Воскресенье, 2017-12-17, 7:40 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3912]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [387]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [74]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1910]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3261]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4975]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [690]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1989]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [124]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [166]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1385]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [169]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [942]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [266]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 572
Статистика


waplog

Онлайн всего: 176
Гостей: 176
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Декабрь » 4 » БИР ҲАФТА УЙ БЕКАСИ

11:49 AM
БИР ҲАФТА УЙ БЕКАСИ
Бу «даҳшатли» воқеа уйланганимнинг бешинчи йили содир бўлди. Олис шаҳарнинг кўп қаватли уйларидан бирида жойлашган квартирамга кириб келдим. Хотиним пишириб кетган бир қозон овқат (уч-тўрт кун ейди, деган-да), устига сочиқ ёпиб қўйилган чойнак. Биламан, дастурхонда юмшоқ нон, печенье, шакар ва конфетлар. Буларни тайёрламай жони нечта?! Жимжит хоналарга бир-бир кўз ташлаб чиқдим-да, дастурхон олдига келдим.

Биринчи кун

Бу куннинг оғирлиги билинмади. Қозондаги овқатдан ичишим учун коса ва чўмични ахтараётиб, бироз асабийлашдим. Косани кўринарли жойга қўйиб кетмайдими, қаерда туришини қаёқдан биламан?! Чой совиган экан. Шуниси яхши... Кейин эса тўшак солишга ҳам эриниб, телевизор томоша қилган жойимда ухлаб қолдим. Тушимда хотинимдан ғазабландим: «Меҳмонга кетишга бало бормиди?! Энди ким овқат қилади-ю, ким дастурхонни йиғиштиради?..»

Иккинчи кун

Эрталаб овқатни иситадиган одам йўқлиги таъбимни хира қилди, совуқ ҳолда ичдим. Чой дамлашга эриниб, водопровод сувини симириб қўя қолдим... Ишга кетдим. Кечқурун яна ўша овқат кутиб турарди. Битта тоза коса қолган экан, ўшанга овқат қуйдим. Бироқ аллақандай ҳид ва ёқимсиз таъм иштаҳамни бўғди. Ачиган шекилли, чиқинди челакка тўкиб ташладим. Қуруқ чой тополмаганим учун бир стакан қайноқ сувга шакар солиб ичдим. Печеньеларни еб тугатиб, конфет сўриб, кино томоша қилдим. Илк бор хотинимнинг меҳнати ҳақида ўйладим. Ё тавба, шакарли қайноқ сув тайёрлаб, печенье егунимча бир ярим соат вақт ўтибди. Овқатни вақтида тайёрламагани учун хотинимни койирдим. «Чучвара тугиш майда иш, ўн дақиқа кечикдим», дегани учун ажрашиб, бошқа хотин олмоқчи бўлганимни эслаб, йиғлагим келди.
Учинчи кун

Бир уюм ювилмаган коса-товоқ, қозон, шамасини моғор босган чойнак, қаттиқ нон бўлаклари ва ушоққа тўла дастурхон… Ишга нонуштасиз жўнадим. Тушликкача очликдан ўлишдан қўрқиб, соат ўнларда кўчадаги ошхонада овқатланиб олдим. Соат бирда эса қорним тўқлиги учун тушлик қилолмадим. Бироқ иш тугашига икки соат қолганда, кечқурун очликдан қорним сурнай эмас, карнай чала бошлади. Уйга «Ролтон» олиб бориб, умримда биринчи марта овқат пиширдим. Нон олиб келиш эсимдан чиққани учун қаттиқ нонни ейиш осон бўлмади, лекин шунисига ҳам шукр. Чой ҳам дамламоқчи бўлдим. Афсуски, чойнакнинг шамаси моғарлаб кетганини кўриб, чанқоғим тўхтади-қолди.

Тўртинчи кун

Эрталаб яна «Ролтон» сотиб олдим. Бу — хотинсизлар овқати экан. Музлаткичдан тухум топдим-да, қайнатиб едим. Тушликкача бинойидек юрдим. Демак, ҳаракат қилса бўларкан. Бироқ ҳамкасбларим шундай дейишди: «Хотинингиз кетиб қолганми? Нега кийимингиз дазмолланмаган, ёқангиз кир, соқолингиз олинмаган? Бунинг устига озиб кетибсиз?..» Нима дейишга ҳам ҳайрон қолдим. Хотиним уйда йўқ, лекин нега соқол олмаяпман? Жиз-биз қилиш, чой қайнатиш, кийим дазмоллаш шунчалик қийинми?

Кечқурун тухум қовуриб едим. Афсуски, энди това ҳам йўқ. Уни «бу дунё»га қайтариш учун ювиш керак, холос. Лекин ким?

Бешинчи кун

Ҳаммасини ўзим бажаришга аҳд қилдим. Уйни қўланса ҳид босган, ҳар жойда «Ролтон» қоғозлари ётар, ювиқсиз коса-товоқларга қараб бўлмасди. Ачимсиқ ҳиднинг манбаини топдим: чиқинди челакка уч кун бурун ташланган овқат бижғиб кетган экан. Шу куни ишга кечиксам ҳам, челакни бўшатиб, чойнакни ювдим, чой дамлаб ичдим. Музлаткичда сариёғ бор экан, дўкондан нон сотиб олдим…

Бу кун ишга одамга ўхшаб бордим. Ахир кийимларимни ҳам дазмоллаган эдим-да… Кечқурун макарон қовурдим. Қозон-товоқни ювгунимча ярим кеча бўлишини ҳисобга олмасак, бу ҳеч қийин иш эмас экан. Шанба куни кийишга тоза пайпоқ йўқ эди. Пайпоқ ювгунимча хўрозлар қичқира бошлади. Агар уй бекаси бўлганимда, фаолиятимнинг биринчи ҳафтасидан тирик чиқмасдим.

Олтинчи кун

Уйни супурдим! Кийимларимни бир чизиқ қилиб дазмоллашни ўргандим. Уйланганимдан бери биринчи марта туфли тозаладим. Ҳар куни уч маҳал дастурхон ёзадиган хотинларга ҳайкал қўйиш керак, деган хаёлда ишга жўнадим. Худо хоҳласа, эртага икки болам билан қайтади. Ҳам эрига, ҳам болаларига қараган хотин зоти ерлик эмас, ўзга сайёралик робот бўлса керак, деб ўйладим. Кечқурун уйни ағдар-тўнтар қилиб, хотинимнинг пультини ахтардим. Агар топсам, шу заҳотиёқ қишлоқдан учиб келадиган тугмачасини босмоқчи эдим…

Еттинчи кун

Бир тоғора кир ювдим! Полларни артдим! Қўлланмага қараб, чучвара пиширгандим, қурбақага ўхшаб қолса ҳам, ейишли бўлди. Тушдан сўнг қўшни хотинлар билан валақлашиб ўтирсам, узоқдан хотиним ва икки болам кўринди. Хурсанд бўлганимдан ҳушимдан кетиб қолибман… Мана, йигирма кундан бери касалхонадаман. Шифокорлар ўта оғир меҳнатдан эзилгани учун жисмонан мажруҳ ва ақлан заиф бўлиб қолишига бир соат қолган экан, дейишибди…

АЗИЗИЙ тайёрлади

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 155 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017