниқобдаги маҳбус ҳақида эшитганларини қайд қилиб ўтди. У уни шундай таърифлайди: «ёш, келишган қадди-қоматга эга, басавлат, кимлиги номаълум маҳбус». Ушбу тарифлардан шуни билиш мумкинки, у муҳим шахсиятлардан бири бўлган.

У нозик дидли бўлган ва гитара чалган, унга маҳсулотларнинг энг сарасини беришган. Қамоқхона бошлиғидан бошқа ҳеч ким у билан кўришиш ҳуқуқига эга бўлмаган. Волтернинг фикрича, у қиролнинг укаси ёки акаси бўлиши мумкин. ХХ асрдаги кўплаб фильмларга асос бўлиб хизмат қилган версияга кўра, у қиролнинг тахтга даъвогар акаси бўлиши мумкин.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 48 | Добавил: #news, #xabarlar, #uznews, #новости, #ahborot, #Yangiliklar, #newsuz, #Yangilik, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Тимати feat Егор Крид - Звездопад

Джиган feat Тимати feat Егор Крид - Rolls Royce

Mirjon Ashrapov - Aslida kimsan

Hamdam Sobirov - Yuragimni olib ketdi

Yulduz Usmonova - Muborak

O'ktam Kamalov - Qafasdagi qush

Otabek Mutalxo'jaev va Kaniza - Sevgi fasli

Ozodbek Nazarbekov - Inson qasidasi / Ода о человеке / Human

Xadicha - Mayda - mayda

Shahzoda - Alla


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar





BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2020 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя