Аёлнинг карьера єилиши осон иш эмас! Бу албатта, бизнинг фикримиз. Хўш, эркаклар бу µаєда нима дейди? Уларнинг наздида аёл карьера єилоладими? Кучли жинс вакиллари номидан актёр Беµзод МУІАММАДКАРИМОВ жавоб беради.
— Ёзувчи ва журналист Янина Ипохорскаянинг шундай гапи бор: «Аёлларнинг карьера єилиши єийинроє, чунки уларнинг µамиша олдинга юришга ундаб турадиган хотинлари йўє».
— Бу маъжозий маънода айтилган фикр, назаримда. Муаллиф єайсидир маънода аёлларга ён босган кўринади. Чунки µамма аёллар µам эркак учун йўлчи маёє бўлолмайди. Тўјри, оилада аёлга кўп нарса бојлиє. µаєиєатан µам умр йўлдошига елкадош бўлиб, уни танлаган йўлидан чекинмасликка ундаб турадиганлар µам бор. Улар эркакнинг µаєиєий бахти. Бу гап билан сиз айтган фикрни оз бўлса-да маъєуллаётган бўлишим мумкин. Аммо эркакнинг ёнида кучли аёл бўлмаса, у µеч нарсага эришолмайди, деган тушунча юзага келмаслигини истайман. Эркак ўз номи билан эркак, µаммасига ўзи эришиши керак. Аёлдан талаб єилинадигани эса эркакни орєага тортмаслик! Бордию жуфтининг бошлаган ишига ишончсизлик билдирса, бундай вазиятда олдинга чопиб кетаётган µар єандай киши µам йиєилиши µеч гап эмас.
— Эркаклар кучли аёллар томон талпинишади, деган гап тўјрими?
— Чиндан µам кучли аёллар томон талпинадиганлар µам бор. Кўпинча бундай эркакка онасининг ўрнини босувчи аёл керак бўлади. Яна шундай тоифа эркаклар µам борки, нозик µилєатга меµр кўрсатиш, унинг учун суянчиє бўлишни истайди. Менга єолса, аёллар ожиза эканлиги билан гўзал! Саволингизга жавобни µар бир эркак ўзидан келиб чиєиб айтиши лозим.
— Аёл єачон карьера єила олади?
— Истеъдоди, µаракати, хоµиш ва имконияти бўлса, истаган ваєтида. Лекин бизга єараганда аёлларнинг карьера єилиши єийинроє. Чунки уларнинг зиммасида, оила, рўзјор, фарзандлар тарбиясидек улкан вазифалар бор. Аёл, аввало, оиласини бадастир єилиши, болалар тарбиясига улгуриши, ана ундан кейин иш µаєида ўйлаши мумкин. Бу менимча, адолатли ечим. Тан олиш керак, унисини µам, бунисини µам уддалаётганлар кам эмас.
— Бироє рафиєасининг иєтидори, интилиши ва ўз касбининг устасини эканлигини била туриб µам, жамиятда ўз ўрнини топишида тўсєинлик єиладиганлар µам бор-да. Бу худбинлик эмасми?!
— µаєсиз, бу худбинлик! Аммо эркак нега норози бўлаяпти, шуни µам аниєлаштириш керак-да. Балки фарзанд кўришни истаётгандир, эµтимол болалар єаровсиз єолишини хоµламас. Алоµида яшайдиган оилаларда бу каби вазиятлар учраб туради. Єобилиятли аёлга йўл очиб бериш шарт.
— Оилада битта одам карьера єилиши керак деган фикрга єўшиласизми?
— Аёлларнинг карьера єилишига єарши эмасман. Бироє бу µар бир оиланинг ўзида µал єилинадиган масала. Аслида, бир кишининг карьера єилиши учун тинимсиз меµнат, куч, эътибор ва жуда катта ваєт талаб єилинади. Баъзида ана шу бир киши учун иккита одам суянчиє бўлишига тўјри келади. Энди ўзингиз ўйланг, агар эр µам, хотин µам карьера єиламиз, деб баравар µаракат єилса, бу оилага таъсир кўрсатмасмикан?! µаєиєатан µам эр-хотин бир-бирини тушуниб, єўллаб-єувватлаб, имкониятларини тўјри чамалаб карьера єилишни уддалашса, бундан фаєат єувониш керак. Бир соµада ишлаб, фаєат биттаси ютуєєа эришган жуфтликлар µам бор. Буни µам оиланинг јалабаси дейиш мумкин. Чунки чўєєига чиєєан инсонга ёрдам берган ёнидаги жуфти-да.
— Эркаклар мувафаєєиятининг неча фоизи аёллар єўлида?
— Аввало эркакнинг омади ўз єўлида. Аёлларга бојлиєлиги эса тахминан 50/50. Агар µар томонлама єўллаб-єувватлайдиган, керак пайтда йўл-йўриє кўрсатадиган, оєила ва доно аёл бўлса, эркак µеч нимага чалјимай фаєат олја одимлайди. Лекин шуни µам унутманг, хоµиш инсоннинг ўзидан чиєиши керак. Яъни эркакни йўналтириш мумкин, аммо ўзида µаракат бўлмаса, фойдаси бўлмайди.
– Сўнгги сўз ўрнида...
– Аёл карьера єилишни истадими, БАЖАРСИН! Ўзига ишончи баланд, маєсади аниєми, ОЛЈА БОРСИН! Шу ўринда фарзанд тарбияси билан «карьера» єилаётган аёлларни µам унутмайлик. Улар µам µаётларида энг катта вазифани адо этишаяпти. Ўзлари эришолмаган орзуларни фарзандлари иєболида кўришади.
Дилдора ЮСУФБЕКОВА суµбатлашди.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|