Пятница, 2024-03-29, 2:12 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10089]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1547]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3140]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8267]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [88]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9317]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [2012]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2026]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [303]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2763]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2353]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1153]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [98]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [14]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [60]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1045
Статистика



Онлайн всего: 60
Гостей: 60
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2018 » Июль » 2 » Бегоналар (Ҳикоя)

10:16 AM
Бегоналар (Ҳикоя)
Кўҳна уйнинг тинчини телефон кўнғироғи бузди. Тиёко аввалига қўнғироққа эътибор бермади, чунки унга камдан-кам қўнғироқ қилишарди. Кейин у телефон будкасига шошилди, ҳозирги кунда уйда бунақанги қурилмани сақлаш – ғалати.
– Алло, Куки эшитади.

– Ойи, отам тўсатдан вафот этди. Юрак хуружидан. "Тез ёрдам"да касалхонага олиб келишди, ярим соатдан кейин қазо килди.

Бу Тани эди. Тиёкони эрининг вафоти эмас, Танининг овози ҳаяжонга солди. Унинг овози нақ Масатанэ Кукиники эди. Тиёкога эри гапираётгандек туюлди. Ҳамма ота-боланинг овози ўхшашлигидан ҳайратга тушар, бунинг устига ўғли онасини қўнғироқлар билан сийламасди, шунгами Тиёко уларни адаштирарди. Бир неча сониядан кейингина унинг шуурига эрининг қазо қилгани етиб борди.

– Отам ҳар доим таъкидлаганидек ҳеч қандай маърака-парака бўлмайди. Гулчамбар ва қурбонлик[1] ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Тобут тепасида кечаси билан туришнинг ҳам кераги йўқ. Ўлими олдидан дадам хокини денгизга тўкиш мумкинлигини айтганди. Ҳаммасида унинг талабларига кўра иш кўришга келишилди.

– Қайси касалхонада?

– А.Ю.

Шу билан суҳбат тугади. Тани худди отаси каби ишнинг моҳиятини расмий оҳангда баён қилди. Тиёко будкада паришонхотир туриб қолди. Қалби бўм-бўш эди. Хушига келганда ўзини шкаф ёнида кўрди. Йўлга отланди. Орадан бир соат ўтди ҳамки, Отоки, хизматкоридан дарак бўлмади. Уни чақиришнинг ҳам кераги йўқ эди. Нарсаларини жойлаб, Тиёко коридорга чиқди.

– Кетяпсизми? – сўради Отоки бекасининг оёқ товушини эшитиб.

– Токиога кетяпман. Эртага қайтаман. Ҳозиргина Тани қўнғироқ килди – Масатанэ тўсатдан вафот этди.

Отоки:

– Шуниси ҳам бормиди ҳали, – деганча бекасининг атрофида жонсараклик қила бошлади.

Тиёко қўлида саквояж билан уйидан чиқди.

– Танамидан такси чақирайми?

– Автобусда кетаман. У ёғига ўзлари олиб кетишади.

Отоки олтмишга кирган Тиёкони дарвоза томон шаҳдам одимлаётганига оғзи очилиб қолди. Кўп ўтмай шохдевор ортида қорага бўялиб, битта қилиб боғланган соч кўзга ташланди. Тиёконинг силлиқ, битта ҳам ажин тушмаган зафаърон юзи тим қора сочларига мос тушмаган эди. Отоки турган жойида қотиб қолди. Бекаси қишлоқнинг асосий йўлини кесиб ўтди. Уйдан юз метрча нарида дарё бўйига асфалт ётқизилганди, бироқ эски сўқмоқ янги йўлнинг ёнидан шошилмай югуриб борарди. Қишлоқликлар одатланиб қолганларидан эскисидан юришарди. Автобус бекати асфалт бўйида эди. Гўё уйқудан уйғониб Отоки бекасининг изидан чопди. Етиб олиб, жимгина қўлини саквояжга узатди, Тиёко ҳам индамасдан қўлидагини берди.

Улар умуман оғиз очишмади. Ниҳоят, автобус келди. Отоки кўз қири билан қараб, одоб-ла таъзим қилди. У Тиёкодан бир ёшга кичик бўлишига қарамай, юзини ажин қоплаганди.

Автобусда Тиёко ҳеч нарсани ўйламасдан кетди. Юраги хаприқар, лекин қалбида дардни сезмасди. Қирқ дақиқадан сўнг Танамига етиб келди ва Нагоягача чипта олди. Электропоездда ҳам ўйсиз кетди. Нагоя вокзалидан тезюрар поездга чиқди. Поезд жилиши билан бэнто[2] сотиб олди. "Бугун кечроқ овқатланяпман", ўйлади у. Ойнага қараб Тиёко оғзига таёқчаларни олиб борди. Ташқаридан қараганда, бу муҳтарама аёл Токиога невараларини кўргани кетяпти, деб ўйлаш мумкин эди.

Гўё юраги тўлқинланиб кетди. Тиёко, юраги така-пука бўлишига қарамай, ҳеч нарса бўлмайди деб ўзини тинчлантирди. У нақ отасиникидек Танининг овозини хушламайгина эслади. Бу ўй таъбини хира килди, аммо Тиёко кутилмаган йўқотиш сабабини дарров англолмади, бунга ўзи тушуниб етмокчи бўлди. То кўз олдига ғира-шира хотираларини келтиргунча поезд Токига кириб келди. Охирги марта Тиёко бу ерларга қишлоқ кексалари билан экскурсияга келганди, бироқ на эри, на ўғли билан кўришганди.

А.Ю. шифохонаси – Токиодаги машҳур жой. Ҳайдовчи Тиёкони қаерга элтиб кўйиш кераклигини дарҳол тушунди. Машинада Тиёко отасининг ўзидек гапирадиган Тани билан бўладиган учрашувини тасаввур қилишга уринди. Ўғлим ҳозир ўттиз иккида, ўйлади, олти йилдан бери кўришганимиз йўқ..

Шифохона маҳобатлигина экан, эшик тагида касал кўргани келганлар тирбанд эди. Тиёко итариб, суриб ичкарига кирди. У ёқ бу ёққа назар ташлаб, маълумотлар бўлимига йўналди. Касал кўргани келганлар хонасидан соч-соқоли оқарган киши унга пешвоз чиқди.

– Мен бугун эрталаб жони узилган Масатанэ Кукининг яқини бўламан. У ҳали ҳам палатадами, қайси хонада?

Эркак олдиндан билгандек жавоб берди:

– Сиз, афтидан, жаноб Кукининг аёллари бўлсангиз керак. Исмим Сэки. Биз у билан ўрта мактабда бирга ўқиганмиз. Унинг вафоти ҳақида, одатдагидек, кечки хабарларни кўраётиб билдим. Эрталаб қазо қилди-ю, кечкурун газеталарда эълон килишди. Бунчалик эпчилликларига лол қолдим-у, оёғимни қўлимга олиб, бу ёққа югурдим. Тобут маросим залида.

Сэки Тиёкони залга олиб борди, йўл-йўлакай завқ билан гапириб кетди:

– Мактабни тугатиб Кукини кўздан қочирдим, уч йил аввал кутилмаганда Синдзюкуда синфдошлар билан бўлган учрашувда тўқнашиб қолдик. Токиода яшаётган оғайниларимизни изладик – еттитаси йиғилди. Биз бир йилда бир марта тўпланишга келишдик, лекин Куки фақат бир марта кўринди. Умуман айтганда, радиода ишлашини билардим…

Сэки яқиндагина Танамига қўшилган Кувада шаҳридан эди. Сэкига Тиёкони илгари кўргандек туюлди. Хотирида унинг силлиқ юзи сақланиб қолганди.

– "Масатанэ Куки 30-январ куни А.Ю. шифохонасида вафот этди. Марҳумнинг васияти бўйича мотам маросими ўтказилмайди". Мен ушбу эълонни ўқиб, ўйланиб қолдим: наҳот, бу Кукига хос бўлса? Хатто ўлимидан кейин ҳам одамларни ҳайратга солди.

Тиёкога унинг сўзлари ғалати туюлмади. У ҳамон сукут сакларди. Улар коридор бўйлаб анчагина юришди, кейин қайсидир палатадан чиқиб, тик зиналардан ертўлага тушишди. Маросим залида олти киши бор эди. Ўртага, супача устига, тобут қўйилганди. Деворлар бетон, шифт пастаккина, ҳаво бўғиқ эди, на шам, на исириқдон бор эди. Кичкина гулдонга сариқ хризантема гулдастаси солиб қўйилганди. Бадандан ўтиб кетадиган совуқ. Залдагилар марҳумнинг ҳамкасблари эди. Биронтаси Тиёкони танимасди. Сэки, вазиятни фаҳмлаб, улардан бирига мурожаат этди.

– Марҳумнинг турмуш ўртоқларини таништиришга ижозат этсангиз. У ҳозиргина ота юрти Миэ префектурасидан келиб турибди. Менинг исмим Сэки, жаноб Кукининг мактабдош дўстиман.

Ҳамма ҳайрон бўлиб Тиёкога тикилиб қолди. Ёши каттароқлари таъзим қилишди. Бу ердаги чигалликда уни бошқарувчи ролига чиқариб қўйишди. У беихтиёр тегишли сўзларни айтди. Ҳамкасблар марҳум билан хайрлашиб, таассуротларини ўртоқлашганча тарқалишди.

– Жаноб Кукининг хотини бор, деб ўйламагандим.

– У сира шахсий ишлари тўғрисида гапирмаган. Сирли одам эди. Қизиқ, буни қандай тушуниш мумкин. Ўғли ҳақида, рости, бировдан эшитганман. Кукининг ўзи эса ўғли ҳақида чурқ этмаган.

– Аёллар билан муносабатлари қулоғимга чалинувди. Буюк консператор эди.

– Айтишларича, шу қовоқбош ҳам ўлимини олдиндан сезган экан.

Тиёко ўзини эрининг касбдошлари учун ғийбат мавзусига айланганини тушуниб турарди. У ёлғиз қолишни истади. У тобут тепасида бошини ҳам килиб, кўзини юмиб турарди.

– Танини кўрдингизми?

– Бу ёққа келганимда ўғлингиз аллақачон чиқиб кетган экан. Буни менга радиодагилардан кимдир айтди. Марҳумни сўнги йўлга кузатишга ҳамкасблардан озгинаси келган кўринади. Хайрлашув чамаси, олтигача. Тани, айтишларига кўра, тобут ёнида икки соатча турибди.

"Нима учун охиригача қолмадийкин?" – ўйлади Тиёко.

Сэки оғиз жуфтламокчи эди, Тиёко қўймади:

– Меҳмонхонада тунамоқчиман. Сўраганим учун авф этгайсиз, биронтасини тавсия қилолмайсизми?

– Таниникида қолмайсизми?

– Унинг квартирасида меҳмон учун жой йўқ.

Сэки зални тарк этди. Бу ерда хатто стул ҳам топилмайди. Тиёко тобутда ётган Масатанэ Куки билан ёлғиз қолди.

"Мен бу ерга аслида сен билан бутунлай видолашгани келдим. Модомики, қонуний хотининг эканман, ўз бурчимни бажараман. Руҳонийдан бош тортдинг – хўп, майли. Мотам маросими, кечаси билан ёнингда яқинларинг туришидан, қурбонликдан, гулчамбардан бўйин товладинг – эътирозим йўқ. Хокингни денгизга оқизиш мумкинлигини айтибсан. Менга фақат сенинг хоҳишингни бажариш қоляпти. Ҳаёт билан ўзинг хоҳлагандек видолашдинг. Олтмиш уч ёшда ҳаётдан кўз юмиш – бу ҳали эрта, лекин биз барчамиз тақдирнинг измидамиз. Сени калтафаҳм дейишди, радиода кузатувчан ҳисоблашаркан. Фақат сен нимаики қилмагин, хотинингга бунинг алоқаси йўқ. Тани Токио университетига кирганидан бери мени унутдинг. Ундан ҳам олдин ўз отангни ташлаб кетдинг. Бир ўзим ўн йил мобайнида отангга ғамхўрлик қилдим. Кукилар хонадонининг давлати билан уни ҳар қандай касалхонага ётқизиб, бегона қўлларга топширишим мумкин эди. Бироқ қария қадрдон уйини тарк этгиси келмади. Аввал бошда ёрдамчилар бор эди, кейин ҳамшира ҳам кочиб кетди. Ўн йил, то отанг бандаликни бажо келтирмагунча, хатто ҳамшира ҳам жирканадиган ишларни қилдим. Қизиқ, падаринг учун қилганларим тўғрисида ўйлаб кўрганмикинсан? Тани мактабга қатнай бошлади. Йиллар шувиллаб ўтар, энди у юқори синфда ўқирди. Кейин уйимизда сен пайдо бўлдинг. Кукилар хонадонида яна кулгу овозлари эшитилди. Она юртингга камдан-кам келардинг. Хизмат юзасидан Нагоя, Киото, Осакаларда бўлардинг-у, бизникига бирров кириб ўтишга нима тўсқинлик қиларди? Йўқ, сен ишингни баҳона қилардинг. Чол сен ҳақингда токиолик танишидан билиб турди, чунки менга ачинарди. Отанг билан муносабатларинг яхши эмаслигини аллақачонлар тушунгандим. Бунинг арзирли сабаби йўқ эди. Ёшлигингдан бир ўзинг яшашни яхши кўришингни, оилангдан ўзингни олиб қочишингни эшитардим. Бунақалар камёб эмас. Ёш улғайган сари ўзини севиш худбинлик билан алмашади, деб ҳисоблашади. Отанг ҳам, балки, алоҳида феъл-атвори билан ажралиб турган бўлса керак. Сизларни ҳамжиҳатлик рухида тарбияламагани ачинарли ҳол. Отангнинг феълида шунақа хислати бор эди: агар фарзандлари ўнгга қарашса, у юзини чапга буриб оларди. Сизлар ичларингда бир-бирларингни ёқтирмасдинглар. Сен радиога жойлашдинг. Ҳаётнинг маъносини ишдан топдинг. Она юртинг эса йилдан-йилга сендан узоқлашиб борди. Отанг сен ҳақингда бегоналардан суриштираётганини билиб ғазабландинг ва шу кундан бошлаб уй билан алоқани бутунлай уздинг. На сен, на Тани дафн маросимига келдиларинг. Қариндош-уруғларни, иккови чет эл сафарида, деб алдашимга тўғри келди. Албатта, сен бу ҳақда ҳеч нимани билмасдинг. Сен бошқа оламда яшардинг. Осакада ҳам, Токиода ҳам жазманларинг бор эди. Калтафаҳмга аёллар керак эди. Бу сир сенгагина маълум эди".

Тиёко зинапоядан чиқаётган қадам товушларини эшитди. Ўгирилиб қаради. Залга Сэки кириб келди.

– Манавини меҳмонхонадаги навбатчи бошқарувчига кўрсатинг. У ерда мени яхши танишади, шундай экан, ўзингизни уйингиздагидек хис килаверинг – деди у Тиёкога ташриф қоғозини узатиб.

Ташриф қоғозига: "Фирма директори", деб ёзилганди. Тиёко, бу илтифотли жаноб Сэки президентликка ҳам лойиқ, деб ўйлади.

– Эримнинг хокини ўзим билан олиб кетмоқчиман.

– Албатта. Менимча, у кулини денгизга оқизишни васият қилганди. Қолганини яқинларининг ихтиёрига топширган.

– Ёрдамингиз учун катта раҳмат. Сизни ортиқ ушлаб турмоқчимасман. Бу ерда яна бироз қоламан. Тез орада ёпилса керак, шунга охиригача қоламан.

– Бошқа ҳеч ким келмаса керак. Чунки кечаси марҳум тепасида туриб чиқиш бекор килинди.

Сэки ҳақ эди. У кетганидан сўнг бошқа ҳеч ким келмади.

"Сендан биргина нарсани сўрамокчиман. Тани ўттиз иккида, уйланганига уч йил бўлди. Нима учун келининг видолашгани келмади? Ўғил билан келин сўнгги дақиқаларгача тобут ёнида бўлишлари лозим, дейилган. Аммо биргина мен қолдим. Танига қўнғироқ қилишганида оёғини қўлига олиб келибди ва квартирангда нотаниш аёлга дуч келибди. Соғлиғинг ёмонлашгани ҳақида шу аёл Танига хабар берган экан. Бироқ касалхонага сен билан келмади – феълингни билиб олган кўринади. Мен албатта у билан учрашиб, эримга қилган жонкуярлиги учун миннатдорчилик билдираман. Бундай вазиятларда аёллар актрисалик қила олишади. Қолаверса, мен рақибалик ҳақида гапирадиган ёшда эмасман. Бу хотин мени қизиқтирмайди. Бу гал мен устун келдим. Демак, у ҳаётингдаги охиргиси. Крематорийга ҳам келмаслиги аниқ. Ҳамма унга олайиб қарашини хоҳламаса керак. Айтишларича, у ўттиз бешда экан. Нима ҳам дердим, аёллар айни шу ёшда яна ҳам очилиб кетишади. У дидингга мос – тўлишган, қўпол, камгап, лекин оппоқ. Тани бир ўзи келди. Хотинини нимага олиб келмадийкин? Ҳеч ким аниқ билмайди, аммо баъзи бировлар ниманидир пайқашган. Танининг хотини оқ, тўладан келган. Исми Ясуко. Сени аёлларинг орасида нечанчиси эди у? У Токиодан, шундайми? Дедектив агентлиги ҳисоботида у голф ишқибози деб қайд этилган. Сен ҳам, Тани ҳам голф ўйнардинглар. Айнан голф Ясуко билан Танини учраштирмаганмиди? Қизиқ, улар ўртасидаги алоқани билганингда қандай аҳволга тушган экансан? Ота ва ўғил муносабатлари сен туфайли ўзгармади. Сен учун аёллар шунчаки эрмак эди. Сен қийналмай унисини деб бунисининг бахридан ўтардинг, тез орада яна янгисини топиб олардинг. Дарҳақиқат, дедективлар зўр ишлашади. Қайнотам сени доимий кузатув остига олиши учун агентликка мурожаат қилди. Ҳар йили уйимизга сен ҳақингда хабар келиб турарди. Сен тўғрингда ўқиш менга ҳам қизиқ эди. Конверт ичига хизмат ҳақи учун ҳисоб ҳам солиб қўйилган бўларди. Қурғур, ўлиб кетди. Кузатишга одам йўқ, уйга ҳисобот келмай қўйди. Яхшиямки, буларни вафотингдан кейин биляпсан. Жазманларинг орасида ёш қизлар, бевалар, бардаги жононлар ҳам бўлди. Нима учун бирортаси билан узоқроқ қолмадинг? Она шаҳримда хотиним бор, деб айтмаган бўлсанг керак. Аёллар қонуний оила қуриш ниятинг йўқлигини дарров фаҳмлашган бўлишса керак. Уларни деб бошингни оғритиб ўтирмасдинг. Негадир сенга Ясуко Тани билан танишиши зарур бўлиб қолди. Тани Токиога кўчиб ўтгач, унинг барча ҳаражатларини бўйнингга олдинг, ўқишига пул тўладинг. Унга пулни фақат компаниянг қабулхонасидан беради, деб эшитгандим. Ўз ўғлингни бирон марта уйингга таклиф қилмагансан. Темир тамойилингни сира бузмасдинг: сирни сақлаш учун аввало яқинлардан қутулиш лозим. Тамойилга путур етди, энди Ясуко Таниники эди. Мен уни кечирмадим. Хатто неварам туғилса-да кечирмайман. Бунга хаққим бор. Қайсарлик борасида сенга салгина ўхшаб кетяпман. Кексаликдан бўлса керак. Ҳа, аёл қисмати оғир. Пешонасига туғилганидан ўзини бегона қўлларга топшириши ёзилган. Табиат қонунидан ҳеч қаёққа қочиб қутула олмайсан. Эркаклар эса беқарор яшаш учун туғилишади, худди сен каби.

Ясуконинг келмагани яхши бўлди. Танидан келганимни эшитиб, кўнмаган, шекилли. Тани бир нималар деб тўнғиллаган. Бу Танига хос. Оғир, вазмин, бироз айёр, умуман, феъл-атвори юмшоқ. У билан ҳали кўришганим йўқ, сенга ўхшаб гапиради. Бўйи ҳам сеникидек, новча. Юз тузилиши ҳам, менимча сеникига тортган. Университетга кирганида уйга кам келарди, кейинчалик аста-секин бизни йўқламай қўйди. Шаҳарнинг югур-югур ҳаёти туғилиб ўсган жойингни хотирангдан ўчириб ташлайди. На сен, на Тани ўғлини оқ ювиб, оқ тараб, Токиога жўнатган, мияси айниган чолнинг кетидан ўн йил юришга мажбур бўлган аёлни эсламадинглар. Икковларинг ҳам фаромушхотир чиқдиларинг. Мен ўзимни эрим ва ўғлим томонидан унутиб юборилгандек хис қилдим. Нима учун шундай бўлди? Қайнотам ер-мулкка эгалик ҳуқуқини менга ўтказиб берди. Бутун мероси менинг тасарруфимда. Мен, ахир, унга мутлақо бегонаман. Айнан шунинг учун молиявий ишларни ҳал этиш мумкин бўлди. Эр-хотин, она-бола ҳар доимо бу муаммони оғриқли ечишади. Сен билан Тани ҳамиша хотинингиз ва волидангизни мазах қилардинглар. Турган гап, бир марта бўлсин қанчалар азоб чекаётганлигини ўйламагансизлар. Тани, балки Ясукога боғланиб қолгандир. Ясуко ундан катта. Сендан кўра Тани билан унга яхшироқ. Ўғлимни ўз отасининг жазманини қучоқлаётганини тасаввур этсам юрагим сиқилади. Бу ўйга сира кўника олмаяпман. Бутун умр менга эътибор қилмадинг. Отанг билан орани очиқ килиб, уни менга ташлаб кетдинг. Мени назарингга илмасдинг. Бирга ётган аёлларингни ҳам менсимасдинг. Хис-туйғуларинг ҳақида билишгач, улар сени тинч қўйишарди. Кўп аёллар билан бирга бўлсангда, биронтасини чин юракдан севмадинг. Бу сенинг ишинг. Аёллар сенга жисмоний майл учун керак эди. Сен жозибали, қатъий эдинг, бекорга кўчада сенга қайрилиб қарашармиди? Истеъдодингга яхшигина ҳақ тўлашарди. Сен ҳақингда ҳамиша дув-дув гап юрарди. Сени хурмат қилишар, севишарди. Балки, дўстларинг ҳамда ҳамкасбларинг "Масатанэ Куки ҳақида эсдаликлар" китобини чиқаришар. Дафн маросимини йўққа чиқардинг, шунинг учун улар сени шарафлашни ўзларига бурч деб билишяпти. Уларни тушунаман. Сен билан қиз кўриш маросимида учрашганимизда қанчалик ҳаяжонланганим ҳали-ҳануз ёдимда. Эсдаликларда фақат ҳаётингдаги текшириб кўрилган фактлар ёзилса керак, деб ўйлайман. Бундай китобдаги ҳар битта сўзни тарозига солиб кўриш кераклигини ҳамма билади. Яхши китоб чиқиши аниқ. Сен тўғрингда ҳар бир киши виждонан ёзади. Муаллифлар орасида ўз эсдаликларни алоҳида боб билан ёзадиган икки-учта аёллар ҳам чиқиб қолади. Лекин ҳақиқий қалбингни биргина мен биламан. Мен – сени ягона қораловчиман. То ўлим соатларигача бу ҳуқуқни сақлаб тураман. Агар ўз ҳаётини бағишлагани учун компания Масатанэ Кукини мукофотламоқчи бўлса, яхшиси пулни Тани олақолсин".

