Среда, 2018-10-17, 8:19 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5251]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [555]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [93]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2146]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3574]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5641]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [778]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1996]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [129]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [205]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1531]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [195]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1125]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [338]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [26]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [60]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [215]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 638
Статистика



Онлайн всего: 114
Гостей: 114
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Февраль » 12 » Бегингизнинг буржи муҳаббатидан сўзлайди


1:30 PM
Бегингизнинг буржи муҳаббатидан сўзлайди
Турмуш ўртоғингизнинг феъл-атворини нафақат билишингиз, балки тушунишингиз ҳам керак. Шунда оилавий муносабатлар илиқ ва мустаҳкам бўлади.

Ҳамал: эътиборни ёқтиради!

Оилавий ҳаётнинг илк йиллариданоқ бу бурж вакиллари ҳар бир масалага масъулият билан ёндашишади. Улар учун ҳал этилмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. «Ҳамал» эркак ўз муҳаббатини ошкор қилавермайди. Аммо унга эътибор кўрсатишингиз муҳим.

Бегингиз саришталик тарафдори эканини биласиз. У уйга кириб келганида хонадонингиз чинни-чироқдек туриши лозим. Ширин таомдан ҳам афзали эса сизнинг ақлу заковатингиз. Суҳбатга очиқлик, меҳмондўстлик яна бир ютуғингиздир. Яна вақти-вақти билан орзу-умидларингизни айтиб, уни тўлқинлантириб туришингиз керак.

Савр: тартиб қатъий!

Агар сиз тежамкор, уддабурон, пазанда, ишончни суистеъмол қилмайдиган ва ҳар қандай вазиятда жуфтини тушуна оладиган аёл саналсангиз, демак, «Савр» жаноби олийлари орзусидаги инсон билан оила қурибди. Бироқ эрингиз шу бурж остида туғилган бўлса-ю, юқоридаги сифатлар сизда кўзга ташланмаса... уларни ўзлаштиришингиз шарт! Қолаверса, тартибсевар эрингизни тушунмасангиз бўлмайди. «Ўзлари ҳам фаришта эмаслар-ку» дейсизми? Албатта, у ҳам хатога йўл қўяди. Арзимасларига кўз юмиш, каттароқлари эса қайта такрорланишининг олдини олиш керак. Хавотирланманг, қувонарлиси, бу бурж вакиллари рафиқасига берган ваъдасининг устидан чиқадиганлардан.

Жавзо: атрофингизда парвона бўлади, аммо...

Эҳ, бу романтик «Жавзо»лар! Ширин сўзлари билан ҳушингизни олишади, мақтовларни аямай ёғдиришади, энг муҳими эса гина сақлашмайди. «Жанжалсиз уй йўқ» деганларидек, вақти-вақти билан бўлиб турадиган келишмовчиларни тез унутишади. Кўча-кўйда, дўстлар даврасида юриш уларга ёқади. Остона ҳатлаши билан тергов қилишларингиз уларни заррача ҳам чўчитмайди. Эътирозлар, айбловлар биланмас, босиқлик, бироз айёрлик билан унинг эътиборини оилага тортиш керак. Баҳслашиш, танқид қилиш, эркинлигини бўғиш ёрижонингизни сиздан узоқлаштиришини эсда тутинг. Дўстона муносабат қанотингиз бўлсин!

Саратон: севги ва ишонч!

Аввало, гапни «Саратон»ларга қандай феълли аёллар ёқишидан бошласак. Улар кўнгил кишиси бўлганликлари учун ҳам нозик табиатли, ҳис-туйғуларга бой, оилавий қадриятларни ҳурмат қилувчи, бир гапдан қоладиган аёлниўзларига муносиб жуфт деб билишади. У эса... Уни борича қабул қилинг. Муҳаббатингизни ва унинг учун кўнгил эшикларингиз очиқлигини доим ҳис қилиб туриши керак. Энг қувонарлиси, оила даврасида бўлишни яхши кўради. Аммо оилавий муаммолардан бироз чўчийди. Уй бекаси сифатида қайнонангиздан андоза олинг. Севишингиз ва ишонингизни тез-тез айтиб туринг.

Асад: ҳамиша ҳимоядасиз!

Бўйдоқлик даврида нақ ўзларини оқ отли шаҳзода санайдиган «Асад» ларда қарама-қарши жинс вакилларининг меҳрини қозонишда муҳим саналмиш хислатлар бор. Ўзларига бўлган ишонч, айниқса, эътиборга лойиқ. Оила қургач, қиролга айланишади. Доим ўз қўрғонларини ҳимоя қилишади. Ўзига оро берувчи, ички ишончи баланд, туйғулари ранг-баранг, доим миннатдорлик ҳисси билан яшовчи аёлни қадрлашади. Бу бурж вакиллари билан кечадиган оилавий ҳаётни бир томондан эртакка менгзаш мумкин. Ҳаммаси худди хаёлингиздагидек... Бироқ иккинчи томондан улар ўта қайсар ва уйда фақат ўзларининг гаплари гап бўлишини исташади. Лекин сизгинанинг ҳам ўз хоҳиш-истакларингиз бор. Нима ҳам қилардингиз, ўз истакларингизни уникига айлантирасиз-да, энди. Яъни «Мен шуни истайман» деб эмас, «Сиз мана шундай бўлишини истармидингиз?» деб бироз ҳийлакорлик билан сўз бошлайсиз.

Сунбула: рўзғорингиз бус-бутун!

Мазкур буржда таваллуд топган эркаклар жуда рўзғорбоп бўлишади. Музлаткич бузилдими — тузатишади, сув қувури тиқилиб қолдими — сантехник чақириш шартмас, ўзлари бор! Лекин сиздан ҳам масъулият, саришталик, чаққонлик ва ишонч талаб этилади. Гуллар, ажабтовур совғаларни кутиб кўпам хафа бўлманг. Ахир ишнинг кўзини биладиган одам билан турмуш қургансиз. Хуллас, биз уларни тошюрак дея олмаймиз. Ҳиссиётлар муҳим. Айниқса, сохталик ва бепарволикни зумда сезишади. Ижобий хислатларини мақтаб-мақтаб, бошқа ижобий жиҳатлар намоён бўлишига йўл очиш ўз қўлингизда.

Мезон: жентльменмисан жентльмен!

Ўта маданият билан муомала қилиши, кўзни қувнатадиган совғалар... хуллас, бундай инсонни севмай бўладими?! Фақат бу севгининг рашки ҳам ёмон-да! Негаки... у аёл зоти борки, барига чиройли муносабат қилиш керак, деб ўйлайди. Сиз учун эса бу хиёнат! Ҳай, ҳай, юракда шундай олов ёнганида шайтонга ҳай беринг. Ҳиссиётларни назорат қилинг. Ақл ва туйғуни тарозининг тенг палласида ушлаш даркор. Аслида, унга чимдимгина рашкингиз, ноз аралаш қизғонишларингиз ёқади. Бундан ортиғи – ортиқ! Хонадонингиз эса серҳашам кўринсин. Шунда доим ишдан уйга шошади.

Ақраб: муз ва олов

Тақдирингиз ўта совуққон ва бир вақтнинг ўзида жуда оташқалб инсон билан боғланган экан. Унинг феъл-атворини ўрганаман деб кўпам овора бўлманг. Шунчаки тинч ва осойишта муҳит яратиб берсангиз, ўзи ёниб, ўзи совиб олади. «Ақраб»жон билан муҳаббату бахт оғушида яшай десангиз, бироз ўйинқароқ, қувноқ, донишманд, сирли, вақти келганида эса кучли бўлишингиз лозим. Бир хилликдан зерикувчи жуфтингиз учун актрисага айлансангиз ютқазмайсиз. Энг муҳим шарт: туйғуларини ҳурмат қилинг! Кўнглини очмагани билан қалби нозик. Уйда эса у ўзининг хонлигини ҳис қилсин!

Қавс: муҳаббат ҳар недан улуғ!

Оптимистик кайфияти, ҳар доим кулиб туриши ва ички энергияси билан аёллар эътиборини ўзига тортувчи бу бурж вакиллари билан оила қурган бўлсангиз, ҳавасдамиз! Майда-чуйдалар учун асабни бузмасликлари, ҳар нарсадан жанжал ясамасликлари таҳсинга лойиқ. Салбий жиҳатлари ҳам бор. Масалан, муаммо туғилса, қочишга жой излаб қолишади. Қатъиятли бўлишга сиз ўргатасиз-да, энди. Ўқитувчи кабимас. Севгингиз билан! Кўнглига йўл топсангиз, Алпомишга айланади! Улар маданий ҳордиқ тарафдори эканлигини ҳам инобатга олинг.

Жадий: хомхаёлларга берилманг!

Доимо ҳаётга реал кўз билан қаровчи «Жадий»лар тартибсевардир. Улар ақл билан иш кўришади. Алдаб-сулдаб ўзингизга оғдириб ололмайсиз. Бу бир томондан, омадингиз ҳам, бегона аёлларнинг қармоғига илинишмайди-да.

Жуфтингиз учун эр-хотин муносабатлари эмас, иш, карьера, мавқе биринчи ўринда туради. Кўнгилни чўктирманг. Айни хислатларини бот-бот эътироф этиб, қалб қулфини очасиз. Ўзаро суҳбатларингиз ҳам аниқ ва қисқа кечади. Яъни гапни узоқдан бошлаб ўтирманг, бу унинг жиғига тегиши аниқ. Оилавий қадриятларни ҳурмат қилади. Турмуш тарзида бирданига катта ўзгаришлар ясашни истамайди. Шу туфайли оилавий ҳаётга кичик янгиликни ҳам етти ўлчаб, бир киритинг ва албатта, босқима-босқич. Сабр, ақл ва ҳар бир ҳаракатни ўрнида амалга ошириш билан оилавий бахтингизни таъминлайсиз.

Далв: энг яхши дўст

Сўзлари, табассуми билан сеҳрлаб қўювчи «Далв»лар аввало, қизиқарли суҳбатдошдирлар. Улар билан рўзғор муаммоларини ҳам кулгуга олиб, енгиб кетаверасиз. Муҳаббатнинг асосида дўстлик ётиши керак деб санашади. Талабчанлиги ва ўз принципларига содиқлигини эътиборга олиб муомала қилсангиз, ади-бади айтишиб юрмайсиз. Ўтган кунларни, бўлиб ўтган дилхираликларни қайта-қайта эслатмасликни ҳам маслаҳат берамиз. Улар бугуни билан яшашади. Киришимли ва гапга тўн кийдирадиган, айниқса, чиройли аёлларни мақташга уста. Бегингизнинг бу хислатларини қусурга йўйманг. Аксинча, ҳамма мақтов, жамики ширин сўзлар сизга аталиши учун ҳаракат қилинг.

Ҳут: қаҳрамон ошиқ!

«Ҳут»ларнинг муҳаббати денгизга ўхшайди. Гоҳ сокинлик ҳукмрон, гоҳ тўлқинлар мавж уради. Улар севган аёллари учун осмондаги ойни олиб беришга ҳам тайёр. Ҳа, яхши кўриб қолдиларми — тамом, ҳамма қурбонликлару қаҳрамонликларга тайёрдирлар. Бу тоифа эркаклар учун ҳис-туйғулар бирламчи! Сиздан ҳам шу талаб этилади. Муҳими, кўнглига озор етказишдан сақланинг. Бозор-ўчар, тузатиш-таъмирлашга унчалар ҳушлари йўқ, аммо меҳр билан ёрдам сўрасангиз, ҳаммасини уддалайди. Гоҳ-гоҳида ёлғиз қолишни кўнгиллари тусайди. Улар шундай ҳордиқ оладилар, ахир. 

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ | Просмотров: 549 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Все смайлы
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.info
  • www.Sherlar.org

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018