Четверг, 2019-08-22, 1:14 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6840]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [884]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [106]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2522]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4186]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [39]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [6436]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1032]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2029]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [183]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [240]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [111]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1738]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [235]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1437]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [615]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [56]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [41]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [198]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [488]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [40]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [97]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [28]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [7]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 712
Статистика



Онлайн всего: 52
Гостей: 52
Пользователей: 0
Главная » 2019 » Август » 12 » БИР КАФТ ТУПРОҚ ТАФТИ… (Бўлган воқеа)

7:45 AM
БИР КАФТ ТУПРОҚ ТАФТИ… (Бўлган воқеа)
Олис сафарга чиққан кунларимнинг бирида қирғизча қалпоқ кийган, ёши ўттизлардан ошган бир йигит билан тасодифан гаплашиб қолдим. Унинг эгнида оҳори кетиб қолган костюм, қўлида эса нимадир солинган кичик бир халтача. У поезд ойнасига бошини қўйганча олис-олисларга ўйчан тикиларди.

Йўл олис. Истайсизми-йўқми, кўнглингиз суҳбатдошни қўмсайди. Манзилга етгунча зерикмасам дейсиз.

Қирғизча қалпоқли ҳамроҳим билан уёқ-буёқдан гаплашиб ўтирдик. Исми Сарибой, экан. Гап орасида кўнглини очиб қолди…

 

* * *

 

— Халтачадаги тупроқ, — деди у менинг қўлига қараб-қараб қўяверганимни кўргач. — Оддий тупроқ эмас. Ватанимнинг — Қирғизистонимнинг тупроғи. Эҳ…

Хуллас, ўшанда йигирма иккини уриб қўйган норғул йигит эдим. Бир куни бухоролик Гулғунча деган қиз қўшнимизникига меҳмон бўлиб борди. Жуда кўҳлик ва иболи қиз экан. Тақимига тушган сочлари, бошидаги зардўзи дўппи, қайрилма қошлари, қайтарма лаблари-ю, узун-узун киприклари, бухороча нозланиб қадам ташлашлари мени ўзига ром қилди-қўйди. Шу дарвоза рўпарасидан кетолмай қолдим. Пайқагандим. Кўчага аммалари билан чиққанда мен томон жилмайганча қараб-қараб қўйди.

"Демак, унинг ҳам кўнгли бор, — ўйлардим дарвоза томондан кўз узмай. — Агар тақдиримда бўлса, шу қизга уйланаман…”

Эринмасдан шомгача кўчада сигарет тутатиб ўтиравердим. Ниҳоят Гулғунча ичкаридан қўлида иккита челак кўтарганча чиқиб, қудуқ томон кета бошлади. Ҳа, бундай фурсатни қўлдан бой бериш ғирт аҳмоқлик эди.

Тез-тез юриб унга етиб олдим.

— Сувга кетяпсизми? — сўрадим гапни нимадан бошлашни билмай.

— Ҳа-а, сувга кетяпман! — кулиб жавоб қилди Гулғунча. — Ўзингиз-чи?..

— Мен ҳам.

— Вой, идишингиз йўқ-ку!..

— Сизда бор, етади-да!..

— Тағин қудуққа тушиб кетманг! — ҳазиллашди қиз ҳамон кулишда давом этиб.

— Сиздай қиз учун тушсам тушибман-да!..

Шундай деб секин Гулғунчанинг билагидан олдим.

— Вой, бу нима қилганингиз? — ўзини нари тортди Гулғунча. — Кўриб қолишади.

— Сизни ёқтириб қолдим! — овозим негадир титраб чиқди. — Тушуняпсизми, менга ёқиб қолдингиз!

Гулғунча бу гапимдан сўнг то сувини олиб уйга қайтгунча ғиқ этмади. Жавоб тилаб, қисталанг қилаверганимдан сўнг дарвозага етай деганда, ерга боққан кўйи шивирлади:

— Уяламан!..

 

* * *

 

Мен шу биргина сўзни эшитиб, бамисоли телба қиёфасига кириб қолгандим.

Ҳар куни кўчада ўтириб Гулғунчани пойлайдиган бўлдим. Бир ҳафта ичида биз яна икки марта ҳамсуҳбат бўлдик. Севгилимга дардларимни тўкиб солдим. У эса ҳар гал сукут билан жавоб қилаверди. Фақат кетишига бир кун қолганда Зарифа деган олти яшар жиянидан бир энлик хат бериб юборибди.

— Агар чиндан мени севсангиз, — дебди хатида. — Юртимга буткул кўчиб боринг. Шунда ниятларимиз мустажо бўлади…

Ана энди мендек бўй йигитнинг аҳволини тасаввур қилинг. Эртаси куни Гулғунча жўнаб кетди-ю, юрагим потирлаб қолди.

— Мен Бухорога бормасам бўлмайди! — дедим уйга кириб энамга. Ва бўлган гапларни баён қилдим.

Энам сўзларимни индамасдан тинглади. Сўнгра кўзлари ёшланиб мени маҳкам қучоқлаб олди.

— Ёлғизгина дилбандимсан-а! — деди йиғламсираб. — Қандай қилиб сени бегона юртларга жўнатай? Қўй, у қиз сенга бахтсизлик келтиради.

— Ахир, уни севаман! — бақирдим. — Шу пайтгача сўзингизни икки қилдимми, эна? Оқ фотиҳа беринг, бахтимни қувиб етай!..

Узоқ зорланишлардан кейин энам рози бўлди.

— Тўхтаб тур, — деди эртаси куни тонг маҳали астойдил кетишга чоғланганимни кўриб. — Сенга бир нарса берай.

Энам ичкари уйдан халтача олиб чиқди-да, ичига томорқадаги тупроқдан солиб халтачани қўлимга тутқазди.

— Мана бу тупроқ доим ёнингда бўлсин! — уқтирди менга. — Буни кўрганингда ватанингни, мени эслайсан. Бу тупроқ сени балолардан асраса ажабмас!..

Шундан кейин йиғлай-йиғлай, энам мени олис йўлга кузатиб қўйди.

 

* * *

 

Бухорога етиб келганимда вақт хуфтонга яқинлаб қолганди. Бегона қишлоқ. Бу ерда ҳам худди биздаги каби яйловлар кўп экан. Гулғунчанинг ҳовлисини сўраб-суриштириб билиб олгач, яйлов томон йўл олдим. Менга шуниси маъқул эди. Севгилим билан хуфиёна учрашиб юрсам, шу орада иш топсам…

Аста-секин кўникиб ҳам кетарман…

Тунни минг азобда, пашшаларга таланиб ўтказдим. Ниҳоят тонг отиб, яйловни қўй-қўзиларнинг маърашлари тутди. Чўпон кекса бир отахон эди. Тезда тил топишиб олдим. Мусофирлигимни, иш қидириб юрганимни айтдим.

— Мен қариб қолдим. — деди отахон. — Анчадан бери ўзимга ўринбосар қидириб юргандим. Қишлоқ одамлари чўпонлик қилишни ор деб билишади. Кел, бугундан бошлаб менинг ўрнимни босгин. Қишлоқ катта. Тирикчилигинг ёмон бўлмайди…

Рози бўлдим. Ахир, Гулғунча билан учрашиб юриш, унинг дийдорига тўйиш учун бу айни муддао эди.

Қария мени қишлоқ катталари билан таништирди. Улар рози бўлишди. Кўрибсизки, телбанинг ишини Худо ўнглабди деганларидек, эртаси кунданоқ чўпонлик таёғини қўлимга олдим…

Орадан бир кун ўтди. Шом маҳали қўй, эчкиларни эгаларига тарқатиб бўлиб яйловдаги чодир томон кетиб борардим. Шу пайт орқадан кимдир мени чақираётгани қулоғимга чалинди. Овоз қиз боланики. Юрагим ҳаприқиб ортга ўгирилдим. Не кўз билан кўрайки, Гулғунча чопиб келарди.

Уни кўриб сал қурса ағдарилиб тушаёздим.

Оҳ, суюклигим! Қанчалар беғубор ва кўркамсан!..

У югуриб келиб ўзини бағримга отди ва йиғлаб юборди.

— Мен… Келмайсиз деб ўйловдим! — деди Гулғунча йиғи аралаш. — Шунчаки гап отгансиз, ҳаммаси қишлоғингизда қолиб кетди деб ич-этимни еб эдим…

— Сизни унутиб бўларканми? — хўрсина-хўрсина сўз қотдим. — Мен ҳамма нарсадан кечиб келдим…

 

* * *

 

Шу кундан эътиборан биз ҳар тунда бекитиқча учрашадиган, сўйлашиб тўймайдиган бўлдик. Афсуски, бахтли онларимиз узоққа чўзилмади.

Якшанба куни Гулғунчани кузатгач, чодирга кириб эндигина човгумдаги чойни пиёлага қуйишга тутинган эдимки, отларнинг дупур-дупури, кимларнингдир бўралаб сўкингани атрофни тутди.

Ҳовлиқиб ташқарига чиқдим. Қаршимда уч отлиқ турарди. Мени кўриб улардан бири отдан тушди. Бу йигитни илгари кўрмаганман. Узун бўйли, қорачадан келган, қиррабурун эди.

У қўлидаги қамчини ўйнатганча менга яқинлашди.

— Ҳа келгинди, бизнинг қизларни йўлдан урадиган бўлдингми ҳали? — деди у дағдаға билан.

— Шоди, — отда ўтирганлардан бири гап қистирди. — Хотинингни илиб кетсаям индамай қолаверасанми?

— Мен-а? — қутургандан қутурди рўпарамдаги йигит. — Буни-чи, сўйиб ташлайман, сўйиб!.. Вей, нимага Гулғунчанинг бошини айлантиряпсан?

— Уни севаман! — дедим тап тортмай. — Гапинг борми?..

Бўш келмаганимни кўрган шериклар ҳам отдан тушиб мени ўраб олишди.

— Қани, кўрсат ўзингни! — деди Шоди деганлари. — Зўрга ўхшайсан-ку!

— Менинг муштлашиш ниятим йўқ. Жўралар, қўйинглар!

— Вей, кимсан ўзинг? — иягимдан тутди Шоди. — Ҳозир…

— Қўлингни торт! — уни силтаб ташладим.

Шу тобда орқамда тургани белим аралаш тепди. Қалқиб кетдим. То ўзимни ўнглаб улгургунча улар кетма-кет тепкилай кетишди…

Уч барваста йигитга бас келиш, мушт-тепкилардан қочишнинг сира имкони йўқ эди. Охири йиқилиб тушдим. Энди улар дуч келган еримга тепа бошлашди.

— Чўнтакларини ковла! — буюрди кимдир шеригига. — Борини тортиб ол! Қишлоғига пиёда кетсин!..

Ёнимда тупроқ солинган халтачадан бўлак ҳеч вақо йўқ эди. Улар халтачани қўйнимдан суғуриб олишди.

— Қара, тилласи бор экан! — хохолаб кулиб юборди Шоди. — Ҳозир бу «тилла»ларни ерга тўкамиз!..

Қанча азобласалар чидардим. Бироқ унинг халтачани очиб тупроқни ерга тўкишга тутинганини кўргач, жоним чиқиб кетаёзди.

Жонҳолатда Шодининг оёғига ёпишиб, болдиридан маҳкам тишладим.

— Тегма!.. Тупроққа тегма!.. — бақирардим сўнгсиз тепкилар келиб тушаётганига қарамай оғриқ зарбига дош беролмай йиқилиб тушган рақибимни маҳкам босиб. — Ҳаққинг йўқ, аблаҳ!..

Билмадим. Ўзимни идора эта билмай, Шодини бўғиб олган эканман. Шериклари ҳам мени ажратиб ололмади.

Орадан қандайдир сониялар ўтгач, кўзларим мошдек очилиб қўлимни унинг томоғидан тортиб олдим ва ўрнимдан турдим.

Бояги шериклари ғойиб бўлишибди. Шоди эса…

Уни ўлдириб қўйгандим. Бечора кўзлари, оғзи очилган кўйи қолиб кетганди…

Мени бироздан сўнг маҳалла аҳли тутиб милицияга олиб борди. Бу орада Гулғунчанинг отасидан ҳам таёқ еганим эсимда. Ҳаммаёғим момоталоқ ҳолда турмага тушдим. Етти йил беришди…

Мана, муддатни ўтаб ватанга қайтяпман… Халтачамдан бўлса, ҳатто турмадагилар ҳам айира олишмади…

Фақат… Алам қилади. Гулғунчани ўша-ўша қайтиб кўрмадим…

Ҳойнаҳой, турмушга чиқиб, фарзандли ҳам бўлгандир…

Кошкийди уни тағин бир марта кўрсам…

Қаршимдаги бу йигитга зимдан назар соларканман, ҳайратдан ёқа ушлагим келарди. Шу каби ватанини қаттиқ севадиган, севгисига содиқ инсонлар кўпаяверса дердим.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Загрузка...
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 37 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Janoza namozini o'qish tartibi - Shukurulloh domla

O'lim haqida - Shukurulloh domla

Manzura - Pora-pora

Shohruh - Ado

G'iybat qilmaylik - Shukurulloh domla

Dilso'z - Bormikan

Manzura - Soginadi yuragim (tojikcha)

Sardor Rahimxon - Vaqt qadri

Imron - Yomon qiz (remix)

Farrux Hamrayev - Bu aksam olurum


FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2019