Остонада маросим залининг хизматчиси кўринганда Тиёко кетишга шайланаётганди. Бош силкиб, зинапоядан чиқиб кетди.

Меҳмонхонага келиб Тиёко назоратчига Сэкининг ташриф қоғозини кўрсатди.

– Сизни кутаётгандик.

Уни тўртинчи қаватдаги хонага кузатиб қўйишди. Дераза ортида қоронғу тушиб қолганди. Тиёко Танига сим қоқди. Гўшакни кўтаргунча узоқ кутиб турди.

– Сен эртага крематорийда бўласанми?

– Ҳа.

– Мен бормайман. Хокни меҳмонхонага келтириб бер. Уни нима қилишни ўзим ҳал қиламан. Поездда ота-боболаримиз қабристонига қўйиш ёки дарёга оқизишни ўйлаб кўраман.

Тиёко Ясуко ҳар бир сўзни берилиб эшитаётганлигини кўриб турарди, гўё. Меҳмонхона номини айтиб, гўшакни илди.

Эртасига тушдан сўнг эшик тақиллади.

– Ҳозиргина келтиришди, – деди хизматчи Тиёкога оқ матога ўралган қутичани узатаётиб.

– Ўша одам ҳали ҳам шу ердами?

– У киши дарҳол кетиб колди.

Демак, бу Тани, ўйлади асабийлашиб Тиёко. Унда шундай хис пайдо бўлдики, гўё уни бирор муҳим нарсада доғда қолдиришганди. "Нахот, шу даражада юраксиз бўлса?" – маъюс бўлиб қолди.

Тиёко вокзалга етиб борди. Оппоқ матодаги қутича одамларни ўзига жалб қиларди. Тиёко ер ости савдо марказига тушиб, қоғоз сумка сотиб олди. Отокига совға танлади. Токио осмонига боққанча йигирма дақиқа поезд кутди. Одамларнинг назари силлиқ юзли, қўлида саквояж ва қоғоз сумка кўтариб олган аёлда тўхтарди.

Экспресс жойидан қўзғалди.

"Онанг сени кечирмайди. Қабрга кирмагунимча, Тани, сени айблайвераман".

"Хокимни аждодларим ётган қабристонга қўйишса яхши бўларди", – хаёлидан ўтказди Тиёко. Руҳи енгиллашди.

Нагояда Кинтецу йўналишидаги электропоездга ўтирди. Тиёко Танами платформасига тушганда қош қорая бошлаганди. Кечки шафақ Судзуко тоғ тизмаларини ёритиб турарди.

– Бандаргоҳга, – таксига ўтириб сўз қотди Тиёко.

– Тикугами? – сўради ҳайдовчи.

Поездда Тиёко ёшлигида синфдошлари билан Танамидан у ёқларга борганини эслаб келганди. Бу Исэ кўрфазидаги овал шаклидаги бухта эди. У ерда балиқ тутишга мўлжалланган кемачалар сузиб юрарди.

– Тикуда нима ишингиз бор? Қоронғу тушиб қолди, қоқиниб-нетиб кетишингиз мумкин, – деди ҳайдовчи машинадан тушаётиб.

– Бир илтимосни бажариш керак. Бу кўрфазда денгизга, албатта, бирор нарсани оқизиш лозим.

Ҳайдовчи Тиёконинг кетидан ҳавотирланиб қараб қолди. Пристандаги нотекис тарашланган тошлар юришга халал берарди. "Кеч тушди", – ўйлади Тиёко. Юзига, кийимларига денгиз ҳавоси урилди. Денгиз тим қора эди. Тўлкинлар ўркачлари билан тўлқинқайтаргичларга аста уриларди. Тиёко анчадан буён тўлқинлар шовуллашини эшитмаганди. Мактабга эндигина қатнаётган пайтлари қум соҳилда ўйнаб, денгизга тикилишни ёқтирарди. Тиёко бу ердан унча узоқ бўлмаган қишлоқда туғилганди. Унинг ота-онаси Кукилар оиласи билан битта ибодатхона – Бодайдзига боришар, уларнинг аждодлари қабри ҳам битта қабристонда эди. "Хокимни ота-онамнинг қабри ёнига қўйишганида қабристон қоровули хайратда қолса керак", – хаёл қилди Тиёко. У тўлқинқайтаргичнинг энг чеккасида турарди. Қоғоз сумкадан оққа ўралган қутичани чиқарди. Ҳайдовчи қоронғуда кўрмаса керак. Тиёко қутичани шу ҳолича денгизга ташламоқчи бўлди, аммо кейин қирғоқ бўйидаги энига уч юз метрга чўзилган тошлар уюмига кўзи тушди. Денгизга оқизиб кетолмайди. Матони ечиб, қутичадан чинни кўзачани олди. Ичида Масатанэ Кукининг хоки бўлса керак. Меҳмонхонада қутичани олиб Тиёко унга хатто кўз ташламаганди. Тим қора денгизга хотиржам нигоҳ ташлади ва кўзачани денгизга улоқтирди. Ниманингдир синган товуши янгради, сув сатҳида оқ булутчалар пайдо бўлди. Тиёконинг кўзига шундай кўрингандир, балки. Тўлқинлар қирғоққа югуришди. Улар гўё ҳеч нима бўлмагандек эринчоқлик билан чайқаларди.

Тиёко машинага қайтди.

– Сиздан ҳавотирланаётгандим, – деди ҳайдовчи.

– Комодзава қишлоғига.

– Танамига жўнамасмидингиз?

Тиёко индамади. Эри бу дунёни тарк этмагунча буйруқ беришга ўрганмаганди.

Куки, оиласининг одатий тартибини бузишни истамай, яқинларини крематорий ва дафн маросимида учрашиш мажбуриятидан ҳалос этди. У одати бўйича ҳамманинг кўнглига қараганди. Хокимни денгизга оқизишади, деб ўйламаганди. Бу буйруқни бажаришга ботинишолмасликларига ишончи комил эди. Тиёко ўч олиш йўлини ўзи топди.

– Хокни олиб келдингизми? – сўради Отоки бекаси аранг остона босганда.

– Танида қолдирдим.

– Шунақами? Шуниси маъқулдир, балки.
Тиёко бамайлихотир меҳмонхонага ўтди.


[1] Японияда марҳумнинг оиласида унинг хотирасига ҳурмат сифатида қурбонлик уюштирилади.

[2] Бэнто – қадоқланган нонушта.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot darkachi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 1339 | Добавил: #uznews, #ahborot, #Yangilik, #news, #Yangiliklar, #xabarlar, #новости, #habarlar, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Материалов за текущий период нет.



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Nilufar Usmonova - Beparvo

Maroqand - Kulib yasha

Manzura - Onamdan ayrildim

Janob Rasul - Yumshoq

Rayhon - O'n besh kun (cover)

Bojalar - Yaxshi ko'rinaman deb

Sevara Nazarxon va Shoxrux - Asta-sekin

Sevinch Mo'minova - Bevafo yor

Munisa Rizayeva - Xayolingdaman

Yulduz Usmonova - Tojiki medonet (feat Malik)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
Bu oyda yangilik qo'shilmadi.

>>> DAVOMI...
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2024 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя