Хонанда 7 йил давомида синовдан ўтган инсон билан бирга бўлганини маълум қилди
Хонанда Каниза 25 май куни турмушга чиққанини эълон қилди. У бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида хабар қолдирган.
Қўшиқчи тўй ҳақида жойланган постда навбатдаги турмуш ўртоғини бир неча йиллардан бери танишини айтган. Шунингдек, улар бир-бирининг синовидан ўтган.
«Биз бир-биримизни 7 йил синадик. Ҳатто айро йўллардан кетдик. Мен ҳурмат қиладиган эркак ўта рашкчи ва санъатни қабул қилолмайдиган бўлиши керак эди.
Шундай инсонни севдим. Фақат бирга бўлишимиз учун йıллар керак бўлди. Ваниҳоят рашк, қайсарлик, ҳар хил шартлардан кўра севгимиз кучлилик қилди. Алҳамдулиллаҳ», — деб ёзади хонанда.
Кейинроқ Каниза саҳифасига яна бир пост жойлади. Унда бахтга етиш тўғрисида гапирилади.
«Ҳар бир қизнинг орзуси оқ либосда янги ҳаётга қадам қўйиш. Ва шуни билингки, қизларжонлар, бахтнинг эртаси ёки кечи бўлмайди. Оллоҳ тақдирингизга кимни ва қайси вақтни ёзган бўлса, ўша куни бахтингизга етасиз», — дейди у.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #ahborot, #news, #Yangiliklar, #newsuz, #новости, #xabarlar, #Yangilik dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|