Пятница, 2022-07-01, 4:03 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10064]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1546]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3133]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8178]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [81]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9296]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1979]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2027]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [299]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2751]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2347]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1145]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [97]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [14]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [60]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1016
Статистика



Онлайн всего: 45
Гостей: 45
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2022 » Май » 30 » Бир фильмда иккита қаҳрамонни маҳорат билан ижро этган ўзбекистонлик актёр ва актрисалар (видео)

10:55 AM
Бир фильмда иккита қаҳрамонни маҳорат билан ижро этган ўзбекистонлик актёр ва актрисалар (видео)
Хориж фильмларида эгизаклар ёки қиёфадош инсонлар ролини ижро этган актёрлар кўп. Одатда бундай роллар актёрдан катта маҳорат ва сабрни талаб этади. Чунки бир вақтнинг ўзида икки хил характерни жонлантириш осон эмас. Ўзбек фильмларида ҳам бундай ишни уддалай олган актёрлар бор. Қуйида ана шундай фильмлар ҳақида сўз боради.

Ёдгор Саъдиев — «Шайтанат»


Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев «Шайтанат» сериалида иккита қаҳрамон ролини ижро этган. Аммо кўпчилик томошабинлар буни пайқашмаган. Яъни у Асадбек ролидан ташқари, собиқ тузум даврида қулоқ қилинган отасининг қиёфасини ҳам ижро этган. Мазкур саҳнада ҳаммаси аъло, фақатгина қор ўрнида совунли кўпикдан фойдаланишгани бироз ишонарсиз чиққан, холос.

Адиз Ражабов — «Ўзимдан ўзимгача»


2009 йили режиссёр Абдувоҳид Ғаниев «Ўзимдан ўзимгача» номли фильмни суратга олган. Мазкур фильмда Даврон ва Наримон исмли персонажлар бор. Мазкур персонажлар қиёфадош бўлгани боис ролни бир актёр — Адиз Ражабов ижро этган. Ота-онасининг қистови сабаб уйланган Даврон тўйи куни уйидан қочиб кетади. У чекка қишлоққа етганида эҳтиётсизлиги сабаб чўпон Наримонни уриб юборади. У қонга беланган қиёфадошини кўриб, қўрқиб кетади ва машинасини ташлаб қочади. Чўпонни қимматбаҳо машинанинг ёнида кўрганлар уни Даврон деб ўйлаб, оила аъзоларига қўнғироқ қилишади. Шу воқеадан сўнг Наримон шаҳарга, бадавлат оила аъзолари даврасига кетади. Даврон эса қишлоқда қолиб чўпонлик қилади. Фильм якунида Давронга унаштирилган қиз Наримонни севиб қолади. Қишлоқдаги қиз эса шаҳарлик Давронга кўнгил қўяди.

Гулчеҳра Эшонқулова — «Жоним сени ёхуд эгизаклар»


2004 йили режиссёр Бурҳон Шаропов «Жоним сени ёхуд эгизаклар» номли фильмни суратга олган. Мазкур картинада актриса Гулчеҳра Эшонқулова тақдир синовлари сабаб узоқ йиллар бир-биридан айро яшаган эгизак опа-сингиллар ролини ижро этган. Лайло қишлоқнинг содда қизи бўлиб, у дугоналари сингари пардоз-андоз қилишни ёқтирмайди. Эгизаги Заҳро эса бадавлат оила бағрида улғайган қиз бўлади. Фильм сўнггида эгизаклар бир-бири билан учрашади ва оналарини излашади.

Шароф Муқимов — «Ниқоб»


2007 йили режиссёр Бурҳон Шаропов «Ниқоб» номли фильмни суратга олган. Мазкур фильмда Шароф Муқимов Ҳасан ва Ҳусан ролини ижро этган. Ҳасан жаҳлдор бошлиқ, Ҳусан эса ҳазилкаш ва самимий рассом бўлади. Ҳусан акасининг ишхонасига бориб, унинг қўл остида ишлайдиган Зарифа исмли қизни ёқтириб қолади. Ҳасан эса мазкур ходимаси билан кўп марта келишмовчиликка борган бўлади. Зарифа бошлиғининг ўзгарувчан муомаласидан ажабланади.  Ака-уканинг ўхшаш ташқи қиёфаси сабаб кўплаб қизиқарли воқеалар содир бўлади.

Нафиса Ортиқова — «Туташ тақдирлар»


2009 йили экран юзини кўрган «Туташ тақдирлар» сериалида раққоса қиз Раъно ролини ижро этган Нафиса Ортиқова ҳам иккита қаҳрамон қиёфасини гавдалантирган. Афсуски, буни кўпчилик томошабинлар пайқамайди. Яъни у Раънодан ташқари, анча йил аввал оламдан ўтган  онаси ролини ҳам ижро этган. У хонасида марҳума онаси ва отасининг суратига термилиб, у билан дардлашади. Яъни режиссёр вазиятдан чиқишнинг осон йўлини танлаб, марҳума она роли билан боғлиқ деталда унинг ўзидан фойдаланган.

Алишер Узоқов — «Ўхшатмасдан учратмас»


Режиссёр Жавлон Шодмонов 2011 йили «Ўхшатмасдан учратмас» номли фильмни суратга олган. Унда Алишер Узоқов баъзи сабабларга кўра болалигидан айро яшаган эгизаклар ролини ижро этган. Азиз ва Фарҳод улғайгач, тасодиф сабаб учрашиб қолишади. Йигитларнинг иккисида ҳам севган қизлари билан боғлиқ қизиқарли воқеалар содир бўлади. Яъни Фарҳод ва Азизнинг ўхшаш қиёфаси сабаб улар адашиб кетади. Фильм якунида улар оила бўлиб бирлашади ва севган қизларига уйланади.

Муҳаммадисо Абдулхайиров — «Ҳасан ибн Ҳусан»


2013 йили Жавлон Шодмонов «Ҳасан ибн Ҳусан» номли фильмни суратга олган. Мазкур картинада Муҳаммадисо Абдулхайиров ота ва ўғил ролларини ижро этган. Фильмда Шокиржон исмли тадбиркор кимёгар қўшнисидан сунъий равишда шоколадларни катталаштириб  беришини илтимос қилади. Ихтирочи қўшнисининг илтимосини инобатга олиб, ҳажми катта шоколадларни яратади. Афсуски, уйига Шокиржоннинг ўғли Турсунбой чиқиб, ихтиро қилинган шоколадни татиб кўради. Тонгда болакай катталашиб, дадасининг қиёфасида уйғонади. Шу воқеадан кейин бир қиёфадаги ота ва ўғилнинг саргузаштлари бошланади.

Зарина Низомиддинова — «Юрак йиғлар»


Режиссёр Акмал Шоҳназаровнинг «Юрак йиғлар» деб номланган фильми 2014 йилда суратга олинган. Ушбу фильмда Зарина Низомиддинова иккита образни гавдалантирган. Фильм сюжетига кўра, бош қаҳрамон ногирон эканлигини билиб, севгилиси Афрўзадан узоқлашишга ҳаракат қилади. Кейинчалик гўзал Афрўзанинг ҳаётида Али исмли йигит пайдо бўлади. Аммо севгидан куйган қиз унинг севгисини қабул қилмайди. Али бунинг сабабини билиш учун Афрўзанинг собиқ севган йигити билан учрашади. У оғир хасталиги сабаб қиздан йироқлашганини, аммо уни ҳали ҳам севишини айтади. Али шундан сўнг йигитни Афрўза билан учраштиради ва ўзи шаҳардан кетишга қарор қилади. Меҳмонхонада қўшни хонадаги шовқиндан безовта бўлиб, эшикни тақиллатади. Эшикни хорижлик қиз очади ва у Афрўзага жуда ўхшаш бўлади. Актриса Зарина Низомиддинова икки ролни моҳирлик билан ижро этган.

«Замонавий совчилар-3»


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаммадисо Абдулхайиров яна бир фильмда қиёфадош инсонлар ролини ижро этган. Яъни у «Замонавий совчилар-3» комедиясида бир-бирига ўхшаш Собир ва Шавкатбой ролларини ижро этган. Шавкатбойнинг ўғли қўшниси Собиржон аканинг уйига чиқиб, мактабида бир муаммо чиққанини ва буни дадасига айтишга қўрқаётгани учун Собиржон акадан дадаси ролини ўйнаб беришни сўрайди. «Биттагина мўйлов ёпиштирсангиз, дадамнинг ўзгинаси бўласиз», дейди. Биргина ўзгариш сабаб одамлар Собиржонни Шавкатбой деб ўйлайди. Камтарона ҳаёт кечирадиган Собиржонни Шавкатбой деб ўйлаб, одамлар қарзларини тўлайди. Афсуски, у бойнинг катта маблағини йўқотиб қўйиб, боши балога қолади.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #новости, #habarlar, #uznews, #ahborot, #xabarlar, #newsuz, #Yangiliklar, #news dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 224 | Добавил: #Yangiliklar, #новости, #news, #Yangilik, #newsuz, #uznews, #ahborot, #habarlar, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
JAVA - Dunyo seni Tog'angmas yoki amakivachchangmas

Husan - Ilmading

Hilola Hamidova - Kelin qizim

The Limba feat MORGENSHTERN - Известным

Afruz - Yerga nuqta com

Ravshan Sobirov - Do'st (cover Ruslan Sharipov)

Milena Madmusayeva - Quyoshim

Vohidjon Isoqov - Mensimaganlar

Imron - Kutib ol

Shohruhxon - Ey yor


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
Bu oyda yangilik qo'shilmadi.

>>> DAVOMI...
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Май 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя