Среда, 2021-08-04, 11:16 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9307]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1496]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2954]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6065]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [60]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8723]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1654]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [251]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [277]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [122]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2456]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [256]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2155]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [4]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [11]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [179]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [480]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [889]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [33]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [45]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [175]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [69]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [58]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [241]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [51]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 930
Статистика



Онлайн всего: 112
Гостей: 112
Пользователей: 0
reqlom

Главная / Bosh sahifa » 2021 » Июнь » 19 » Беҳзод Муҳаммадкаримов: “Америкада қилмаган ишим қолмаган: пицца ҳам ташидим, ресторанларда официантликдан тортиб, ошпазлик ҳам қилдим…”

11:18 AM
Беҳзод Муҳаммадкаримов: “Америкада қилмаган ишим қолмаган: пицца ҳам ташидим, ресторанларда официантликдан тортиб, ошпазлик ҳам қилдим…”
Ўзбек театри, киноси ва дубляж санъати ҳозирги кунда ўзининг энг яхши даврларини бошдан кечирмаётгани аён. Ўзи ва атрофидагиларни ўзгариш ва ўзгартиришга интиладиган актёрлар, театр фидойилари саноқли. "Kun" ана шундай жонкуяр инсонлардан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримов билан суҳбат ташкил этди.


Суҳбат давомида таниқли актёр ўз ҳаёт ва ижод йўли, дубляж ва театрда ўтган олтин даврлари бир муддат санъатдан кетиши, Америкада ўтган ҳаёти, дубляжнинг кеча ва бугуни мулоҳазалари ҳақида гапириб берди.

Ўзбек театрининг бугунги ҳолати

— Ҳозирда пандемия сабабли театр карантинга ёпилган. Театр биносида [Ўзбек миллий академик драма театри назарда тутилмоқда – таҳр.] томошалар кўрсата олмасак-да, гастрол тадбирларда қатнашиб турибмиз. Кино ва сериаллардаги съёмкалар, дубляждаги ишларимиз ҳар доимгидек давом этяпти.

Бугунги интернет замони, телеканаллар орқали исталган ва қизиқтирган фильмлар, театр томошалари ва бошқа кўрсатувларни топиб олиб кўриш мумкин. Шу маънода баъзида театрнинг даври ўтиб қолдимикан деган ўй-фикрларга ҳам бораман. Лекин театр кассаси олдида билетга навбатга туришганда, залда тўпланган одамларни кўрганда кўнглим жойига тушадики, театрнинг ҳам ўз мухлислари, ўз томошабинлари бор. Чунки томошабин актёрга қувват беради, шунинг ўзиёқ меҳнатимиз бекор кетмаётганини кўрсатади, ижодкор кучига куч қўшади.

Санъат ва театр

— Театр шундай ҳодисаки, у бир томондан телевидениенинг сериал ва кинолари, танқидий ёки кўнгилочар кўрсатувлари каби турли жанрда бўлади: трагедия, драма, комедия, мелодрама – ҳар ким ўз қизиқишидан келиб чиқиб улардан бирини танлаб кўради.

Иккинчи томондан, ҳар бир саҳналаштирилган асар моҳиятида тарбия ётади, уни саҳнада ижро этиш орқали ҳам маданий озуқа бериш, ҳам эстетик завқлантириш ёки кулдириш мумкин. Жанрларига қараб асарлар муаллифнинг долзарб деб билган ғоясини кўрсатиб бериш ёки томошабинни дам олдириш учун қўйилади. Чунки ҳамма ҳам катта асарларни ҳазм қилолмайди.

Баъзида ташкилотлар томонидан билетлари сотиб олинган ходимлар томошабин бўлиб келади, улар билет бўлгани учун келади, лекин ўша кунги спектакл уларни қизиқтирмайдиган жанр бўлса бирдан билинади. Саҳнадаги актёр ва залдаги томошабин ўртасида боғлиқликни ҳис қилиб турамиз. Актёр томошабинга қарамаса ҳам унинг нафас олиши спектакл қандай кетаётганини билдиради.

Актёр ва импровизация

— Импровизация аслида томошабинни тортиб олиш учун эмас, спектакл пайти шунга мос яхши бир фикр, сўз келиб қолса, шунда ҳам томоша савиясини кўтарадиган бўлса, қўлланади. Лекин бу доим ҳам келавермайди. Бундан ташқари, кутилмаган ҳолатларда ҳам вазиятдан чиқиш учун импровизация қилинади. Масалан, саҳнага чиқиши керак бўлган актёр кечикиб қолди, шу пайт саҳнадаги актёр нимадир қилиб импровизация билан вазиятдан чиқиши керак. Ёки шеригининг сўзи келмай қолса, импровизация қўллаб кетади.

Жанрга қараб импровизация кўпинча ҳажвий спектаклларда кўпроқ қўлланади, бу жанр импровизацияни кўтаради. Лекин жиддий спектакл қўйилаётган бўлса ва устига устак шеърий асарлар бўлса бу ерда импровизация қийин масала.

Кино: кеча ва бугун

— Мамлакат ҳаётида, хусусан санъат дунёсида бўлаётган воқеалар ҳам барча одамлар қатори актёрлик касбини тутган инсон ҳаётида муҳим ўринга эга. Кейин ҳамма соҳанинг ҳам юксалган ёки пасайган даври, иккинчи даражали ишга айланиб қолган пайти бўлади.

Маълумки, кинолар аввал плёнкада олинарди ва бунга катта маблағ сарфланарди. Умуман олганда, кинога бўлган муносабат ҳам бошқача эди. Ҳозир эса қўпол бўлсаям телефонда ҳам кино олиняпти. Кимлардир бекор юргандан кўра кинода омадимни синаб кўрай деб кино олаётгандек, соҳага алоқаси йўқ одамлар рол ўйнаяпти.

Кино суратга олиш иттифоқ даврида жуда қимматга тушарди, буни тан олиш керак. Рақамларда айтадиган бўлсам, ўша пайтда ўртача фильм олиш учун бошидан охиригача тахминан 400-500 минг рубль кетарди, ўша пулнинг қиймати, қадри ҳозирги 10 млн АҚШ долларига тўғри келса керак. Ҳозирги каби унча-мунча одамнинг кино олишга қурби етмасди. Катта-катта корпорациялар ёки давлат томонидан маблағ ажратиларди. Қийинчилик даврлари келган мустақилликнинг илк йилларида кинога пул ажратилмай қолди.

Ўтиш даври муаммолари сабаб маданият ва санъатга эътибор камайди. Бир пайтлар одамлар гавжум, ҳаёт қайнаган ташкилот бўлган Ўзбекфильм қабристонни эслатадиган ҳолатга келиб қолганди. Инфляция сабаб театр ва дубляжда бериладиган ойликларимиз йўлкирага ҳам етмай қолди.

Театрга келиб юрадиган одамларда ҳам ундан кўра уйимга 2 кило картошка олиб бора қолай деган даражага келганди ўша вақтлар.

Бир сўз билан айтганда, соҳа орқага кетди. Юрт кўриш, молиявий томондан яхшироқ шароитга эга бўлиш учун Америкага кетишга қарор қилдим.

«Қисмат» – томошабинини топмаган фильм

— Америкага кетиш осон эмас, буни кўпчилик яхши билади, лекин менда ўша пайтлар имконият пайдо бўлиб қолди. Америка билан ҳамкорликда «Қисмат» номли фильм суратга олинганда виза берилганди, кейинчалик ўша визамдан фойдаланиб кўрмоқчи бўлдим.

Фильм ҳақида қисқача гапирсам, бу фильмни халқ кўрмади. Панорамадаги премьерадан кейин кино тақиққа учради. Фильм реал воқеаларга асосланиб суратга олинган, қаҳрамоннинг эса прототипи бор эди. Ўша вақтда Ўзбекистон ҳаво йўлларининг раҳбари эди. У ишдан олингандан сўнг фильм ҳам томошабинларга етиб бормади.

Фильмга машҳур «Boeing» компанияси ҳам ҳомийлик қилган, фильмга кетадиган плёнкани олиб беришган. Бир метр плёнка 3 рубл, битта фильмга 10 минг метр плёнка керак бўлади.

Сьёмка жараёнларида биз Америкада «Boeing»нинг самолёт йиғиладиган цехида суратга олиш ишларини олиб борганмиз. Ўша йили «Boeing»дан 6 та самолёт харид қилганимиз учун Ўзбекистон ҳаво йўлларига ўзгача ҳурмат билан қарашар экан, биз учиб борганимизда мартабали меҳмон сифатида кутиб олишган. Баъзи саҳналари самолёт ҳавода бўлган, учаётган пайтда ҳам олинган. Хуллас ўша фильм сабаб визали бўлиб қолгандик.

Шайтанат сериалининг учинчи мавсумини суратга олганимиздан сўнг сьёмка тўхтади дейишди. Мен эса визамдан фойдаланай деб Америкага кетдим ва тақдир тақозоси билан 9 йил қолиб кетдим.

Америкадаги ҳаёт

— Бегона юрт, бегона одамлар, танишим кўриб қолади деган истиҳола йўқ, қўлдан келган ишни қилиб кетардим. Техника ҳали бу даражада эмас, уйдагилар билан гаплашиш мақсадида карточка сотиб олардим. Келиб-кетишга ҳам имкон қилолмадим.

Шу йиллар ичида виза муддатим тугаб бўлганини билмай қолганман, виза режимини бузиб қўйганим учун Ўзбекистонга келиб-кетиш имконияти йўқ эди, келсам қайтиб боролмасдим. Чунки қонунчиликка кўра, мигрант визаси муддатидан бир сония ўтиб кетса ҳам қонунни бузган ҳисобланади. Шу сабабли олдимга қўйган мақсадлар, молиявий масалаларимни бажармагунча қайтишни хоҳламадим.

Юқорида айтганимдек, қўлимдан келадиган иш борки, қилиб кетаверардим: қурилишда, меҳмонхонада, супермаркетларда ишладим, пицца ҳам ташидим, ресторанларда официантликдан тортиб, ошпазлик ҳам қилдим. Америкада 9 йил давомида яшаган бўлсам, ўзим учун кўп тажрибалар, ҳаётий хулосалар олдим.

Америка ҳаётингизга нима берди десангиз, мусофирликни кўрдим. Ундан олдин баъзи сьёмкаларга сал узоқроқ қолиб кетсак ёки армия хизматида ўтказган икки йилни ўзимизча мусофирлик деб юрган эканмизда деган хулосаларга келардим. Ҳатто армияда ҳам ётадиган жой тайин, ҳар маҳал ейдиган овқат бўлади, сизга раҳбар бўлган одамлар бор.

Америкада ўтказган 9 йилим мобайнида амин бўлдимки, чет давлатда ишлаш ҳақиқий мусофирлик.

Актёрлик касбида бу каби қийинчилик фойдадан холи эмас.

Америкада 9 йил йўқотган бўлсам-да, мен кўрган нарсани унча-мунча одам кўрмаган, бу тажриба кейинги ўйнайдиган ролларимда қўл келади. Ҳаётий тажриба актёрни бойитади, дунёқарашини оширади. Инглиз тилини билганим дубляжда ҳам қўл келиб туради, овоз бераётган одамим нима деётганини билиб тураман.

Профессионал синхрон дубляж ва бугунги таржималар

— Ўзбек дубляжи профессионал бўлган даврларда мен ҳам ишлаганман, мен ҳам ўша синхрон профессионал дубляждан чиққанман. Нега бу даражада сифат ва савия тушиб кетди – замоннинг тақозоси бўлди.

Юқорида фильм олишга 500 минг рубл кетарди дедим, дубляжга ҳам худди шундай катта маблағ сарфланарди. Битта фильм 15-20 кун деганда овозлаштиришдан чиқариларди, ҳозир эса бир соатлик фильмни бир соатда тайёр қиляпмиз.

Дубляж актёри ўқийдиган матн актёр қўлига келгунича 3 қўлдан ўтарди: таржимон, муҳаррир, лаблаштирувчи. Таржимон маъносини таржима қилади, муҳаррир хатоларини тўғриласа, охирида лаблаштиришда ўзбекча матн ва экранда гапирувчининг оғзи очилиб-ёпилиши, унли билан тугаяптими, ундош биланми, тўғри келмаса ўша жойга синоним сўзни топиб қўярди. Бўғинларни жойлаштирарди, аслиятда нечта бўғин бўлса, дубляжда ҳам шундай бўлиши керак.

Ҳозир эса таржимоннинг қўлидан ўқийдиган матнимизни тўғридан тўғри оляпмиз. Гоҳида сўзларимиз узунлик қилади, гоҳида етмай қолади.

Аввал иш ҳақимиз кунбай ҳисобланарди, ҳозир эса ишбай, қанча тез бу ишни тугатиб, кейингисига улгуриш деган тушунча бўлади. Кунбай бўлгандан кейин иш кўнгилдагидек чиқмагунча қайта-қайта репетиция қилинаверарди. Аввал танлов ҳам катта бўларди, актёрлар танлаб олинарди. Ҳозир эса нари борса 15-20 нафар дубляж актёри бор. Кейин фақат бир актёр битта кишига овоз берарди, энди бутун бошли фильм 4-5 актёрга бўлиб берилади, 3-4тадан 20тагача ролга овоз беришга тўғри келади.

Ҳар бир қаҳрамоннинг характери, ёши ва бошқа хусусиятларига мос овоз бўлиши керак, Тақвим шунчалар тиғизки, эфирга кетиши керак бўлган қисмнинг таржимаси ўша куни тайёр бўлади, дубляж қилинади ва эфирга узатилади. Таржимани олиб репетиция қилишга ҳам вақт бўлмай қолади. Таржима қўлингизга келдими, олиб ўқиб кетасиз. Шу маънода бугунги дубляж қийин, ҳозирги иш мия учун босим холос.

Бундан ташқари, гонорар нархи аввал жуда баланд бўлган. Ўша даврларни эслаб битта фильмнинг дубляжи гонорарига суннат тўйи ўтказганини айтишади. Бугун ҳам бирорта канал худди ўшандай шароит, имконият ва гонорар тўласа, ўша эски даврдаги каби синхрон профессионал дубляж қилиб бера оламиз деб айта оламан.

Профессионал дубляж нуқтайи назаридан қараганда, бугунги ишимиз дубляж эмас, кадр ортидан қилиб турилган таржима деса бўлади. Дубляж ўз номи билан фильмнинг иккинчи нусхаси бўлиши керак. Актёр йиғласа йиғлаши, кулса кулиши, барча ҳиссиётлари мимикасини очиб бера олиши талаб қилинади, бугунги ишларимизда бу нарса тўла амалга ошяпти деб бўлмайди.

Бобур Акмалов суҳбатлашди.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 117 | Добавил: #Yangilik, #newsuz, #Yangiliklar, #новости, #uznews, #habarlar, #news, #ahborot, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:


Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

MOST-BET
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Zinnura va UzBoom - Sevgi bu armon

Marhabo Karimovaning 2021 yildagi sherlar to'plami audio mp3 talqinda

Nilufar Usmonova - Sensiz

Jasur Umirov - Qizaloq

Shohzamon - Xotira (Murod Xonto'rayev)

Munisa Rizayeva - Qaytmaydi, kech (feat Moon Band)

Ziyoda - Yuragim sezadi

Dildora Niyozova - Assalamu alayka

Imron - Hech kimga bermay sevaman

Ziyoda - Tomchi


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2021 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя